LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 16 апрелдаги 3/2-сонли «Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3302, 07.05.2021 й.) асосан 2021 йил 8 августдан ўз кучини йўқотади.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17, ва 51-моддаларига асосан тижорат банкларидаги ички назорат тизимини Базел қўмитасининг тавсиялари ва аудитнинг халқаро андозаларига мувофиқлаштириш ҳамда ички назоратга қўйиладиган талабларни янада такомиллаштириш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомга (Адлия вазирлигида 2000 йил 22 декабрда 992-рақам билан рўйхатга олинган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва унинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тижорат банкларида ички аудитни ташкил этишга Марказий банк томонидан қўйилган талабларни белгилайди.
1. Ички аудит — банк ходимларининг ўз вазифаларини самарали бажаришларига ёрдам бериш мақсадида банк фаолиятини текшириш ва баҳолаш учун банк ичида доимий асосда тузилган мустақил экспертиза. Ички аудитнинг асосий мақсади бўлиб Ички аудит хизмати томонидан банк раҳбариятига банк фаолиятининг назорати ва натижалари бўйича холисона таҳлил, баҳо, тавсиялар ва маълумотлар тақдим этиш орқали банк Кенгаши ва Бошқарувига банк фаолияти мақсадига эришишига кўмаклашиш ҳисобланади.
2. Ички аудит хизмати (кейинги ўринларда «Аудит хизмати») — банкда ички назорат ҳолатини, жумладан молия-хўжалик фаолияти самарадорлиги, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлиги, ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлиги, Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилиги ҳужжатларига, таъсис ва ички ҳужжатларга, банк операцияларини амалга ошириш қоидалари ва тартибларига риоя қилинишини текшириш (аудит) ва мониторингини амалга оширувчи, шунингдек банк операцияларининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича банк Кенгашига маслаҳатлар берувчи мустақил таркибий тузилма.
3. Ҳар бир банк Ички аудит хизматини ташкил этиши, шунингдек банк Кенгаши тасдиқлайдиган «Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом», «Ички аудитни ўтказиш тартиби ва жараёнлари» ҳамда «Бош ички аудитор лавозим йўриқномаси»ни ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт.
4. Ички назорат тизимини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида банк Кенгаши Аудиторлик қўмитасини тузиши лозим ва ушбу қўмита таркибига фақатгина банк Кенгаши аъзолари киритилиши лозим.
5. Аудиторлик қўмитаси раиси ва аъзолари банк Кенгаши раиси тавсиясига биноан банк Кенгаши томонидан тасдиқланади. Аудиторлик қўмитаси таркибига банк Кенгашининг камида учта аъзоси киритилиши керак. Аудиторлик қўмитаси таркибига кирувчи банк Кенгаши аъзолари банк фаолиятига жавоб берадиган бошқа Кенгаш қўмиталари аъзолари этиб тайинланмаслиги лозим.
6. Аудиторлик қўмитаси аъзолари аудит хизмати вазифалари ва фаолиятини ташкиллаштириш учун олий маълумотга ва етарли иш тажрибасига эга бўлишлари лозим. Аудиторлик қўмитаси аъзоларининг камида битта аъзоси молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича малакага эга бўлиши ҳамда бухгалтерлик ҳисоби ёки аудит бўйича мутахассис бўлиши лозим.
ҳар бир ички аудит текширувлари ўтказилгандан сўнг тақдим этиладиган Аудит хизмати ҳисоботларини ўрганиш;
ташқи аудитор таклифларини баҳолашда банк Кенгашига амалий ёрдам бериш, ташқи аудиторни танлашда банк Кенгашига тавсиялар тайёрлаш;
Ички аудит хизмати ва ташқи аудиторларнинг тавсияларини амалга ошириш жараёнини бошқариш бўйича ишларни банк Бошқаруви раиси билан мувофиқлаштириш;
ташқи аудиторлар ҳисоботлари, жумладан раҳбариятга йўлланган хатни кўриб чиқиш ва уларни банк Кенгашига тақдим этиш;
ташқи ва ички аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек аудиторлар берган тавсияларнинг банк Бошқаруви томонидан бажарилиши устидан назорат қилиш;
Аудит хизмати фаолияти мустақиллигини таъминлаш ва унинг фаолиятига, шунингдек текширувлар таркиби ва ҳажмига Бошқарув аъзолари ва банк бўлимларининг бошқа раҳбарлари аралашишига йўл қўймаслик.
