07.11.2005 йилдаги 244-сон
Ҳужжат 07.11.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ–131-сон қарорига мувофиқ ҳамда республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 27 ноябрдаги 411-сон қарорига 3-иловадаги «Азимов Р.С. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари», «Макроиқтисодиёт ва статистика» ҳамда «Сафоев Н.С. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «Розуқулов У.У. — Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари», «Иқтисодиёт» ва «лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарорига 4-иловадаги «Азимов Р.С. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбари», «Кароматов Ҳ.С — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбарининг ўринбосари» ва «Сафоев Н.С. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «Қосимов Р.С. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбари», «Азимов Р.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири» ҳамда «лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган «Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги» лойиҳасини рўёбга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 13 январдаги 17-сон қарорига 2-иловадаги «Азимов Р.С. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари» ва «Сафоев Н.С. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «Розуқулов У.У. — Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари» ҳамда «лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш» лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 26 январдаги 37-сон қарорига 5-иловадаги «Барноев Ў.И. — Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири», «Сафоев Н.С. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» ва «Шерматов С.Б. — Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «лавозимига кўра — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири», «лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» ҳамда «лавозимига кўра — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 2-сон, 15-модда) 1-иловадаги «Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти» ва «Барноев Ў.И. — Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири» сўзлари тегишли равишда «Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти» ва «лавозимига кўра — «Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига 1-иловадаги «Файзуллаев Р.Ф.» «Азимов Р.С.», «Ханов Н.М.» ва «Хўжаев Б.А. — Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири» сўзлари тегишли равишда «Ханов Н.М.», «Голишев В.А.», «Мақсумов Н.Э.» ва «Ҳайитов А.А. — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 7-сон, 73-модда) 2-иловадаги «Ғаниев Э.М. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин, «Аҳмедов Т.И. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари эса «лавозимига кўра — «Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28-иловадаги «Ғаниев Э.М. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси», «Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси», «Сафоев Н.С. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси», «Ризаев Ф.М. — Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси», «Абдуллаева Ш.Р. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари», «Қодиров Ф.А. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқармаси бошлиғи» ва «Мурсалиев А.М. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари» сўзлари тегишли равишда «Азимов Р.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири», «Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси», «Абдуалиев А.Х. — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси», «лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари», «Ҳасанов С.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари», «лавозимига кўра — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи» ва «Мўминов А.А. — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин, «Исломхўжаев Х.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари» сўзлари эса чиқариб ташлансин;
31-иловадаги «Ғаниев Э.М. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси», «Акбархўжаев Р.Ш. — Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири», «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси», «Ризаев Ф.М. — Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси», «Қодиров Ф. — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг ташқи савдо бошқармаси бошлиғи» сўзлари тегишли равишда «Голишев В.А. — Бош вазирнинг ўринбосари, Иқтисодиёт вазири», «лавозимига кўра — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари», «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг», «лавозимига кўра — «Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» ва «лавозимига кўра — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2005 йил 4 январдаги 1-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2005 й., 1-сон, 1-модда) иловадаги «Узоқов У.Й. — Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари «лавозимига кўра — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.