LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолининг хусусийлаштириш жараёнларида иштирокини кенгайтириш, хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларига қўйиладиган маблағларни муҳофаза қилиш, инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари акциядорларига дивидендлар фондлар томонидан акциядорлик жамиятларининг сотиб олинган ва уларнинг инвестиция портфелини ташкил этувчи акциялари бўйича, қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дисконтлар) ва банкларнинг депозит счётларидаги омонатлардан фоизлар бўйича олинган даромадлардангина тўланади;
1-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги 29-сонли қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хусусийлаштириш инвестиция фонди акцияларини аҳоли ўртасида тарқатиш натижаларига кўра унинг амалда тўланган устав сармояси рўйхатдан ўтказилгандан кейин ҳар қайси акциядорнинг қатнашув улуши, шу жумладан муассислар улуши хусусийлаштириш инвестиция фонди устав сармоясининг 5 фоизидан ошиши мумкин эмас;
хусусийлаштирилган корхоналарнинг сотиб олинган акциялари учун ҳақ тўлаш муддатини кечиктириш тарзидаги махсус давлат кредити янги ташкил этилаётган Хусусийлаштириш инвестиция фондларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан беш йилгача муддатга берилади. Кўрсатиб ўтилган кредит унинг буюртманомасига кўра Хусусийлаштириш инвестиция фондига хусусийлаштирилган корхонанинг Хусусийлаштириш инвестиция фондига бериладиган акциялари қийматининг 30 фоизига ХИФнинг ўз пул маблағлари билан ҳақ тўланган тақдирдагина берилади.
ХИФларга кимошди савдолари орқали сотиш учун акциялар миқдори кўрсатилган 200 та очиқ акциядорлик жамиятлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида» 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарори билан тасдиқланган стратегик корхоналар рўйхатига кирмаган, хусусийлаштирилган корхоналар бўйича давлатга тегишли акцияларнинг 25 фоиздан ортиқ миқдоридаги;
хусусийлаштирилган корхоналарнинг эркин сотишга ва хорижий инвесторларга мўлжалланган улушлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонига мувофиқ ХИФларнинг акциялар таркибини ўзгартиришдан олдинги бу корхоналар устав жамғармасидаги (устав жамғармасининг 30 фоизигача доирасида) ХИФлар улушини тиклайдиган миқдордаги акцияларни ХИФларга сотиш учун қўйишига рухсат этилсин.
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондининг бошқарувчи компанияси баланс қиймати билан баҳоланган, энг кам ойлик иш ҳақининг камида 5000 баравари миқдорига тенг ўз моддий активларига эга бўлиши шарт. Кўрсатиб ўтилган сумма Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондини бошқаришнинг барча даврида камаймаслиги шарт;
Бошқарувчи компаниянинг ўз моддий активлари суммаси, иккинчи ва кейинги Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари билан контракт тузганда ҳар сафар энг кам ойлик иш ҳақининг камида 200 бараварига тенг суммага кўпайиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази мазкур қарор қабул қилингунгача лицензия олган Бошқарувчи компаниялар томонидан ўз моддий активлари кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлаштирилишини, улар:
1998 йил 31 декабргача энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1000 бараваригача, плюс ҳар бир бошқариладиган фонд учун, иккинчи фонддан бошлаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача тенг суммага;
1999 йил 31 декабргача энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3000 бараваригача, плюс ҳар бир бошқариладиган фонд учун, иккинчи фонддан бошлаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача тенг суммага;
2000 йил 31 декабргача энг кам ойлик иш ҳақининг камида 5000 бараваригача, плюс ҳар бир бошқариладиган фонд учун, иккинчи фонддан бошлаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача тенг суммага етказилишини таъминласинлар.
4-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг, уларнинг инвестиция портфелидаги хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларидан дивиденд сифатида олинган даромадлари (фойдаси), шунингдек Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондларининг хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган даромадлари (фойдаси) солиқлардан, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармаларга йиғимлар ва тўловлардан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган хусусийлаштириш инвестиция фондлари акцияларининг расмий бош тарқатувчиси функцияларини унинг зиммасига юклаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, ХИФлар дастурларининг бош мувофиқлаштирувчиси сифатида, бошқа тижорат банкларини, шунингдек белгиланган талабларга жавоб берувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа молия ташкилотларини ҳам ХИФлар акцияларининг тарқатувчиси тариқасида жалб этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га ўзгартириш киритилиб, 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тошкент» республика фонд биржаси даромадлари аъзолик бадаллари, кўрсатиладиган хизматлардан тушумлар ва Биржанинг қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича йиғимлари ҳисобига шакллантирилади, уларнинг миқдори Биржа аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, бироқ битишувнинг ҳар бир томонидан (харидор ва сотувчидан) ундириладиган битишув қийматининг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади».
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази аҳолига уларнинг хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқлари ва тартибини тушунтириш мақсадида ахборот-маърифий кампанияни ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзтелерадио» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу ахборот-маърифий кампанияни амалга оширишга кўмаклашсинлар ва бунинг учун бепул эфир вақти ажратсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция фондлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 18 июндаги 220-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрдаги 405-ф-сон фармойишининг хусусийлаштирилган корхоналарнинг ХИФларга сотилмаган акцияларига доир қисми бекор қилинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги инвестиция фондлари ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари, бошқарувчи компаниялар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида инвестиция фондларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта тузиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Инвестиция фондларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон, «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 135-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Инвестиция фондлари жисмоний ва юридик шахсларнинг фойда (даромад) олиш учун қимматли қоғозларга, банк счётлари ва омонатларга фонд номидан қўйиладиган маблағларини жамлаш ҳамда акциядорларнинг қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатишида таваккалчиликларни камайтириш мақсадида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Инвестиция фонди акциялар чиқарувчи ва сотиб олувчи, қимматли қоғозлар билан бошқа битишувларни амалга оширувчи, шунингдек ўзлари акцияларига эгалик қилувчи корхоналар фаолиятини ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда акциядор ҳуқуқи билан қатнашувчи юридик шахс ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган операциялар инвестиция фонди фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади.
Инвестиция фондининг бундай маблағ қўйиш билан боғлиқ барча таваккалчиликлари, улар бозор нархи ўзгаришидан кўрилган барча даромад ва зарарлар активлар қийматини ва (ёки) фонд акцияларининг жорий нархларини ўзгартириш йўли билан тўлиқ ҳажмда ушбу фонд акциядорлари ҳисобига тегишли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Инвестиция фондлари қимматли қоғозларни уларни сотиб олиш мажбурияти билан чиқаришлари мумкин, яъни ушбу фонднинг қимматли қоғозлари эгаларига уларнинг талабларига кўра қимматли қоғознинг ўрнига пул олиш ёки фонди уставига (очиқ турдаги фондга) мувофиқ бошқа мол-мулкни олиш ёки эмитент (ёпиқ турдаги фондга) томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш мажбуриятисиз чиқариш ҳуқуқини берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилиш асосида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи барча юридик шахслар ўзларининг таъсис ҳужжатларини мазкур Низомга мувофиқлаштирганларидан ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганларидан сўнг инвестиция фонди мақомини оладилар.
Фаолияти банклар ва суғурта компаниялари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган банклар ва суғурта компаниялари инвестиция фондлари ҳисоблана олмайдилар.
7. Инвестиция фонди фаолиятини фаолиятнинг бошқа турлари билан бирга қўшиб олиб боришга йўл қўйилмайди.
8. Инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар инвестиция фондининг муассислари бўлишлари мумкин. Инвестиция фонди камида икки муассисга эга бўлиши керак. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг инвестиция фондлари фаолиятида иштирок этишларига йўл қўйилмайди, давлат бошқаруви органлари давлат мулкини бошқариш бўйича қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатлар доирасида инвестиция фондлари қатнашчилари бўлиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустаснодир.
Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг инвестиция фондларида иштирок этишларининг хусусиятлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Муассислар инвестиция фондининг давлат рўйхатидан ўтгунга қадар пайдо бўлган мажбуриятлари бўйича биргаликда жавобгар бўладилар. Фонд муассисларнинг уни ташкил этиш билан боғлиқ мажбуриятлари бўйича уларнинг хатти-ҳаракати кейинчалик фонд акциядорлари умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирдагина жавоб беради.
9. Фонд муассисларининг ўзаро муносабатлари уни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномаси билан тартибга солинади. Таъсис шартномаси муассислар томонидан фондни таъсис этиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилаб беради.
муассисларнинг акцияларга ёзилган акциядорлар ва учинчи шахслар олдидаги жавобгарлиги, зарарларни қоплаш тартиби;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган Намунавий контрактларга мувофиқ инвестиция фондини бошқариш учун депозитарий ва бошқарувчи компания билан тузилган контрактлар лойиҳаларини тасдиқлайди, фонднинг муассислар Кенгаши раисини ушбу контрактларни тузишга вакил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция фонди муассислари Кенгаши фонд акциядорларининг биринчи Умумий йиғилиши ўтказилгунгача Кузатувчи кенгаш функциясини бажарувчи фондни бошқаришнинг вақтинчалик органи ҳисобланади.
11. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан акциядорлик жамияти устави мазмунига қўйиладиган талабларга қўшимча равишда инвестиция фонди устави мажбурий тартибда қуйидаги қоидаларни ўз ичига олиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқарувчи компаниянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, инвестиция фонди активларини бошқариш тўғрисида у билан контракт тузиш, зарар етказилган ҳолларда унинг инвестиция фонди ва акциядорлар олдидаги жавобгарлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция фондининг барча акциялари бир хил овоз бериш ҳуқуқи билан оддий акциялар бўлиб ҳисобланиши ҳақидаги кўрсатма;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади), шунингдек судда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фонд Кузатувчи кенгаши, бошқарувчи компания ёки депозитарийнинг ишни билмаслиги ёки ғаразли хатти-ҳаракати натижасида етказилган зарарларни ундириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни бериши алоҳида қайд этилиши керак.
