LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сонли «Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакат аҳолиси ва ҳудудини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан (кейинги ўринларда — фавқулодда вазиятлар деб аталади) муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда (шу жумладан таълим муассасаларида) ва ташкилотларда, шунингдек яшаш жойида уларнинг ёшлари ва ижтимоий гуруҳлари бўйича ўтказилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иштирокида давлат таълим стандартлари ва умумтаълим дастурларини ишлаб чиқишда уларга фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш минимуми киритилишини назарда тутсинлар.
4. Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қизил Ярим ой жамияти марказий қўмитаси, республика давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа вазирликлар, идоралар, корпорациялар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги билимлар, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, кенг ташвиқот қилинишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси аҳолисини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан (кейинги ўринларда — фавқулодда вазиятлар деб аталади) муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарликдан ўтаётган аҳоли гуруҳларини тайёрлашнинг асосий вазифаларини, шакллари ва усулларини белгилайди.
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, умумтаълим мактаблари ва идоравий бўйсуниши ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, бошланғич, ўрта ва олий касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, республика ва вилоят бўйсунишида бўлган шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари (кейинги ўринларда — мутахассислар деб аталади);
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёргарликдан ўтишлари лозим.
3. Қуйидагилар фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳолининг барча гуруҳларига фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қоидаларини ва асосий усулларини, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини, жамоа ва якка тартибда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш;
бошқарувнинг барча даражадаги раҳбарларини аҳолини фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат қилишга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш учун кучлар ва воситаларни тайёрлаш ва уларни бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишда ходимларнинг ўз вазифаларини амалий эгаллаши.
4. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳолини тайёрлаш иш жойларида машғулотлар ўтказиш ва тавсия қилинадиган дастурларга мувофиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни мустақил равишда ўрганиш, кейинчалик ўқув машқларида ва машғулотларда олинган билимлар ва малакаларни мустаҳкамлаш йўли билан амалга оширилади.
5. Умумтаълим мактаблари, лицейлар, гимназиялар, касб-ҳунар таълими ўқув юртларининг ўқувчиларини, ўрта ва олий ўқув юртларининг талабаларини тайёрлаш фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги умумтаълим дастурларига мувофиқ ўқиш вақтида амалга оширилади.
Дастурлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Республика фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўтказиладиган ҳар йилги йиғинлар, ўқув машқлари ва машғулотларда;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида;
ҳарбийлаштирилмаган қўшилмаларнинг раҳбарлари бошлиқлар таркиби авария-қутқарув, ҳарбийлаштирилган ва доимий тайёр махсус қўшилмалар таркибидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари — Фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларида, шунингдек ўқув машқлари ва машғулотларда;
ҳарбийлаштирилмаган қўшилмалар таркибидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари — бевосита иш жойларида тайёрланади.
7. Аҳолининг фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш соҳасидаги тайёргарлигини текшириш мақсадида команда штаб, тактик-махсус ва комплекс ўқув машқлари ва машғулотлар мунтазам ўтказилади.
Уч кеча-кундузгача давом этадиган команда-штаб ўқув машқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида 5 йилда бир марта, шаҳарлар ва туманларда 3 йилда бир марта ўтказилади.
Команда-штаб ўқув машқлари ёки машғулотлар вазирликлар ва идораларда, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда бир йилда бир марта ўтказилади ва бир кеча-кундуз давом этади.
Команда-штаб ўқув машқларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тўғридан-тўғри ва оператив бўйсунадиган ҳарбий қисмлар ва авария-қутқариш кучларининг оператив гуруҳлари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қўшилмаларининг олти соатгача давом этадиган тактика-махсус ўқув машқлари 3 йилда бир марта, тайёргарлиги оширилган қўшилмалари билан — ҳар йили ўтказилади.
Икки кеча-кундузгача давом этадиган комплекс ўқув машқлари ходимлари сони 300 дан ортиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳамда 600 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида 3 йилда бир марта ўтказилади.
Умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда бошланғич, ўрта ва олий касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари билан машғулотлар ҳар йили ўтказилади.
8. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини тайёрлаш маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўқув-маслаҳат пунктларида фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш масалалари бўйича суҳбатлар ўтказиш, лекциялар ўқиш, ўқув фильмлари кўриш, яшаш жойида ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек қўлланмалар ва эслатмаларни мустақил ўрганиш, радиоэшиттиришларни тинглаш, теледастурларни кўриш орқали амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 650-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 892-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш соҳасида аҳолининг тайёргарлигига ташкилий-услубий раҳбарликни, ишларни мувофиқлаштириш ва назоратни амалга оширади, шунингдек Фуқаро муҳофазаси институтида ва Фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбарлар таркибини тайёрлаш ҳудудий марказларида ўқитиш дастурлари ҳажми ва даврийлигини белгилайди.
10. Фавқулодда вазиятлардан ҳимояланиш соҳасида ўқув машқларига ва машғулотларга жалб қилинадиган фуқаролар:
ўқув машқлари ва машғулотлар давомида ўзлари дуч келиши мумкин бўлган хавф тўғрисида хабардор қилиниш;
ўқув машқлари ва машғулотларда қатнашиш даврида ўқув машқлари ва машғулотларни режалаштирувчи ва ўтказувчи ташкилотлар ҳисобига иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниши ҳуқуқига эга бўладилар.
11. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлашни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш соҳасидаги ўқув машқлари ва машғулотлар ташкил этилишини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳудудий ҳарбийлаштирилмаган қўшилмалар таркибида раҳбарларни тайёрлаш ва ходимларни ўқитиш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўтказилаётган ўқув машқлари ва машғулотлар, шунингдек ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини ўқитиш маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.