Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
«Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради»;
«Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам қўлланилиши мумкин»;
«Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас»;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
«а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда»;
«б) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда»;
«Отиб ўлдириш тариқасидаги ўлим жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), агрессия (151-модданинг иккинчи қисми), геноцид (153-модда), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади.
Ўлим жазоси аёлга, олтмиш ёшдан ошган эркакка ва ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга нисбатан тайинланиши мумкин эмас»;
Ушбу Кодекс 105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш), 107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш), 111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117-моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат), 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш), 149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик), 169-моддасининг биринчи қисмида (ўғрилик), 170-моддасининг биринчи қисмида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш), 260-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин»;
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;
б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини;
в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин»;
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини;
б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;
в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин»;
«Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди»;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми;
в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади»;
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида бешдан бир қисми;
в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаб бўлинганидан кейин қўлланилиши мумкин»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги тегишинча «мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай» ҳамда «мол-мулк мусодара қилиниб» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«Терроризм — халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият —
иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги «мол-мулк мусодара қилиниб» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг санкцияларидаги «мол-мулк мусодара қилиниб» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, —
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;
«Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;
биринчи қисмининг санкциясидаги «мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
иккинчи қисмининг санкциясидаги «мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч ойдан олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
биринчи ва иккинчи қисмларининг санкцияларидаги тегишинча «мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай» ҳамда «мол-мулк мусодара қилиниб» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса, —
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш хақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш:
а) хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 188 ёки 190-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги «мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг санкцияларидаги «мол-мулк мусодара қилиниб» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
65) 124-моддасининг санкциясидаги, 131-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг санкцияларидаги, 137-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 150-моддасининг санкциясидаги, 151-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг санкцияларидаги, 152, 153, 154-моддаларининг санкцияларидаги, 158-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг санкцияларидаги, 160, 161,164, 165, 171, 176, 178, 185-1, 190, 210-моддаларининг санкцияларидаги, 211, 212, 213-моддалари иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 214-моддаси иккинчи қисмининг санкциясидаги, 228-1, 233-моддаларининг санкцияларидаги, 237-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги 243, 244, 244-1, 244-2, 245, 246, 247-моддаларининг санкцияларидаги, 248-моддаси учинчи қисмининг санкциясидаги, 251-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 252, 255-1-моддаларининг санкцияларидаги, 267-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 270-моддаси учинчи қисмининг санкциясидаги, 271 ва 278-моддаларининг санкцияларидаги тегишинча «мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай» ҳамда «мол-мулк мусодара қилиниб» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2,56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар):
«Терговчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ҳақидаги, ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш ҳақидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир»;
«Айбланувчи: Ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; ўзига қўйилган айблов юзасидан ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув ва тушунтириш бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ҳимоячига эга бўлиш ва у билан ҳоли учрашиш; ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад этиш; далиллар тақдим қилиш; терговчи ёки суриштирувчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; терговчи ёки прокурор томонидан жиноят ишининг тугатилганлигига эътироз билдириш ва суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса — кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга. Судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эгадир»;
«Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; у гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан ёки у ушланган пайтдан бошлаб ҳимоячи олиш ва сўроқ тугаганидан сўнг у билан ҳоли учрашиш; ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим қилиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эгадир»;
«Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш; қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида аризалар бериш ҳамда ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир»;
«Жабрланувчи Жиноят кодексининг 66-1-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин»;
6) 209-моддасининг иккинчи қисмидаги «ёки мол-мулкни мусодара қилиш эҳтимолини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.
Алоҳида ҳолларда мазкур эҳтиёт чораси уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича ҳам қўлланилиши мумкин»;
Бу муддат терговни тамомлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда ва эҳтиёт чорасини ўзгартириш учун асослар бўлмаган тақдирда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин.
