LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2007 йил 26 апрелдаги 3-сон, 9-сон, 58-сон, 81-сон ва 124-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлик таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1381-1, 24.05. 2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 апрелдаги 170-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сержантларининг статуси тўғрисида»ги қарорини бажариш мақсадида қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлик таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузиш тартиби тўғрисида йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради