Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнефтгаз» нефть ва газ саноати миллий корпорациясини «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига айлантириш тўғрисида» 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2154-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзгеонефтгазқазибчиқариш», «Ўзнефтгазқурилиш», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзнефтниқайтаишлаш», «Ўзнефтгазишчитаъминот», «Ўзбурғунефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзнефтгазмаш» акциядорлик компаниялари юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади;
таъсис этилаётган акциядорлик компаниялари негизида акциядорлик компаниялари ташкил қилинаётган тегишли хўжалик бирлашмалари томонидан тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворислар ҳисобланадилар.
компания шуъба акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли назорат пакетларини, шунингдек эркин сотишга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган пакетларни;
компанияларнинг уюшган қатнашчилари бўлган 1 — 8-иловаларга* мувофиқ акциядорлик жамиятларидаги давлатга тегишли акциялар пакетларини бериш ҳисобига шакллантирилади.
* 1 — 8-иловалар рус тилида берилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг 9 ва 10-иловаларга* мувофиқ корхона ва ташкилотларни тугатиш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
холдинг компаниясига бевосита ҳисобот берувчи давлат корхоналари мол-мулкини, холдинг компаниясининг уюшган қатнашчилари бўлган 11-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятларидаги давлатга тегишли акциялар пакетларини бериш ҳисобига шакллантирилади.
* 11-илова матни рус тилида берилган.
«Ўзбекнефтгаз» холдинг компанияси ҳамда акциядорлик компаниялари таркибига кирувчи давлат корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек шуъба акциядорлик жамиятлари юридик шахслар ҳисобланадилар;
холдинг компанияси ва акциядорлик компаниялари таркибига кирувчи корхоналарнинг давлат мулки уларга хўжалик юритиш ҳуқуқлари билан бириктириб қўйилади.
6. Холдинг акциядорлик компаниялари акциялари пакетларини тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
компаниялар акцияларининг 51 фоизи давлат мулкига бириктирилади ва холдинг компаниянинг устав жамғармасига қўшилади;
компаниялар акцияларининг кўпи билан 10 фоизи компаниялар меҳнат жамоалари аъзолари ўртасида жойлаштирилади;
давлатга тегишли акциялар улуши 25 фоиздан ошадиган акциядорлик компаниялари ва акциядорлик жамиятларининг Кузатувчи кенгашларига давлат вакили номзодлари бўйича таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
«Ўзбекнефтгаз» холдинг компанияси ва унинг акциядорлик компаниялари таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисида бир ой муддатда шартномалар тузсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — 2003 й., 20-сон, 192-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Белгилансинки, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари, «Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзнефтгазқурилишинвест», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзтрансгаз», акциядорлик компаниялари бош директорлари лавозимга «Ўзбекнефтгаз» холдинг компанияси тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
9-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқарувининг раиси мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг бош бошқармаси бошлиғи — раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бош бошқармалари бошлиқлари — раиснинг ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
10-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосарига вазирларга белгиланган, бош бошқармалар бошлиқлари — бошқарув раисининг ўринбосарларига — вазирнинг биринчи ўринбосарларига белгиланган моддий ва маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.
(10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
10-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва унинг бўлинмалари ходимларида улар учун аввалги иш жойи бўйича белгиланган моддий таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига бўлган ҳуқуқ сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда:
1999 йил 1 февралгача «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва унинг акциядорлик компаниялари таъсис йиғилишлари белгиланган тартибда ўтказилишини, раҳбар органлари шакллантирилишини ва уларнинг уставлари тасдиқланишини таъминласин;
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси устави лойиҳасини келишиш учун уч ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
1999 йилнинг I чорагида, холис баҳолаш компанияларини жалб этган ҳолда, акциядорлик компаниялари устав жамғармасига бериладиган корхоналар давлат мулкини ҳамда акциялар пакетлари қийматини баҳоласин.
12. 1999/2000-ўқув йили бошлангунгача Бухоро нефть ва газ саноати техникуми ҳамда Фарғона нефть техникуми касб-ҳунар коллежларига айлантирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13-иловага* мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
* 13-илова матни рус тилида берилган.