LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) мақсадли давлат дастурлари, концепцияларга киритилган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки Қарори, шунингдек Ҳукумат қарори қабул қилинишини талаб этадиган инвестиция лойиҳалари;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутиладиган инвестиция лойиҳалари;
в) марказлаштирилган манбалар ресурслари ҳисобига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари;
г) маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида экспертизадан ўтказилади».
(хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 91-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 180-модда)
дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА {ДТИҲ} деб аталади) — лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни, умуман лойиҳанинг чекланган қийматини, шу жумладан уни амалга оширишнинг вариантларини ва мумкин бўлган схемаларини кўриб чиқиш асосида технологик асбоб-ускуналар қийматини асословчи ҳужжат;
якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА {ТИҲ} деб аталади) — инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг танлов савдолари асосида аниқланган якуний, энг самарали техник, ташкилий ва молиявий-иқтисодий ечимларини белгиловчи ҳужжат;
ишчи лойиҳа — чекланган қиймат ва иш ҳужжатларига эга бўлган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан тасдиқланадиган қисмдан иборат ҳужжат;
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (кейинги ўринларда ХМИИ деб аталади) — халқаро иқтисодий муносабатларни, шу жумладан валюта-кредит муносабатларини тартибга солиш мақсадида давлатлараро битимлар асосида ташкил этилган институтлар;
Ривожланишга Расмий Кўмаклашиш (РРК) линияси бўйича имтиёзли кредитлар берадиган хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар (кейинги ўринларда ХҲМТ деб аталади).
ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва кооперациялаш, иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқ тармоқлари билан алоқалар, ишлаб чиқаришни ҳисоблаш ва ташкил этиш;
қурилиш учун ажратилган ер участкасидан оқилона фойдаланиш, бинолар ва иншоотларнинг ҳажмий-режали, архитектура ва конструктив ечимлари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, бузилган ерларни тиклаш (экинлар ўсадиган қилиш) ҳамда ер остини муҳофаза қилиш, қувватларни ўзлаштириш.
Лойиҳа ҳужжатлари қурилишнинг бошланғич (чекланган) қийматини аниқлаш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танлов савдоларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА {ДТИҲ} деб аталади);
якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА {ТИҲ} деб аталади);
4. Лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа ташаббускори ёки унинг буюртмаси бўйича — лойиҳаловчи ташкилот (танлов савдолари ғолиби) томонидан тузиладиган лойиҳалаш юзасидан топшириқлар асосида ишлаб чиқилади.
5. Лойиҳалаш юзасидан топшириқлар таркиби (кейинги ўринларда Топшириқ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан белгиланади.
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси раҳбари томонидан, қуйидагилар учун ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқишда:
ушбу Низомнинг 8-банди «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун — лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) инвестиция лойиҳалари учун — лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда;
(6-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ва (ёки) унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар ҳисобига, шу жумладан ушбу Низомнинг 8-банди «а» кичик бандига мувофиқ халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун — лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда;
ушбу Низомнинг 8-банди «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқ марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича эквивалентда — ишлаб чиқариш мақсадидаги 25 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 15 млн. АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳалари учун — лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда;
б) вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, лойиҳанинг ташаббускори бўлган ташкилотлар томонидан:
ушбу Низомнинг 8-банди «в» кичик бандига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 5 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган ИЛни ишлаб чиқишда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда;
ушбу Низомнинг 8-банди «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқ марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун, қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда қурилишнинг ҳисобланган ишлаб чиқариш мақсадидаги 15 млн. АҚШ долларидан 25 млн. АҚШ долларигача бўлган ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 5 млн. АҚШ долларидан 15 млн. АҚШ долларигача бўлган ТИА (ТИҲ)ни ишлаб чиқишда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда;
в) қолган барча ҳолларда Топшириқ лойиҳа ташаббускори томонидан, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланади.
7. Лойиҳани амалга ошириш шартларига боғлиқ ҳолда лойиҳа ҳужжатлари қуйидагича изчилликда ишлаб чиқилади:
бошланғич қийматга эга бўлган лойиҳа —танлов ҳужжатлари — шартномавий қийматга эга бўлган якуний лойиҳа — ишчи ҳужжатлар.
8. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини ва лойиҳа ҳужжатлари таркибини танлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
а) ТИА (дастлабки ва якуний) ишлаб чиқилган ҳолдаги биринчи вариант — қуйидагилар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилади:
давлат бюджети маблағлари — ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар бўйича («бошқа тармоқлар» объектларидан ташқари);
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ва/ёки унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари кредитлари, хорижий банкларнинг кредит линиялари доирасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари томонидан қайта молиялаштириш йўли билан амалга ошириладиган кичик бизнес лойиҳалари бундан мустасно;
б) ТИҲ (дастлабки ва якуний) ишлаб чиқилган ҳолдаги иккинчи вариант — қуйидагилар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилади:
давлат бюджети маблағлари — ишлаб чиқариш мақсадидаги «бошқа тармоқлар» объектлари ва якка тартибдаги лойиҳани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳани ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа объектлари бўйича;
марказлаштирилмаган манбалар маблағлари — якка тартибдаги лойиҳани ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа объектлари бўйича;
в) ИЛни ишлаб чиққан ҳолдаги учинчи вариант — намунавий ва такрорий қўлланиладиган лойиҳаларни қўлланган ҳолда қуриладиган ишлаб чиқариш мақсадидаги «бошқа тармоқлар» ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича (ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларига тўғри келадиган ҳоллардан ташқари), шунингдек аҳоли яшаш пунктларининг бош режаларида назарда тутилган муҳандислик коммуникациялари қурилишида фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) лойиҳани амалга ошириш вариантини, шунингдек лойиҳа бўйича лойиҳа ҳужжатлари таркибини танлаш ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларга ўхшаш тартибда амалга оширилади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ва ТИА (ТИҲ)ни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш ушбу Низомнинг V ва VI бўлимларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Қуйидагиларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича ДТИА (ДТИҲ) ва ТИА (ТИҲ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади:
ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ марказлаштирилган манбалар — лойиҳа ташаббускори тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва ваколатли банк (ваколатли банк кредитор ҳисобланадиган ҳолларда) тақдимномаси бўйича;
ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда ишлаб чиқариш мақсадидаги 25 млн. АҚШ долларидан ортиқ ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги 15 млн. АҚШ доллари бўлган марказлаштирилмаган манбалар — лойиҳа ташаббускори тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва ваколатли банк (ваколатли банк кредитор ҳисобланадиган ҳолларда) тақдимномаси бўйича.
марказлаштирилмаган манбалар маблағлари, қурилишнинг ҳисобланган қиймати тасдиқлаш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда ишлаб чиқариш мақсадидаги 5 млн. АҚШ долларидан 25 млн. АҚШ долларигача ҳамда ноишлаб чиқариш мақсадидаги 5 млн. АҚШ долларидан 15 млн. АҚШ долларигача бўлган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатлари ташаббускорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Қолган барча ҳолларда лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа ташаббускори томонидан, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланади.
12. Инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибга мувофиқ, зарур бўлганда, асосий техник ва технологик ечимларни ишлаб чиқишга архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятнинг тегишли турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотларини ва инжиниринг компанияларини танлов асосида жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан ишлаб чиқилади ёки унинг билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) ни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулоса тайёрлаш мазкур Низомнинг 8-банди «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқ қуйидаги ваколатли экспертиза органлари томонидан икки босқичда амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, шунингдек ваколатли банк (қарз олувчи (субқарз олувчи)нинг асосий ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи ва (ёки) кредит берувчи банк) томонидан амалга оширилади. Ваколатли экспертиза органлари қайта ташкил этилган тақдирда хулоса ҳуқуқий ворис ташкилот томонидан берилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ДТИА (ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш унинг Шаҳарсозлик кодекси талабларига, норматив ҳужжатлар талабларига ва қурилишнинг қабул қилинадиган қийматининг шаклланган бозор конъюнктурасига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан ишлаб чиқиладиган ёки унинг билан келишиладиган, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ) ваколатли экспертиза органларига фақат «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти Илмий-техника кенгаши ва Иқтисодиёт вазирлигининг уларни амалга оширишнинг устуворлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан, шунингдек мазкур Низом 14-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган масалалар бўйича ижобий хулосасидан кейин экспертизадан ўтказиш учун киритилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
14. Биринчи босқичда, ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда лойиҳани амалга оширишнинг принципиал имконияти ва мақсадга мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини лойиҳа ташаббускорига қуйидагилар беришади:
ДТИА бўйича — иқтисодиётни барқарор, мутаносиб ривожлантиришни, ишлаб чиқариш кучларини мақбул равишда жойлаштиришни, таркибий қайта ўзгартиришларни, тармоқлараро кооперациялашни амалга оширишни, инвестиция сиёсатини рўёбга чиқаришни, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни, шунингдек хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар конъюнктурасини таъминлаш нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан;
ДТИҲ бўйича — ижтимоий аҳамиятини, ижтимоий соҳанинг алоҳида тармоқларини ва ишлаб чиқариш йўналишидаги «бошқа тармоқлар»ни ривожлантиришга доир ҳукумат қарорларига мувофиқлигини, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни ва уларни жойлаштиришни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш юзасидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги — ДТИА бўйича — тавсия этилаётган маркетинг концепцияси, жаҳон бозори конъюнктураси нуқтаи назаридан тайёр маҳсулотларни сотиш истиқболлари, шунингдек техник даража ва ДТИАда тавсия қилинаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналар нархларининг чекланган параметрлари асосида лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш юзасидан. Талаб этиладиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг, шу жумладан якка тартибда тайёрланадиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг тўлиқ ва батафсил рўйхати ташаббускор томонидан тақдим этилиши мумкин бўлмаган ҳолларда асбоб-ускуналарнинг техник даражаси ва улар нархларининг чекланган параметрлари якуний ТИА ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан баҳоланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ташаббускорларга инвестиция лойиҳалари бўйича ДТИАни ишлаб чиқишда, ички ва ташқи бозорларни уч-беш йиллик прогнозлаш даври учун маркетинг ишланмаларини ташкил этишда кўмаклашадилар.
(14-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган, «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти Илмий-техника кенгаши ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан кўриб чиқилган инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ) биринчи босқичда Иқтисодиёт вазирлигида экспертизадан ўтказилмайди».
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
15. Иккинчи босқичда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда, ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб уч ҳафта муддатда лойиҳа ташаббускорига эксперт хулосани қуйидагилар тақдим этишади:
ДТИА бўйича — лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини ва қопланувчанлигини, шунингдек молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемаси мақбуллигини баҳолаш юзасидан;
б) ваколатли банк — ДТИА бўйича, молиялаштиришнинг тавсия этилаётган схемасининг иқтисодий самарадорлиги, мақбуллиги, таваккалчиликларни ва кредитларнинг қайтарилувчанлигини баҳолаш юзасидан.
ДТИА (ДТИҲ)да маблағлар тақчиллиги жалб этиладиган кредитларни бюджет маблағлари ҳисобига қайтариш назарда тутиладиган ижтимоий аҳамиятга эга объектлар бўйича ваколатли органлар хулосасида бюджет маблағларининг, шу жумладан солиқ имтиёзлари беришнинг мақсадга мувофиқлиги (мақсадга мувофиқ эмаслиги) ва ҳажмлари тўғрисидаги хулосалар мавжуд бўлиши керак.
Молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобига (бошқа манбалар иштирокисиз) амалга ошириладиган объектлар бўйича ваколатли банкнинг эксперт хулосаси талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда лойиҳа ташаббускорига ва Иқтисодиёт вазирлигига кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Дирекциянинг ваколатларига киритилган масалалар бўйича эксперт хулосаси тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни лойиҳани амалга оширишнинг кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини бошқариш бўйича Кенгашнинг навбатдаги йиғилишига киритади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бундан мустасно, — ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бўйича ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари, шунингдек кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига икки нусхада лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни ва уни амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритади;
(16-банднинг биринчи—учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ) юзасидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Комплекс раҳбари билан келишилган хулосани, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги фармойиши лойиҳасини ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ келишиш ва имзолаш учун ҳужжатларни киритади.
17. Лойиҳа ташаббускори лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ) юзасидан бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органи хулосасига рози бўлмаган тақдирда тегишли ахборот-таҳлил департаментига асосланган хулоса тақдим этишга ҳақлидир. Тегишли ахборот-таҳлил департаменти лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни ваколатли экспертиза органлари ва лойиҳа ташаббускорининг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
18. Вазирлар Маҳкамасининг ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида лойиҳанинг номи, унинг ташаббускори, қурилишнинг чекланган қиймати (шу жумладан импорт технология ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш харажатлари), объектнинг ҳисобланган қуввати (ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг йиллик ҳажми ва номенклатураси), шунингдек иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари, шу жумладан ушбу Низомга 3-илованинг 2-бандига мувофиқ шакл бўйича экспорт ҳажмлари мавжуд бўлади.
19. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳа ДТИА (ДТИҲ)нинг ҳар қайси саҳифасига давлат тилида «Vazirlar Mahkamasining 200__ y. «__» ________ dagi ___-son farmoyishi bilan tasdiqlangan» ёзуви ёзилган штемпел албатта қўйилган бўлади.
Тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ)нинг бир нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчи нусхаси сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида қолади.
20. Лойиҳанинг тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) параметрлари, шу жумладан харажатлар турлари бўйича молиялаштиришнинг чекланган лимитлари асосида лойиҳа ташаббускори томонидан пудратчиларни ва лойиҳа бўйича сотиб олинадиган технологик асбоб-ускуналарнинг етказиб берувчиларини аниқлаш учун тегишли равишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишиладиган танлов ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.
Хорижий кредитлар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича танлов савдолари ўтказишда лойиҳани молиялаштиришнинг қатнашчилар томонидан таклиф этилаётган шартлари мақбуллиги ҳам ҳисобга олинади.
21. Лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ), танлов савдолари натижасида танлаб олинган технологиялар ва бошқа асбоб-ускуналар бўйича таклифлар асосида лойиҳа ташаббускори томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ таркибга биноан инвестиция лойиҳасининг ТИА (ТИҲ) ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ТИА (ТИҲ) мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шунингдек танлов савдолари ғолиби билан белгиланган тартибда ҳар бети имзоланган контракт асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан ишлаб чиқилади ёки унинг билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш у тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда, айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва ваколатли банк томонидан, ушбу Низомнинг 13, 14 ва 15-бандларида кўрсатилган ваколатли экспертиза органларидан ҳар бирининг ваколати доирасида амалга оширилади.
Лойиҳа ташаббускорига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳаси бўйича ижобий хулоса тақдим этилган тақдирда ваколатли банк кредит олиш учун буюртманома тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун кўрсатиб ўтилган Жамғарма ижро этувчи дирекциясига киритади».
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
221. Ваколатли экспертиза органлари хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳанинг ТИА (ТИҲ) лойиҳа ташаббускори томонидан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекциясига киритилади.
ТИА (ТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси лойиҳа ташаббускорига ва Иқтисодиёт вазирлигига кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Дирекциянинг ваколатларига киритилган масалалар бўйича эксперт хулосаси тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни лойиҳани амалга оширишнинг кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини бошқариш бўйича Кенгашнинг навбатдаги йиғилишига киритади.
инвестиция лойиҳалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бундан мустасно, — ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бўйича ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари, шунингдек кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига икки нусхада лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни ва уни амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳасининг якуний техник-иқтисодий параметрлари билан бирга кўриб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ ҳужжатларни келишиш ва имзолаш учун киритади.
Лойиҳа ташаббускори лойиҳанинг ТИА (ТИҲ) юзасидан бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органи хулосасига рози бўлмаган тақдирда тегишли ахборот-таҳлил департаментига асосланган хулоса тақдим этишга ҳақлидир. Тегишли ахборот-таҳлил департаменти лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни ваколатли экспертиза органлари ва лойиҳа ташаббускорининг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан келишиш учун киритилади.
Лойиҳа бўйича ТИА (ТИҲ)нинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш бўйича қарорига илова сифатида тасдиқланади.
(Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарорга мувофиқ 221 ва 222-бандлар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Лойиҳа бўйича ТИА (ТИҲ)нинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳар қайси саҳифасига давлат тилида «Vazirlar Mahkamasining 200__ y. «__» ________dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan» ёзуви ёзилган штемпел албатта қўйилган бўлади.
Тасдиқланган ТИА (ТИҲ)нинг бир нусхаси лойиҳа ташаббускорига берилади, иккинчи нусхаси сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлимида қолади.
24. Кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун кредит линиялари ҳисобига тижорат банклари томонидан маблағ билан таъминланадиган инвестиция лойиҳаларининг ТИА (ТИҲ)ни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва хорижий кредитларни бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ривожланишга Расмий Кўмаклашиш линияси бўйича имтиёзли кредитлар берадиган халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларнинг қарз маблағлари жалб этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш икки босқичда амалга оширилади.
лойиҳа ташаббускорлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигига ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ХМИИ миссияларининг баҳолашдан олдинги ҳисоботлари асосида тайёрланган макроиқтисодий сиёсат ва тармоқни ривожлантириш стратегияси нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг зарурлиги тўғрисидаги, лойиҳа қийматини дастлабки баҳолашни ва ХМИИнинг жалб этиладиган қарз маблағлари миқдорини ўз ичига оладиган таклифларни киритадилар;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тақдим этилган таклифларни иқтисодиётни барқарор, мутаносиб ривожлантиришни, ишлаб чиқариш кучларини мақбул равишда жойлаштиришни, таркибий қайта ўзгартиришларни, тармоқлараро кооперациялашни амалга оширишни, инвестиция сиёсатини рўёбга чиқаришни, ишлаб турган қувватлардан фойдаланишни, шунингдек хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар конъюнктурасини таъминлаш нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — таркибий қайта ўзгартиришларни амалга ошириш, лойиҳани молиялаштиришнинг дастлабки қиймати ва схемасининг мақбуллиги юзасидан кўриб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тавсия этилаётган маркетинг концепцияси, жаҳон бозори конъюнктураси нуқтаи назаридан тайёр маҳсулотларни сотиш истиқболлари, шунингдек техник даража ва тавсия қилинаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналар нархларининг чекланган параметрлари асосида лойиҳани амалга ошириш имкониятини баҳолаш юзасидан. Талаб этиладиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг тўлиқ ва батафсил рўйхати ташаббускор томонидан тақдим этилиши мумкин бўлмаган фавқулодда ҳолларда асбоб-ускуналарнинг техник даражаси ва улар нархларининг чекланган параметрлари ТИА ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан баҳоланиши мумкин.
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 331-модда)
лойиҳани амалга оширишнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар келишиб олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси билан ХМИИ ўртасидаги ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум белгиланган тартибда имзоланади.
лойиҳа ташаббускори ХМИИ баҳоловчи миссиясининг ҳисоботи асосида, ушбу Низомга 4-иловага биноан ТИА таркибига мувофиқ ТИАни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳанинг ТИА экспертизасини ушбу Низомнинг V бўлимига мувофиқ амалга оширадилар;
26. ТИА (ТИҲ) мазкур Низомнинг VI бўлимига мувофиқ тасдиқлангандан кейин доирасида танлов (тендер) савдолари ўтказиш назарда тутилаётган лойиҳанинг ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади ва танлов (тендер) савдолари бюджетини аниқлайди.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
2. Объектнинг тавсифи — ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имкониятлари ва бошқалар.
3.Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.
4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.
5. Қурилиш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқова сувларнинг тавсифи ва ҳажми, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.
6. Муҳандислик таъминоти ва объектни жиҳозлаш (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳаво ҳароратини бирхиллаштириш) бўйича принципиал ечимлар.
7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).
ташқи ва ички бозорлар конъюнктурасини ўрганишга асосланган, тайёр маҳсулотни ички бозорда сотиш, шунингдек экспорт қилиш имкониятларини;
маҳсулотнинг сифат ва нарх кўрсаткичлари бўйича рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирларининг мавжудлигини;
лойиҳанинг энг аввало арзон нархдаги, талаб қилинадиган миқдор ва сифатдаги маҳаллий хом ашё ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлигини;
асбоб-ускуналарга қўйиладиган асосий талабларни, табиий-иқлим, ишлаб чиқариш омиллари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ватанимиз технологияларини ва хорижий технологияларни қиёслаш таҳлилига асосланган самарали ишлаб чиқариш технологияси, принципиал техник ечимлар танланганлигини;
9. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).
10. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИАни ва лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий чиқимлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.
13. Барча инвестициялар базасида соф дисконт даромад нулга тенг (молиявий баҳолаш) бўлган давр сифатида ҳисоблаб чиқилган лойиҳанинг ЭМВдаги молиявий-иқтисодий самарадорлигининг, ўзини ўзи қоплаши муддатининг ҳисоб-китоблари, лойиҳанинг якуний қийматига асосланган кредитларни қайтаришнинг ҳисоб-китоблари.
2. Объектнинг тавсифи — ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имкониятлари ва бошқалар.
3. Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.
4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.
5. Қурилиш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқова сувларнинг тавсифи ва ҳажми, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.
6. Муҳандислик таъминоти (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш) ва жиҳозлаш бўйича принципиал ечимлар.
7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).
8. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).
9. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИҲни ва лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий чиқимлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши қуйидаги ваколатли экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтди:
Ваколатли экспертиза органлари: | Хулоса натижаси (тавсия этилди/рад этилди) |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги | |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги | |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги | |
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси | |
Ваколатли банк (банклар) |
Т/р | Кўрсаткичлар номи | Ўлчов бирлиги | Ҳаммаси | Молиялаштириш манбалари | ||
Бюджет | Кредитлар, шу жумладан хорижий кредитлар, ХМИИ қарзлари ҳам шу жумлага киради | Марказлаштирилмаган маблағлар (ўз маблағлари) | ||||
1 | Қурилишнинг чекланган қиймати | минг доллар, млн .сўм | ||||
Шу жумладан: машина ва асбоб-ускуналар ЭМВда маҳаллий валютада Қурилиш-монтаж ишлари ЭМВда маҳаллий валютада Инвестиция давридаги молиявий харажатлар ЭМВда маҳаллий валютада Дастлабки айланма капитал ЭМВда маҳаллий валютада Бошқа харажатлар ЭМВда маҳаллий валютада | минг долл. млн. сўм минг долл. млн. сўм минг долл. млн. сўм минг долл. млн.сўм минг долл млн. сўм | |||||
2 | Корхонанинг қуввати, шу жумладан: - ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми -экспорт ҳажми* | Тегишли бирликларда | ||||
3 | Иш билан таъминланадиганларнинг мўлжалланаётган сони | киши | ||||
4 | Қурилиш муддати | ой | ||||
5 | Яратилаётган асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати | минг АҚШ доллари (эквивалентда) млн. сўм | ||||
6 | Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати* | йил | ||||
7 | Кредитни ва бошқа қарз маблағларни қайтариш муддати | йил | ||||
шу жумладан валюта маблағларини қайтариш муддати | йил |
инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши кўрсатиб ўтилган асосий кўрсаткичлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
4.1.2. Тармоқнинг мавжуд салоҳияти, рақобатчи корхоналар, тармоқни ривожлантириш истиқболлари ва муаммоларини баҳолаш, ҳудудий жойлаштириш, маҳсулот сифати;
5.1.2. Хом ашё сифатига ва уни тайёрлаш усулларига қўйиладиган талаблар, маҳаллий хом ашёнинг технологиялар талабларига мувофиқлиги;
5.2. Лойиҳа бўйича эҳтиёж, материаллар ва компонентларнинг мавжудлиги ва улар билан таъминланиш, уларнинг таснифи, етказиб бериш дастури;
6.1.3. Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ҳисобга олиш, афзаллик ва чеклашлар;
7.2.1. Технология ва асбоб-ускуналарни, технологик жараён схемаларини танлашни асослаш, афзалликлар ва камчиликлар, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва етказиб берувчининг кафолати;
7.2.5. Маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ИСО 9000 серияси талабларига мувофиқлигини таъминлаш тадбирлари ҳамда уларни амалга ошириш харажатлари;
7.2.6. Маҳаллийлаштириш истиқболлари (республика ҳудудида бутловчи буюмлар ва компонентларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари);
7.3.3. Принципиал ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, уларнинг параметрлари, алоҳида талаблар;
11.4. Қарз маблағларининг (улардан фойдаланилган тақдирда) қопланишини ва ўз вақтида қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий самарадорликни баҳолаш, валютанинг қопланиши;
«А» иловада эркин шаклда, миллий ва хорижий валюта харажатини алоҳида акс эттирган ҳолда молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар схемаси, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
13.7. Солиқ солишнинг амалдаги тизимини ва мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда мавжуд маблағлар (аниқ пуллар) оқими;
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия, агар фаолият тури махсус лицензиялар талаб қилинадиган фаолиятнинг алоҳида турлари рўйхатига кирса;
раҳбарлар, асосий менежерлар, директорлар кенгаши, корхона аниқ мулкдорларининг қисқача биографик маълумотлари;
хом ашё, бутловчи буюмлар етказиб бериш ва тайёр маҳсулотларни харид қилиш шартномаси (мўлжаллар протоколи);
корхона (қарз олувчи, инвесторлар, кафиллар, лойиҳа бўйича гарантлар)нинг кейинги уч йил учун солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган тўлиқ бухгалтерия (ҳар чораклик) ҳисоботлари;
бошқа банклардаги ҳисоб рақамлари, қарз маблағлари ва уларни қайтариш шартлари тўғрисидаги маълумотнома;
хорижий шериклар (муассислар) тўғрисидаги маълумотлар — кейинги икки йил учун халқаро стандартлар бўйича (таниқли аудитор компания томонидан тасдиқланган) йиллик ҳисобот;
идорадан ташқари экспертиза («Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), мустақил консалтинг ташкилотининг танланган технология ва технология асбоб-ускуналари бўйича хулосалари;
сотиб олинадиган асбоб-ускуналарнинг техник паспортлари ва уларнинг танлов асосида танланишини тасдиқловчи ҳужжатлар;
кадастр (гаровга бериладиган ер ҳамда бино ва иншоотлар кадастри) ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
14.5. Тайёр маҳсулотни сотиш ва хом ашё, материаллар харид қилиш маркетинг тадқиқотлари бўйича ҳужжатлар.
15. Техник-иқтисодий ҳисоблашни ишлаб чиқишда техник-иқтисодий асослашлар таркибидан қуйидаги бандлар ва кичик бандлар чиқариб ташланиши керак: 2.2, 2.3, 2.4, 4 (кичик бандлар билан), 5.1 (кичик бандлар билан), 5.2, 6.1.1, 6.1.2, 7.1, 7.2 (кичик бандлар билан), 8 (кичик бандлар билан),11.3, 11.5, 12.3, 13.2, 13.3, 13.4, 13.9, 13.10, 13.11, 14 («Б» илова).
16. Мавжуд ва янгидан фойдаланишга топширилаётган ижтимоий соҳа муассасаларини жиҳозлаш учун жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобига асбоб-ускуналар харид қилишда техник-иқтисодий асослаш қисқартирилган шакл бўйича, молиявий-иқтисодий самарадорлик, қурилиш-монтаж ишлари учун маблағларга эҳтиёж, маркетинг бўлими ҳисоб-китобларисиз ишлаб чиқилади.
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар номи | Ўлчов бирлиги | Ҳаммаси | Шу жумладан: | ||
Бюджет | кредитлар, шу жумладан хорижий кредитлар, ХМИИ қарзлари ҳам шу жумлага киради | Марказлаштирилмаган маблағлар (ўз маблағлари) | ||||
1 | Қурилишнинг умумий қиймати, шу жумладан: | минг долл. (экв.) | ||||
1.1 | ЭМВдаги харажатлар, улардан: қурилиш-монтаж ишларига; асбоб-ускуналар харид қилишга; инвестиция даврида фоизлар ва воситачилик ҳақига; бошқа харажатларга | минг доллар | ||||
1.2 | Миллий валютадаги харажатлар, улардан: қурилиш-монтаж ишларига; асбоб-ускуналар харид қилишга; дастлабки айланма капиталга; бошқа харажатларга | минг долл. (экв.) | ||||
2 | Корхона қуввати, шу жумладан: йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми* йиллик экспорт ҳажми* | Тегишли бирликларда | ||||
3 | Иш билан таъминланаётганларнинг мўлжалланаётган сони | киши | ||||
4 | Қурилиш муддати | ой | ||||
5 | Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлари қиймати | минг доллар (эквивалентда) | ||||
6 | Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати | йил | ||||
7 | Кредитни ва бошқа қарз маблағларини қайтариш муддати | йил | ||||
шу жумладан валюта маблағларини қайтариш муддати | йил |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 26 июлдаги ПҚ–136-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги (кейинги ўринларда «Мониторинг» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини бошқариш ва назорат қилишнинг асосий механизми ҳисобланади.
вазирликлар, идоралар томонидан ташаббус кўрсатилган инвестиция лойиҳалари ва таклифлари юзасидан — Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хорижий инвестициялар жалб этилган корхоналар томонидан ташаббус кўрсатилган инвестиция лойиҳалари ва таклифлари юзасидан — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан — Хорижий инвестициялар иштирокидаги стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика инвестиция дастурига киритилган ва биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш;
давлат бошқаруви органларининг, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг инвестиция лойиҳаларини, улар тўлиқ тугаллангунга қадар, амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан жавобгарлигини ошириш;
инвестиция лойиҳалари ҳаракатига уларни амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ўрганиш, уларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган турли хил масалаларни кўриб чиқиш муддатларини ўзгартириш йўли билан, бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш;
инвестиция лойиҳалари тасдиқланган ҳажмлар ва муддатларга қатъий риоя қилинган ҳолда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва ваколатли банклар томонидан маблағлар билан ўз вақтида таъминланиши устидан назорат қилиш;
инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий шериклар олдида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишига кўмаклашиш;
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар ва таклифлар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
5. Аниқ дастурга ва Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг таркибий қисми бўлган инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган инвестиция лойиҳалари мониторинг объекти ҳисобланади.
6. Инвестиция дастури белгиланган тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига, шунингдек инвестиция дастурининг таркибий қисми бўлган устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган лойиҳалар бўйича маълумотлар банкини (кейинги ўринларда «Маълумотлар банки» деб аталади) шакллантиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳасининг ташаббускори томонидан тасдиқланган инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритилган инвестиция лойиҳаси паспорти;
ҳар бир инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-жадваллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган инвестиция таклифлари бўйича ишлаб чиқиладиган янгидан бошланаётган устувор инвестиция лойиҳаларини олға суриш чора-тадбирлари дастури;
Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаси ташаббускори томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган ахборот асосида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Инвестиция лойиҳаси паспорти мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади ва унда инвестиция лойиҳаси ташаббускори, хорижий шерик, лойиҳанинг умумий қиймати ва барпо этилаётган ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қуввати, маҳсулотни экспорт қилиш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва схемаси бўйича прогноз кўрсаткичлар, лойиҳанинг қопланиш ва қарз маблағларни қайтариш муддатлари тўғрисидаги ахборотлар, шунингдек, зарурат бўлганда, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилаётган корхона бўйича маълумотлар бўлади.
9. Режа-жадвал мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади ва унда янги ташкил этилаётган корхонанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш (зарурат бўлганда), асосий контрактни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш, инвестиция лойиҳаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорини келишиш ва қабул қилиш, кредит битимларини имзолаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш, миллий ва хорижий валютада маблағ билан таъминлашни бошлаш, ишлаб чиқариш майдонларини ва инфратузилма объектларини қуриш, технология асбоб-ускуналарини ўрнатиш, корхонанинг лойиҳадаги қувватга чиқиши бўйича аниқ муддатлар тўғрисидаги ахборотлар бўлади.
10. Чора-тадбирлар дастури мазкур Низомга 3-иловага биноан Халқаро молия ва иқтисодий институтлар ҳамда донор мамлакатлар иштирокида Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш регламентига мувофиқ ишлаб чиқилади ва инвестициялашдан олдин инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбаларини белгилашгача бўлган ишлар комплексини (уларни бажаришнинг прогноз муддатларини кўрсатган ҳолда) ўз ичига олади.
11. Инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунидан кечикмай ҳар ойда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига келишилган шакл бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режа-жадвалининг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган ҳажмда ва муддатларда тақдим этиладиган йиғма статистика ахбороти бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан;
марказлаштирилган инвестициялардан, шу жумладан Ҳукумат кафолати остида жалб этиладиган хорижий инвестициялар ва кредитлардан фойдаланиш бўйича — Молия вазирлиги ва тижорат банклари томонидан;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича — Адлия вазирлиги томонидан;
хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари пакетини хорижий инвесторларга сотиш, мулкида давлат улуши бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти бўйича — Давлат мулки қўмитаси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кичик ва хусусий бизнес соҳасидаги, шу жумладан жалб этилаётган хорижий кредит линиялари иштирокидаги, инвестиция лойиҳалари бўйича — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лойиҳа кўрсаткичлари (лойиҳадаги қувватни таъминлаш, экспортни таъминлаш, янги иш ўринлари барпо этиш) инвестиция лойиҳаси ташаббускори томонидан бажарилиши юзасидан — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этиладиган ахборотлар асосида Маълумотлар банкини янгилаб боради.