12. Инвестиция фонди номига «инвестиция фонди» сўзлари қўшиб ёзилиши керак. Мазкур Низомга мувофиқ фаолият кўрсатувчи инвестиция фондларидан ташқари бошқа шахслар ўз номларига «инвестиция фонди» сўзларини ёки шунга ўхшаш маънога эга бўлган сўзларни қўшиб ёзиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Инвестиция фондининг номи унинг бирор-бир миллий-давлат ёки маъмурий-ҳудудий тузилмага, шунингдек вазирликлар, идоралар ёки жамоат ташкилотларига тааллуқли эканлигини англатмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Инвестиция фондининг устав фонди у таъсис этилаётганда унинг муассислари улушлари ҳисобига шаклланади ва у энг кам ойлик иш ҳақининг камида 200 бараварини ташкил этиши керак. Инвестиция фонди таъсис этилаётган вақтда унинг устав фонди муассислар ўртасида тақсимланган бўлиши керак.
13-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав фонди қийматининг 100 фоизини инвестиция фонди давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечикмай тўлашлари керак.
Фонд акциясига биринчи ёзилиш инвестиция фонди давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб кечи билан уч ойда амалга оширилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Инвестиция фондининг устав фонди нақд пул ёки нақд пулсиз тартибда пул маблағлари, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк билан тўланиши мумкин.
15. Муассислар фондни рўйхатдан ўтказиш вақтига қадар бошланғич сармоя сифатида қўйилган улушларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
16. Инвестиция фондини давлат рўйхатидан ўтказиш акциядорлик жамиятлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
17. Инвестиция фонди ўз фаолиятини (шу жумладан бошқарувчи компания орқали фонд акцияларига ёзилишни, қимматли қоғозлар чиқариш, сотиб олиш ёки сотишни, ўз фаолиятини реклама қилишни, оммавий ахборот воситалари орқали акциялар сотилиши тўғрисида хабар беришни) фақат махсус рухсатнома (лицензия) олингандан кейин амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Инвестиция фонди, агар у белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган бўлса ва қимматли қоғозлар бозорида инвестиция институти сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома олган бўлса, ташкил этилган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Инвестиция фонди фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 109-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20—22-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 109-модда)
23. Акциялар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш учун инвестиция фонди-эмитент Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига Эмиссиянинг намунавий проспектига мувофиқ тузилган эмиссия проспектини тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Инвестиция фонди акцияларини чиқаришни рўйхатдан ўтказиш Марказ томонидан белгиланган акциядорлик жамиятлари акцияларини рўйхатдан ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
25. Акциядорларни ва уларнинг инвестицияларини ҳимоя қилиш мақсадида Марказ инвестиция фонди риоя қилиши мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилайди.
26. Инвестиция фондини ташкил этишда акциялар очиқ ёзилиш йўли билан тарқатилади. Акцияларга ёзилиш фонд муассислари томонидан бошқарувчи компания орқали ташкил этилади.
Бошқарувчи компания бўлажак акцияларга ёзилиш ҳақидаги билдиришномани эълон қилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:
Муассислар ёки бошқарувчи компания қарорига кўра кўрсатиб ўтилган билдиришномага бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин. Акцияларга ёзилиш муддати олти ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Акцияларга ёзилиш тугаллангандан кейин инвестиция фонди устав фонди кейинчалик адлия органларида рўйхатдан ўтказилган ҳолда улар томонидан ҳақиқатда жойлаштирилган акциялар миқдорига мувофиқлаштирилади.
28. Инвестиция фондини бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш акциядорлик жамиятлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган тартибда мазкур Низом билан белгиланадиган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
29. Акциядорларнинг умумий йиғилиши инвестиция фонди бошқарувининг юқори органи ҳисобланади, умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган ваколатлардан ташқари қуйидагилар тегишли бўлади:
депозитарий билан тузилган контрактни, инвестиция фонди активларини бошқариш тўғрисида бошқарувчи компания билан тузилган контрактни, шу жумладан депозитарийни ва бошқарувчи компанияни мукофотлаш миқдорларини белгилаш тартибини, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни маъқуллаш.
30. Акцияларнинг биринчи умумий (таъсис) йиғилиши инвестиция фонди акцияларига ёзилиш тамом бўлган санадан бошлаб 60 кундан кечикмай ўтказилади.
жамият муассислари Кенгаши раисининг ахборотини ва бошқарувчи компаниянинг фондни таъсис этиш давомида олиб борилган ишлар ҳақидаги ҳисоботини эшитади;
жамият Кузатувчи кенгашини сайлайди ва унинг раисига депозитарий ва бошқарувчи компания билан контрактлар тузиш (қайта тузиш) ваколатини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар унда инвестиция фонди уставига мувофиқ камида 60 фоиз овозга эга бўлган (кворум) акциядорлар қатнашаётган бўлса, ҳуқуқий ваколатли бўлади. Инвестиция фонди умумий йиғилишида овоз бериш: бир акция — бир овоз асосида амалга оширилади.
Инвестиция фонди уставини ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш, унинг фаолиятини тўхтатиш, филиаллар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш, устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун акциядорлар йиғилишида қатнашаётганларнинг тўртдан уч қисмидан кўп овози зарур бўлади.
Қолган бошқа барча масалалар бўйича қарорлар йиғилишда қатнашаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
32. Инвестиция фонди бир йилда бир марта, акциядорларнинг бошқа йиғилишларидан қатъи назар, акциядорларнинг умумий йиллик йиғилишини ўтказади. Умумий йиллик йиғилишлар орасидаги давр 15 ойдан ошиб кетмаслиги керак.
33. Инвестиция фонди акциядорларининг умумий йиғилишлари орасидаги даврда раис бошчилик қиладиган Кузатувчи кенгаш унинг юқори органи ҳисобланади.
34. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши аъзоларининг сони акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади, аммо уларнинг сони тоқ бўлиши керак (500 дан ортиқ акциялар эгаси бўлган акциядорлар бор бўлган фонд учун Кузатувчи кенгашнинг сон таркиби етти аъзодан кам бўлмаслиги, 1000 дан ортиқ акциялар эгаси бўлган акциядорлар бор бўлган фонд учун тўққиз аъзодан кам бўлмаслиги керак).
Жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорлар орасидан қонун ҳужжатларида ва инвестиция фонди уставида назарда тутилган тартибда сайланади. Овозларнинг энг кўп сонини олган номзодлар Кузатувчи кенгаш таркибига сайланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши раиси Кузатувчи кенгаш аъзолари томонидан унинг таркибидан Кузатувчи кенгаш сайланган аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
36. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисида қарор ҳозир бўлганларнинг кўпчилигининг овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисида масалаларни ҳал этишда Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.
Жамият Кузатувчи кенгаши бир аъзоси томонидан овозларнинг Кузатувчи кенгашнинг бошқа аъзосига берилишига йўл қўйилмайди.
37. Кузатувчи кенгаш фонд фаолиятида қонунчиликка риоя қилиниши, шу жумладан бошқарувчи компания ва депозитарий ва фонд фаолиятини таъминловчи бошқа шахслар билан контрактлар тузилиши, шунингдек ушбу контрактлар бажарилиши таъминланиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Инвестицияларни бошқариш ва инвестиция фондининг қимматли қоғозлари пакетини шакллантириш ҳамда маслаҳатчи сифатида фондга хизмат кўрсатиш инвестиция фонди ўз активларини бошқариш ваколатини берган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқарувчи компания томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Инвестиция фонди билан инвестиция фонди активларини бошқариш тўғрисида контракт тузувчи инвестиция институтининг қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга деган махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Давлат бошқаруви органлари, шунингдек устав фондидаги давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган, улар томонидан таъсис этилган корхоналар, жамоат ташкилотлари ва улар томонидан ташкил этилган корхоналар, тобе шахслар инвестиция фондининг бошқарувчи компанияси бўла олмайдилар.
Тобе шахслар деганда жисмоний ёки юридик шахслар — мазкур инвестиция фонди овоз берувчи акцияларининг 10 фоизидан ортиғи тегишли бўлган бошқарувчи компания ва унинг мансабдор шахслари, муассислари, шунингдек акциядорлари, инвестиция фондининг бирор-бир юридик ёки жисмоний шахсига овоз берувчи акцияларнинг 10 фоиздан ортиғи тегишли бўлган акциядорлик жамияти тушунилади. Тобе шахслар сирасига инвестиция фондларини бошқариш тўғрисида мазкур бошқарувчи компания билан контракт тузган барча инвестиция фондлари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Инвестиция фонди қатнашчилари, шу жумладан Кузатувчи кенгаш аъзолари бошқарувчи компания муассислари ва аъзолари бўлишлари мумкин эмас, бошқарувчи компания муассислари, унинг раҳбари, мансабдор шахслар, мутахассислар ва уларнинг тобе шахслари эса инвестиция фонди акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши, шунингдек унинг бошқарувчи компанияси таркибига сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан вакил қилинган инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши раиси фонд номидан бошқарувчи компания билан инвестиция фонди активларини бошқариш тўғрисида контракт тузади, контрактда қуйидагилар белгиланади:
Фондни таъсис этиш босқичида бошқарувчи компания билан шартномани муассислар Кенгаши раиси тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома фонд акциядорларининг биринчи умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин бошқарувчи компания билан шартнома фонд Кузатувчи кенгаши раиси томонидан акциядорлар умумий йиғилиши маъқуллаган таҳрирда қайта тузилади.
Бошқарувчи компания билан тузиладиган контрактда унинг амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилиши учун компенсация белгиланишига йўл қўйилади, у контрактда назарда тутилган бошқарувчи компанияни йиллик мукофотлашнинг 20 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Агар у инвестиция фондининг унинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатишга бўлган ҳуқуқини чекласа кўрсатиб ўтилган контрактнинг исталган қоидаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Инвестиция фонди фаолиятидаги чеклашлар бошқарувчи компаниянинг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Бошқарувчи компания билан тузилган контрактга ўзгартириш ва қўшимчалар бошқарувчи компания билан келишув бўйича инвестиция фонди акциядорлари умумий йиғилиши қарорига кўра киритилиши мумкин.
45. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши бошқарувчи компания билан тузиладиган битишувлар рўйхатини, шунингдек битишувлар хусусияти ва ҳажми бўйича чеклашларни белгилашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши томонидан вакил қилинган бошқарувчи компания ўз фаолиятини инвестиция фонди номидан амалга оширади, ушбу корхоналарнинг инвестиция фондига тегишли акцияларига мувофиқ корхоналар акциядорлари умумий йиғилишларида акциядор сифатида қатнашади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Бошқарувчи компания эътиборсизлик, қаллоблик ва қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар натижасида суд томонидан исботланган йўқотишлар учун инвестиция фонди олдида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Бошқарувчи компания томонидан олинадиган мукофотнинг йиллик миқдори инвестиция фонди билан тузиладиган контрактда назарда тутилади ва инвестиция фонди соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Кўрсатилган суммага контрактни бажариш бўйича бошқарувчи компания томонидан қилинган барча сарф-харажатлар ўрнини тўлдириш ҳам қўшилади.
Кўрсатиб ўтилган мукофотдан ташқари бошқарувчи компанияга контрактга мувофиқ йил натижалари бўйича мукофот пули тўланиши мумкин, бироқ у фонд соф активлари йиллик ўсиши суммасининг 7 фоизидан, мазкур йилга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси бўйича соф активларни депозитларга жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан юқори бўлмаслиги керак.
48-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши аъзоларига ва шунингдек бошқарувчи компания раҳбарларига акцияларни фонд биржасида (биржаларнинг фонд бўлимларида) сотувларга қўйиш экспертизасида қатнашиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Бошқарувчи компаниянинг фаолияти инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши ва депозитарий томонидан назорат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Фондни таъсис этиш босқичида депозитарий билан шартномани муассислар Кенгаши раиси тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома тасдиқлангандан кейин фонд акциядорларининг биринчи умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин депозитарий билан шартнома фонд Кузатувчи кенгаши раиси томонидан қайта тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Депозитарий билан тузилган контрактга ўзгартириш ва қўшимчалар депозитарийнинг бунга розилигини олган ҳолда инвестиция фонди акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига кўра киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. Депозитарий инвестиция фондининг кредитори ва кафолатчиси бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Депозитарий депозитарий билан тузилган контракт талабларини, шу жумладан қимматли қоғозларни алмаштириш, сотиб олиш ва сотишга чеклашларни назарда тутган ҳолда инвестиция фонди қимматли қоғозлари билан операцияларни ҳисобга олади ва назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Депозитарийнинг талабига кўра унинг вакили маслаҳат овози ҳуқуқи билан инвестиция фонди Кузатувчи кенгашининг мажлисига қўйилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. Бошқарувчи компания, инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва депозитарийнинг мансабдор шахслари ўз хатти-ҳаракатларида қуйидаги қоидаларга амал қилишга мажбурдирлар:
Кузатувчи кенгашнинг махсус рухсатисиз улар қимматли қоғозлар билан бўладиган битишувларга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга (устав фондида инвестиция фондининг улуши бўлган компанияга) маслаҳат бериш ҳуқуқига эга бўлмайдилар;
инвестиция фонди бошқарувчи компанияси билан устав фондида инвестиция фондининг улуши бўлган корхона ўртасидаги ҳар қандай шартнома Кузатувчи кенгаш томонидан маъқулланиши шарт;
инвестиция фонди билан корхона ёхуд ундан мансабдор шахслар, шунингдек инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ходимлари иқтисодий манфаатдор бўлган бошқа юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битишув инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланиши шарт. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши ва бошқарувчи компания аъзолари, агар улар юқорида кўрсатилган шахслар билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлсалар, ёхуд устав фондида 5 ва ундан кўп фоиз улуш инвестиция фондига тегишли бўлган ёки инвестиция фонди акцияларининг 5 ва ундан кўп фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан мулк эгаси ёки кредитор ҳуқуқларига эга бўлсалар иқтисодий манфаатдор деб ҳисобланадилар;
бошқарувчи компания ва депозитарийнинг мансабдор шахслари, шунингдек инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши аъзолари инвестиция фондидан олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлашлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
57. Инвестиция фонди бошқарувчи компанияси ва депозитарий ўз хатти-ҳаракатлари билан инвестиция фондига ва акциядорларга етказилган йўқотиш ва зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ шунингдек, инвестиция фонди билан бошқарувчи компания ва депозитарий ўртасида тузилган контрактларда назарда тутилган тартибда ва миқдорларда сумма ва пеняни ундириш тартиби кўрсатилган ҳолда, жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Инвестиция фонди фонднинг, бошқарувчи компания ва депозитарийнинг ҳужжатларини ва ҳисоботларини ҳар йили текшириш учун мустақил аудитор тайинлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Ҳужжатларни, пул белгиларини, қимматли қоғозларни сохталаштирганликлари, ўғирлаганликлари ва бошқа ғаразли жиноятлар қилганликлари учун судланган шахслар инвестиция фонди Кузатувчи кенгашининг аъзолари бўлишлари, шунингдек унинг бошқарувчи компанияси, депозитарий вазифасини бажаришлари ёки мустақил аудитор бўлишлари мумкин эмас. Мазкур талаб бажарилишини назорат қилиш рўйхатдан ўтказувчи орган ва Қимматли қоғозлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
облигацияларни, имтиёзли акцияларни ва бошқа пул мажбуриятларини чиқариш (уставда белгиланган тартибда банк кредитларини жалб қилиш бундан мустасно), уларнинг эгалари эгаси ёзилган оддий акциялар эгаси бўлганларга нисбатан тугатишдан кейин активларни сотиб олишда устун ҳуқуққа эга бўладилар;
исталган акциядорлик жамиятининг оддий акцияларини сотиб олгандан кейин инвестиция фонди тобе шахсларига ушбу жамият акцияларининг 10 фоизидан ортиғи тегишли бўлган тақдирда уларни сотиб олиш;
ўз соф активларининг 10 фоизидан ортиғини бир эмитентнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно;
унга тегишли бўлмаган ёки уларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
кредит битими имзоланган санада узилиши шарт бўлган қарзларнинг умумий миқдори инвестиция фонди соф активларининг бозор қийматидан 15 фоиз ошиб кетган ҳолларда қарз маблағларини жалб этиш. Қарз муддати уч ойдан ошиб кетмаслиги керак ва муддати узайтирилмайди. Фонд кредит битимини фақат ўз акцияларини акциядорлардан сотиб олиш учун пул маблағларига бўлган қисқа муддатли эҳтиёжни қондириш мақсадида тузиши мумкин;
ташкилий-ҳуқуқий шакллари унинг қатнашчиларининг тўлиқ жавобгарлигини назарда тутувчи юридик шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестиция қўйиш;
компания бошқарувчиси, депозитарий, мустақил аудитор, фонд муассислари томонидан, шунингдек фонд акцияларининг 5 ва ундан кўпроқ фоизига эгалик қилувчи акциядорлар, ушбу шахслар назорат қилувчи ёки уларнинг назорати остида бўлган корхоналар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестиция қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
воситачилар, хусусийлаштириш объектлари, шу жумладан хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини, улушларини, пайларини сотишда уларнинг вакиллари сифатидаги фаолиятни амалга ошириш;
фонд томонидан чиқарилган инвестиция фонди соф активининг 5 фоизидан ошиб кетувчи суммадаги акцияларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси эгалик қиладиган, давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ташкил топган акциядорлик жамиятларининг акцияларига алмаштириш. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси эгалик қилувчи инвестиция фонди акцияларининг улуши инвестиция фонди соф активларининг 5 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида асосий фаолиятни амалга ошираётган корхоналарнинг қимматли қоғозларига инвестиция қўйиш;
инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган битимларни тузиш, ҳар қандай опционларни ёки фьючерслик контрактларини сотиб олиш.
60-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги 29-сонли қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61. Юқорида кўрсатилган чеклашларга риоя қилмаслик инвестиция фондининг фаолиятини тўхтатишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда инвестиция фондини тугатишга ва бошқарувчи компаниянинг мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқий, маъмурий, моддий жавобгарликка тортиш чоралари қўлланилишига олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
62. Молиявий аҳволни, инвестиция фонди соф активларини баҳолаш Инвестиция фонди молиявий фаолиятини таҳлил қилиш усули ва Инвестиция фондининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
63. Фонд соф фойдасининг бир қисми акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра дивидендларни тўлаш учун тақсимлангунга қадар унинг устави билан белгиланган тартибда ва доирада устав сармоясини кўпайтиришга йўналтирилиши мумкин.
Солиқлар, мажбурий тўловлар ва бошқарувчи компанияни рағбатлантириш тўлови тўлангандан сўнг қолган ҳамда сармояни кўпайтириш учун йўналтирилмаган фонд фойдаси унинг акциядорлари ўртасида дивидендлар сифатида тақсимланади.
Фонд акциядорларига дивидендлар акциядорлик жамиятларининг фондлар инвестиция портфелини ташкил этувчи акциялар бўйича, қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дисконтлар) ва банкларнинг депозит счётларидаги омонатлардан фоизлар бўйича фонд томонидан олинган даромадлардангина тўланиши мумкин.
