1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги 1006–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
бешинчи хатбошиси «ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «шунингдек озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда бундай маҳсулотни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 10-модданинг учинчи қисмидаги «давлат бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт» деган сўзлар «Ўзстандарт» агентлиги давлат бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда бундай талабномаларнинг кечиктирмай ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини таъминлайди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Уруғчилик тўғрисида»ги 267–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 130-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда) 1-моддасининг учинчи хатбошисидаги «сертификатланган (репродукцион) уруғликлар» деган сўзлар «репродукцион уруғликлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 6-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан давлат санитария назорати органлари берадиган гигиена сертификати асосида» деган сўзлар «гигиена сертификати берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги 766–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 118-модда) 21-моддаси:
иккинчи қисмидаги «ҳамда қонун ҳужжатларига биноан мазкур талабларга мувофиқликка доир мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказилиши зарур» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Темир йўл транспорти фаолиятида фойдаланиладиган техника воситалари ва механизмларни, шунингдек кўрсатиладиган хизматларни сертификатлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги 818–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 215-модда) 12-моддаси «талабларига мос бўлиши ҳамда» деган сўзлардан кейин «қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 219-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда) 10-моддасидаги «барча» деган сўз чиқариб ташлансин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Туризм тўғрисида»ги 830–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 227-модда) 10-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи