17.12.1998 йилдаги 525-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 26.11.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 6 августдаги Ф-880-сон фармойиши билан ташкил этилган Ҳукумат комиссияси томонидан тақдим этилган:
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7 ва 8-иловаларга мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтосаноат» Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 143-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси («Ўзмашсаноат»)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 147-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон кимё саноати корхоналари («Ўзкимёсаноат») уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 149-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 1-илова — «Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида Намунавий низом»да:
2.1. банддаги «р» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2.1. банддаги охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3.14 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар умумий йиғилишида акциялар эгаси билан тузилган шартномага мувофиқ қатнашади»;
6.5 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Агар такрорий йиғилишда кворум тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди; жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш акциядорлар умумий сонининг камида 60 фоизи ҳозир бўлиши таъминланмагунгача шунча марта чақирилади»;
б) 2-илова - «Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисида Намунавий низом»да:
2.1 - банддаги учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) 3-илова — «Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи ҳақида Намунавий низом»да 1.1 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Мазкур Низом акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган деганда яккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган (директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция), тушунилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Кузатувчи кенгаш қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилотга) ёки якка тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади.»;
г) 5-илова — «Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тартиби»да 2.2 - банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда депозитарий ишончли бошқарувчи томонидан кўрсатиб ўтилган акциялар пакетини тасарруф этиш имкониятини истисно қилувчи тарзда акциялар пакетини муҳофаза қилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-илова тегишли равишда 1-илова деб ҳисоблансин.