Профессионал хизматларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ барча харажатлар, шунингдек қуйидаги сарф-харажатлар фонднинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидан қопланади:
контрактга мувофиқ бошқарувчи компания томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш, бу фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;
контрактга мувофиқ фондга хизмат кўрсатиш бўйича депозитарийга ҳақ тўлаш, бу фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг 2 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;
тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ фонд уставига, эмиссия проспектига ёки фонд фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ва тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ уларни рўйхатдан ўтказиш харажатлари, шу жумладан фонд акциялари ёки акциялари сертификатларини биринчи жойлаштиришда уларни тайёрлаш харажатлари;
оммавий ахборот воситаларида фонд рекламасига ҳақ тўлаш харажатлари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган миқдорда, бироқ тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ фонд акцияларини жойлаштириш якунлари бўйича фонд томонидан бошқарувчи компанияга тўланадиган акцияларни жойлаштиришдан олинган маблағларнинг 4 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари томонидан ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ва уларни мукофотлаш фонд соф активларининг ўртача йиллик қийматининг 0,3 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
фонд фаолияти билан боғлиқ солиқлар (бошқарувчи компания, депозитарий, фонд акцияларини тарқатувчилар ва олинган мукофотлар учун Кузатувчи кенгаш аъзоларидан ушлаб қолинадиган солиқлардан ташқари);
аудит, акциядорлар умумий йиғилишларини ўтказиш ва фонд акциядорларига бошқарувчи компания орқали инвестиция фонди акциядорлари умумий йиғилиши тасдиқлаган, фонд Кузатувчи кенгаши билан келишилган ставкалар миқдорида дивидендлар тўлаш харажатлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
64. Дивидендларни тўлаш шартлари, тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатлари ва инвестиция фонди устави билан белгиланади.
65. Инвестиция фондининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқарувчи компания томонидан юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
66. Инвестиция фонди молиявий йил чораги тугагандан кейин 30 кундан ҳамда молиявий йил тугагандан кейин 60 кундан кечикмай молиявий ҳисоботни акциядорларни хабардор қилиш учун тақдим этишга ва Марказга беришга, шунингдек республика матбуотида эълон қилишга мажбурдир. Молиявий ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
фонд инвестициялари рўйхати ёйилмаси берилган бухгалтерия баланси (ҳисобот тузилган санадаги қимматли қоғозларнинг сони, турлари ва уларнинг жорий вақтдаги бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
харажатлар, фойда ва зарарлар, шунингдек, кўрсатиб ўтилган давр учун тўланадиган дивидендлар тўғрисидаги ҳисобот;
кўрсатиб ўтилган даврнинг сўнгги кунидаги инвестиция фондининг молиявий фаолияти ва соф активларининг аҳволи тўғрисидаги, инвестиция фонди томонидан чиқарилган акцияларнинг сони, ҳисобот тайёрланган санадаги бир акциянинг номинал ва жорий бозор нархи тўғрисидаги, шунингдек инвестиция фонди акциядорлардан ўз акцияларини сотиб олиш мажбуриятини олган нарх тўғрисидаги маълумотнома;
кўрсатиб ўтилган давр учун бошқарувчи компания ва депозитарий ва аудиторнинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори, реклама харажатлари, шунингдек Кузатувчи кенгаш аъзолари томонидан ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ мукофотлаш миқдори ва харажатларни қоплаш;
сабаблари кўрсатилган ҳолда тобе шахслар, инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши аъзолари, бошқарувчи компания, депозитарий таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар Кузатувчи кенгаш, бошқарувчи компания ва депозитарий раҳбарлари томонидан имзоланади.
Йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот мустақил аудитор томонидан тасдиқланади. Аудиторлик текширишлари натижалари бўйича тузилган далолатнома ёки ҳисобот инвестиция фонди фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67. Инвестиция фонди молиявий йил тугагандан сўнг 60 кундан кечиктирмай фонднинг ҳар қандай акциядорига инвестиция фонди билан тузилган барча контрактлар ва унинг томонидан тузилган битимлар тўғрисидаги, бошқарувчи компания ёки тобе шахсга, шунингдек истаган шахсга тўланган барча тўловлар ҳисобот даврида инвестиция фонди томонидан содир этилган инвестициялар тўғрисидаги ахборотлар билан танишиш имконини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68. Инвестиция фонди Марказга ўзининг бошқарувчи компанияси, депозитарий ва мустақил аудитор тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади, шунингдек ҳар қандай манфаатдор шахснинг ёки ташкилотнинг ушбу маълумотлар билан танишиб чиқиши учун имконият яратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69. Инвестиция фондига ёзма ҳолда ёки реклама қилиш йўли билан инвесторларга ижобий даромад олиш учун кафолат бериш тақиқланади.
70. Инвестиция фондлари бошқарувчи компания орқали ўз акциядорларига ўз фаолияти ва молиявий аҳволи, акцияларни сотиш шартлари ва эмиссиялар проспекти, дивидендларни тўлаш тартиби, фонд биржаларидаги фаолият, қимматли қоғозларга қўйилмалар тўғрисидаги зарур ва ишончли ахборотларни беришга мажбурдирлар.
Кўрсатиб ўтилган ахборотлар акцияларни эмиссия қилишда кўргазмали ва қулай шаклда фуқаролар эътиборига, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали, акциядорларнинг умумий йиғилишларида, бундан ташқари, акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра таъсис ҳужжатлари билан белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71. Инвестиция фондлари фонд сўрови бўйича депозитарий орқали акциядорлар реестри юритилишини таъминлашга мажбурдирлар. Уни юритиш фонд топшириғига кўра депозитарий томонидан амалга оширилади, бунда инвестиция фонди акциядорлар реестрининг тўғри юритилиши ва унинг сақланиши учун мажбурият ва масъулиятдан озод этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
72. Акциядор инвестиция фонди томонидан эълон қилинган дивидендлар тўланишини суд йўли билан талаб қилишга ҳақлидир.
73. Инвестиция фондлари акцияларининг жорий эмиссияси қуйидаги ҳолларда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра ёки суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилганда тўхтатиб қўйилиши мумкин:
74. Инвестиция фондини қайта ташкил этишга (қўшиш, бирлаштириш, ажратиш, ажралиб чиқиш, қайта тузиш) Марказ томонидан белгиланган тартибда акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра йўл қўйилади.
74-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Инвестиция фондларини қайта ташкил этишга доир тадбирлар ўтказилаётган даврда фондлар ўз устав ҳужжатларини ва инвестиция портфелларини мазкур низомнинг 61-банди 4—7, 9, 13, 14-хатбошиларида назарда тутилган фондлар фаолиятини чеклашларга мувофиқлаштиришлари керак. Ушбу ишлар амалга оширилиши тартиби ва муддатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилиш Марказ томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
76. Инвестиция фондини ихтиёрий равишда тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши тайинлаган тугатиш комиссияси томонидан, мажбурий тугатиш — банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб фонд ишларини бошқариш бўйича ваколатлар унга ўтади.
Тугатиш комиссияси инвестиция фондининг мол-мулкини баҳолайди, унинг дебиторларини ва кредиторларини аниқлайди ва улар билан ҳисоб-китоб қилади, фонд қарзларининг учинчи шахсларга тўланиши учун чоралар кўради, тугатиш балансини тузади ва уни акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этади.
77. Инвестиция фондида мавжуд бўлган пул маблағлари, шу жумладан фонд тугатилиши вақтида унинг мол-мулки сотилишидан олинган тушум, бюджет, бюджетдан ташқари фоизлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг, фонд устави ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда тугатиш комиссияси томонидан фонд акциядорлари ўртасида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78. Инвестиция фондини тугатиш тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказиш реестрида тегишли ёзувлар қайд этилган вақтдан бошлаб у тугатилган, фонд эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
79. Инвестиция фондлари билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ суд органлари томонидан кўриб чиқилади.
1. Ушбу Низом инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом билан биргаликда хусусийлаштириш инвестиция фондларини таъсис этиш ва уларнинг фаолияти, уларга мулкчилик шакли ўзгартирилган давлат корхоналари акцияларини сотиш хусусиятларини, шунингдек уларга махсус давлат кредитлари бериш тартибини белгилайди.
2. Хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФлар) хусусийлаштириш фондлари турларидан бири ҳисобланади, аҳолининг кенг табақаларини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш мақсадида ташкил этилади ҳамда аҳолининг пул маблағларини, уларни кейинчалик хусусийлаштириладиган давлат корхоналари акцияларини сотиб олишга йўналтирган ҳолда, жамлашга даъват этилгандир.
3. Хусусийлаштириш инвестиция фонди очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. У фаолиятнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
ўз акциялари эмиссияси ҳисобидан маблағларни хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг қимматли қоғозларига жалб қилиш, ўз маблағларини ва олинган махсус давлат кредитларини инвестиция қилиш;
ўзи акцияларига эгалик қилган корхоналарни ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда акциядор сифатида қатнашиш.
4. ХИФ ни ташкил этиш ва унинг фаолияти, ушбу Низомдан келиб чиқадиган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
ХИФлар томонидан хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг чиқарилаётган акциялари умумий сонининг камида 30 фоизгачасини номинал қиймати бўйича сотиб олиш имконияти;
ўз умумий активларининг 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорини бир эмитент қимматли қоғозларига инвестиция қилиш имконияти. Мазкур чеклаш акцияларни аҳолига тарқатиш якунлари бўйича амалда тўланган ХИФларнинг устав сармояси рўйхатдан ўтказилгунга қадар бўлган даврга амал қилмайди. ХИФ тўланган устав сармояси рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир ой давомида инвестиция портфелини мазкур чеклашга мувофиқлаштиришга мажбурдир.
ХИФ ёпиқ турдаги инвестиция фонди ҳисобланади ва қимматли қоғозларни уларни сотиб олиш мажбуриятисиз эмитация қилади;
ХИФлар фақат хусусийлаштирилган давлат корхоналари акцияларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат қимматли қоғозларига маблағларни инвестиция қилиш ҳуқуқига эгадир.
