LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 августдаги 366-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 611-6, 26.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, нақд чет эл валютасини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан касса интизомига риоя қилинишининг тартибини белгилайди.
1. Юридик шахслар (кейинги ўринларда корхоналар) нақд чет эл валютасини Марказий банк ҳудудий бош бошқармаларининг ҳисоб-китоб-касса марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги (кейинги ўринларда банклар) валюта ҳисоб рақамларида сақлашлари шарт.
2. Келиб тушган нақд чет эл валютаси сақлаш ва валюта ҳисоб рақамига ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда корхоналар томонидан банкларга топширилиши лозим.
4. Чет эл валютасини қабул қилаётганда корхоналарнинг кассирлари техник воситалар ёрдамида чет эл валютасининг тўловга яроқлилигини аниқлашлари шарт. Чет эл валютасининг тўловга яроқлилиги қўшимча равишда Марказий банк томонидан тавсия этилган маълумотномалар бўйича текширилади.
Корхоналарнинг кассаларига чет эл валютасини қабул қилиш ушбу Тартибга 1-шаклдаги иловага мувофиқ кирим касса ордерлари орқали амалга оширилади.
Нақд чет эл валютаси қабул қилинаётганда, уни топширувчига, бош бухгалтер ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ҳамда кассирнинг имзоси қўйилган квитанция (кирим касса ордерининг милки) берилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/5-сонли қарори (рўйхат рақами 611-5, 08.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/611-5/2898-сон)
5. Корхоналарнинг кассаларидан чет эл валютасини бериш ушбу Тартибга 2-шаклдаги иловага мувофиқ, олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида берилган чиқим касса ордерлари орқали амалга оширилади.
Чет эл валютасини беришга доир ҳужжатлар корхона раҳбари ва корхона бош бухгалтери ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар томонидан имзоланган бўлиши шарт.
6. Корхона кассасига келиб тушган чет эл валютаси тўлалигича кассага кирим қилинади. Банкдан хизмат сафари харажатлари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мақсадлар учун олинган маблағлар қатъий равишда мақсадга мувофиқ ишлатилиши лозим. Ишлатилмаган маблағлар уч кундан кечиктирмасдан банкка қайтарилиши шарт.
Банкка нақд хорижий валютани топшириш усуллари банк томонидан корхона билан келишилган ҳолда белгиланади.
7. Чет эл валютаси чиқим касса ордери бўйича жисмоний шахсга у ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат) кўрсатганда берилади.
9. Чет эл валютасини кассир фақат чиқим касса ордерида кўрсатилган шахсгагина беради. Агар чет эл валютаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан берилса, ордер матнида чет эл валютасини олувчининг фамилияси, исми, отасининг исмидан кейин бухгалтерия томонидан чет эл валютасини олишга ишонч билдирилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади. Ишончнома кассирда қолади ва чиқим касса ордерига тикиб қўйилади.
Чет эл валютасини ишончнома бўйича бериш мазкур Тартибнинг 5 ва 7-бандларида баён этилган талабларга мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
10. Кирим ва чиқим касса ордерлари, уларга илова қилинадиган квитанциялар ва бошқа ҳужжатлар бухгалтерия томонидан бинафша ранг сиёҳли ёки бинафша (кўк) ранг шарикли ручкада ёхуд техник воситалар ёрдамида тўғри, аниқ тўлдирилиши лозим. Юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга тузатишлар киритиш, ўчириб ёзиш, оқ бўёқ ишлатиш қатъиян ман этилади.
Кирим ва чиқим ордерларида уларни тузиш учун нима асос бўлгани кўрсатилади ва уларга илова қилинган ҳужжатлар санаб ўтилади.
Кирим ва чиқим касса ордерларини чет эл валютасини топширувчи, олувчи фуқаролар қўлига бериш ман этилади.
Чет эл валютасини касса ордерлари бўйича қабул қилиш ва бериш фақат шу ҳужжатлар тайёрланган куннинг ўзида амалга оширилиши лозим.
11. Кассир кирим ва чиқим касса ордерларини олаётган вақтда мажбурий равишда кўрсатиладиган реквизитларнинг ҳақиқийлигини ва тўғри тўлдирилганлигини, шу жумладан, қуйидагиларни текшириши шарт:
— ҳужжатларда корхона раҳбари ёки у ваколат берган шахслар имзолари борлиги ва ушбу имзоларнинг ҳақиқийлигини;
Кассир чет эл валютасини 10-бандда белгиланган тартибда қабул қилиб олаётганда ёки бераётганда кирим ёки чиқим касса ордерларига имзо чекади, сана (кун, ой, йил)ни кўрсатган ҳолда уларга берилган иловаларга «тўланди» деб ёзади ёки шундай ёзувли бурчакли штамп қўяди.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/5-сонли қарори (рўйхат рақами 611-5, 08.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/611-5/2898-сон)
12. Бухгалтерия кирим ва чиқим касса ордерларини улар кассага топширилишидан аввал кирим ва чиқим касса ҳужжатлари рўйхатини юритиш дафтарида қайд этади. Бунда ордернинг сўм ҳисобидаги суммаси ҳамда чет эл валютасидаги номинали ҳам кўрсатилиши лозим. Рўйхатга олиш дафтарини қоғоз нусхаси кўчирилган ҳолда тегишли дастурий таъминот билан таъминланган компьютерларда электрон шаклда юритишга рухсат этилади.
