LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартидаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат») тўғрисидаги» низомга мувофиқ буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур буйруқ ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кунидан бошлаб 10 кун давомида амалга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб СССР энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Бошэнергоназорати томонидан 1984 йил 21 декабрида тасдиқланган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари» Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.