13. Маълумотлар банкига Инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар ҳажмлари прогнози белгиланган тартибда аниқлаштирилиш натижалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарори билан тузатишлар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари, Молия вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Молия вазирлиги қарз олувчи сифатида иш кўрадиган қарзлар бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қабул қилинган қарорларига, шунингдек тасдиқланган режа-жадвалларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ишларининг ҳолатини шу жумладан жойнинг ўзига чиқиб мунтазам равишда ўрганади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ишни ташкил этиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги турли вазирликлар ва идоралар ёхуд халқаро ташкилотлар ва консультация компаниялари мутахассисларини жалб этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этиладиган тасдиқланган режа-жадвалларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган ҳажмда ва муддатларда тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси бўйича хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги йиғма статистика ахборотини;
мавжуд ва потенциал хорижий инвесторлар фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича уларнинг таклифларини ўрганиш асосида вақти-вақти билан тайёрланадиган инвестиция муҳити шарҳини;
марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш масалалари бўйича ахборотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.
16. Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасдиқланган режа-жадваллар бажарилишини, лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан зарур ишлар комплексини олиб боришнинг технологик изчиллигига риоя этилишини назорат қилиш;
техник-иқтисодий асослашларнинг асосий қоидаларини кўриб чиқиш, лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги юзасидан умумий қарорлар қабул қилиш;
алоҳида йирик лойиҳалар, шу жумладан техник-иқтисодий асослашлар кўрсаткичларига нисбатан лойиҳаларнинг қимматлашиши ёки арзонлашиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда базавий лойиҳалаштиришни тасдиқлаш;
марказлаштирилган манбалар ҳисобига ажратиладиган маблағларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, ҳукумат кафолати остида жалб этиладиган қарз маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши таъминланишини назорат қилиш;
манфаатдор вазирликлар ва буюртмачи идоралар томонидан ишлаб чиқилган эҳтиёт қисмлар ва компонентлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга кириб бориши бўйича маркетинг дастурларини экспертизадан ўтказиш;
айрим стратегик муҳим ва йирик лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, қурилиши амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳаларни маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш, шунингдек Инвестиция дастури бажарилиши барбод бўлишига йўл қўювчи вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва буюртмачи ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида рўёбга чиқаришга кўмаклашувчи бошқа асосий масалаларни кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
17. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва ваколатли банклардан олинган маълумотлар асосида инвестиция дастурининг амалга оширилиши тўғрисида йиғма ахборот тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йиғма ахборотда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича умумлаштирилган маълумотлар билан бир қаторда вазирликлар, идоралар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган корхоналар ва ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган инвестиция лойиҳалари ва таклифларини амалга оширишнинг асосий босқичлари бўйича қуйидаги маълумотлар;
инвестициялашдан олдинги тадқиқотларнинг ўз вақтида ўтказилиши, техник-иқтисодий асослашлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши тўғрисида инвестиция лойиҳалари ташаббускорларида олинган ахборот;
техник-иқтисодий асослашлар ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ваколатли экспертиза органлари томонидан экспертиза қилинганлиги тўғрисидаги ахборот;
инвестиция лойиҳаларининг маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган схемаларига мувофиқ ўз вақтида маблағ билан таъминланиши тўғрисидаги ахборот;
қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва объектларни ишга тушириш муддатларига ва технологик изчиллигига риоя қилиниши тўғрисидаги ахборот;
Ҳукумат кафолати остидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш муддатлари ва шартларига риоя қилиниши тўғрисидаги ахборот (банклар);
инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари томонидан лойиҳаларни инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритиш учун асос ҳисобланадиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишида ифодаланган инвестициялаш шартларига риоя қилиниши тўғрисидаги бошқа ахборот;
Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни асослаган ҳолда таклифлар мавжуд бўлади.
18. Инвестиция дастурини амалга оширишнинг йиғма таҳлили, шунингдек қўшимча таҳлилий ахборот асосида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаклланаётган йўналишларни ўрганиб чиқади, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқларни аниқлайди, хорижий инвесторлар учун мавжуд имтиёзлар ва преференциялар тизимининг самарадорлигини таҳлил қилади;
инвестиция фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган ҳукумат қарорларини тайёрлаш ишларини ташкил этади;
Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақдим этиладиган ахборот асосида иқтисодиётнинг устувор секторлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун энг муҳим ишлаб чиқаришлар рўйхатини, шунингдек жалб этилаётган инвестицияларни республика иқтисодиёти тармоқлари ва минтақалари бўйича мақбул жойлаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан биргаликда таклифлар тайёрлайди;
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишув бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини Инвестиция дастурининг аниқ қисмига киритиш ёки йиғма қисмига ўтказиш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция дастурини шакллантириш ва унинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ишларни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментларига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари мажлисларида кўриб чиқилади;
мониторинг натижалари Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунларига бағишланган мажлисларида тингланади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
3. Лойиҳани инвестициялаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори (агар зарур бўлса) —
Т/р | Кўрсаткичлар номи | Ўлчов | ТИА бўйича | Лойиҳани амалга | Изоҳ |
1. | Лойиҳа ташаббуси (ким томонидан, сана ва ҳужжатлар тартиб рақами) | ||||
2. | Лойиҳанинг умумий қиймати | млн АҚШ доллари | |||
жорий нархларда (ш. ж. эквивалент) | |||||
ЭМВда (эквивалент) | |||||
3. | ЭМВдаги харажатлар, ҳаммаси | млн АҚШ доллари | |||
ш. ж. асбоб-ускуналар харид қилиш ва бошқалар учун | |||||
3.1 | Миллий валютадаги харажатлар, ҳаммаси (эквивалент) | сўм/ АҚШ доллари | |||
ш. ж. қурилиш-монтаж ишлари ва бошқалар учун | |||||
4 | Молиялаштириш манбалари | тегишли бирликларда | |||
бюджет маблағлари | |||||
хорижий кредитлар, ҳаммаси | |||||
ш. ж. ҳукумат кафолатлари остида | |||||
бошқа манбалар: | |||||
тўғридан-тўғри хорижий инвестицилар, ҳаммаси | |||||
ш. ж. хорижий шерикнинг устав фондига улуши | |||||
ўз маблағлари | |||||
тижорат банклари кредитлари | |||||
бошқа манбалар | |||||
5 | Банд бўладиганларнинг мўлжалланаётган сони | киши | |||
6. | Қурилишнинг давом этиши, ҳаммаси | ой | |||
ш. ж. қурилиш бошланадиган йил | |||||
қурилиш тугалланадиган йил | |||||
7. | Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати, ҳаммаси | йил | |||
ш. ж. йиллар бўйича | |||||
8. | Қарз маблағларини тўлаш муддати, ҳаммаси | йил | |||
ш. ж. йиллар бўйича | |||||
9. | ш. ж валюта маблағларини тўлаш муддати, ҳаммаси | йил | |||
10. | Қарз маблағларини тўлашнинг ҳолати, ҳаммаси | тегишли бирликларда | |||
ш. ж. йиллар ва тўлаш манбалари бўйича | |||||
11. | ш. ж. тўловларнинг муддати ўтказиб юборилган суммаси, ҳаммаси | тегишли бирликларда | |||
ш. ж. йиллар ва тўлаш манбалари бўйича | |||||
12. | Корхона қуввати (номенклатура бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг йиллик ҳажми) | тегишли бирликларда | |||
13. | Олинадиган хом ашёнинг мавжудлиги ва ҳажмлари | тегишли бирликларда | |||
ш. ж. йиллар бўйича | |||||
14. | Лойиҳани маҳаллийлаштириш даражаси, ҳаммаси | % | |||
ш. ж. йиллар бўйича | |||||
15. | Экспорт ҳажми (маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар экспорти ҳажми) ва унинг номенклатураси | тегишли бирликларда | |||
16. | Маҳсулотни сотишнинг мўлжалланаётган бозорлари: | ||||
ички бозор | % | ||||
ташқи бозор | % | ||||
17. | Лойиҳа бўйича ваколатли экспертиза органлари хулосаси (хатлар тартиб рақами) | ||||
1. Молия вазирлиги — | |||||
2. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги — | |||||
3. Иқтисодиёт вазирлиги — | |||||
4. Банк — |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Тасдиқлайман»
Корхона раҳбари (раис, директор)
