LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, ахборот-маълумот хизматини кўрсатиш бўйича телекоммуникация операторлари ва телекоммуникация хизмати провайдерларига умумий талабларни ўрнатиш мақсадида, буюраман:
1. «Алоқа соҳасида ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш тўғрисида низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур Низомни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганидан ўн кун муддат ўтгандан кейин кучга кириши белгилансин.