Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 3-сон, 4-модда) қисман ўзгартириш киритган ҳолда:
а) Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида стандартлаштириш объектларига қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив ҳужжатларнинг қуйидаги тоифалари амал қилади:
Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар жумласига, шунингдек, қурилиш нормалари ва қоидалари (ҚНваҚ), стандартлаштириш бўйича қоидалар, нормалар, амал қилинувчи ҳужжатлар, техник-иқтисодий ахборот классификаторлари ҳам киради. «Ўздавстандарт» маркази «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда юқорида кўрсатилган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартибини белгиласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўздавстандарт» маркази, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига давлат томонидан маблағ билан таъминланиши керак бўлган стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ишларини маблағ билан таъминлаш учун ҳар йили республика бюджетидан маблағ ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўздавстандарт» маркази «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонунлар бузилганлиги учун жарималар ундириш ва кўрсатиладиган хизматларга сарфланадиган маблағларни ҳисобга олган ҳолда уларни давлат назорати органлари ўртасида тақсимлаш принциплари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин.
Белгилаб қўйилсинки, нашр этилган (қайта нашр этилган) стандартларни, техник-иқтисодий ахборот классификаторларини, маҳсулотлар ва хизматлар Давлат реестрига киритилган маҳсулотлар ва хизматларнинг нашр этилган (қайта нашр этилган) каталогларини, стандартларга мувофиқ тамғаланган белгиларни сотишдан белгиланган тартибда олинган маблағлар, шунингдек, «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» ги қонунларнинг қоидалари бузилганлиги учун ундириладиган ҳамда давлат назорати органларига юбориладиган жарималарнинг бир қисми ҳамда, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан шартномалар ва лицензия битимлари асосида бериладиган метрология ва сертификатлаш соҳасида айрим ҳуқуқлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ҳам стандартлаштириш, стандартлар, метрологик қоидалар ва сертификатланган маҳсулотларга қўйиладиган мажбурий талабларга риоя қилиш устидан давлат назорати ишларини маблағ билан таъминлаш манбалари бўлиши мумкин;
(«б» кичик банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
в) Белгилаб қўйилсинки, стандартларни, қурилиш нормалари ва қоидаларини нашр қилиш ва қайта нашр қилишни уларни тасдиқлаган органлар амалга оширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар марказига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, шунингдек, давлат бошқаруви органлари тўлиқ ёки қисман республика бюджети маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган давлат дастурларини ишлаб чиқишда «Ўзстандарт» агентлиги билан келишилган ҳолда, қурилиш, лойиҳалаш, табиий ресурсларни тартибга солиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида эса тегишлича «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда маҳсулот сифатини норматив таъминлаш бўлимларини назарда тутсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари стандартлаштириш, метрология ҳамда сертификатлаштириш минтақавий органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг стандартларнинг мажбурий талаблари ва техникавий шартларга, сертификатлаштириш, давлат метрологик текшириши ва назорати қоидаларига риоя этишлари устидан давлат текшириши ва назорати амалга оширилишида уларга зарур ёрдам кўрсатсинлар.
Давлат бошқаруви органларига, хўжалик фаолияти субъектларига бир ой муддатда «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунлардан келиб чиққан ҳолда ўз низомларига киритиладиган қўшимчалар ва ўзгартиришларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритиш топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаштириш тизимининг Асосий принципларида:
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларда маҳсулотлар деб юритилади) аҳолининг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулки, атроф муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек, аҳоли ва халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ маҳсулотларнинг сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш;
ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш;
табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш;
истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси ва сифати тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш;
ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижро этувчи) маълум қилган маҳсулот сифати тўғрисидаги кўрсаткичларни тасдиқлаш»;
«Умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази;
қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасида — лойиҳалаш ва конструкциялаш ҳам шунга киради — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси»;
в) 3-банд «Стандартлар бўйича базавий ташкилотлар» сўзларидан олдин «Стандартлаштириш бўйича техникавий қўмита тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар» деган сўзлар билан тўлдирилсин ва сўнгра матн бўйича;
«Маҳсулотлар, атроф муҳит, аҳоли саломатлиги ва мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулотларнинг техникавий ва ахборот жиҳатдан бир-бирига монандлиги, ресурсларни тежаши, ўзаро алмашувчанлигини, уларни назорат қилиш, тамғалаш усулларининг бирлигини таъминлаш учун белгиланадиган талаблар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат корхоналари, ташкилотлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан риоя қилиниши мажбурий ҳисобланади.
Импорт қилинадиган маҳсулот, агар унинг мажбурий талаблар борасида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандартларга мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб берилиши ва фойдаланилиши мумкин эмас»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаштириш маркази тўғрисидаги Низомда:
«4. «Ўздавстандарт» маркази таркибига кирувчи ташкилотлар ўз фаолиятини «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларига, мазкур Низомга ва «Ўздавстандарт» маркази томонидан тасдиқланган корхоналар ва ташкилотларнинг уставларига мувофиқ амалга оширадилар».
«7. Қуйидаги вазифаларни амалга ошириш йўли билан маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишда республика халқ хўжалигига кўмаклашиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш тизими, Ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш давлат тизими, Сертификатлаштириш миллий тизимининг фаолиятини таъминлаш ва такомиллаштириш «Ўздавстандарт» марказининг бош вазифаси ҳисобланади»;
тўртинчи хатбошида «маҳсулотнинг мослиги, ўзаро бир-бирининг ўрнини тўлдириши» сўзларидан кейин «ресурсларни тежаши» сўзлари киритилсин, «экспортга чиқариладиган» сўзларидан кейин «ва импорт бўйича келтириладиган» сўзлари қўшилсин;
ўн иккинчи хатбоши «Ўздавстандарт» маркази синов бўлинмалари (марказлари) ни аттестация ва аккредитация қилиш» сўзлари билан бошлансин ва сўнгра матн бўйича;
сертификатланган маҳсулотда стандартларга риоя қилиниши, бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) томонидан сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш;
«8. «Ўздавстандарт» маркази ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий фаолиятини ишлаб чиқиладиган йиллик ва узоқ муддатли дастурлар ва прогнозлар асосида ташкил қилади ва ривожланиш истиқболларини белгилайди»;
«9. «Ўздавстандарт» маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, давлат бошқарувининг бошқа органлари билан бевосита ҳамкорлик қилади»;
маҳсулотни стандартлаштириш, метрология, синаш ва сертификатлаштириш масалаларини ҳал қилишда давлат бошқаруви органлари, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари жалб қилинсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 3-сон, 4-модда) 1, 9, 10-бандлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 29 апрелдаги 211-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 4-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштириш бўйича қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат текшируви ва назоратини «Ўзстандарт» агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа махсус вакил қилинган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тайёрловчилар (тадбиркорлар, сотувчилар, ижрочилар), синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органларининг мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилишлари ҳамда сертификатлаштирилган маҳсулот устидан давлат назоратини «Ўзстандарт» агентлигининг давлат инспекторлари Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат метрология текшируви ва назорати метрология хизмати органлари томонидан метрология нормалари ва қоидаларини текшириш мақсадида амалга оширилади.
(1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
2. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, давлат корхоналари, кооперативлар, қўшма, акционерлик, ижарадаги, кичик ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан кейин матнда корхоналар дейилади) уларнинг қайси идорага қарашлиликлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шунингдек, республика ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан стандартлар* ва метрологик қоидаларнинг, ўлчов бирлигининг ўз вақтида жорий этилишини ва уларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, стандартлар ва ўлчов воситаларининг илмий-техник даражаларини таҳлил қилишдан ва уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ўстириш, маҳсулотнинг техник даражасини ва сифатини ошириш мақсадида фан ва техника ютуқларидан янада самаралироқ фойдаланишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратининг бош вазифаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотлар, атроф муҳит, аҳоли соғлиғи ва мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланадиган талаблар устидан олиб бориладиган давлат назоратининг объекти маҳсулот, шу жумладан, қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик фаолияти субъектлари, тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ҳам ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, ишлатиш, тузатиш ва фойдаланиш босқичларида сертификатлаштирилган маҳсулотидир.
Маҳсулотлар (дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулот ҳам), хизматлар ва, шунингдек, сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.
Эталонлар, ўлчов воситалари, модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари, ахборот-ўлчов тизимлари, ўлчовларни бажариш услуби ва метрология нормалари ва қоидаларида кўзда тутилган бошқа объектлар давлат метрология текшириши ва назорати объектлари ҳисобланади.
Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун зарур бўладиган барча шароитларни яратиб беришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг стандартлар устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти лавозимларига кўра айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари раҳбарлари лавозимларига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса — тегишли ҳудудий бош инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси топширилган бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар, мансабдор шахслар лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратни амалга оширувчи давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳокимият органларининг вакиллари ҳисобланадилар ва давлат ҳимояси остида бўладилар.
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар давлат назоратчиси ёки давлат текширувчиси сифатида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтган бўлишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилиш, қурилиш индустрияси, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструкциялаш соҳасидаги стандартлар бўйича — «Давархитектқурилиш» қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш, атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли моддалар таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий техника буюмлари, доривор воситалар соҳасида, шунингдек, республика саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан, импорт бўйича келтирилаётган маҳсулот таркибида инсон учун зарарли моддаларнинг борлигини аниқлаш масалалари бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
(2-банднинг ўнинчи, ўн биринчи, ўн тўртинчи ва ўн олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
3. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:
а) стандартлар ва метрология қоидаларининг, шунингдек, маҳсулотлар (жараёнлар, ишлар ва хизматлар) нинг аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, мулки хавфсизлигига, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ресурсларни тежаш, бир-бирини алмаштира олишга мажбурий талабларни белгилайдиган стандартлар ва метрология қоидаларининг ўз вақтида жорий қилиниши ҳамда уларга риоя қилинишини, шунингдек, уларни назорат қилиш услублари бирлиги ва тамғалаш бирлигини, қонунчиликда назарда тутилган, маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномаларига киритилган бошқа талабларни текширадилар;
б) физик ўлчовларнинг белгиланган бирликларининг тўғри қўлланилишини, ўлчов воситаларининг аҳволини, уларни тайёрлаш, сақлаш, узатиш, текшириш ва қўлланиш шароитларини, эскирган ўлчов воситаларининг ишлаб чиқаришдан ўз вақтида олиб ташланишини ва уларни янгисига алмаштирилишини текширадилар;
г) стандартлар устидан назоратни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширадилар ва уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштирадилар;
е) ишлаб чиқаришлар, сертификатлаштирилган маҳсулотлар, сифат тизимларида аттестация шартларига қандай риоя қилинаётганлиги устидан инспекция назоратини ўтказадилар;
з) стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати натижаларини умумлаштирадилар, уларни ишлаб чиқишда фан ва техника ютуқларидан самарали фойдаланишда кўмаклашадилар, уларнинг ўз вақтида жорий қилинмаганлиги, стандартлар ва метрологик қоидаларнинг бузилиши сабабларини таҳлил қиладилар, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорат органлари ишининг таъсирини ошириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни ўтказадилар;
и) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг синаш бўлимларини аттестациядан ўтказадилар ва аккредитация қиладилар, берилган маҳсулотлар номенклатураси ёки синовлар турлари бўйича синовларни ўтказиш ҳуқуқига аттестациядан ўтганлик ва аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни берадилар ва уларни рўйхатга оладилар. Бу ишларни лицензия (рухсатнома) олган бошқа хизматлар ҳам амалга оширишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
к) синов лабораториялари (марказлари) фаолияти устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширадилар;
м) агар стандартлар, метрология қоидалари ва техник шартлар маҳсулотларнинг техник даражасини ва сифатини оширишни таъминламаса ёки амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлса, уларни бекор қиладилар ёки бекор қилиш, амалда бўлиш муддатларини чеклаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
н) стандартлар ва техник шартларни тасдиқлашда ва давлат рўйхатидан ўтказишда уларни экспертиза қиладилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
о) корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ўлчов воситаларини ишлаб чиқариш, тузатиш ва текшириш бўйича ишларни бажариш учун тайёргарликларини текширадилар, агарда улар тайёр бўлсалар, уларга кўрсатилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини топширадилар;
п) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг бош ташкилотларини ва маданий-маиший мақсадлардаги маҳсулотларнинг муҳим турларини давлат синовларини ўтказиш бўйича аттестация қилишни амалга оширадилар ва ушбу синовларни уларга бириктириб қўйилган маҳсулотлар бўйича ўтказиш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини берадилар;
р) сертификатлаштириш қоидалари, стандартлар ва ўлчов воситаларини жорий этиш ва уларга риоя қилишни назорат этиш жараёнида аниқланган бузилишларни бартараф қилиш чора-тадбирларини кўрадилар.
маҳсулотларни лойиҳалаш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, уни ишлаб чиқариш, сотиш (етказиб бериш) ва ишлатиш, сақлаш, фойдаланиш жараёнида стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги аниқланса, уларни бартараф этиш ҳақида ёзма кўрсатма бериш;
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг стандартларни назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, вилоятлар ва шаҳарларнинг стандартларни назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, булардан ташқари, қуйидаги мутлақ ҳуқуқларга эгадирлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик фаолияти субъектларига нисбатан стандартнинг мажбурий талабларини бузганликлари учун сотилган маҳсулот қийматининг 100% миқдорида жарима солиш ҳақида қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлар, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларини белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, уни тайёрлаш, сотиш (етказиб бериш, сотиш), фойдаланиш, сақлаш, транспортда ташиш ва фойдали тарзда ишлатиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
(4-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартнинг мажбурий талабларига мувофиқ келмайдиган, давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлмаган импорт қилинган маҳсулотларни сотишни тақиқлаш;
давлат синовидан, метрологик аттестациядан ўтмаган, текширилмаган ёки тузатилмаган ўлчов воситаларини муомалага чиқаришни ва қўллашни тўхтатиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бундай воситаларни муомаладан чиқариш зарур бўлганда уларни муомаладан олиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
давлат стандарти органларида ўлчов воситаларини ишлаб чиқариш, тузатиш ва текшириш ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини олмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишларни тўхтатиш;
айрим ишлар турларини, агарда бу ишларни бажарган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар стандартлар ва метрология қоидаларининг бузилишига йўл қўйган бўлсалар ўлчов воситаларини тайёрлаш ва текшириш ҳуқуқини берадиган рўйхатга олиш гувоҳномаларини бекор қилиш, рўйхатга олиш гувоҳномаларидан чиқариш, шунингдек, сертификатлаштириш бўйича қонунчилик нормаларини бузганлик учун мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгиларини бекор қилиш ҳамда амал қилишини тўхтатиш, сертификатлаштириш бўйича органларни аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш, синаш лабораториялари марказлари фаолиятларини тўхтатиш;
текшириш қоидаларининг бузилишига йўл қўйган корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ишлатилаётган ўлчов воситаларини ялписига бир вақтда текширишни тайинлаш ва текширишлар ўртасида қисқартирилган оралиқларни тайинлаш, нуқсони талаб даражасидаги аниқлик билан баҳоланмаган ўлчаш натижаларидан фойдаланишни тақиқлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат инспекторларининг маҳсулот сотиш (етказиб бериш, сотиш) ни ман қилган кўрсатмасини бузганлиги учун хўжалик фаолиятининг субъектлари сотилган маҳсулотларнинг 50% миқдорида жарима тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик фаолиятининг субъектлари томонидан берилган кўрсатмалар ёки қарорлар бажарилмаган тақдирда давлат инспекторлари зарур материалларни прокуратура ёки суд органларига юборадилар.
5. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари амалдаги қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишга ва уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ва юклатилган функцияларни амалга оширишда умумдавлат манфаатларига риоя қилишга, стандартларга ва метрология қоидаларига риоя қилиш ва ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда идоравий ва тор маҳаллийчиликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олишга даъват этилгандир.
Давлат инспекторлари уларга юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги, давлат ва тижорат сирини ошкор қилганликлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
6. Давлат инспекторларининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори турган мансабдор шахсга, агар қонунчиликда шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланмаган бўлса, 10 кун муддатда шикоят қилиниши мумкин.
Давлат инспекторлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш кечиктирилмасдан, бироқ шикоят тушган кундан бошлаб 15 кун муддатдан кечикмай, қўшимча равишда ўрганишни ва текширишни талаб этувчи шикоятларни кўриб чиқиш эса бир ойгача муддатда амалга оширилади.
7. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари давлат инспекторларига уларга юклатилган вазифалар бажарилиши учун зарур шарт-шароитлар (белгиланган тартибда хизмат хоналари, алоқа воситалари, транспорт ва бошқалар билан таъминлаш) яратиб беришга мажбурдирлар.
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари фаолиятига чет ташкилотларнинг аралашуви, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш ман этилади ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
8. Стандарт ва ўлчов воситалари устидан назорат органлари ўз ишини бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари (касаба уюшмалари) матлуботчилар жамияти ва бошқалар билан мустаҳкам ҳамкорликда олиб борадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун жарима суммасининг ва давлат инспекторларининг маҳсулотни сотишни (етказиб беришни, сотишни) тақиқлаш ёки тўхтатиш кўрсатмалари бузилганлиги учун жарима суммасининг 60 фоизи — республика давлат бюджетига, 30 фоизи — маҳаллий бюджетга, 10 фоизи — стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати ҳудудий органларига юборилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 456-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.