20.04.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 992-1
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 20.04.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 992-1
Кучга кириш санаси
30.04.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2021
Ҳужжат 30.04.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17, ва 51-моддаларига асосан тижорат банкларидаги ички назорат тизимини Базел қўмитасининг тавсиялари ва аудитнинг халқаро андозаларига мувофиқлаштириш ҳамда ички назоратга қўйиладиган талабларни янада такомиллаштириш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомга (Адлия вазирлигида 2000 йил 22 декабрда 992-рақам билан рўйхатга олинган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва унинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тижорат банкларида ички аудитни ташкил этишга Марказий банк томонидан қўйилган талабларни белгилайди.