LexUZ шарҳи
Мазкур қарорнинг радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ўрнатиш учун қурилиш ёки майдончаларга ер участкалари танлашни келишишга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ва «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек, телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, радиочастота спектри, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларидан оқилона фойдаланишни, ахборот хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
давлат бошқаруви органлари ҳамда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш ва телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш;
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш;
(2-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;
(2-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, келишиб олинишини ва тасдиқланишини, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
радиочастоталардан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш ва ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмолликлар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш бўйича чеклашлар белгилаш ҳуқуқи берилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий ишларини таъминлаш учун унинг ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон МТРК мутахассисларидан иборат 5 кишилик доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Коммуникациялар комплекси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси» бир ҳафта муддатда, тасдиқланган штатлар жадвали доирасида, гуруҳ фаолият кўрсатаётган даврда унинг харажатларини таъминлаган ҳолда, ишчи гуруҳни юқори малакали мутахассислар билан бутласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси ишчи гуруҳни Вазирлар Маҳкамаси биносига жойлаштирсин, зарур алоқа воситалари билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиядан беради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади;
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон МТРК телерадиодастурларни тайёрлашда ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар;
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат алоқа инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар.
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар электр алоқасини, шу жумладан, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолиятини фақат Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида бериладиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширадилар.
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси телевидение ва радио дастурларини яратиш, шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш), телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш билан шуғулланувчи барча хўжалик юритувчи субъектларни, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларни жорий йилнинг 1 октябригача қайта рўйхатдан ўтказсин. Белгиланган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган хўжалик юритувчи субъектлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар ва тугатиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2001 йил 1 январдан бошлаб телерадиодастурларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш учун лицензиялар беш йил муддатга берилади.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда)
8. Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар 1999 йил 1 январгача Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигида рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилиши керак.
Кўрсатиб ўтилган муддатда рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказилмаган тақдирда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ҳамда ушбу воситалар ва қурилмалар эгаларига нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий таъсир чоралари кўрилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби 4-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)
10. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси раиси (Л. Ахметов) бир ой муддатда Комиссиянинг иш режаси, доимий ишловчи ишчи гуруҳ тўғрисида низом ишлаб чиқилишини ташкил этсин ва тасдиқласин, Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан алоқа соҳасидаги норматив ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати талабларини бузганлик учун жазо чоралари қўллаш юзасидан таклифлар киритсин.
11. Коммуникациялар комплекси (Л. Ахметов) икки ой муддатда Олий Мажлисга киритиш учун «Радиочастота спектри тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айримларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л. А. Ахметов ва А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси дейилади) давлат бошқарув органларининг, мулкчилик шакллардан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборотларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш, телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
2. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқаро битимлар ва шартномаларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
4. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун унинг ҳузурида 5 кишидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Ишчи гуруҳ раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон МТРК маблағлари ҳисобига штатлар жадвали ва жорий харажатлар бўйича тенг улушлар доирасида амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
давлат бошқаруви органларининг ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ҳамда тарқатиш ва телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқ, ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш;
(6-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;
(6-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;
радиочастоталардан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш, ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмоллар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг уларнинг телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятини ташкил қилиш масалалари бўйича, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича тегишли давлат бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
телерадиоэшиттириш ва маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича асосий талаблар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли давлат органлари хулосалари асосида, электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатишга лицензиялар бериш, уларни бекор қилиш, ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар чиқаради.
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
телерадиодастурларни тарқатишни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шу жумладан, уларни жаҳон ахборот тизимларига интеграциялаш давлат дастурларини экспертизадан ўтказиш ва келишиб олишни ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия битимлари шартларига ва электрон оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этади;
(7-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
электр алоқаси тармоқлари ва воситалари, радиоэшиттириш ва телевидение фаолият кўрсатишининг ахборот бехатарлигини таъминлаш талабларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастоталарни тартибга солиш ва бошқаришнинг асосий тамойилларини белгилайди.
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни назорат қилиш ишларини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасининг телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотларни узатиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
хорижий давлатлар ва компанияларнинг телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш имкониятини ва мақсадга мувофиқлигини аниқлайди, ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритади.
Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш ҳамда ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан музокараларда қатнашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электр алоқасини лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланишни лицензиялаш масалалари бўйича, шунингдек, радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг телерадиоэшиттиришлар радиочастоталари спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
LexUZ шарҳи
7-банднинг ўн учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 апрелдаги 84-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
республикада телерадиоэшиттиришларни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқади;
Комиссиянинг иш тартиби ва режасини, Комиссия ҳузуридаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этади ҳамда танловлар ўтказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли давлат органларининг хулосаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда)
давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;
ўз мажлисларида комиссия аъзоларининг ҳамда вазирликлар ва идоралар масъул вакилларининг ахборотларини эшитиш, тегишли қарорлар қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бехатарлиги даражасини таъминлаш ва ошириш бўйича таклифлар киритиш.
Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларининг давлат бошқаруви органлари ва, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан «Интернет» тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади;
(9-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон МТРК орқали телерадиодастурларни тайёрлаш ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилинишини;
(10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги орқали телерадиодастурларни тарқатиш бўйича фаолиятнинг ҳамда маълумотларни узатишнинг лицензия битимларига, техникавий нормативлар ва стандартларга мувофиқ амалга оширилишини, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа хизмати орқали ахборот бехатарлиги таъминланишини;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ҳамда уларни чет эллардан олиб келиш тартибини;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
телерадиомаҳсулотларга муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги орқали телерадиоэшиттиришларни тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Т/р | Лавозимларнинг номи | Ходимлар сони | Ягона тариф сеткаси бўйича разряд |
1. | Раҳбар | 1 | 15 |
2. | Бош мутахассис | 2 | 12 |
3. | Етакчи мутахассис | 2 | 11 |
Жами: | 5 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Тартиб ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан ҳамда телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси эксперт хулосалар ёки давлат бошқаруви тегишли ваколатли органлари тақдимномалари асосида қабул қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлардан, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлардан лицензиялар олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлашни Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Фаолият турига лицензия олиш учун хўжалик юритувчи субъект Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга лицензия олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни топширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ ҳужжатларнинг тўлиқ пакети мавжуд бўлганда уч кун муддатда уни эксперт хулоса бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига юборади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси икки ҳафта муддатда Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга ҳужжатлар пакети бўйича эксперт хулоса тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
7. Ишчи гуруҳ Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг навбатдаги йиғилишига умумлаштирилган эксперт хулоса ва қарор лойиҳасини киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори ижобий бўлганда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ҳафта муддатда лицензия битимини расмийлаштиради ва фаолият турига лицензия беради, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади ва уни давлат реестрига киритади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Гувоҳнома ва лицензия йиғим ва давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлганда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (ЮЧҚ)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартибини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган (бериладиган), лойиҳаланаётган, қурилаётган (ўрнатилаётган), ишлатиладиган ҳамда чет элдан келтирилаётган радиоэлектрон воситаларга ва юқори частотали қурилмаларга татбиқ этилади.
Ушбу Низомнинг амал қилиши, шунингдек хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларга ҳам татбиқ этилади.
а) телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиб олиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника буюмлари, агар бундай қурилмалар ва буюмларни савдо тармоқлари орқали сотишга рухсат берилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлиги мақсадида фойдаланиладиган ва фойдаланишга мўлжалланган радиоэлектрон воситалар;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
в) фуқаро авиацияси корхоналари томонидан парвозларни ва ҳавода ҳаракатланиш хизматини радионавигация билан таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган ҳамда фойдаланиш учун мўлжалланган, Халқаро Электр алоқаси Иттифоқи (ХЭИ) тавсияномаларига ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандартларига мувофиқ бўлган бортда ва ерда ишлатиладиган радиоэлектрон воситалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар;
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
д) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтиладиган, божхона назоратида бўладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун вақт мобайнида ишлатилмайдиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги турғун радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш ва қуриш (ўрнатиш) фақат Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ёки у вакил қилган органнинг (бундан кейин матнда Вазирлик деб аталади) рухсатномаси мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ушбу воситаларни ўрнатиш учун қурилиш ёки майдончаларга ер участкалари танлаш Агентлик билан келишув бўйича, ўрнатилаётган воситаларнинг ушбу ҳудудда ишлатилаётган ва илгари қуришга лойиҳалаштирилган радиоэлектрон воситалар ва электр алоқаси воситалари билан электромагнит жиҳатидан мослиги таъминланишини, шунингдек радиоузатиш ва радиоэлектрон воситалар жойлаштириладиган ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит жиҳатидан мослигини экспертизадан ўтказиш ушбу воситаларни қуриш учун участкадан фойдаланиш мумкинлигини Агентлик билан танлаш ва келишиб олиш жараёнида, лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан бажарилади.
4. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни республикада яратиш, модернизациялаш (радионурланишнинг техникавий тавсифларини ўзгартирган ҳолда), кенг кўламда ишлаб чиқариш, чет элдан сотиб олиш, шунингдек радиочастоталардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш фақат Агентлик томонидан тегишли радиочастоталар ажратилгандан ҳамда техникавий топшириқлар ва техникавий шартлар келишиб олингандан кейин амалга оширилади.
4-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
4-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 апрелдаги 84-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 276-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 550-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасининг битта вазирлиги, идораси, корхонаси, муассасаси, ташкилоти, фуқароси, хорижий юридик шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан сотиб олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидаги бошқа вазирликка, идорага, корхонага, муассасага, ташкилотга (шу жумладан битта вазирлик ёки идора ичидаги), фуқарога, хорижий юридик шахсга ва фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун бериш Вазирлик рухсатига биноан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
7. Магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишга фаолиятнинг кўрсатилган турига белгиланган тартибда бериладиган лицензия мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Республика ҳудудида фойдаланишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни (шу жумладан турли хил асбоб-ускуналарга ва транспорт воситаларига бутловчи буюмларни чет элдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Вазирлик рухсатига биноан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий давлатлар ваколатхоналари ҳамда хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотлар ваколатхоналари ва делегациялари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Вазирлик томонидан тегишли вазирликлар ва идораларнинг илтимосномалари бўйича берилган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади.
Ҳаваскорлик радио алоқаси бўйича расмий мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Вазирликнинг «Ватанпарвар» Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи ташкилотлар Марказий кенгаши илтимосномаси бўйича берилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
10. Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек кўргазма ва ярмаркаларда фойдаланиш учун чет элга вақтинчалик олиб кетилган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб келиш ушбу воситалар ва қурилмаларни олиб кетиш вақтида уларни қайтариб олиб келиш тўғрисида божхона органига берилган мажбуриятлар асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Вазирликнинг рухсатномасисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш тақиқланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган воситалар ва қурилмалар бундан мустасно.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлатиш бевосита Вазирлик рухсатномаси бўйича, хорижий фирмалар, банклар, ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ишлатиш эса вазирликлар ва идораларнинг тегишли хизматлари орқали амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларни ишлатиш Вазирлик рухсатномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
14. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тегишли рухсатномасиз тайёрланган ёки сотиб олинган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар иш қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик тўғрисида кўриб чиқилгунгача мусодара қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ишининг давлат назорати белгиланган тартибда Вазирлик томонидан амалга оширилади. Вазирликнинг ваколатли мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни тўсқинликсиз кириб кўриш ҳуқуқига эгадирлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари Вазирликнинг мансабдор шахсларига уларнинг ушбу Низом билан белгиланган вазифаларини муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳар томонлама ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
17. Вазирликлар ва идоралар ушбу Низом талабларининг ўз тасарруфларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат автомобиль назорати автотранспорт воситаларини даврий техник кўриклардан ўтказишда автомобиллардаги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль назоратининг назоратида бўлган бошқа транспорт воситаларидаги радиоэлектрон қурилмаларнинг ўрнатилишига Вазирлик рухсатномалари мавжудлигини назорат қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ички ишлар, божхона ва солиқ органлари ушбу Низом билан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни келтириш ва ундан олиб кетиш, тайёрлаш, сотиш, сотиб олиш ва ишлатиш тартибига риоя қилинишида Вазирликка белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатадилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни ушлаш, мусодара қилиш, сақлаш ва мусодара қилинганларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 453-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 1а, 4 ва 4а-иловалардан Электрмагнит мослиги маркази» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 и., 8-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомдаги:
«Мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқлар стандартлари талабларини, почта ва телекоммуникациялар соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун санкциялар шаклида, монополияга қарши қонунчиликни бузганлик учун солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан бошқа, ундириладиган маблағлар»;
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқлари ва узоқ аҳоли яшаш жойлари телекоммуникация инфратузилмасини қайта жиҳозлаш ва уни янада ривожлантиришни мақсадли маблағ билан таъминлаш».
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 январдаги 13-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1991 й., 1-сон, 3-модда)га илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 августдаги 379-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 25-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон 27-модда)га илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда)га илованинг 5-банди 6, 7-хатбошилари.