15.09.1998 йилдаги 395-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 02.10.2008
Ҳужжат 27.02.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Мазкур Низом «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 мартдаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги Низом, (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорига 3-илова) шунингдек Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори бўйича бошқа қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши фаолиятини тартибга солади, шунингдек қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш ва Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгашига тегишли қарорлар киритиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.