8. Банк аудит хизмати ички назорат мониторингини амалга ошириш ва банк раҳбариятига банк фаолиятининг назорати ва натижалари бўйича объектив таҳлил, баҳо, тавсиялар ва маълумотлар тақдим этиш орқали банкнинг самарали фаолият юритишини таъминлашда банк Бошқаруви органларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
ўтказилган ички аудит текшируви натижаларига асосланган банкнинг реал ҳолати ва ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисидаги ишончли ва мустақил ахборот билан банк Кенгашини таъминлаш;
ички назорат тизимининг самарадорлиги ва монандлиги ҳамда ички аудитни ўтказиш бўйича қабул қилинган жараёнларнинг таъсирчанлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
банк фаолияти олдига қўйилган мақсадга эришишда маъмурий ва операцион жараёнларнинг самарадорлигини кузатиш;
таваккалчиликларни бошқариш жараёнлари ва таваккалчиликларни баҳолаш услубиётининг самарадорлиги ва қўлланилишини кузатиш;
бухгалтерия ҳисобварақлари ва молиявий ҳисоботларнинг саранжом-саришталиги аниқлиги ва ишончлилигини кузатиш;
операциялар ёки дастурларнинг натижалари уларнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши ҳамда режалаштирилганидек бажарилишини аниқлаш мақсадида уларни текшириш;
малака ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг ўхшаш хизматлари билан ҳамкорлик қилади;
текшириш материалларини умумлаштиради ва текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотларни Аудиторлик қўмитаси ва банк раҳбариятига тақдим этади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун чора кўриш тўғрисида Аудиторлик қўмитаси ва банк раҳбариятига таклифлар беради.
13. Аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит вазифаларини самарали ҳал этиш ва унинг мақсадларига эришиш учун етарли бўлиши лозим.
14. Аудит хизмати текширувлари жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида банк Кенгашига ахборот бериши лозим.
15. Аудит хизматини бош ички аудитор (кейинги ўринларда «бош аудитор») бошқаради, у банк департаменти (бош бошқармаси) раҳбари мақомига эга.
Аудит хизмати ходимлари учун мажбурий бўлган аудит дастури, ёзма кўринишда ички аудит сиёсати ва жараёнларини ишлаб чиқиш ва ижро этиш. Бош аудитор белгиланган ҳужжатларнинг ички аудит стандартларига мувофиқлиги учун жавобгар;
Аудит хизмати ходимлари томонидан амалга ошириладиган Аудит хизмати фаолиятининг ёзма ишларини бажарилишини таъминлаш;
Аудит хизматига малакали ва етарли маълумотга эга бўлган ходимларни танлаш ва уларнинг иш фаолияти устидан бевосита назорат ўрнатиш;
банк Кенгаши ва Бошқаруви билан биргаликда ишлаш, шу жумладан ички аудит фаолияти олдига қўйилган вазифаларни бажарилиши ва ички аудит тизими ишлари тўғрисида банк Кенгаши ёки Аудиторлик қўмитасига мунтазам равишда ҳисобот бериб бориш. Хусусан, Аудит хизмати Аудиторлик текшируви режасининг бажарилиши тўғрисида банк Кенгаши ва Аудиторлик қўмитасига ахборот бериб бориши шарт;
17. Бош аудитор аудиторлик текширувлари жараёнида аниқланган қоидабузарликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича кўрилган чораларни баҳолаш учун жавоб беради.
20. Банкнинг ҳудудий филиалларида тайинланган барча Аудит хизмати ходимлари бевосита бош аудиторга бўйсунишлари лозим.
22. Бош аудитор ёки Аудит хизмати ходимларига нисбатан бўладиган ҳар қандай тазйиқ тўғрисида банк Кенгаши раисига дарҳол билдирилиши лозим.