ХИФларни қайта ташкил этишга доир тадбирлар ўтказилаётган даврда улар ўз таъсис ҳужжатларини ва инвестиция портфелларини мазкур бандда кўрсатилган уларнинг инвестиция фаолиятини чеклашларга, шунингдек инвестиция фондлари фаолиятини чеклашларга мувофиқлаштириши шарт. Ушбу ишни амалга ошириш тартиби ва муддатларини белгилаш, шунингдек уни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. ХИФларнинг инвестиция портфелини ташкил этувчи акцияларни сотиш ўз акцияларини қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари томонидангина ташкил этилган биржа ёки биржадан ташқари бозорларда аҳоли ўртасида жойлаштириш тугаллангандан кейингина амалга оширилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган шахслар (жисмоний ёки юридик), устав фондида давлат улуши 25 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этувчи корхона, шунингдек акциялари ХИФлар томонидан сотиб олинган корхоналар ХИФлар томонидан сотиладиган хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олиш ёхуд бошқа усул билан ўз мулкига олиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
LexUZ шарҳи
6-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
6-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
7. ХИФ фойдасини тақсимлаш Инвестиция фондлари тўғрисидаги низомнинг 63-бандига мувофиқ амалга оширилади.
8. Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом билан белгиланган чеклашлар ХИФлар фаолиятига татбиқ этилади.
Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан устав сармоясида акцияларнинг 25 фоизидан камроғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ХИФ муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ХИФларнинг муассислари бўлиши мумкин эмас.
10. ХИФни таъсис этиш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан қабул қилинади, бу ҳақда улар ўртасида таъсис шартномаси тузилади.
11. ХИФнинг устав фонди уни таъсис этишда ўз муассисларининг улушлари ҳисобига шаклланади ва у энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг камида 200 бараварига тенг бўлиши керак. ХИФ устав фондини шакллантириш фақат пул маблағлари қўйиш орқали амалга оширилади. Муассислар устав фонди қийматининг 100 фоизини ХИФ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечикмай тўлашлари шарт.
11-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Хусусийлаштириш инвестиция фонди фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 109-модда)
13. Ҳужжатларни, пул белгиларини, қимматли қоғозларни сохталаштирганлиги, талон-торож қилганлиги ёки порахўрлиги ва бошқа молиявий жиноятлари учун судланган шахслар, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва раҳбарлари бошқарувчи компания, ХИФ депозитарийси хизматчилари, мансабдор шахслари ёки раҳбарлари, шунингдек ХИФ кузатувчи кенгашининг аъзолари бўлишлари мумкин эмас. Ушбу талабнинг бажарилиши рўйхатдан ўтказувчи орган ва Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан назорат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Бошқарувчи компания ХИФнинг Кузатувчи кенгаши топшириғига биноан ўз фаолиятини ХИФ номидан амалга оширади, корхоналар акциядорлари йиғилишларида ушбу корхоналарнинг ХИФга тегишли акцияларига мувофиқ қатнашади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. ХИФ қатнашчилари, шу жумладан Кузатувчи кенгаш аъзолари бошқарувчи компания муассислари ва аъзолари, бошқарувчи компания муассислари, унинг раҳбари, мансабдор шахслари, мутахассислари ва уларнинг тобе шахслари ХИФ акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Хусусийлаштириш инвестиция фондлари ҳисоб-китоб счёти бўйича банк операциялари бошқарувчи компания томонидан фақат «Вақт» миллий депозитарийсининг ХИФ маблағидан мақсадли фойдаланилишини тасдиқловчи ваколатли шахси билан келишилган ҳолда (тўлов ҳужжатларида имзоси бўлганда) амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
17. Ялпи хусусийлаштириш жараёнига аҳолининг кенг табақаларини жалб қилиш мақсадида ХИФлар томонидан Хусусийлаштириш инвестиция фондлари акциялари (кейинги ўринларда ХИФ акциялари деб аталади) чиқарилади.
Дастлабки жойлаштиришда ХИФ акциялари фонд дўконлари ва бошқа сотиш жойлари орқали номинал қиймати бўйича 100 сўмдан сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси паспортини кўрсатган ҳолда ХИФ акцияларини номинал қиймати бўйича сотиб олиши мумкин.
Хусусийлаштириш инвестиция фонди акциялари аҳолига жойлаштирилиши якунлари бўйича унинг амалда тўланган устав сармояси рўйхатдан ўтказилгандан кейин ҳар бир акциядор (муассис ва қатнашчи)нинг қатнашиш улуши бир ойдан кўп бўлмаган муддатга ХИФ устав сармояси 5 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Дастлабки жойлаштиришда ва иккиламчи бозорда аҳолига ХИФлар акцияларини сотиш олинадиган нақд пул маблағлари мажбурий инкассация қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган халқ хўжалигида касса операцияларини юритиш тартибига мувофиқ бошқа талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Касса интизомига риоя қилинишини ХИФлар акцияларини тарқатувчиларга хизмат кўрсатувчи банклар назорат қиладилар.
19. ХИФлар акциялари сифатида қимматли қоғозлар бозорида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга бўлган инвестиция институтлари (фонд дўконлари), банклар номидан — тарқатувчилар томонидан, бошқарувчи компаниялар билан тузилган якка тартибдаги шартномалар бўйича сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган барча ХИФлар акцияларининг институционал тарқатувчиси ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан қўйиладиган талабларга жавоб берувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари ҳам ХИФлар акцияларининг институционал тарқатувчилари бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Институционал тарқатувчиларнинг ХИФлар акцияларини сотишга доир харажатлари Давлат мулки қўмитасининг ХИФлар акцияларини сотишдан тушган маблағлари ҳисобига улар томонидан сотилган акциялар суммасининг 2 фоизидан ошмайдиган миқдорда қопланади.
Махсус давлат кредити асосий суммасининг қайтарилишига кўра ХИФлар Давлат мулки қўмитаси томонидан ХИФ акцияларининг аҳолига сотилган тегишли пакетларига тўғри келадиган институционал тарқатувчилар хизматига ҳақ тўлашга сарфланган маблағларнинг қайтарилишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. ХИФ акциялари эгасининг номи ёзилган оддий акциялар ҳисобланади. Ҳар бир акция акциядорлар умумий йиғилишида бир овоз, дивидендлар олиш ҳуқуқини, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни беради.
23. ХИФ акцияларни фақат икки марта чиқаради. ХИФ унга бирлашган бошқа ХИФнинг акциясини алмаштириш учун акцияларнинг қўшимча миқдорини чиқарган ҳоллар бундан мустасно.
Бир ёки бир неча ХИФ қўшилганда янгидан ташкил этилган ХИФ ўз акцияларини муомалага фақат бир марта, уларни қўшилиш жараёнида тугатилаётган ХИФларнинг акцияларига алмаштириш учун чиқариш ҳуқуқига эгадир.
ХИФ акциялари биринчи марта ХИФни таъсис этишда муассислар томонидан устав фондига қўшилган улушларни қоплаш учун чиқарилади.
ХИФ акциялари иккинчи марта акцияларни аҳолига сотиш учун чиқарилади ва у ХИФ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 3 ойдан кечиктирмай чиқарилиши керак. ХИФларнинг иккинчи эмиссияси акциялари ХИФ иккинчи эмиссияси проспекти рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида жойлаштирилади.
LexUZ шарҳи
23-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
ХИФ сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олгунларига қадар эълон бериш ёки ХИФ акцияларини сотиш учун таклиф қилиш (муассисларга сотиш учун таклиф қилишдан ташқари);
ХИФ акцияларини жойлаштиришда олиниши кутилаётган даромадлар миқдорларини эълон қилиш ва реклама қилиш;
ХИФ акцияларини юридик шахсларга сотиш, юридик шахслар ХИФ акцияларини ХИФнинг муассислари сифатида оладиган ҳоллар бундан мустасно;
25. ХИФларнинг акциялари ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин қимматли қоғозлар бозорида эркин муомалада бўлиши мумкин. ХИФ акциядорларининг уларга тегишли акцияларни сотишга ҳуқуқларини чеклашга йўл қўйилмайди. Акциядорлар биржа ва биржадан ташқари савдоларда ўзларига тегишли акциялар олди-сотдиси бўйича битишувларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
26. ХИФлар акциялари ва эмиссия проспектлари чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек ХИФлар акцияларини жойлаштириш, сақлаш ва ҳисобга олиш амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
27. ХИФ акциялари билан ва ХИФга тегишли қимматли қоғозлар билан барча операциялар фақат «Вақт» миллий депозитарийсида ҳисобга олиниши керак.
27-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Давлат мулки қўмитаси акциялари ХИФларга сотилиши керак бўлган акциядорлик корхоналари рўйхатини қуйидаги тартибга мувофиқ белгилайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари ХИФларга акцияларнинг номинал қийматига тенг чекланган нарх бўйича сотилиши керак. Акцияларга чекланган нарх бўйича очиқ обунада ХИФларнинг харид қобилияти фонд акцияларини аҳолига сотишдан тушган ҳамда тўланган таъсис бадаллари суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Савдоларни ташкил этиш тартиби Давлат мулки қўмитаси ваколат берган орган томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Очиқ обунани ўтказиш куни уни ўтказишдан бир ҳафта олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Агар битта эмитент акцияларини харид қилишга тушган буюртманомалар сони таклиф этилаётган миқдордан ортиқ бўлса, у ҳолда акцияларни тақсимлаш, буюртманома берган ҳар бир ХИФнинг амалда тўланган (ким ошди савдоси ўтказилиши санасида) устав фонди ҳисобга олинган ҳолда берилган буюртманомаларга тенг нисбатда амалга оширилади;
б) очиқ обунанинг биринчи раундида ХИФларга сотилмай қолган акциялар мазкур банднинг «а» кичик бандига мувофиқ биржа бозорида очиқ савдога қўйилади.
Агар ушбу акциялар (ёки бу акциялар пакетининг бир қисми) биржа бозорига қўйилган кундан бошлаб 60 календарь кун мобайнида сотилмай қолса, улар кейинги 15 кун мобайнида ХИФларга очиқ обунанинг иккинчи раундига тақдим этилади, акцияларни уларнинг номинал қийматига тенг нархда сотиш бошланади, талаб бўлмаганда эса, нарх босқичма-босқич пасайтирилади ва акциялар талаб нархи бўйича, лекин номинал қийматидан 85 фоиз кам бўлмаган нархда сотилиши мумкин. ХИФ томонидан очиқ обунанинг иккинчи раундида акциялар харид қилинганда ХИФларга давлат кредити берилмайди.
Очиқ обунанинг иккинчи раундида талаб бўлмаганда мазкур корхоналар ХИФларга сотиш мўлжалланган белгиланган тартибда тасдиқланган хусусийлаштирилган корхоналар рўйхатидан ўчирилади.
в) акциялар сотилгандан кейин Давлат мулки қўмитаси зудлик билан акцияларга эгалик қилиш ҳуқуқини харидорга беради. Ҳеч қандай шахс ёки давлат органи бундай сотиш санаси ва мазкур акцияларга эгалик қилиш ҳуқуқи харидорга ўтиши санаси ўртасидаги даврда хусусийлаштирилган давлат корхонаси сармоясига, активларига ёки операцияларига таъсир этадиган бирор-бир ҳаракат қилиш ёки бошқача усулда бундай корхона акцияларига эгалик қилиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Хусусийлаштирилган корхоналарнинг мазкур Низомга мувофиқ ХИФга сотилган барча акциялари «Вақт» миллий депозитарийсида ҳисобга қўйилиши керак.
29-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Хусусийлаштирилган корхоналар акциялари ХИФлар томонидан ўз маблағларига, шунингдек махсус давлат кредити ҳисобига сотиб олиниши мумкин.
Аҳолининг хусусийлаштириш жараёнида қатнашиши учун ХИФларга бериладиган махсус давлат кредити (бундан кейин кредит деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ХИФларга хусусийлаштирилган корхоналарнинг сотиб олинган акциялари учун тўлов муддатини чўзиш кўринишида берилади.
31. Махсус давлат кредити ХИФга унинг буюртманомаси бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасидан хусусийлаштирилган корхона акциялари сотиб олинганда ва зарур гаров таъминоти мавжуд бўлганда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХИФга берилаётган хусусийлаштирилган корхона акциялари пакети қийматининг 30 фоизи фонднинг ўз пул маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим, акциялар пакети қийматининг қолган 70 фоизи кредит ҳисобидан сотиб олинади.
32. ХИФга тегишли бўлган кредитнинг тўлиқ суммасига тенг ҳар қандай активлар (хусусийлаштирилган корхоналар акциялари ва бошқа қимматли қоғозлар, пул маблағлари) Давлат мулки қўмитаси томонидан ХИФларга бериладиган кредитлар учун гаров ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Махсус давлат кредитини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Махсус давлат кредитини тўлаш тартиби ва шартларига мувофиқ кредит берилгандан кейинги иккинчи йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг махсус счётига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. ХИФ ҳеч қандай қарз таъминотларини бериши ёки бошқача усулда, махсус давлат кредитларидан ташқари, қарз мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин эмас.
35. ХИФлар бошқарувчи компания орқали ўз акциядорларига ўзининг фаолияти ва молиявий аҳволи, акцияларни сотиш шартлари ва акциялар эмиссияси проспекти, дивидендларни тўлаш тартиби, фонд биржаларидаги фаолияти ҳамда қимматли қоғозларга қўйган маблағлари тўғрисида зарур ва ишончли ахборотни беришга мажбурдир.
Кўрсатиб ўтилган ахборот акциялар эмиссияси вақтида кўргазмали ва тушунарли шаклда фуқароларга, шунингдек акциядорларга оммавий ахборот воситалари орқали, акциядорларнинг умумий йиғилишларида, бундан ташқари, таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядор (акциядорлар) талабига кўра маълум қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. ХИФ акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ ХИФ акциядорлари умумий йиғилишига қатнашиш ҳуқуқини берувчи ишонч қоғози акциядорнинг иш жойида, «Вақт» миллий депозитарийси ёки унинг филиали томонидан тасдиқланиши мумкин.
36-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. ХИФлар акциядорлар реестри юритилишини таъминлашга мажбурдирлар. Реестрни юритиш фонд топшириғига биноан депозитарий томонидан амалга оширилади, бунда ХИФ акциядорлар реестрининг тўғри юритилиши ва сақланиши бўйича мажбуриятдан ҳамда жавобгарликдан озод қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Қимматли қоғозлар бозор нархининг ўзгаришларидан олинадиган барча даромадлар ва кўриладиган зарарлар тўлиқ ҳажмда ушбу фонд акциядорлари ҳисобига ёзилади.
39. Акциядор ХИФ томонидан эълон қилинган дивидендларнинг тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир.
40. ХИФлар акцияларининг жорий эмиссияси қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши ёки суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин:
41. Махсус давлат кредити бўйича қарзларини тўлагандан сўнг ХИФлар, хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини номинал қиймати бўйича харид қилиш ва махсус давлат кредити олиш ҳуқуқини йўқотган ҳолда, умумий мақсадлардаги инвестиция фондларига айлантирилиши мумкин.
42. ХИФни умумий мақсадлардаги инвестиция фондига айлантириш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилиши қарори Устав Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилгандан ҳамда тегишли лицензия олингандан кейин кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. ХИФ банкрот бўлган тақдирда бошқарувчи тугатувчи, ХИФ ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда эса тугатиш комиссияси очиқ кимошди савдоси шаклида унинг активларини сотади. Ушбу очиқ ким ошди савдосида хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган исталган юридик жисмоний шахс қатнашиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган шахслар (жисмоний ёки юридик), устав фондида давлат улуши 25 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этувчи корхона, шунингдек акциялари ХИФлар томонидан сотиб олинган корхоналар ХИФлар томонидан сотиладиган хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олиш ёхуд бошқа усул билан ўз мулкига олиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияларини ташкил этиш ва, уларнинг фаолияти «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон, «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 135-модда)
3. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси (БК) Инвестиция фондлари (ИФ)нинг ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФ)нинг инвестиция активларини бошқариш бўйича фаолиятни, шунингдек қимматли қоғозлар олди-сотдисини амалга оширувчи инвестиция ташкилотидир.
4. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган, мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. У фонд топшириғига биноан ва унинг номидан ўз тасарруфига берилган қимматли қоғозларни; қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини; қимматли қоғозларни бошқариш жараёнида олинган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни ишончли бошқаришни; фонднинг қимматли қоғозлар портфелини шакллантиришни ҳамда ушбу портфелни диверсификациялаш бўйича хизматлар кўрсатишни; шунингдек фонд томонидан тузилган шартнома (контракт) шартларига мувофиқ фонд маслаҳатчиси функциясини амалга оширади.
Кўрсатиб ўтилган операциялар инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси фаолиятининг асосий тури ҳисобланади.
5. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ташқари, шунингдек улар томонидан таъсис этилган, устав фондида давлат улуши кўпи билан 25 фоизни ташкил қиладиган корхоналар бошқарувчи компанияларнинг таъсисчилари бўлишлари мумкин.
Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси депозитарий, давлат бошқарув органи, жамоат ташкилоти, шунингдек тобе шахс (шахслар) томонидан ташкил этилган корхона бўлиши мумкин эмас.
6. БК уставида инвестиция фондларини бошқариш унинг фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланиши тўғрисидаги қоида баён қилинган бўлиши керак.
7. Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси баланс қиймати бўйича баҳоланган, энг кам иш ҳақининг камида 5000 бараварига тенг суммадаги ўз моддий бойликларига эга бўлиши керак. Ушбу сумма фонд активларини бошқаришнинг бутун даври мобайнида камаймаслиги лозим. Бошқарувчи компаниянинг ўз моддий активлари суммаси фондлар билан иккинчи ва ундан кейинги ҳар галги контрактларни тузишда энг кам иш ҳақининг 200 бараварига тенг бўлган суммага кўпайиши керак.
БКнинг ўз сармояси миқдори, қуйидаги моддалар чегирилган ҳолда, бухгалтерия баланси пассивининг биринчи бўлими (ўз маблағлари манбалари) суммаси сифатида аниқланади:
БК ўз моддий активларининг кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан йилнинг ҳар чорагида, БК тақдим этадиган ҳисоботларга мувофиқ назорат қилиб борилади.
7-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
8. БК раҳбари функциясини амалга оширувчи мансабдор шахс олий маълумотга ва иқтисодиёт, молия ёки банк соҳаларида, инвестиция институтларида директор (бошқарувчи, менеджер) ёки унинг ўринбосари, юқорида кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотларнинг раҳбари ёки бўлими ёхуд бўлинмасининг мутахассиси лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
9. БК ижро этувчи органига кирувчи, ўзига ишониб топширилган фондни бевосита бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслар олий маълумотга, инвестиция, молия ва (ёки) банк институтларида мансабдор шахс ва мутахассис сифатида камида 2 йиллик иш стажига, Марказ томонидан берилган БК мутахассиси ёки раҳбари малака аттестатига эга бўлиши керак.
10. Агар Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун БКга ҳужжатлар тақдим этиш санасида лицензия бекор қилинган вақтдан буён уч йил ўтмаган бўлса, шахснинг тегишли фаолият турини амалга оширишга лицензияси бекор қилинган вақтда раҳбар функциясини амалга оширган ёки инвестиция, молия ва (ёки) банк институти ижро этувчи органи таркибига кирган шахс БК раҳбари функциясини амалга ошириши ёки ушбу компаниянинг ижро этувчи органи таркибига кириши мумкин эмас.
11. Ҳужжатларни, пул белгиларини, қимматли қоғозларни сохталаштирганлик, ўғирлаганлик ва бошқа ғаразли жиноятлар учун судланган шахслар бошқарувчи компания функциясини бажариши ёки унинг Кузатувчи кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас. Ушбу талабнинг бажарилишини назорат қилиш рўйхатдан ўтказувчи орган ҳамда Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 109-модда)
22. БК инвестиция фондлари активларини бошқариш бўйича фаолиятдан ташқари бошқа бирор-бир фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас.
23. БК инвестиция фондлари активларини бошқаришни БК билан ИФ, БК билан ХИФ ўртасида тузилган шартнома (контракт)га, ушбу Низомга, Марказнинг норматив ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ амалга оширишга мажбурдир.
Фондни таъсис этиш босқичида бошқарувчи компания билан шартномани Муассислар кенгаши раиси тузади. Ушбу шартнома фонд акциядорларининг биринчи умумий йирилишида тасдиқлангандан кейин бошқарувчи билан шартнома фонднинг Кузатувчи кенгаши раиси билан қайтадан тузилади.
инвестициялар мақсади, инвестиция сиёсати йўналишлари, инвестиция фаолиятидаги чеклашлар кўрсатилган инвестиция декларацияси;
Инвестиция фонди ва бошқарувчи компания ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда Инвестиция фондининг бошқарувчи компания билан фондни бошқариш тўғрисидаги Намунавий контрактига ёки Хусусийлаштириш инвестиция фондининг бошқарувчи компания билан фондни бошқариш тўғрисидаги Намунавий контрактига мувофиқ тузилади.
25. Бошқарувчи компания инвестиция фондлари активларини бошқаришни амалга оширишда ушбу фондлар номидан ҳаракат қилади. Бунда у инвестиция фонди билан тузилган контрактда фонднинг БК сифатида иш олиб боришини, инвестиция фондининг номини кўрсатишга мажбурдир.
Бошқарувчи компания инвестиция фонди активларини бошқаришни ушбу фондлар акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга оширишга мажбурдир.
26. Бошқарувчи компания фаолияти инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва депозитарий томонидан назорат қилинади. Фонднинг Кузатувчи кенгаши бошқарувчи компания тузадиган битишувлар рўйхатини белгилашга, шунингдек битишувлар тури ва ҳажмларини чеклашга ҳақлидир.
27. Бошқарувчи компания фонд активларини бошқариш бўйича барча фаолиятни амалга оширади, шу жумладан:
акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиладиган жойи, муддатлари ва кун тартиби тўғрисидаги билдиришномани тузади ва етказади;
фонднинг барча йиллик ва бошқа ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқади;
фонднинг соф активлари қийматига доир маълумотларни устав талабларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ аниқлайди ва эълон қилади;
акцияларининг эгаси фонд ҳисобланадиган акциядорлик жамиятларига нисбатан акциядорларнинг барча ҳуқуқларини фонд номидан амалга оширади;
Инвестиция фондлари тўғрисида низомда ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисида низомда мажбурий эълон қилиниши назарда тутилган инвестиция фондларига, молиявий ҳисоботларга оид ахборотни ҳамда реклама тусидаги материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва эълон қилишни устав талабларига ва .амалдаги қонунларга мувофиқ назорат қилади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ фонднинг бухгалтерия ҳисоботини, шунингдек барча ҳужжатлари ва ҳисоботларини юритишни;
қимматли қоғозларига фонд инвестицияларни амалга оширган барча акциядорлик жамиятларидаги бошқарув органларида фонд номидан вакилликни;
фонд инвестициялари тўғрисидаги ахборотларнинг махфийлигини таъминлайди, шунингдек фонд инвестицияларини бошқариш учун бошқарувчи томонидан тайинланган ҳар қандай шахс ушбу битим бўйича унга таҳлилий хизматлар кўрсатиш учун (хизматлар кўрсатиш даврида ҳам, ушбу давр ўтгандан кейин ҳам) фонд инвестицияларига оид ахборотларнинг махфийлигини сақлаш юзасидан кафолатлар олиш мақсадида тегишли чоралар кўради (шу жумладан махфийлик тўғрисида контрактлар тузади);
фондлар номидан қимматли қоғозлар бўйича битишувлар тузиш, фондларнинг пул маблағларини, уларни қимматли қоғозларга инвестициялаш учун, тасарруф этиш, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, уставга ва инвестиция декларациясига мувофиқ фондлар активлари бўйича бошқа битишувларни амалга ошириш;
банк ҳужжатларини ва фонднинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни фонд билан тузилган шартнома (контракт)га биноан фонд номидан имзолаш;
фонд акцияларини чиқаришни ҳисобга олишга ва активларини жойлаштиришга оид, депозитарий учун мажбурий бўлган фармойишлар чиқариш;
фондларнинг пул маблағларидан, инвестиция фондларининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги қоидаларга, инвестиция декларациясига ва инвестиция фондлари фаолиятини чеклашларга мувофиқ, фондлар фаолияти билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш учун фойдаланиш;
фонд Кузатувчи кенгашининг барча мажлисларида кузатувчи сифатида, овоз бериш ҳуқуқисиз битта вакилга эга бўлиш, мажлисларнинг бошқарувчи компаниянинг фаолияти ёки унинг билан фондларни бошқариш тўғрисида контракт тузиш шартлари билан боғлиқ масалалар бўйича муҳокама ёки 'овоз бериш даврлари бундан мустасно;
фонд уставига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ акциядорларнинг ҳамда Кузатувчи кенгашнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини чақиришни талаб қилиш;
банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини ёки бошқарувчи компаниянинг тузилган контракт ва фонд уставига мувофиқ ўз мажбуриятларини фонд номидан бажариши учун бошқа ваколатларни (ишончнома бериш йўли билан) беришни фонднинг Кузатувчи кенгашидан талаб қилиш.
устав қоидалари, Кузатувчи кенгаш ва фонд акциядорлари умумий йиғилиши қарорлари, мазкур Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестициялар ва қимматли қоғозлар портфелини, шунингдек фонднинг бошқа мол-мулкини самарали бошқаришни таъминлаш ва фондлар акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун мумкин бўлган барча ҳаракатларни кўриш;
операцияларни, шу жумладан фонднинг акциялари ёки қиймати унинг охирги йил баланс ҳисоботига мувофиқ фонд активлари қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлган бошқа активлари билан олди-сотди битишувларини амалга оширишда фонд Кузатувчи кенгашининг ёзма равишдаги розилигини олиш;
инвестиция институти билан уставга мувофиқ фонд акцияларига обуна ўтказиш юзасидан зарур тайёргарлик ишларини ўтказиш ва унга обуна натижасида олинган барча маблағларни фонд счётига кечиктирмай ўтказиш мажбуриятини юклаш;
фондга тегишли бўлган барча нақд пулларни, мавжуд чеклар ва нақдинасиз тўловларни фонд банк счётига дарҳол ўтказиш;
фонднинг банк счётидан маблағларни ўтказиш бўйича барча тўлов топшириқномаларини, ушбу топшириқномаларни банкка тақдим этишдан аввал депозитарийга имзолаш учун тақдим этиш;
ҳар бир молиявий чорак тугагандан сўнг 30 кун мобайнида Кузатувчи кенгашга фонднинг шу даврдаги иши тўғрисида:
а) фонднинг ҳисобот даврининг бошидаги ва охиридаги бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва даромадларнинг фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шакллари;
б) ҳисобот даврида махсус давлат кредитларининг олиниши, фойдаланилиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисобот;
в) Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланган ҳисобот даврида ва ИФ ёки ХИФнинг қимматли қоғозлари ва бошқа активлари билан амалга оширилган битишувлар рўйхати;
г) ИФ ёки ХИФ маблағлари ҳисобидан ҳисобот даври давомида бошқарувчи компания томонидан қилинган харажатлар тўғрисида белгиланган шаклдаги ҳисоботдан иборат ҳисобот тақдим этиш;
Кузатувчи кенгашни бошқарувчи компания раҳбарлари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;
Кузатувчи кенгашга акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш санасидан 30 кун олдин фонд фаолияти тўғрисидаги баланс ҳисоботини, шу жумладан соф активлар қиймати тўғрисида ҳисоботни, махсус давлат кредитларининг олиниши, фойдаланилиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек ҳар бир аниқ ҳолда фонднинг мустақил аудиторлари томонидан тасдиқланган ҳисобот даврининг охирги кунида тузилган бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шаклларини тақдим этиш;
фондлар акциялари билан битишув бўйича нотўғри ҳисоб-китоб қилинган тақдирда маблағлар фонд счётига қайтарилишини ёки компенсация қилинишини таъминлаш;
Марказга ХИФларда бухгалтерия ҳисоботи хусусиятлари ҳақидаги низомда белгиланган ҳажмда ва муддатда ҳисобот тақдим этишга мажбурдир.
бошқарувчи компаниянинг ёзма равишдаги талаби бўйича фонд активларини бошқариш юзасидан контрактга фонднинг инвестиция декларацияси ва уставига, мувофиқ ўз вазифаларини бажариши учун унга (ишонч қоғози бериш йўли билан) ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини бериш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш;
фонд билан тузилган контракт бўйича бошқарувчи компания томонидан ўз мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилишга мажбур.
Фонд ўз ихтиёрига кўра, контракт бошқарувчи компания томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
32. Бошқарувчи компания эътиборсизлиги, фирибгарлиги ёки бошқарувчи компания томонидан қонун билан ман этилган бошқа ҳаракатлари натижасида фондга етказилган зарарлар учун фонд олдида жавоб беради.
