Фавқулодда ва Мухтор Элчи | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, |
Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил | Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотдаги доимий вакилига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига |
Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил | Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, |
Биринчи даражали маслаҳатчи | Бош консулга, |
Иккинчи даражали маслаҳатчи | Бош консулга, |
Биринчи даражали биринчи котиб | Халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига, |
Иккинчи даражали биринчи котиб | Элчихонанинг биринчи котибига, консулга, |
Биринчи даражали иккинчи котиб | Элчихонанинг иккинчи котибига, вице-консулга, |
Иккинчи даражали иккинчи котиб | Элчихонанинг иккинчи-учинчи котибларига, |
Учинчи котиб | Элчихонанинг учинчи котибига, вице-консулга, консуллик агентига, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг учинчи котибига |
Атташе | Элчихонанинг учинчи котибига, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг учинчи котибига, атташега |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.03.1994 йилдаги 140-сон
Кучга кириш санаси
16.03.1994
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2018
|
Ҳужжат 16.03.1994 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 25 февралдаги Фармонига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Дипломатия ходимлари учун дипломатия даража мартабалари белгилаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида Низом ҳамда унинг марказий аппарати тузилмаси, қўшимча равишда 112 нафар ходим ажратилган ҳолда, унинг ходимлари сони 384 кишидан иборат қилиб тасдиқлансин (1 ва 2-иловалар).
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда, тасдиқланган тузилмага мувофиқ унинг марказий аппарати ва унинг муассасалар ходимларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказсин.
4. Дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармаси ташкил этилсин ва унинг тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (3-илова).
5. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида махсус унвонлар ходимларнинг дипломатик мартабалари белгилансин ва улар тўғрисидаги Низом (4-илова), шунингдек, дипломатик ходимларни дипломатик мартабалари ҳамда кўп йил ишлаганлик учун қўшимча ҳақ миқдорлари (5 ва 6-иловалар) тасдиқлансин.
1995 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси дипломатик ходимлари учун вакиллик кийим-бошлари жорий этилсин.
6. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар масалалари бўйича ихтисослашган «Жаҳон» нашриёти ташкил этилсин; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг органи сифатида «Жаҳон ва сиёсат» журналини нашр этишга рухсат этилсин.
Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзулгиржибиржасавдо» уюшмаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда ихтисослашган «Жаҳон» нашриётини ташкил этиш ва «Жаҳон ва сиёсат» журналини чоп этиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни икки ой муддатда ҳал этсин.
7. Ташқи ишлар вазирлиги таркибида, унда халқаро мавзуга доир барча зарур маълумотларни жамлаш мақсадида, Халқаро ахборот маркази ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказ учун ташкилий техника сотиб олишга 1994-1995 йилларда Республика валюта фондидан 400 минг АҚШ доллари ажратсин (7-илова)*.
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигига 10 та автомобиль, уларга эҳтиёт қисмлар, офис мебели сотиб олиш ва қурилиш ишларини бажариш учун зарур маблағлар ажратсин (8-илова)*.
*8-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Тартибини тайёрласин ва тасдиқласин;
Адлия вазирлиги ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат фаолиятининг қонунчилик асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрласин ва киритсин;
Адлия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, «Ўздавкинокомпания», «Ўзтелерадио» ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва консуллик муассасаларига турли тилларда юбориладиган маълумотнома материалларнинг рўйхатини ва шаклини белгиласин;
А. Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат кутубхонаси, Бош архив бошқармаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги кутубхонасини зарур нашрлар, тўпламлар, маълумотнома адабиётлар, шу жумладан, хорижий маълумотнома адабиётлар билан тўлдириш масаласини ҳал қилсин;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ишлашга тавсия қилинаётган кадрларнинг тил, мамлакатшунослик ва махсус техник тайёргарлиги такомиллаштирилишини таъминласин;
Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ижтимоий суғурта жамғармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий суғурта қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимият маҳаллий органларининг, корхоналар ва ташкилотларнинг, уларнинг қайси идорага қаршиликлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, халқаро фаолиятини амалга оширишнинг шакли ва тартибини тартибга солувчи ҳужжатлар ишлаб чиқишга;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги йўли билан хорижий мамлакатларга қисқа ва узоқ муддатли хизмат сафарига бораётган мутахассисларни (вазир ўринбосарлари ва бошқармалар бошлиқлари бундан мустасно) юбориш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилишга рухсат этилсин.
ташқи алоқалар бўйича ўз фаолиятини ва ваколатлари доирасида тегишли норматив актларни чоп этишни Ташқи ишлар вазирлиги билан мувофиқлаштирилишини;
давлатлараро шартномалар, битимлар ташқи алоқаларга доир норматив актлар лойиҳаларининг уларни олдиндан экспертизадан ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар.
12. Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига биноан, алоқа, шу жумладан, ер йўлдоши орқали ва дипломатик курьерлик алоқалари боғлаш учун зарур алоқа воситалари ва каналлари ажратсин. Молия вазирлиги 1994 йилда ушбу мақсадлар учун Ташқи ишлар вазирлигининг талабномаси бўйича зарур маблағлар ажратсин.
13. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 9-уйдаги бинони Ташқи ишлар вазирлиги балансига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мустақиллик майдони, 5 уйдаги ўзи эгаллаб турган бинони Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгаши балансига берсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги берилаётган бинонинг қийматидаги фарқни Ўзбекистон Халқ Демократик партиясига белгиланган тартибда тўлашни амалга оширсин, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига мувофиқ бинони қайта қуриш ва қайта жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратсин.
Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ҳозирги вақтда Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 9-уйдаги бинода жойлашган йирик хорижий фирмалар ва компанияларнинг ваколатхоналарига хоналар ва бинолар ажратиш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал қилсин. Зарурият бўлганда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларнинг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 25 майдаги 244-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тақсимлаш жадвалининг жадвалининг 6-бандини ўзгартирган ҳолда белгилаб қўйилсинки, 1994 –– 1996 йиллар мобайнида консуллик йиғимларидан тушган валюта тушумлари 100 фоиз миқдорида Дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармасининг валюта счётига ўтказилади.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) –– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тизимига кирувчи ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, шунингдек, халқаро-ҳуқуқий меъёрларда белгиланган принциплардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи давлат бошқарув органидир.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади. Вазирлик ўз фаолиятини халқаро ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузган шартномалар ва битимларга мувофиқ қуради.
3. Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети принципларини ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар билан муносабатларда, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ва унинг фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати стратегияси, унинг ташқи сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, шунингдек, давлатнинг халқаро фаолияти умумий муаммоларга доир масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Президентини халқаро сиёсат масалалари бўйича зарур ахборот билан таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, идоралар, муассасаларнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш бўйича ишини мувофиқлаштиради;
республика органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг миллий-давлат манфаатларини, шунингдек, унинг хориждаги фуқаролигининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига, халқаро молиявий, иқтисодий ва бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилишига ва бу алоқаларнинг кенгайишига кўмаклашади;
белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида бошқа мамлакатларнинг тегишли давлат органлари ва ташқи сиёсий муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан музокаралар олиб боради ҳамда шартномалар ва битимлар тузади:
Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалари ва битимларини ишлаб чиқишда қатнашади ва тузилишини таъминлайди ҳамда бу шартномалар ва битимлар асл матнларининг депозитари ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, ижро этиш ва денонсация қилиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
тегишли давлат шартномалари ва битимларини ратификация қилиш учун белгиланган тартибда Олий Мажлисга тақдим этади;
бошқа давлатларнинг тегишли ташқи сиёсий органлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ишларни мувофиқлаштириш тўғрисида шартномалар ва битимлар тузади;
Ўзбекистон Республикасининг кучга кирган давлатлараро шартномалари ва битимларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳужжатлар йиғма жилдида сақлаш, рўйхатга киритиш ёки эълон қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятига белгиланган тартибда юборади;
Ўзбекистон Республикаси давлат шартномалари бўйича томонларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг хорижий давлатларга ташрифларини Ўзбекистон Республикасининг давлат дипломатик протоколи тўғрисидаги Низомга мувофиқ протокол жиҳатдан тайёрлайди ва ташкилий таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
халқаро конференциялар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар мажлислари ишида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикасининг расмий делегацияларини тузади ва юборади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий давлатларнинг расмий давлат делегацияларини қабул қилишни ташкил этади ва унда иштирок этади ҳамда сиёсий, дипломатик, протокол ва вакиллик ишларини олиб боради;
иқтисодиёт, маданият, фан-техникани айирбошлаш ва савдо соҳасида Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг халқаро алоқалари ривожланишига кўмаклашади;
чет элда Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсати тўғрисида холисона ахборот тарқалишига кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларига дипломатик протокол соҳасида, улар томонидан элчихоналар ва бошқа хорижий ваколатхоналар билан алоқаларнинг амалга оширилишида кўмаклашади;
ҳам республика ҳудудида, ҳам чет элда хорижий давлатлар, халқаро, ҳукуматлараро ва минтақавий ташкилотлар билан дипломатик ва консуллик алоқаларини амалга оширади;
республиканинг чет элдаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарнинг таркибини белгиланган тартибда шакллантиради ва ишини ташкил этади, фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
халқаро ҳуқуқ меъёрларига ва Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ бошқа давлатларнинг республика ҳудудидаги доимий дипломатик ваколатхоналари билан муносабатларни қўллаб-қувватлайди, дипломатик ваколатхоналар ходимларини аккредитация қилади;