13. Келиб тушган ва берилган нақд чет эл валютаси қоғоз нусхаси кўчирилган ҳолда тегишли дастурий таъминот билан таъминланган компьютерларда электрон шаклда юритилиши мумкин бўлган касса дафтарида ҳисобга олиниши шарт.
14. Нақд чет эл валютасидаги операцияларни акс эттириш учун корхона чет эл валютасидаги операциялар бўйича алоҳида касса дафтарини юритади. Корхона чет эл валютасидаги операциялар бўйича фақат битта касса дафтарини тутиши шарт.
15. Чет эл валютасидаги операциялар учун тутилган касса дафтари варақлари рақамланган, тикилган ва сурғуч ёки мастика билан шундай муҳрланган бўлиши керакки, рухсатсиз ёки бекитиқча варақ қўйиш (олиш)нинг иложи бўлмасин. Касса дафтаридаги варақлар сони корхона раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланади.
16. Валюта операциялари бўйича касса дафтарига ёзувлар икки нусхада қора қоғоз (нусха кўчириш қоғози) орқали бинафша (кўк) рангли сиёҳ ёки шарикли ручкада киритилади. Варақларнинг иккинчи нусхалари йиртиб олинадиган бўлиши керак, улар кассирнинг ҳисоботи бўлиб хизмат қилади. Варақларнинг биринчи нусхалари касса дафтарида қолади. Варақларнинг биринчи ва иккинчи нусхаларига бир хил рақамлар қўйилади.
Касса дафтарига ўчириб ёзиш ва изоҳсиз тузатишлар киритиш ман этилади. Киритилган тузатишлар корхона кассири, шунингдек бош бухгалтери ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс имзолари билан тасдиқланади.
17. Кассир касса дафтарида кун бошида чет эл валютасининг қолдиғини (чет эл валютаси турлари, номи, суммаси бўйича) кўрсатади. Кун давомида кассир чет эл валютасида бажарилган ҳар бир операция бўйича касса дафтарига кирим (чиқим)ни (чет эл валютаси турлари, номи ва суммаси бўйича) ёзиб боради.
18. Кассир ҳар бир ордер бўйича чет эл валютаси олинган ёки берилганидан кейин буни дарҳол касса дафтарига ёзиб қўяди. Ҳар бир иш куни охирида кассир кун давомида бажарилган операцияларга якун ясайди, кун охиридаги касса қолдиғини ҳисоблаб чиқаради ва бухгалтерияга кассир ҳисоботи сифатида иккинчи йиртма варақ (кунлик касса дафтаридаги ёзувлар нусхаси)ни кирим ва чиқим касса ҳужжатлари билан бирга топширади ва бу ҳақда касса дафтарига имзо қўйдиради.
20. Касса операциялар тўғри амалга оширилишини назорат қилиш корхона бош бухгалтери (унинг вазифасини бажарувчи шахс)нинг зиммасига юклатилади.
21. Бухгалтерия ҳисобидан ўтказилмаган тилхатлар ва бошқа ҳужжатлар суммалари кассада мавжуд бўлган нақд пул қолдиғи тўғрилигини исботлаш учун асос бўла олмайди. Ушбу сумма камомад ҳисобланиб, кассирдан ундириб олинади. Кирим касса ордерлари билан расмийлаштирилмаган нақд пуллар кассадаги ортиқча пул ҳисобланади ва бюджет даромадига ўтказилади.
22. Хорижий валюта операциялари бўйича кассир (бундан буён мантда кассир деб юритилади) қабул қилиб олинган барча қимматликларни сақлаш учун, қасддан қилинган ҳаракатлар натижасида, ўзининг мажбуриятларига инсофсиз ва эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлганлиги натижасида ташкилотга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
23. Корхона раҳбари (бош бухгалтери) кассир ишга тайинланганлиги ҳақида буйруқ чиққандан кейин уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги касса операцияларини амалга ошириш Тартиби билан таништириб, бу ҳақда имзо қўйдириб олиши шарт, шундан кейин кассир билан якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
24. Кассир ўзига топширилган вазифани бажаришни бировга ишониб топшириши ёки айрим вазифаларини бошқа шахслар зиммасига юклаши ман этилади.