33. Фонд активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда бошқарувчи компания қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:
ИФлар ва ХИФлар фаолиятида қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган чеклашлар мавжуд бўлганда фонд номидан ҳаракатлар содир этиш;
Марказ томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талаблари, шу жумладан активлар таркибига бўлган талаблар бузилишига олиб келувчи битишувлар тузиш;
инвестиция портфелини ташкил этувчи фондлар активлари ҳисобига қайтариладиган қарз маблағларини жалб қилиш, хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари учун тўлов муддатини кечиктириш сифатида ХИФларга берилган махсус давлат кредитлари бундан мустасно;
фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активлардан ушбу фонд активларини бошқариш билан боғлиқ бўлмаган ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш ёки учинчи шахс мажбуриятларини бажариш учун фойдаланиш;
ХИФ активлари ҳисобига қимматли қоғозларни сотиб олиш, хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини ва давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бундан мустасно;
фонд активлари ҳисобига ўзига тобе шахслардан инвестиция объектларини сотиб олиш ёхуд уларга худди шундай объектларни бериш;
ўзига тобе шахслар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни, шунингдек ўзига тобе шахслар бошқарадиган инвестиция фондлари акцияларини сотиб олиш;
фондларнинг инвестиция активларини ўзига тобе шахсларга, депозитарийга, ихтисослаштирилган реестр сақловчига, фонднинг мустақил аудиторига, шунингдек давлат органларига ва ўзини-ўзи бошқариш маҳаллий органларига тарқатиш;
фонд инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни мулк қилиб сотиб олиш, ўз мол-мулкини фонд активини ташкил этувчи мулк таркибига бериш, бошқарувчи компанияга мукофот пулини тўлашда хато топилган тақдирда, инвестиция фондининг белгиланган меъёрдан ортиқ харажатларини тўлаш учун ўз пул маблағларининг ишлатилиши, фонд пул маблағлари ва активларининг қайтарилиши, Марказ меъёрий ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно;
бошқа бошқарувчи компания, унга тобе шахслар, ихтисослаштирилган депозитарий, инвестиция фондининг мустақил аудитори томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш;
бошқарувчи компаниянинг ўзи ёки бошқарувчи компанияни назорат қилувчи ёхуд унинг назорати остида бўлган шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга фонд мол-мулкини инвестиция қилиш юзасидан тўғридан-тўғри ёки учинчи шахслар орқали битишувлар тузиш, шунингдек бошқарувчи компания иқтисодий манфаатга эга бўлган корхоналарнинг қимматли қоғозларига фонд мол-мулкини фонд Кузатувчи кенгашининг олдиндан ёзма равишдаги розилигисиз инвестиция қилиш;
устав фондида фонднинг улуши беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этувчи корхона битишувнинг бир томони бўлганда фонднинг Кузатувчи кенгаши рухсатисиз бу битишувга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга маслаҳат бериш;
қонун ҳужжатлари, фонд устави ёки инвестиция декларацияси билан ман этилган фонд фаолияти турлари билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан бошқарувчи компания фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.
34. Бошқарувчи компания ва устав фондида фондга тааллуқли улуш миқдори беш ва ундан ортиқ фоиз бўлган корхона ўртасидаги ҳар қандай контракт фонд Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
35. Фонд билан фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари, шунингдек бошқарувчи компания Кузатувчи кенгаши аъзолари ва мансабдор шахсларининг иқтисодий манфаатлари мавжуд бўлган юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битишув фонд Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
Кўрсатиб ўтилган шахслар, агар улар меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда турган бўлсалар ёхуд устав жамғармасида фондга тааллуқли улуш беш ва ундан ортиқ фоиз бўлса ёки фонд акцияларининг беш ва ундан ортиқ фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан мулкдор ёки кредитор ҳуқуқларига эга бўлсалар иқтисодий манфаатдор шахслар ҳисобланади.
36. Бошқарувчи компания раҳбарларининг ва мансабдор шахсларининг акцияларни фонд биржасида (биржанинг фонд бўлимларида) савдога қўйиш юзасидан экспертизада қатнашиши тақиқланади.
38. Фондга хизмат кўрсатгани учун Бошқарувчи компанияни мукофотлаш фонд томонидан асосий ва қўшимча (мукофот) рағбатлантириш сифатида тўланади.
Бошқарувчи компания учун асосий мукофот чораклар бўйича тақсимланган бир йил учун чекланган суммада белгиланади. Бошқарувчи компания томонидан олинадиган асосий мукофотнинг умумий миқдори фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг беш фоизидан ошмаслиги керак. Кўрсатилган суммага фондни бошқариш ҳақидаги контрактнинг бажарилиши бўйича бошқарувчи компаниянинг ҳамма харажатларини қоплаш киритилади. Инвестиция фондлари ҳақидаги низомга мувофиқ фонд ҳисобидан сарфланадиган харажатлар бундан мустасно.
Бошқарувчи компанияни қўшимча равишда (мукофот) рағбатлантириш пули контрактга мувофиқ йил якунлари бўйича бироқ, фонд соф активлари йиллик ўсишининг, ушбу йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси бўйича депозитларга соф активларни жойлаштиришда вужудга келадиган ортиқча ўсишнинг кўпи билан 7 фоизи миқдорида тўланади.
38-банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
39. Фондга хизмат кўрсатгани учун бошқарувчи компанияни мукофотлаш пулининг миқдори, муддати ва тўлаш тартиби улар ўртасида тузиладиган шартнома доирасида белгиланади.
40. Марказ Бошқарувчи компания лицензиясининг амалда бўлишини қуйидаги асосларга мувофиқ тўхтатишга ҳақли:
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шу жумладан Марказ томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талабларининг бузилиши;
меъёрий ҳужжатлар, мазкур Низом билан бошқарувчи компания фаолиятига қўйилган шартлар ва талабларни бузиш ҳоллари ва уларни бартараф этиш муддатлари юзасидан Марказнинг ёзма кўрсатмаларига бир неча марта риоя қилинмаслиги;
бошқарувчи компания томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг аниқланиши;
бошқарувчи компания ва фонд эгалари манфаатлари юзасидан низо мавжуд бўлганда бошқарувчи компания томонидан ўз фойдасига битишувлар содир этиши;
фондларнинг соф активларини баҳолаш тартибининг ҳамда Марказ томонидан белгиланган ҳисобот бериш тартиби ва муддатларининг бузилиши, шунингдек нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобот тақдим этилиши;
аудитор, Марказ томонидан текширишнинг рад этилиши, шунингдек аудиторга ёки Марказ томонидан вакил қилинган шахсларга текшириш учун материаллар ва ҳужжатларни беришнинг рад этилиши;
бошқарувчи компания томонидан олти ой мобайнида активларни бошқариш юзасидан фаолиятнинг амалга оширилмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг, мазкур Низом ва Марказ томонидан тасдиқланган бошқа ҳужжатларнинг фондлар акциядорларининг ҳуқуқлари ва мулкий манфаатлари бузилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқача тарзда бузилиши.
бузилишни бартараф этиш чора-тадбирлари ва муддатлари, шунингдек лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган муддат мобайнида содир этилиши тақиқланган ҳаракатлар белгиланади.
42. Лицензияни тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Марказ бошқарувчи компанияга:
43. Бошқарувчи компания Марказ томонидан белгиланган муддат мобайнида ҳуқуқ бузилишини (унинг оқибатларини) бартараф этишга ва бу ҳақда Марказга ёзма ҳисобот беришга мажбур.
Лицензиянинг амалда бўлиши Бошқарувчи компаниянинг бузилиш бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш, зарур ҳолларда, ҳисоботдаги ахборотларнинг тўғрилигини текшириш якунлари бўйича тикланади.
бошқарувчи компания томонидан активларни бошқаришга тааллуқли бўлмаган фаолиятнинг амалга оширилиши;
Марказ томонидан белгиланган муддатда лицензиянинг амалда бўлишини тўхтатишга асос бўлган бузилишни (бузилиш оқибатини) бартараф этиш юзасидан ҳаракат қилмаслик;
Марказнинг фондлар активларини бошқариш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг бошқа шахсга берилиши ёки сотилиши;
бошқарувчи компания фаолиятида жиддий ва бир неча марта молиявий бузилишларнинг мавжудлиги, фирибгарлик ҳолларининг ёхуд жиноят ҳисобланадиган бошқа ҳаракатларнинг аниқланиши;
Бошқарувчи компания фаолиятида жиноят ҳисобланадиган ҳаракатлар аниқланганда Марказ лицензияни бекор қилиш билан бир пайтда материалларни дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборишга мажбур.
45. Лицензия бекор қилинган тақдирда, фонд томонидан янги Бошқарувчи компания билан контракт тузилгунга қадар, фонднинг Кузатувчи кенгаши фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни вақтинча бошқарувчини тайинлайди. Вақтинча бошқарувчини тайинлаш тартиби Марказ томонидан белгиланади.
45-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Лицензия бекор қилинган пайтдан бошлаб Бошқарувчи компания инвестиция институти сифатидаги ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас ҳамда бошқарувчи компаниянинг вақтинча бошқарувчиси тайинланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида унга фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни бошқаришга тааллуқли барча ҳужжатларни ва фонднинг бошқа ҳужжатларини беришга мажбур.
46. Фонднинг активларини бошқариш ҳуқуқини берувчи лицензия бекор қилинган тақдирда Марказ томонидан бу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш юзасидан ҳужжатлар илгари берилган лицензия бекор қилингандан сўнг уч йил ўтгандан кейин қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
47. Лицензиянинг амалда бўлишининг тўхтатиб қўйилиши ёки унинг бекор қилиниши устидан бошқарувчи компания судга шикоят қилиши мумкин.
48. Бошқарувчи компанияни қайта ташкил этиш ва тугатиш тижорат ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ихтиёрий равишда қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда бошқарувчи компания активларини бошқариш юзасидан контрактлар тузилган фондларнинг Кузатувчи кенгашларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тартиботлари бошланишидан камида 45 кун олдин кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.
Бошқарувчи компания суд қарори билан иқтисодий ночорлик белгилари бўйича ва банкрот деб эълон қилиниши муносабати билан тугатилган тақдирда унинг фондлар билан тузилган контрактлари дарҳол тўхтатилади.
49. Фондлар билан тузилган контрактлар бекор қилинган тақдирда бошқарувчи компания фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан вакил қилинган шахсга фонднинг барча ҳужжатларини ҳамда Кузатувчи кенгаш ёки ворис ҳисобланган бошқарувчи компания томонидан асосли равишда сўралган ҳар қандай ахборотни беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.