23. Бош аудитор банк Кенгаши қарорига асосан тайинланади ва ўз хизмат вазифасидан озод этилади. Аудит хизмати ходимлари Бош аудитор тақдимномасига мувофиқ Аудиторлик қўмитаси томонидан тасдиқланади.
24. Аудит хизматининг мустақиллигини таъминлаш мақсадида Аудит хизмати ходимларининг иш ҳақлари банк Кенгаши томонидан белгиланади. Бош аудитор ҳар йили Аудит хизматининг йиллик харажатлар сметасини ишлаб чиқиши ва уни банк Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиб бориши лозим. Банк Кенгаши Аудит хизмати харажатлар сметасига истисноли ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, банк Кенгашининг қарорига кўра Аудит хизмати ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш назарда тутилиши мумкин.
банк раҳбарияти ва ходимларидан банк фаолиятига боғлиқ бўлган барча зарур ҳужжатларни ёки аудит предмети ҳисобланган ҳужжатларни талаб қилиш;
ички аудиторлик текширувларини ўтказиш жараёнида туғилган саволлар бўйича банк раҳбарлари ва ходимларидан тушунтиришлар олиш. Аудит хизмати ходимлари лозим бўлганда қизиқтирган саволлари бўйича ёзма равишда тушунтиришлар олиш ҳуқуқига эга;
зарур бўлганда белгиланган тартибда банкда келгусида сақланиши гумонда бўлган ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиш;
текшириш ўтказиш мақсадида банкнинг барча биноларига, шунингдек электрон ва қоғоз архивларига кириш;
аудиторлик текшируви ўтказилгандан сўнг текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш.
қонун ҳужжатларига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи ҳар қандай маълумотларнинг махфийлигини таъминламаслик;
27. Ички аудит хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ҳамда ички аудиторлар жавобгарлигини белгиловчи банкнинг ички низомларига биноан жавобгар бўладилар.
тижорат банкларининг пул муомаласи, кредит, валюта, депозит операциялари ёки бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи билан боғлиқ бўлинмаларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлишлари керак. Бош аудитор тижорат банкининг юқорида қайд этилган бўлинмаларида раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик ёки аудит хизматида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим;
банк қонунчилиги соҳасида билимларга эга бўлишлари, шу жумладан Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларини билишлари;
республикада белгиланган бухгалтерия ҳисоби ҳамда умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва аудит халқаро стандартлари қоидаларини қўллаш бўйича билимларга эга бўлишлари, шунингдек халқаро стандартлардаги ўзгаришларга мувофиқ махсус курсларда мунтазам ўқишни ўтказишлари;
29. Банк Кенгаши ва Аудиторлик қўмитаси бош аудитор билан биргаликда Аудит хизматининг ҳар бир ходими касбий маҳоратини унинг ахборот танлаш, текширувлар ўтказиш, хулосаларни баҳолаш ва тайёрлаш жараёнидаги касбий маҳорати даражасини эътиборга олиб, баҳолаб боришлари лозим. Шу муносабат билан молия сектори ривожланиши натижасида банк фаолияти мураккаблашиб бораётганини ҳамда Аудит хизмати бажариши лозим бўлган вазифалар ортиб бораётгани ҳисобга олиниши лозим.
30. Аудит хизмати ходимларининг касбий кўникмалари уларни мунтазам ва узлуксиз ўқитиб бориш орқали оширилиши лозим. Аудит хизмати ходимлари тегишли банклардан банк соҳасини компьютерлаштириш шароитида аудит ўтказиш бўйича зарурий билим ва малакага эга бўлишларида ёрдам олиш имкониятига эга бўлишлари лозим.
32. Ички аудит банк Кенгаши томонидан тасдиқланган Аудиторлик текшируви режасига мувофиқ ўтказилади. Аудиторлик текшируви режаси асосида батафсил аудиторлик дастури тайёрланади. Аудиторлик текшируви режасини ишлаб чиқиш учун жавобгарлик Аудиторлик қўмитасига, аудиторлик дастурини ишлаб чиқиш ва бажариш учун жавобгарлик эса банкнинг Бош аудиторига юклатилади.