25. Штатлар жадвали бўйича битта кассири бўлган корхоналарда кассирни вақтинча алмаштириш ёки унга ёрдамчи бириктириб қўйиш зарурати туғилганда кассир вазифасини бажариш корхона раҳбарининг ёзма буйруғи асосида якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги тегишли шартнома тузилганидан кейин бошқа ходим зиммасига юклатилиши мумкин. Бундай ҳолларда мазкур Тартибда кассирлар учун белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ҳаммаси бундай шахсларга ҳам тааллуқли бўлади.
Кассир тўсатдан ишини бажара олмай қолган ҳолларда (касаллиги ва бошқа сабабларга кўра) унинг ҳисобидаги чет эл валютаси ва бошқа қимматликлар корхона раҳбари ва бош бухгалтери иштирокида ёки корхона раҳбари тайинлаган шахслардан иборат комиссия иштирокида ушбу қимматликларни қабул қилиб олаётган бошқа кассир томонидан зудлик билан қайта санаб олинади. Қайта ҳисоблаш натижаси ва қимматликларнинг бошқа кассирга топширилгани тўғрисида далолатнома тузилиб, унга юқорида қайд этилган шахслар имзо чекадилар.
Агар ушбу вазиятда чет эл валютаси ва бошқа қимматликларни қайта санаш имконияти мавжуд бўлмаган (иккинчи кассир бўлмаса ва ҳ.к.) ҳолда, касса чет эл валютаси ва бошқа қимматликлар қайта ҳисобланмасдан ёпилади ҳамда муҳрлаб қўйилади.
Корхона раҳбари томонидан бухгалтерия ходимларидан тайинланган шахс кейинги иш кунидан кечиктирмай бош бухгалтер ва корхона раҳбари иштирокида ёки корхона раҳбари тайинлаган камида уч кишидан иборат комиссия иштирокида чет эл валютаси ҳамда қимматликларини қайта санаб чиқади.
Чет эл валютаси ва бошқа бойликларни қайта санаш натижалари барча ҳолларда раҳбар ва бош бухгалтер ёки комиссия аъзолари имзо чеккан далолатномада акс эттирилади.
26. Корхонанинг касса ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган бухгалтерлари ва бошқа ходимлари кассир вазифасини бажаришлари мумкин эмас.
27. Ҳар бир корхона нақд чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш учун алоҳида хонага жойлаштирилган кассага эга бўлиши лозим. Сўм операцияларига доир касса билан нақд чет эл валютасидаги операцияларга доир касса бир хонага жойлаштирилиши мумкин, бироқ бунда чет эл валютасини сўм маблағларидан ажратилган ҳолда сақлаш учун алоҳида темир жавон (сандиқ)лар ёки сейфлар бўлиши шарт.
28. Нақд чет эл валютаси ва бошқа бойликларни қабул қилиш, бериш ва вақтинча сақлаш учун мўлжаллаб, махсус жиҳозланган ва ажратилган хона касса ҳисобланади. Корхона раҳбарлари касса жиҳозланишини ҳамда нақд чет эл валютаси ва бошқа қимматликларни сақлаш, ташиш вақтида бут сақланишини таъминлашлари шарт, уларнинг айби билан сақлаш ва ташиш вақтида пул маблағларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилмаган ҳолларда бу шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
а) чет эл валюталарининг ҳақиқийлигини, тўловга яроқлилигини аниқлаш учун фарқлаш белгилари каталоглари (маълумотномалар);
30. Касса хонаси алоҳида тарзда тўлиқ ажратилган бўлиши, операция вақтида касса эшиги ичкаридан қулфланадиган бўлиши шарт. Касса ишига алоқаси бўлмаган ходимларнинг унга кириши ман этилади.
31. Барча чет эл валютаси (тўлов ҳужжатлари) ва бошқа қимматликлар ёнмайдиган темир жавонлар ёки сейфларда сақланиши, улар касса иши тугаганда қулфланиши ва муҳрланиши (пломбаланиши) ҳамда қўриқлаш сигнализацияси ёқилиши шарт. Темир жавонларнинг калитлари ва муҳрлар кассирларда сақланади, уларни шартлашилган жойларда қолдириш, бегона шахсларга бериш, ҳисобда турмайдиган нусхаларини тайёрлаш тақиқланади. Темир жавонлар турган хоналар эшикларини очиқ қолдириш ҳамда ушбу жавонлар эшикларида ҳам калитларни қолдириш қатъиян ман этилади.
Калитларнинг ҳисобга олинган нусхалари кассир томонидан қоғоз халта, қутичаларга солиниб, муҳрланади ва корхона раҳбарида сақланади. Улар чорак давомида камида бир маротаба комиссия томонидан текшириб турилади.
Калитлар йўқолиб қолганлиги аниқланган ҳолда корхона раҳбари амалдаги қонунчиликка мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширади.