Қамоқда сақлаш муддатини беш ойдан ортиққа, яъни етти ойгача бўлган муддатга узайтиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан, тўққиз ойгача бўлган муддатга — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан йўл қўйилади. Алоҳида ҳолларда, тергов қилинаётган ишнинг ўта мураккаблигини инобатга олиб, оғир ҳамда ўта оғир жиноятлар содир этганликда айбланаётган шахсларга нисбатан қамоқда сақлаш муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин. Муддатни яна узайтиришга йўл қўйилмайди»;
9) 290-моддасининг биринчи қисмидаги «мулкий ундиришлар ҳамда мол-мулкни мусодара қилишга» деган сўзлар «мулкий ундиришларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Оқлов ҳукми қонуний кучга кирганда, жиноят иши тугатилганда, шунингдек фуқаровий даъвогар ўз даъвосидан воз кечганда ҳамда фуқаровий даъвони қаноатлантириш юзасидан кўрилган чораларга сабаб бўлган асослар бартараф этилган бошқа ҳолларда мол-мулкнинг хатланганлиги бекор қилинади»;
«Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим»;
«Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин. Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан етти ойгача ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тўққиз ойгача узайтирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, содир этилган жиноятнинг оғирлигини ҳамда тергов қилинаётган ишнинг мураккаблигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин»;
иккинчи қисмининг 6-бандидаги «ва эҳтимол тутилган мол-мулк мусодарасини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмининг 3-бандидаги «фуқаровий даъво ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини» деган сўзлар «фуқаровий даъвони» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 380-моддасининг биринчи қисмидаги «ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14) 384-моддасининг 8-бандидаги «ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
15) 396-моддасининг 6-бандидаги «зарарни қоплаш ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини» деган сўзлар «зарар қопланишини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матнидаги «зарарни қоплаш ҳамда мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини» деган сўзлар «зарар қопланишини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 401-моддасининг биринчи қисмидаги «ва мол-мулкнинг мусодарасини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Жиноят ишини судда муҳокама қилишга тайинлаш тўғрисида судьянинг қарори чиқарилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн суткада суд ишни кўришни бошлаши лозим.
Жиноят ишини кўриб чиқиш бошланган вақтдан эътиборан узоғи билан икки ой ичида суд уни мазмунан ҳал этишни тугаллаши лозим.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси томонидан тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.
Судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш муддатини тўрт ойдан кўпроққа узайтиришга алоҳида ҳолларда фақат мураккаб ва кўп воқеали ишлар бўйича йўл қўйилади. Биринчи инстанция судининг ажримига асосан беш ойгача бўлган бундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари ва олти ойгача бўлган шундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси томонидан амалга оширилади»;
19) 457-моддаси биринчи қисмининг 11-бандидаги «ёки мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш вояга етмаган шахсга нисбатан фақат ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлганда ва унга беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тайинланиши мумкин бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҳтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланилиши мумкин»;
Ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 66-1-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин.
Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин.
Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт.
Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, етти суткадан ортиқ бўлмаган муддатда гумон қилинувчининг, айбланувчининг розилиги билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради.
Қарорнинг тавсиф қисмида қуйидагилар кўрсатилади: жиноят иши қўзғатилишининг асослари, ишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, улар айбланаётган қилмишлар ва уларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари, шунингдек ярашув тўғрисидаги аризанинг мазмуни ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчининг аризага муносабати.
Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, барчаси билан ҳам ярашувга эришилган бўлмаса, ярашувга эришилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари, прокурор иштирок этади.
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади.
Суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) содир этилган жиноят ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади.
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини;
жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини;
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди.
Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.
Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 – 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади.
2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;
3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Суд ажримининг тавсиф қисмида ярашув учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 585-моддасида санаб ўтилган масалаларга жавоблар ифодаланади.
1) суд мажлиси баённомасини тасдиқлаш ҳамда жиноят ишини тугатиш ёки уни умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;
Суднинг ажримига гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин».
III. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3,38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
«Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш —
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —
Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади»;
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«Ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар анча миқдорда содир этилган бўлса, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».