Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби ҳақида» 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати*;
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2- рўйхати*;
талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати*.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисми иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади;
мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, корхоналарда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалга оширадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳамда Молия вазирлигига ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхатини татбиқ қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар бериш, шунингдек, келишган ҳолда ушбу Рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1994 йилнинг 1 июнигача имтиёзли пенсия таъминоти ҳақидаги норматив ҳужжатлар тўпламининг нашр этилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўпламнинг нашр қилиниши учун керакли маблағларни излаб топсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)