Кассада мазкур корхонага тегишли бўлмаган нақд чет эл валютасини ва бошқа бойликларни сақлаш ман этилади.
32. Кассир касса хонаси ва темир жавонларни очишдан аввал қулфлар, эшиклар, дераза панжаралари ва муҳрлар бутлигини текшириши, қўриқлаш сигнализацияси ишдан чиқмаганлигига ишонч ҳосил қилиши зарур.
Муҳр бузилган ёки олиб ташланган, қулфлар, эшиклар ёки панжаралар бузилган бўлса, кассир зудлик билан бу ҳақда амалдаги қонунчиликка мувофиқ чора-тадбирлар кўрилиши учун корхона раҳбарига маълум қилиши лозим.
Бу ҳолда корхона раҳбари, бош бухгалтери ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар ҳамда корхона кассири кассада сақланаётган нақд чет эл валютаси ва бошқа қимматликларнинг мавжудлигини текширадилар. Бу текширув касса операциялари бошлангунга кадар ўтказилиши керак. Текширув натижалари тўғрисида тўрт нусхада далолатнома тузилиб, унга текширувда қатнашган барча шахслар имзо чекадилар. Далолатноманинг биринчи нусхаси суғурта компаниясига (агар касса суғурта қилинган бўлса), иккинчиси — юқори турувчи ташкилотга (агар шундай ташкилот мавжуд бўлса) жўнатилади, учинчи ва тўртинчи нусхалари эса корхонада қолади.
33. Валюта-касса интизомига риоя қилиниши учун жавобгарлик корхоналар раҳбарлари, бош бухгалтерлари ва кассирлари зиммасига юклатилади.
34. Корхона раҳбари белгилаган муддатларда, лекин ҳар чоракда камида бир маротаба ҳар бир корхона кассасида тўсатдан тафтиш ўтказилади. Тафтиш давомида кассадаги барча нақд валюта бирма-бир тўла қайта саналади ва сақланаётган бошқа қимматликлар текшириб чиқилади. Кассани тафтиш қилиш учун корхона раҳбарининг буйруғи билан комиссия тайинланади, шу комиссия тафтиш далолатномасини тузади. Тафтиш вақтида кассадаги қимматликларнинг кам ёки ортиқча чиққанлиги аниқланган ҳолда далолатномада уларнинг суммаси ҳамда бунинг сабаби кўрсатилади.
Касса дафтари электрон шаклда юритиладиган шарт-шароитда компьютерларда касса ҳужжатларига ишлов берувчи дастурий воситаларнинг тўғри ишлашини текшириш амалга оширилади.
35. Юқори ташкилотлар ўзларига тобе ҳар бир корхонадаги ҳужжатларни тафтиш қилиш давомида мажбурий тартибда кассани тафтиш қиладилар ва касса интизомига риоя қилинишини текширадилар. Тафтиш ўтказилганда пул ва қимматликларни сақлаш қандай таъминланганлигига алоҳида аҳамият берилиши лозим.
Акциядорлик, жамоа ва бошқа корхоналарда бундай тафтишлар (агар уларнинг уставида кўзда тутилган бўлса) тафтиш комиссиялари томонидан ўтказилади.
36. Касса интизомини мунтазам равишда бузишда айбдор бўлган шахслар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/5-сонли қарори (рўйхат рақами 611-5, 08.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/611-5/2898-сон)
________________________ | «НАМУНА» | ||||||
| |||||||
ЧИҚИМ КАССА ОРДЕРИ№ | |||||||
Кун | Ой | ||||||
Алоқаланувчи ҳисобварақ, иккиламчи ҳисобварақ | Аналитик ҳисоб | Суммаси | Мақсадли фойдаланиш хос рақами | ||||
_______________________________________________________________________________________га берилсин | |
(фамилияси, исми, шарифи) | |
________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________даги чет эл валютаси ________________________________________________________________________________________________ | |
(номи, номинал бўйича суммаси ёзув ва рақамларда) | |
Асос: ___________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операцияни амалга оширилган кундаги курси___________________________________________________________ Миллий валютадаги эквиваленти______________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ сум. ______________ тийин | |
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича суммаси ёзув ва рақамларда) | |
Илова___________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ | |
Раҳбар____________ | Бош бухгалтер________________ |
________________________________________________________________________________________________ | |
(номи, номинал бўйича суммаси ёзув ва рақамларда) | |
______________________________________________________________даги чет эл валютасини қабул қилиб олдим Миллий валютадаги эквиваленти ______________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________сум _________ тийин. | |
(суммаси ёзув ва рақамларда) | |
«_____» ___________________ 200_____ й. | Имзо _________________ |
________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________бўйича | |
(олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами, берилган жойи ва вақти) | |
Кассир __________________________________________________________________________ томонидан берилди. |