_______________________ (Ф.И.О.)
200__ й. ____________ «__»
Корхона раҳбари (раис, директор)
_______________________ (Ф.И.О.)
200__ й. ____________ «__»
Т/р | Лойиҳани амалга ошириш босқичлари | Бошлаш | Тугатиш |
1. | Лойиҳа ташаббуси (ким томонидан, сана ва ҳужжатлар тартиб рақами) | ||
2. | Лойиҳанинг ТИАни ишлаб чиқиш тасдиқлаш | ||
3. | Хорижий шерик, инвестор, бош пудратчини ва бошқаларни танлаб олиш бўйича тендер ўтказиш (сана ва ҳужжатлар тартиб рақами) | ||
4. | Янги ташкил этилаётган корхонани, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани (зарурат бўлса) рўйхатдан ўтказиш (ким томонидан, сана ва ҳужжатлар тартиб рақами) | ||
5. | Асосий контрактни тузиш, келишиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш (ким томонидан, сана ва ҳужжатлар тартиб рақами) | ||
6. | Молиялаштириш шартларини, шу жумладан маблағ билан таъминловчи институтлар (банклар) билан тузиладиган кредит битимлари шартларини белгилаш | ||
7. | Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш (агар талаб қилинса) | ||
8. | Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш | ||
9. | Миллий валютада маблағ билан таъминлашни бошлаш | ||
10. | Хорижий валютада молиялаштиришни бошлаш | ||
11. | Қурилиш-монтаж ишларини бажариш | ||
12. | Технология асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш-созлаш | ||
13. | Ишлаб чиқаришни бошлаш ва лойиҳадаги қувватга чиқиш |
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Тайёрлаш ва амалга ошириш босқичлари | Назорат муддатлари | Масъул орган |
I. Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини олдиндан ишлаб чиқиш ва асослаш — муддат 2 ойгача | |||
1 | Тармоқ ва ҳудудни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш | Регламентга мувофиқ | Вазирлик/идора (лойиҳа ташаббускори) |
2 | Айрим лойиҳаларни амалга оширишнинг иқтисодий самарадорлигини олдиндан ишлаб чиқиш | Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаменти | |
3 | Дастлабки ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқни идоралараро келишиб олиш | 1 ҳафта | Вазирлик/идора |
4 | Ташаббускор томонидан лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоблари тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига ва ваколатли экспертиза органларига (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига) киритиш | 1 ой | Вазирлик/идора |
5 | Лойиҳани кўрсатиб ўтилган дастлабки шартларда амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ваколатли экспертиза органлари хулосаларини олиш | 3 ҳафта (регламентга мувофиқ | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
6 | Ташаббускор томонидан камчиликларнинг бартараф этилиши | Экспертиза якунларига кўра | Вазирлик/идора |
II. ТИА/ТИҲ* ишлаб чиқиш — муддат 3 ойгача | |||
7 | Лойиҳа ТИАни ишлаб чиқиш бўйича молиялаштириш манбаларини белгилаш | 3 ойгача | Вазирлик/идора |
8 | ТИА/ТИҲРни ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқни ички идоравий келишиб олиш | Вазирлик/идора | |
9 | Лойиҳанинг якуний ТИА/ТИҲни тайёрлаш | Вазирлик/идора | |
III. Лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрларини экспертизадан ўтказиш, Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олиш ва тасдиқлаш тартиб-қоидаларини амалга ошириш — муддат 2 ойгача | |||
Ички экспертиза | 1 ҳафта | Вазирлик/идора | |
10 | Маъқуллаш учун Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаментига киритиш | Вазирлик/идора | |
11 | Камчиликларни бартараф этиш ва Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаментининг маъқуллаши | 1 ҳафта | Вазирлик/идора |
Ташқи экспертиза | 3 ҳафта | Вазирлик/идора | |
12 | Лойиҳаларнинг ТИА/ТИҲ бўйича ваколатли экспертиза органларидан (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, ваколатли банк) лойиҳани ишлаб чиқилган якуний шартлар билан амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани олиш | ||
13 | Ташаббускор томонидан ТИА/ТИҲ бўйича камчиликларнинг бартараф этилиши | Экспертиза якунларига кўра | Вазирлик/идора |
14 | Лойиҳа ТИА/ТИҲ параметрларини ваколатли экспертиза органлари билан белгиланган тартибда келишиш | 1 ҳафта | Вазирлик/идора |
Лойиҳанинг ТИАни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши | 10 кун | Вазирлик/идора | |
15 | Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ваколатли экспертиза органлари билан келишиб олиш | ||
16 | Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш юзасидан келишилган Ҳукумат қарорининг келишилган лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаментига киритиш | 1 ҳафта | Вазирлик/идора |
17 | Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилиш | Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ | Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаменти |
IV. Лойиҳани амалга ошириш учун молиялаштириш манбаларини қидириб топиш ва келишиб олиш — муддат 3 ойгача | |||
18 | Лойиҳани молиялаштириш (зарурат бўлганда қўшимча молиялаштириш) манбаларини ишлаб чиқиш | 1 ҳафта (ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш билан бир вақтда | Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
Т/р | Тайёрлаш ва амалга ошириш босқичлари | Назорат муддатлари | Масъул орган |
20 | Молиявий институтлар билан молиявий қарз маблағлари ажратиш шартларини ишлаб чиқиш | 4 ҳафта (ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш билан бир вақтда) | Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
21 | Молиявий институтларнинг баҳолаш ҳисоботлари асосида тегишли дастлабки битим (ўзаро англаш тўғрисидаги меморандум, умумий битим)ни имзолаш | 1 ой (ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш билан бир вақтда | Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қилувчи комплекси раҳбари ёхуд ваколатли мансабдор шахс |
Асосий молиявий институт | Молиявий институт томонидан белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда | вазирликлар ва идоралар жалб этилган ҳолда Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти | |
22 | Лойиҳани Молиявий институтнинг Директорлар кенгаши кўриб чиқиши учун киритишни таъминлаш юзасидан музокара жараёнини олиб бориш, шунингдек қарз битими, зарур бўлганда лойиҳа ва кафолат битими матнларини келишиб олиш | ||
23 | Лойиҳани Директорлар кенгаши кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида молиявий институтнинг дастлабки розилигини олиш | Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги | |
Қўшимча молиялаштирувчи орган | Молиявий институт томонидан белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда | вазирликлар ва идоралар жалб этилган ҳолда Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти | |
24 | Лойиҳани Молиявий институтнинг Директорлар кенгаши кўриб чиқиши учун киритишни таъминлаш юзасидан музокара жараёнини олиб бориш, шунингдек қарз битими, зарур бўлганда лойиҳа ва кафолат битими матнларини келишиб олиш | ||
25 | Лойиҳани Директорлар кенгаши кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида молиявий институтнинг дастлабки розилигини олиш | Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги | |
26 | Лойиҳанинг ХМИИ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши | Молиявий институт Директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши | |
V. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини келишиб олиш ва қабул қилиш — муддат 1 ойгача | |||
27 | Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлаш | 1 ҳафта | Вазирлик/идора |
28 | Вазирлар Маҳкамаси қарорини ваколатли вазирликлар ва идоралар билан келишиб олиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш | 2ҳафта | Вазирлик/идора |
29 | Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорини қабул қилиш | ||
30 | Қабул қилинган Ҳукумат қарорини бажариш бўйича назорат режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 3 кун | Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди ахборот-таҳлил департаменти |
VI. Моливий битимлар тузиш — муддат 1 ойгача | |||
31 | Молиявий институт билан қарз битимини имзолаш | Молиявий институт билан тузилган шартнома бўйича | Вазирлар Маҳкамаси комплекси раҳбари/Молия вазирлиги |
32 | Зарурат бўлганда лойиҳа ва кафолат битимларини имзолаш | Молиявий институт билан тузилган шартнома бўйича | Молия вазирлиги, ваколатли банк Вазирлик/идора |
VII. Тендер савдолари тартиб-қоидаларини бажариш, молиялаштиришни, инвестиция жараёнини ва молиявий маблағларни ўзлаштиришни бошлаш – муддат 3 ойгача | |||
33 | Лойиҳани Инвестиция лойиҳасининг аниқ қисмига киритиш | Регламентга мувофиқ | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги |
34 | Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш | 1 ой | Вазирлик/идора |
35 | Етказиб берувчиларни танлаб олиш бўйича тендер ўтказиш | Вазирлик/идора | |
36 | Тендер натижаларининг ХМИИ/кредитор томонидан маъқулланиши | Молиявий институтлар тартиб-қоидаларини ҳисобга олган ҳолда | |
37 | Амалга оширилаётган лойиҳа доирасида контрактлар тузиш | 2 ҳафта | Вазирлик/идора |
38 | Лойиҳа доирасида импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва хулоса бериш | 2 ҳафта / регламентга мувофиқ | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, ваколатли банк |
39 | ХМИИ томонидан молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) бошланиши ва давлат бюджети маблағлари ажратиш | Контрактларни экспертизадан ўтказиш якунларига кўра | Молия вазирлиги (бюджет маблағлари қисми бўйича) |
1. Лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ижро этувчи агентлик Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди департаменти билан келишган ҳолда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги тизимининг ягона компьютерлашган маълумотлар базасини шакллантириш ва унга ўзгартиришлар киритиш мақсадида лойиҳанинг жорий ҳолати тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
2. Лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишнинг мажбурий босқичлари чекланган муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди департаменти билан келишган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини, шунингдек мурувват лойиҳалари мониторинги масалаларини белгилайди ва тартибга солади.
