«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек республика божхона органлари томонидан божхона ишларини ташкил қилиш бўйича улар зиммасига юкланган вазифаларнинг тезкорлик билан ва самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 октябрдаги 291-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 43-44-сон, 467-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси тизими ходимларининг (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) чекланган сони 3934 нафар, шу жумладан Қўмита марказий аппарати ходимлари сони — 190 нафар этиб белгилансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 октябрдаги 291-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 43-44-сон, 467-модда)
Давлат божхона қўмитаси раисига тўрт нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга ҳамда 9 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат этилсин.
Давлат божхона қўмитаси раисига зарурат бўлганда Қўмита марказий аппаратининг ҳамда тасарруфидаги божхона органларининг тасдиқланган тузилмаларига белгиланга чекланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки, Давлат божхона қўмитасини маблағ билан таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетини тузишда Давлат божхона қўмитасини жорий таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағларнинг ҳар йили ажратилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тугатилган божхона Бош бошқармаси бошлиқлар таркибининг мансабдор шахсларида улар эга бўлишган махсус ва шахсий унвонлар сақлаб қолинсин, уларнинг 1994 йил 18 январдан 1997 йил 8 июлгача божхона органларида ишлаган вақти ички ишлар ходимларига татбиқан узоқ вақт ишлаганлик учун устамалар, пенсия тайинлашда хизмат стажига қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, божхона органлари мансабдор шахсларининг ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти ҳарбий хизматни ўтаган ёки ички ишлар органларида хизматни ўтаган шахслар хамда уларнинг оила аъзолари учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган шартларда ва нормалар бўйича амалга оширилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда)
7. Божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ижтимоий дастурларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Давлат солиқ қўмитаси божхона Бош бошқармасининг моддий ёрдам ва божхона органларини ривожлантириш махсус жамғармаси негизида моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тузилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарзидаги тушумларнинг 40 фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 172-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасини ташкил этиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998-2000йилларда божхона назоратини янада такомиллаштириш ва божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқсин ва 1997 йил 1 декабргача Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда божхона органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Републикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, шунингдек Марказий банки сўровларига кўра божхона статистикаси бўйича ҳисобот маълумотларини тақдим этсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги йиллик инвестиция дастурларини тузишда уларга Давлат божхона қўмитаси объектларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилишни киритишни назарда тутсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитаси шахсий таркибига ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолсин.
12. Божхона органлари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг касб савиясини ошириш бўйича ишларни яхшилаш, шунингдек божхона расмийлаштиришлари бўйича мутахассисларни ўқитиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси божхона Бош бошқармасининг Вилоятлараро ўқув маркази Давлат божхона қўмитаси ходимларининг умумий сони доирасида штатдаги ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) 20 нафар бўлган Давлат божхона қўмитаси ўқув марказига айлантирилсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат божхона қўмитаси ўқув марказини жойлаштириш масаласини икки ой муддатда ҳал қилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати 1997 йилдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати Институти базасида божхона органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахсларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил қилсинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарорининг божхона органлари фаолиятини ташкил этишга тааллуқли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарорига мувофиқ кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-302-сонли қарорига мувофиқ кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — ДБҚ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Давлат божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида ягона бож сиёсати ўтказилишини, божхона ишлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, ДБҚ органлари тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.
2. Давлат божхона қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро битимларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига амал қилади.
3. Давлат божхона қўмитасининг қонунчиликка мувофиқ ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, мулкчилик шартларидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ижро бажарилиши мажбурийдир.
ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари (ДБҚБ), ихтисослаштирилган божхона комплекслари (ИБК);
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. ДБҚ марказий аппарати, ДБҚБ, ИБК юридик шахс ҳисобланадилар, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётларга, шу жумладан валюта счётларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
6. Давлат божхона қўмитасида белгиланган тартибда моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ташкил этилади.
республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва белгиланган ваколатлар доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
бож ишларини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
хорижий давлатларнинг божхона органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, халқаро божхона ва савдо ташкилотларида қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқувчи божхона ишига оид мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
республиканинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий, валюта-молиявий муносабатларини бож-тариф тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқиш ва самарали қўллаш;
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона текширувини таъминлаш;
республиканинг божхона чегараси орқали товар обороти ўтишини жадаллаштиришга кўмаклашувчи шарт-шароитлар яратиш;
контрабандага, божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, республиканинг божхона чегараси орқали гиёҳвандлик моддалари, психотроп ва портловчи моддалар, қурол-яроғ, валюта бойликлари, миллий бойлик ҳисобланган бадиий, маданий-тарихий ва археологик мерос буюмлари, интелектуал мулк объектлари ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш;
божхона статистикаси ва махсус божхона тизимини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини, манфаатдор вазирликлар ва идораларни божхона ишига тегишли масалалар бўйича ахборот билан таъминлаш;
божхона иши соҳасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва уни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
кадрлар тўғри танланиши ва жой-жойига қўйилишини, ДБҚ органлари шахсий таркиби хизмат тайёргарлиги ва интизоми юқори даражада бўлишини таъминлаш, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштирилиши бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
божхона брокерлари, божхона ташувчилари фаолияти, божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари иши, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ва божхона назорати остида қайта ишлов берилиши устидан назоратни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
божхона органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, божхона атрофи инфраструктурасини ривожланишига кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва тузилган халқаро шартномалар ва битимлар билан белгиланадиган бошқа вазифалар.
ягона божхона сиёсати амалга оширилишининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий механизмаларини ишлаб чиқади, уларнинг амалда қўлланилишини таъминлайди, божхона иши соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишида қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ишлаб чиқилишида қатнашиш, белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида божхона масалалари бўйича халқаро битимлар ва шартномалар тузади;
республиканинг божхона ҳудудида давлат хавфсизлигини, жамоат тартиби, инсон ҳаёти ва саломатлиги ҳимоя қилиниши, ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофаза қилиниши, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишига кўмаклашади;
белгиланган тартибда божхона назорати амалга оширилишини таъминлайди ва унинг шаклларини такомиллаштиради;
божхона қонунчилигига ва ўз ваколатлари доирасида-солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
божхона тартибга солиш воситалари қўлланилишини таъминлайди, божхона - тариф механизми ҳам шу жумлага киради, ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли тартибга солиш усуллари, квоталаш нормалари, лицензиялаш ва декларация тақдим этиш ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида белгиланган тартибда қатнашади;
бож пошлиналари, солиқлар ва бошқа тўловлар давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;
божхона статистикаси методологиясини такомиллаштиради, божхона иши соҳасида статистика маълумотлари тўпланиши, уларга ишлов берилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этади, республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, ташқи савдо ва тўлов балансини мустаҳкамлаш бўйича прогноз ҳисоб-китобларни амалга оширади ва таклифларни ишлаб чиқади;
божхона иши соҳасидаги фаолият тўғрисида ахборот тўпланиши ва ишлаб чиқилиши ҳамда автоматлаштирилган тизим жорий этилишини юритади, шунингдек божхона статистика маълумотларини тегишли идоралар ва манфаатдор органларга тақдим этади;
контрабанданинг, божхона қонунчилигининг, ўз ваколатлари доирасида солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чора-тадбирларини мустақил равишда ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқади ва қўллайди, шунингдек халқаро терроризмга ва Ўзбекистон аэропортларида халқаро фуқаро авиацияси фаолиятига ғайриқонуний аралашишга қарши курашишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қўллайди;
божхона органлари ваколатига тегишли бўлган ишлар бўйича суриштирув ва қонунчиликка мувофиқ божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган божхона қоидалари бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларини белгиланган тартибда қўллайди;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, қурол-яроғ республиканинг божхона чегараси орқали ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва қўллайди;
республиканинг ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар назорат остида етказиб берилишини амалга оширади;
Миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликда қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
айбдорларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалан божхона органлари ваколатлари доирасидан ташқарига чиққанда қонун бузилишлари фактлари бўйича материалларни тергов, суд органлари ва бошқа органларга топширади;
божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қонунийликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, божхона органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан тушган вилоятлар ва эътирозларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;
божхона органларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини таъминловчи илмий-техник хизматлар, лабораториялар, уқув марказлари, бошқа корхоналар ва ташкилотларни ташкил этади;
