Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 8 июлдаги 260-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 36-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда Палата деб аталади) аъзолари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет элдаги корхоналар — Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатларда таъсис этилган савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс бўлмасдан), корхоналар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари;
экспортчилар — товарларни хорижий мамлакатлардаги ўзлари таъсис этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар номига олиб чиқувчи хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган, товарларни Палатанинг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқувчи хўжалик юритувчи субъектлар.
3. Экспортчилар томонидан товарларни чет элдаги корхоналар номига олиб чиқиш экспортнинг божхона режимида:
консигнация шартномалари (контрактлар)ва шартномаларнинг бошқа шакллари асосида — ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома тақдим этмасдан;
контрактсиз асосда (товарлар намуналари, чет элдаги корхоналар номига ўз эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган мол-мулклар) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда олиб чиқилган товарлар ҳисоби божхона органлари томонидан юкнинг божхона декларацияси асосида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни олиб чиқишга шартномалар (контрактлар) экспортчилар томонидан божхона органларида, белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
5. Божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида экспортчи шартномалар (контрактлар) асосида чет элдаги корхоналар номига олиб чиқилган товарлар бўйича валюта тушуми тушишини ёхуд ушбу товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтаришни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет элдан валюта тушуми тушишини белгиланган муддатлари ўтгандан кейин 30 банк кунидан кўпроқ муддатга кечикишига йўл қўйган экспортчига (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) нисбатан солиқ органлари томонидан қуйидаги санкциялар қўлланилади:
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 10 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 20 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан қўшимча равишда 70 фоиз эквивалентида
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 345-модда)
Чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда ташиш ва сақлаш жараёнида ёхуд экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган товарлар юзасидан ваколатли органнинг тегишли экспертизаси далолатномаси ва/ёки товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида уларнинг йўқ қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар божхона органида шартномани (контрактни) ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади. Бунда экспортчига нисбатан молиявий санкциялар қўлланмайди.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан экспортчи томонидан чет элдаги корхона номига:
Палатага аъзо бўлган экспортчининг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига экспорт қилинганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ишлаб чиқарган маҳсулот устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланадиган корхоналар томонидан вазирлик, идора уюшма ёки компаниянинг, шунингдек уларнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари ва компанияларининг устав жамғармасидаги улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги тегишли корхона номига экспорт қилинганда;
«Ўзмарказимпекс», «Ўзсаноатмашимпекс», «Марказсаноатэкспорт», «Ўзинтеримпекс» давлат ташқи савдо акциядорлик компаниялари, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси ёки «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси томонидан устав жамғармасида компания улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда етказиб берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Экспортчининг илгари амалга оширилган экспортга етказиб беришлар бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлганда ёки сотилмаган товар (тез бузиладиган товарлардан ташқари) тегишли муддатларда қайтариб олиб келинмаганда божхона органлари кейинги экспорт шартномалари (контрактлари) бўйича товарларнинг четга олиб чиқилишини рад этишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Консигнация шартларида кейинги экспортга етказиб беришлар фақат ушбу қарз тўлангандан кейин амалга ошириш мумкин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
8. Давлат божхона қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни чет элдаги корхона орқали экспорт қилиниши ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитасига тегишли статистик маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Юқорида кўрсатиб ўтилган экспорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушумларнинг тушишини назорат қилиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан ваколатли банклар билан биргаликда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Валюта тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши юзасидан жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ чет элдаги корхоналар раҳбарлари ва экспортчилар зиммасига юкланади.
Экспорт контрактлари бўйича маҳсулотлар сотишдан валюта тушуми экспортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилади. Экспортчи тушган тушумнинг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий равишда сотади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат божхона қўмитаси | |
________________________________ | |
(божхона органи номи кўрсатилади) | |
бошқармаси бошлиғи | |
______________________________га | |
(божхона органи раҳбари Ф.И.О) | |
Ариза | |
Сиздан __________________________________________________________ | |
(товарнинг номи, вазни, миқдори ва бошқа зарур тавсифлари кўрсатилади ) | |
____________________________________________________________нинг | |
_________________________________________________________ божхона | |
расмийлаштирувини «экспорт» божхона режимида хориждаги манзили ___ | |
___________________________________________________________бўлган, | |
(хориждаги корхона манзили) | |
___________________________________________________да ташкил этилган, | |
(юк юбориладиган мамлакат) | |
муассислари_______________________________________________________ | |
______________________________________________________ҳисобланган | |
(Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот номи) | |
корхона:__________________________________________________________ | |
номига амалга оширишга рухсат беришингизни сўрайман. | |
Олиб чиқилаётган товарнинг тахминий нархи________сўм. | |
Ташкилот раҳбари | Ф.И.О. |
М.Ў. |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда) 3-илова 6-рўйхатнинг ўн учинчи хатбоши «шунингдек тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган хориждаги унинг ваколатхонаси бошлиғи» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандининг иккинчи хат боши «(савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлари, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари)» сўзларидан кейин «шунингдек — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 сентябрдаги 441-сон қарорига 2-иловадаги «Ўзбекистоннинг чет эллардаги элчихоналаридаги ваколатхоналари» сўзлари «чет эллардаги, шу жумладан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари шаклидаги ваколатхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.