2. Мурувват ёрдами — бу аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар ҳамда бошқа фавқулодда ҳодисалар оқибатларини тугатиш учун бериладиган мақсадли беғараз кўмакнинг бир туридир.
Мурувват ёрдами тиббиёт товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол товарлари ва бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек грантлар, ихтиёрий эҳсонлар, бажарилган ишлар ва хизматлар, шу жумладан мурувват ёрдами юкларини транспортда ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш шаклида кўрсатилади.
Мурувват ёрдами сифатида олинган товарлар божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидалари амалга оширилгандан кейин олувчилар томонидан «Мурувват ёрдами» ёзувини қайд этган, олувчининг реквизитларини кўрсатган ҳолда тамғаланади.
Мурувват ёрдами хорижий давлатлар, уларнинг федерал ёки муниципал тузилмалари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда донорлар деб аталади) томонидан кўрсатилиши мумкин.
Бюджет, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фаолияти фойда олишга йўналтирилмаган бошқа юридик шахслар (кейинги ўринларда олувчилар деб аталади) кейинчалик республика истеъмолчилари ўртасида тақсимлаш мақсадида мурувват ёрдамининг олувчилари бўлиши мумкин.
Мурувват ёрдами юкларини олувчилар дастурлар ва донорлар билан тузилган дастурлар ва битимлар ёки мурувват ёрдами билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Комплекс деб аталади) қарорлари асосида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тамаки маҳсулотлари, вино-ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, ҳарбий мақсаддаги товарлар, шунингдек олиб келиниши тақиқланган товарлар мурувват ёрдами юклари жумласига киритилиши мумкин эмас.
Мурувват ёрдами юкларининг пул ифодасидаги қийматидан асосан божхонада расмийлаштириш мақсадлари учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистонда мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг хулосаси халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилот ваколатхонаси ёки филиали давлат рўйхатидан ўтказилиши ва қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Комплекс раҳбарининг мурувват ёрдами масалалари бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш ишлари тезкор бажарилишини тезкор таъминлаш мақсадида шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланадиган доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилади.
5. Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, божхонада расмийлаштириш, транспортда ташиш, тўплаш, сақлаш, хатловдан ўтказиш, юкларнинг хавфсизлиги бўйича қўриқлаш ва бошқа карантин тадбирларини ўтказиш, мурувват ёрдамини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан самарали, мақсадли фойдаланиш учун масъулият:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади);
ижтимоий соҳа вазирликлари ва идоралари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича тармоқ комиссияларига (кейинги ўринларда тармоқ комиссиялари деб аталади) юкланади.
6. Мурувват ёрдамидан белгиланмаган мақсадда фойдаланишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
7. Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. Мурувват ёрдами олинишидан олдин махсус эксперт комиссияси томонидан бу ёрдамнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланади.
8. Мурувват ёрдами сифатида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган юкларни божхонада расмийлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ, Департаментнинг кўрсатилган юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосаси асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасига келтирилган мурувват ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Департаментга ҳамда Давлат статистика қўмитасига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублигини тасдиқлаш учун мурувват ёрдамини олувчи Департаментга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
зарурият бўлганда, карантин ва бошқа инспекция хизматларининг юкнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ республикага келтирилишига рухсат этилган юклар рўйхатига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.
10. Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосалар Департаментнинг протокол тарзидаги қарори расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мурувват ёрдами юкларини божхонада тезкорлик билан расмийлаштириш мақсадида Департаментнинг масъул ходимларидан тайинланган мувофиқлаштирувчи томонидан уларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги дастлабки хулосаси берилишига йўл қўйилади, кейинчалик мазкур хулоса Департаментнинг протоколи билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Аэропортларда, темир йўл ва автотранспорт станцияларининг омборларидаги мурувват ёрдами юкларидан сақлаш, хабардор қилиш, божхона тартиб-қоидалари, декларациялаш, бекор туриб қолиш, тушириш-юклаш ишлари ва бошқа хизматлар учун божлар, йиғимлар ва бошқа хил тўловлар олинмайди.
12. Мурувват ёрдами юклари сифатини ва уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш белгиланган тартибда, тўлов ундирмасдан давлат назоратининг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.
13. Мурувват ёрдами юкларининг уларни ташиш вақтидаги сақланиши тегишли транспорт ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан, тўлов ундирмасдан таъминланади.
14. Мурувват ёрдами юкларини олувчилар мурувват юкларининг ҳисобга олинишини, сақланишини, улардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини таъминлашга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларни ҳисобга олиш ва сақлаш тижорат товарларидан алоҳида амалга оширилади.
15. Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари Комплекс раҳбари тасдиқлаши учун Департаментга мурувват ёрдами юкларини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этадилар, улар ҳар йили бериладиган буюртманомаларга мувофиқ бўлиши (ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича), шунингдек донор ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг таклифларига, халқ депутатлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сўровларига асосланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш устидан назорат ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади. Мурувват ёрдами юкларини олувчи бюджет ташкилотлари бўйича назорат, шунингдек юқори ташкилотлар томонидан ҳам амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ҳузурида ҳудудий ва тармоқ комиссиялари ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига мурувват ёрдами юклари олингани ва улардан мақсадли фойдаланилгани тўғрисида ҳар чоракда Давлат статистика ҳисоботи шакли бўйича ҳисоботлар тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларни йиғма статистика ҳисоботи тарзида умумлаштиришни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини текширишлар белгиланган тартибда, Ишчи гуруҳ томонидан Департамент тасдиқлаган жадвал бўйича, зарурият бўлганда, мустақил экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси вакилларини жалб этган ҳолда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Мурувват ёрдами юкларининг олувчилари ёки истеъмолчилари ҳисобланадиган бюджет ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишларни ўтказиш вақтида давлат молия органлари томонидан уларни текшириш режаларига мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш ҳам киритилади.
20. Ўтказилган текширишлар якунлари бўйича далолатнома тузилади, унда мурувват ёрдами юкларини божхонада расмийлаштириш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш талабларига мувофиқлик, шу жумладан:
олинган мурувват ёрдами юклари бўйича ҳисобга олиш ҳужжатларининг (ҳисобга олиш дафтарлари, китоблари, ведомостлар ва шу кабилар) мавжудлиги ва тўлиқлиги;
мурувват ёрдами юклари истеъмолчиларининг юкларнинг олинганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолдаги номлари кўрсатилган рўйхатларини тузиш;
мурувват ёрдами сифатида олинган фойдаланилмаган товарлар миқдорининг ҳисоби, сабаблари, фойдаланишга яроқлилик муддати ўтиб кетган товарлар (маҳсулотлар)ни кўрсатган ҳолда;
21. Мурувват лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
22. Донорлар томонидан мурувват ёрдами доирасида берилган маблағлар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингининг мақсади ҳисобланади.
23. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари мурувват лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни йиғади, ишлайди ва умумлаштиради ҳамда ушбу маълумотларни мунтазам равишда Департаментга тақдим этади.
Ишчи гуруҳ тақдим этилган ахборотни таҳлил қилади, ҳар йили йиғма ҳисобот тузади ва Комплекс раҳбари учун устувор лойиҳалар рўйхатини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Мурувват лойиҳаларининг устувор рўйхатини донорларга юбориш Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда республикада аккредитация қилинган донорлар ваколатхоналари орқали амалга оширилади.
Донорлар томонидан мурувват лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдорлик тасдиқланган тақдирда тегишли ижрочи ҳудудий ва тармоқ комиссиялари орқали дастурни тайёрлаш ва амалга оширишнинг асосланган режа-жадвалини протокол билан тасдиқлаш учун Департаментга жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Мурувват лойиҳалари мониторингининг мунтазам равишда ўтказилиши юзасидан масъулият ҳудудий ва тармоқ комиссияларига юкланади.
26. Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини амалга ошириш қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва йиғиш, шунингдек тасдиқлашни таъминлашни назарда тутади:
в) Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати (ихтиёрий шаклда), унда қуйидаги маълумотлар бўлади:
лойиҳа тўғрисида умумий маълумотлар (тармоқ сектори, лойиҳанинг номи, унинг жойлашган жойи ва кутилаётган натижалари, мурувват лойиҳасининг ижрочилари, амалга ошириш даври, смета қиймати, молиялаштириш манбалари);
молиялаштиришнинг бориши ва ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши, мурувват лойиҳасини амалга оширишда пайдо бўлган муаммолар тўғрисида ахборот;
27. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан ҳисоботлар Департаментга ва Давлат статистика қўмитасига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот ва Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати — ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тақдим этилади.
28. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Департаментга ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига устувор мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида якуний ахборот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги
тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(Буюртманома биринчи буюртманома ёки такрорий эканлиги кўрсатилсин. Агар буюртманома такрорий бўлса, қайси халқаро ташкилотга ва қачон мурожаат қилинганлиги кўрсатилсин)
МУРУВВАТ ЁРДАМИНИ ОЛУВЧИЛАР | МУРУВВАТ ЁРДАМИНИНГ ТАЛАБ ЭТИЛГАН ЮКЛАРИ РЎЙХАТИ | КОМПЛЕКТЛАР СОНИ |
Масалан: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Ногиронлар аравачалари | 10 |
(Масалан: бевосита олувчилардан сўраб чиқиш, тақсимлаш жойига борувчи комиссиялар, олувчи ташкилотлар ҳисоботлари, бошқалар)
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Лойиҳанинг номи ____________ Бажарувчи____________ Лойиҳанинг режалаштирилаётган муддатлари: 200__ .
Т/р | Лойиҳа қисмининг номи | Натура кўрсаткичини ўлчаш бирлиги | Бажарилиш \ молиялаштириш ҳажм | |||||||||
Лойиҳа бўйича ҳаммаси | Шу жумладан йиллар бўйича | |||||||||||
Тадбирлар (ишлар тури) | Режалаштирилаётган йил бошлангунгача | Режалаштирилаётган бир йилга | Прогноз | |||||||||
Бир йилга ҳаммаси | Шу жумладан чораклар бўйича | 2-йил-га | 3-йил-га | Ундан кейинги йилларга | ||||||||
I | II | III | IY | |||||||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
Изоҳ: Лойиҳа қисмлари бўйича тадбирлар (ишлар турлари)ни бажариш ва молиялаштиришнинг режадаги ҳажмлари жадвалга каср шаклида киритилади, тегишли ўлчов бирликларидаги натурадаги кўрсаткич сурат, махраж эса – валютадаги молиялаштириш суммаси. Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.
Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Лойиҳанинг номи ____________ Бажарувчи____________ Лойиҳанинг режалаштирилаётган муддатлари: 200__ .
Т/р | Лойиҳа қисмининг номи | Натура ифодасида иш турлари | Натурадаги кўрсаткичнинг ўлчов бирлиги | Натура ифодасида ишларни бажариш ҳажми | Ҳисобот чорагидаги ўзлаштириш ҳажми Сўм ёки АҚШ доллари | ||||
Йил бошидан бошлаб | Шу жумладан ҳисобот чорагида | ||||||||
режа | амалда | режа | амалда | режа | амалда | ||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
Изоҳ: Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.
1. Мазкур Низом халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва хорижий инвесторларнинг қарзлари ва инвестициялари жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун;
3. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Техник кўмакни олувчи вазирлик ёки идора (ижро этувчи агентлик) халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан техник кўмаклашиш гранти маъқулланиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилгандан кейин икки ҳафта муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган:
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этади (2-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тегишли ижро этувчи агентликларга давлат статистика ҳисоботининг шаклини юборади.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси олинган ва ўзлаштирилган грант маблағлари тўғрисида ижро этувчи агентликлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳар чоракда умумлаштирилган ахборот шакллантирилишини, шунингдек унинг тўлов баланси статистикасига киритиш учун тақдим этилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда маблағларнинг халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг тегишли ҳисоб рақамларидаги ҳаракати тўғрисидаги ахборотни олади, ушбу ахборот умумлаштирилади ва маълумотларнинг электрон базасига киритилади ҳамда техник кўмаклашиш лойиҳаларининг амалга оширилиши доимий мониторингини ва халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотларнинг электрон базасида сақланишини таъминлайди.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши тўғрисидаги йиғма мониторинг ахборотини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
9. Грант маблағлари ҳисобига товарлар ва хизматлар сотиб олиш халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ тендер асосида амалга оширилади ва улар учун ҳақ, қоидага кўра, улар қароргоҳларда очилган тегишли ҳисоб рақамларидан тўғридан-тўғри тўланади. Грант маблағлари Ўзбекистон Республикасида олувчилар ҳисоб рақамларига уларнинг фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банкида махсус очилган ҳисоб рақамларига тушади.
10. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарлар (хизматлар)ни божхонада расмийлаштириш улар билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида тузилган битимларга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ижро этувчи агентликлар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар (хизматлар) тушганлиги тўғрисида ахборот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарлар (хизматлар)нинг халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмагига тегишлилиги тўғрисидаги хулоса зарурлиги Давлат божхона қўмитаси томонидан баён қилинган тақдирда божхонада расмийлаштириш мақсадида ижро этувчи агентликларга Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари ўртасидаги тегишли битимларни ўрганиб чиқиш асосида берилади.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги берилаётган хулосаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида тузилган битимларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
11. Техник кўмаклашиш лойиҳалари тугаллангандан кейин ижро этувчи агентликлар бир ой муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига лойиҳанинг эришилган мақсадларини, иқтисодий самарасини, балансга қабул қилинганлиги ва етказиб берилган моддий-техника воситаларидан фойдаланиш йўналишларини акс эттирувчи техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ижро этувчи агентликнинг раҳбари томонидан тасдиқланган якунловчи ҳисоботни, шунингдек лойиҳа натижаларини қўллашга доир чора-тадбирлар режасини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбари зиммасига юкланади.
13. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилишини кўриб чиқиш ижро этувчи агентликлар ва манфаатдор томонларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ижро этувчи агентликлар томонидан грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шунингдек юқори ташкилотлар томонидан зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда амалга оширилади.
Техник кўмак, шу жумладан пул шаклида кўмак олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига грант маблағларидан фойдаланилишини акс эттирувчи ҳисоботни, бюджет маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот сингари ҳисобот тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш, грант маблағларидан самарасиз ва бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади.
Техник кўмаклашиш маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилишида, шунингдек техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторинги олиб борилиши ва назорат қилиниши тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Маблағларни олувчи | Грантнинг тартиб рақами ёки коди | Грантнинг номи | Халқаро молиявий ва иқтисодий институт/ хорижий ҳукумат ташкилотининг номи | Грант маблағларидан фойдаланиш бошланган сана | Грант суммаси (минг АҚШ доллари) |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири _______________
200__ й. _________
алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири _______________
200__ й. _________
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида» 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари котибиятлари билан биргаликда» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) «Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида» 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарорининг 1-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) 1-банди, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда) 8-банди, шунингдек қарорга 7-илова.