Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.09.2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УЛГУРЖИ БАЗА-КОНТОРАЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда улгуржи-харид ва товар айирбошлаш операцияларини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва транспорт воситаларини сотиб олиш учун ихтисослаштирган улгуржи база-контораларининг айланма маблағларини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида:
1. 2006 йил 1 июндан бошлаб Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи республика Ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалари уч йил муддатга ялпи даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон Қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқ бўлишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 июнь,
ПҚ-374-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 206-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда)