16.11.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 535
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қоидалари, 16.11.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 535
Кучга кириш санаси
16.11.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019
Ҳужжат 16.11.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, банклар учун мажбурий бўлган валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси банклари бухгалтерия ҳисобининг амалдаги тизими кўп валютали тизимга асосланган. Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳар бир валюта бўйича дастурий тарзда алоҳида Бош китоблар (кейинги ўринларда БК) юритилади (масалан: сўм бўйича БК, АҚШ доллари бўйича БК, евро бўйича БК ва ҳ.к.), яъни банк айланмасида валютанинг қанча тури мавжуд бўлса, шунча БК очилади. Ҳар бир БКда банк операциялари ҳисобининг тўлиқ юритилишини таъминлаш учун зарур бўлган миқдорда баланс ҳисобварақлари очилади. Ҳар бир баланс ҳисобварағида аналитик ҳисобни ташкил этиш учун эса, ўз навбатида, мижозлар, операциялар турлари ва бошқа тегишли белгилари бўйича керакли миқдордаги ёрдамчи китоблар (шахсий ҳисобвараклар) очилади. Банк томонидан ҳар бир иш куни якунида ёрдамчи китоблардаги жами якуний суммалар маълумотларининг ҳар бир валюта бўйича юритилган БКдаги тегишли баланс ҳисобварақларининг жами якуний суммасига мос келишини таъминлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-иловада чет эл валютасини сотиб олиш операцияларининг ҳамда валютани қайта баҳолашдан кейин фойда ва зарарларни аниқлашнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича мисоллар келтирилган, 2-иловада эса чет валютасига асосий воситаларни сотиб олишнинг мисоллари келтирилган.