LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотларни узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2004 йил 7 майдаги 215-сон «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарор кучга киритилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни эксплуатация қилиш, олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш тартибига риоя қилиниши бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги низом (1999 йил 27 июль, рўйхат рақами 781) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.