33. Аудит хизмати ишининг самарадорлиги ва монандлигини таъминлаш мақсадида аудиторлик текшируви режаси банк Кенгаши томонидан бир йилда камида бир марта тегишли йилнинг 1 январига қадар қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.
34. Аудиторлик дастури аудиторлик текшируви мақсадини аниқ белгилаши ва изоҳлаб бериши, шунингдек батафсил иш режаси, аудиторлик текширувини ўтказиш графиги ҳамда кўрилаётган ҳар бир соҳа учун зарурий тартиблар изоҳини ўз ичига олиши лозим.
35. Дастур қамров доираси аудиторлик мақсадларига эришиш учун етарли бўлиши лозим. Ҳар бир дастур талаб қилинаётган ишнинг аниқ ва қисқа тарзда изоҳлаб бериши лозим ҳамда операцияларнинг хусусияти ва мукаммаллигига қараб бир ёки бир нечта бўлимлар фаолиятини қамраб олиши мумкин. Дастурга киритилган тартиблар амалга оширилаётган операциялар ёки бошқа омиллар ҳажми ва мураккаблигига қараб ўзгартирилиши мумкин.
37. Ички аудиторлик текширувини ўтказиш даврийлиги аудит ўтказиш лозим бўлган ҳар бир соҳага боғлиқ бўлган таваккалчилик даражасини баҳолашга асосланган бўлиши (Аудит хизмати ходими операциялар таваккалчилиги даражасини аниқлашда банк операцияларининг хусусиятлари, банк активлари ва мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ва ички назоратнинг тегишли сиёсати ва стандартларининг мавжудлиги ҳамда бошқарув ва ички назоратнинг самарадорлиги каби омилларни эътиборга олиши керак).
38. Ички аудит ҳажми банк ички назорат тизимининг етарли бўлиши ва самарадорлигини ҳамда юклатилган мажбуриятларни бажаришдаги ишлар сифатини текшириш ва баҳолашни ўз ичига олиши лозим.
39. Аудит хизмати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва тўғрилигини текшириши лозим.
40. Ички аудит текширувини ўтказиш жараёнида банк операциялари ва ҳисоботларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қоида, режа, тартиб ва қонун ҳужжатларига риоя этилиши текширилиши, шунингдек банк томонидан уларга амал қилиш даражаси аниқланиши лозим.
41. Аудит хизмати текширув вақтида капиталнинг етарлилик даражасини баҳолаш, активларнинг таснифланиши, таваккалчиликни бошқаришни ва ликвидлиликни баҳолаш, ўтказилган банк операцияларини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ўз вақтида, тўлиқ ва аниқ акс эттирилишини баҳолаш каби саволларга жавоб бериши лозим.
42. Аудит хизмати активларнинг сақлаш усулларини ва зарурат туғилганда уларнинг мавжудлигини текшириши лозим. Бундан ташқари Аудит хизмати натижаларнинг қўйилган мақсад ва вазифаларга мослиги ҳамда операция ва дастурлар режага асосан бажарилишини аниқлаш мақсадида операциялар ёки дастурларни текшириши лозим.
43. Ички аудит текшируви натижалари текшириш ҳисоботи ва уни тўлиқ тасдиқловчи иш ҳужжатлари тўпламини ўз ичига олиши зарур. Аудиторлик текшируви иш ҳужжатлари Аудит хизмати ходимлари томонидан тайёрланади ва Аудит хизмати бўлими раҳбарлари томонидан текширилади. Ушбу ҳужжатларда олинган маълумотлар ва ўтказилган таҳлил қайд этилган бўлиши, шунингдек улар аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган ҳолатлар учун асослар ҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсияларни ўз ичига олиши лозим.
Аудит хизмати ходимлари уларга берилган ёки улар томонидан хизмат вазифалари бажарилиши муносабати билан маълум бўлган махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун жавобгар бўладилар. Банк сири ва махфий бўлган маълумотларни учинчи шахсга, ошкор қилиниши тақиқланган банк раҳбарларига ошкор қилинган ҳолларда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.