божхона органлари ходимларини, шунингдек давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштирилиши бўйича мутахассисларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона брокерлари ва божхона ташувчилари, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ёки божхона назорати остида ишлов бериш устидан назоратни амалга оширади, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда фаолиятнинг санаб ўтилган турларини амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро божхона ва савдо ташкилотларида қатнашади, хорижий давлатларнинг божхона органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади, қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборотни ўзаро айирбошлайди;
божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади, ташқи савдо юкларини божхона расмийлаштириши учун пунктлар тармоғини ва божхона инфраструктурасининг бошқа объектларини кенгайтириш ҳам шу жумлага киради;
ДБҚнинг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига тушадиган маблағлар ҳисобига республикада божхона ишини ривожлантириш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 майдаги 150-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. ДБҚ органлари юкланган вазифаларни самарали бажариш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни юритиш, бундай ишларни кўриб чиқиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан божхона қонунчилиги бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш, уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;
божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши (қайта кўздан кечирилиши)ни ҳамда уларга ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этиш; товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш (қайта кўздан кечириш), етарлича асослар мавжуд бўлганда эса-жисмоний шахсларни шахсан кўздан кечириш;
бевосита божхона ҳуқуқ бузилишлари буюмлари ҳисобланган товарлар, транспорт воситалари ва бошқа буюмларни ушлаш ва олиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқаришда, шунингдек, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтиришда, транспортда ташишда (халқаро транзитдан ташқари) ва сақлашда мусодара қилиш (хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида) тўғрисида қарор қабул қилиш;
(9-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
транспорт воситаларини мажбуран тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудини божхона органларининг рухсатисиз тарк этган денгиз, дарё ва ҳаво кемаларини қайтариш;
пломбаларни очиш, багажниклар, юк бўлмалари, транспорт воситалари кузовлари, контейнерлар ва бошқа транспорт тарасининг тамба қурилмаларини очиш;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юрдик ва жисмоний шахсларнинг божхона назоратидан ўтиши керак бўлган товарлари ва транспорт воситалари турган ҳудудига ва биноларига тусиқсиз кириш, шунингдек назорат қилиш божхона органларига юкланган фаолиятни амалга ошириш;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органларидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслардан (мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар) божхона иши (назорати)ни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб счётларидан божхона тўловлари сўзсиз тартибда ўтказилиши тўғрисида, божхона тўловлари бюджетдан хўжалик юритувчи субъектлар счётига қайтарилиши тўғрисида банкларга ва бошқа молия-кредит муассасаларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
(9-банднинг ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўрсатиб ўтилган топшириқ кечиктирилган ёки бажарилмаган ҳар бир кун учун ўтказилиши ёки қайтарилиши керак бўлган божхона тўловлари суммасидан банклардан ёки бошқа молия-кредит муассасаларидан, шунингдек хўжалик субъектларидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида божхона тўловлари тўлаш муддати кечиктириб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган тартибда 0,5 фоиз миқдорида пеня ундириш;
(9-бандининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона ва эркин омборларни, божсиз савдо дўконларини очиш, божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ёки божхона назорати остида товарларни қайта ишлаш ҳуқуқига рухсатномалар бериш, божхона брокерлари ва божхона ташувчилари сифатидаги фаолиятни амалга ошириш, хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш;
(9-банднинг ўн саккизинчи банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 10-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг ташқи иқтисодий фаолиятини тўхтатиш тўғрисида белгиланган сабаблари кўрсатилган тақдимнома киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида божхона назорати остидаги товарларни қайта рўйхатдан ўтказиш ва ушбу товарларга тааллуқли ҳужжатларни текшириш.
(9-банднинг йигирма биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
10. Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида табель ўқотор қуролини ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини олиб юриш, сақлаш, қўллаш ва фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади.
Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат божхона қўмитасида Раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттириш ва белгиланган ваколатлар доирасида республиканинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, республиканинг божхона сиёсати амалга оширилишини такомиллаштириш, божхона қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширишни кучайтириш, божхона ишини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Давлат божхона қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Давлат божхона қўмитаси қарорлари ва Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
13. Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг илмий, ижтимоий ва моддий-техникавий ривожланиши, кадрлар билан таъминлаш масалаларини, бошқарув қарорлари ва тавсиялари келишилган ҳолда ишлаб чиқилишини комплекс ҳал этиш учун ДБҚда кенгашлар ва комиссиялар ташкил этилади, улар тўғрисидаги низом ДБҚ Раиси томонидан тасдиқланади.
