04.03.1994 йилдаги 114-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.1998
Ҳужжат 04.03.1994 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
3. Давлат солиқ қўмитаси тизими ходимларининг чекланган сони, 5-иловага* мувофиқ, 15400 нафардан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимларсиз), шу жумладан, ходимларнинг мавжуд сони ҳисобига — 10867, Фармонга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги тизимидан ўтказиладиганлар ҳисобига — 561, қўшимча равишда бериладиганлар ҳисобига — 3972 нафардан иборат қилиб белгилансин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларига Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон (2 ва 9-иловалар) ва 590-сон қарорларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади. Солиқ органлари ходимлари учун Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарори 15-бандининг амал қилиши сақлаб қолинсин.
6. Бош божхона бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 19 августдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 111-сон қарори билан назарда тутилган шарт-шароитлар сақлаб қолинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ва Божхона Бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган моддий ёрдам ва солиқ ҳамда божхона органларини ривожлантириш махсус фондидан фойдаланиш сақлаб қолинсин. Давлат солиқ қўмитасининг раиси бу фондларни ташкил этиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни 15 кун муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.