45. Аудиторлик ҳисоботи камида аудит мақсади ва объектларини, ички аудит кўламини, аниқланган муаммо ва камчиликлар, шунингдек ҳар бир муаммоли соҳа бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олиши керак.
46. Тавсиялар аниқланган муаммоларнинг қисқача изоҳидан иборат бўлиб, уларни бартараф қилишга доир талаб этиладиган чора-тадбирлар ва ушбу чора-тадбирларни амалга оширишга шахсан жавобгар бўлган шахслар ҳамда чора-тадбирларни бажариш муддатларини акс эттириши лозим.
47. Аудит хизмати ҳисоботлари бевосита банк Кенгашига ёки Аудиторлик қўмитасига тақдим этилиб, банк Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим. Ушбу ҳисоботларнинг нусхалари банк Бошқаруви ва банкнинг алоҳида таркибий тузилмалари бошлиқларига тақдим этилади (бевосита ушбу бўлинмага тегишли қисми).
банк Кенгаши мажлисларида тижорат банкининг филиаллари фаолиятини мониторинг қилиш натижаларини мунтазам равишда кўриб чиқиш;
активлар, кредит ва инвестиция портфелининг сифати ва банк фаолиятининг бошқа кўрсаткичларидан келиб чиқиб аудит хизмати ишининг самарадорлигини баҳолаш.
48. Банк ва филиал раҳбарияти ўтказилган аудиторлик текширувида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар қабул қилиши шарт. Шу муносабат билан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар графиги тузилади.
49. Аудит хизмати ходимлари аниқлаган асосий камчилик ва таклифлар текшириш ўтказилаётган бўлим раҳбарияти томонидан ёзма равишда изоҳлаб берилиши лозим. Зарурат туғилганда ушбу тушунтиришлар банк Кенгаши ва Аудиторлик қўмитасига тақдим этилишидан олдин ҳисоботга киритилиши мумкин.
50. Аудит хизмати аниқланган камчиликларни тузатиш ва аудит тавсияларини амалга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирларни таъминлаш учун тадбирлар ишлаб чиқиши лозим.
51. Аудит хизмати текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ва тегишли равишда бажарилиши устидан текширишдан кейинги назоратни ўрнатиши лозим. Текширишдан кейинги назоратни ўтказиш учун жавобгарлик Аудит хизматининг ёзма низомида белгиланган бўлиши керак.
52. Мунтазам назоратни таъминлаш ва олиб бориладиган ишларнинг такрорланишидан қутулиш учун Аудит хизмати Марказий банк ва банк ташқи аудитори билан ишга доир муносабатларни таъминлаши ва ўз ишини келишиб олиши лозим.
53. Аудит хизмати Марказий банк билан таваккалчиликларнинг маълум турлари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар, шунингдек банк ташқи аудитори билан ҳамкорлик даражалари юзасидан вақти-вақти билан консультациялар ўтказиб туриши лозим.
54. Банк ҳар чоракда Марказий банкка банк Кенгаши томонидан тасдиқланган ички аудит ҳисоботлари нусхаларини, шунингдек ўз ичига қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни олган, тақвимий йил якуни бўйича ўтказилган банк аудити бўйича йиғма ҳисоботни тақдим этиши лозим:
таваккалчиликларни бошқариш жараёнлари ва таваккалчиликларни баҳолаш услубиётининг қўлланилиши ва самарадорлиги таҳлили;
бошқарув ва молиявий ахборотлар тизими, шунингдек электрон ахборотлар тизими ва банк электрон хизматлари таҳлили;
ички назорат аниқ тартибини, масалан, манфаатлар тўқнашуви соҳасидаги операциялар ва ишлаш тизимини синовдан ўтказиш;
қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига, ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ҳамда қоида ва тартибларни татбиқ этиш;
республика қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоботларнинг бутлиги, ишончлилиги ва ўз вақтида тузилишини текшириш;
махсус текширувлар ўтказиш (масалан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши таъсир кўрсатиш соҳасида).
55. Марказий банк лозим бўлганда банкдан Аудит хизмати ўтказган текширувлар билан боғлиқ бошқа ахборотни олиш ҳуқуқига эга.