Давлат божхона қўмитаси томонидан ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва у ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
зарурат бўлганда ДБҚ марказий аппарати, ДБҚБ ва ИБҚ нинг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
божхона органларининг контрабанда, божхона қонунчилигини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирув олиб борувчи, божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни олиб борувчи ва уларни кўриб чиқувчи мансабдор шахслари рўйхатини аниқлайди;
ДБҚ мансабдор шахслари, ишчи ва хизматчиларини рағбатлантириш ва жазолаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
ўз ваколатлари доирасида буйруқлар, йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар чиқаради, шу жумладан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар чиқаради, уларнинг бажарилишини текширишини ташкил этади;
божхона органларининг ўрнак кўрсатган ходимларини ва божхона ишига кўмаклашган фуқароларни мукофотларга ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш, кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари билан мукофотлаш тўғрисида таклифлар киритади;
16. Мансабдор шахсларга божхона органларида штатдаги лавозимни эгаллаб турган ёки божхона органларида бошлиқлар таркиби махсус унвонлари берилган кадрлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар томонидан эгаллаб турилган лавозимларга ва хизмат муддатларига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар берилади:
кичик таркиб: божхона хизмати кичик сержанти, божхона хизмати сержанти, божхона хизмати катта сержанти;
ўрта бошлиқлар таркиби: божхона хизмати лейтенанти, божхона хизмати катта лейтенанти, божхона хизмати капитани;
катта бошлиқлар таркиби: божхона хизмати майори, божхона хизмати подполковниги, божхона хизмати полковниги;
юқори бошлиқлар таркиби: божхона хизмати генерал-майори, божхона хизмати генерал-лейтенанти, божхона хизмати генерал-полковниги.
Махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Божхона органлари мансабдор шахсларининг махсус унвонларда хизмат муддатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
19. Божхона органларининг махсус унвонлари, божхона хизмати полковниги ҳам шу жумлага киради, ДБҚ Раиси томонидан берилади, божхона хизмати генерал-майоридан божхона хизмати генерал-полкавнигигача бошлиқлар таркиби махсус унвонлари ДБҚ Раиси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
20. Божхона органлари мансабдор шахсларига шахсий тартиб рақамлари берилади ва хизмат гувоҳномалари ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган намунадаги жетонлар берилади.
21. Божхона органлари бошлиқлар таркиби лавозимига тайинланган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий ҳисобдан белгиланган тартибда чиқадилар ва давлат божхона қўмитасида махсус ҳисобга турадилар.
22. Божхона органларининг мансабдор шахслари бюджет маблағлари ва қонунчиликда белгиланган бошқа манбалар ҳисобига мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.
23. Божхона органларининг мансабдор шахсларига ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар, шу жумладан мансаб окладлари, махсус унвонлар ва муддатли хизмати учун устамалар, бошқа тўловлар ва ижтимоий ҳимоянинг ўзга шартлари, шахсий ва мулкий ҳуқуқларни қўриқлаш татбиқ этилади.
24. Божхона органларининг мансабдор шахслари белгиланган нормаларга мувофиқ формали кийим билан текин таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Божхона органлари мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга танбеҳлар бериш шартлари Ўзбекистон Республикаси Божхона органлари интизомий уставига мувофиқ белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
26. Божхона органларининг мансабдор шахслари тегишли вазирликлар ва идораларнинг розилиги бўйича давлат божхона қўмитасининг қарорлари билан Қуролли Кучларга, Миллий хавфсизлик хизмати қўшинлари ва органларига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган тузилмаларга, ички қўшинларга, шунингдек ички ишлар органларига ўтказилиши ва улар шахсий тартибда ҳақиқий ҳарбий хизматга ёки хизматни бундан кейин давом эттиришга юборишлари муносабати билан қайта ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Прокуратура органлари терговчиларини тергов ва суриштириш билан боғлиқ божхона органларига ишга ўтказишда ҳам ана шундай тартиб қўлланилиши мумкин.
27. Божхона органлари мансабдор шахслари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан нотўғри ундириб олинган бож тўловлари қайтарилиши ёки бўлажак тўловлар ҳисобига ўтказилиши керак, божхона органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуққа хилоф ҳаракатлари билан етказилган зарар эса ички ишлар органлари ходимлари учун қонунчилик томонидан белгиланган тартибда ундирилиши керак.
28. ДБҚ ишчи ва хизматчилари меҳнат шароитлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунлари билан тартибга солинади.