05.03.1998 йилдаги 96-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 05.03.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари пакетлари амалда жойлаштирилишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони қоидаларига мувофиқлигини текшириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 сентябрдаги 375-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясининг иш якунларини кўриб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига, «Ўзавтотранс», «Ўздонмаҳсулот», «Ўзбалиқ» корпорацияларига, «Ўзбекенгилсаноат», «Ўздавпахтасаноатсотиш», «Ўзгўштсутсаноат», «Ўзэлтехсаноат», «Ўзмашсаноат», «Ёғмойтамакисаноат», «Ўзулгуржибиржасавдо», «Озиқовқатсаноат», «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаларига, «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси, «Ўзбекмебель» давлат акциядорлик бирлашмасига, «Дори-дармон» республика бирлашмасига ва меҳнат жамоасига тегишли акциялар улуши 26 фоиздан ортиқ бўлган кўпгина акциядорлик жамиятларига эга бўлган бошқа хўжалик бирлашмаларига акциялаштириладиган корхоналар муассислари ўртасида тақсимланадиган акциялар пакетлари бўйича улушларни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони қоидалари бажарилишини таъминлаш юзасидан улар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
4-банд (олтинчи хатбошидан кейин) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.