хорижий мухбирларни аккредитация қилади, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради, бошқа давлатларнинг журналистлари билан брифинглар, матбуот конференциялари ва учрашувлар ўтказади;
хорижий давлатларнинг савдо ваколатхоналарини, халқаро сиёсий, иқтисодий ва молиявий ташкилотлар ва бирлашмаларининг ваколатхоналари ва миссияларини аккредитация қилади, хорижий фирмалар, компаниялар ва ташкилотларни аккредитация қилиш тартибини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ваколатхоналар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик ва консуллик иммунитетига риоя қилиш учун шароитлар яратади, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ ўз функцияларини бажаришларида уларга кўмаклашади;
Ўзбекистоннинг чет элдаги савдо ваколатхоналарини тузиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади, уларнинг кадрлари таркибини шакллантиради ва уларга умумий раҳбарлик қилишни амалга оширади;
Вазирликнинг муассасаларини ташкил этиш (дислокация, тузилма, штатлар) масалалари бўйича таклифларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тегишли органларга киритади, дипломатик ва консуллик лавозимларига кадрлар тайёрлашни, танлашни ва тавсия этишни амалга оширади;
давлатлараро шартномалар матнларининг расмий таржима қилинишини ва рўйхатдан ўтказилишини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда маҳаллий ва хорижий юридик шахслар ва фуқаролар учун ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва легализация қилиш ишини белгиланган тартибда юритади, фуқаролик ҳолати ва нотариат ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган бошқа консуллик масалаларини ҳал этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасига келувчи фуқароларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича тақдимномаларни кўриб чиқишда белгиланган тартибда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан ташқи сиёсий фаолиятга тегишли бўлган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқади, республика қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар тайёрлайди;
ташқи сиёсий фаолият ва халқаро муносабатлар масалалари бўйича адабиётлар, республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун ўқув қўлланмалар, шунингдек, ушбу масалалар бўйича илмий-оммабоп адабиётлар режасини тузади ва уларнинг нашр этилишини ташкил этади;
Вазирлик тизими ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади, Вазирликнинг моддий-техника таъминотини, бинолари, муассасалари асосли қурилиши ва тузилишини ташкил этади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;
Вазирликка қарашли органларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда амалга оширади, Вазирлик тизими муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ва назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа мамлакатларнинг тегишли давлат органлари, ташқи сиёсий муассасалари ва дипломатик ваколатхоналари бўйича ўз ваколатлари доирасида музокаралар олиб бориш ҳамда давлат номидан улар билан расмий ёзишмаларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ташкилотлари, муассасалари ва корхоналаридан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича сўровлар юбориш ва маълумотлар, таклифлар, хулосалар ҳамда бошқа зарур материалларни олиш;
мувофиқлаштирувчи, илмий-услубий ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари тузиш, шунингдек ташқи сиёсий фаолият муаммолари бўйича махсус кенгашлар чақириш;
зарурат бўлганда халқаро муносабатлар соҳасида таклифлар, хулосалар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш учун олимлар, мутахассислардан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳлари тузиш;
хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик асосида зарур ахборотни айрибошлашни белгиланган тартибда амалга ошириш, бунинг учун тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан талаб этиладиган материалларни олиш;
ҳам республикада, ҳам унинг ташқарисида Вазирликка қарашли хўжалик ҳисобидаги бирлашмаларни, марказларни, агентликларни, жамғармаларни бошқа идоралар ва ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳам республика, ҳам чет олимлари, мутахассислари ва экспертларини шартнома (контракт) асосида халқаро маълумотларни ўрганиш, маслаҳатлашиш ва ҳал этиш учун жалб этиш;
Вазирлик ва унинг бўлинмалари томонидан республикада ва унинг ташқарисида олинадиган бюджетдан ташқари маблағлардан, шу жумладан, валюта маблағларидан ўзининг моддий-техника негизини маблағ билан таъминлаш учун ва ижтимоий мақсадлар учун қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;
республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан махсус билимлар, узоқ муддатли хизмати ва хорижий тилларни билганлиги учун лавозим маошларига устамалар тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирликнинг расмий таклифи бўйича Ўзбекистонга келувчи хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаши ва транспорт ҳаражатларини маҳаллий валютада (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган прейскурант бўйича) тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати билан келишган ҳолда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг битирувчиларини тақсимлашга ва улардан оқилона фойдаланишга раҳбарлик қилишни амалга ошириш;
5. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради: марказий аппарат, элчихона, миссиялар, бош консулликлар ва консулликлар, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар, дипломатик сервис хизмати, хўжалик ҳисобидаги тузилмалар.
6. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган вазир бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан хорижий давлатларда давлат номидан музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикаси номидан шарномаларни имзолайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирликнинг ҳар бир бўлинмаси ва ходими томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
Вазирликнинг ҳар бир бўлинмаси ва ходими томонидан бажарилиши мажбурий бўлган функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради, вазир ўринбосарларининг, алоҳида топшириқлар бўйича элчиларнинг, Вазирлик фаолияти алоҳида йўналишларини бошқариш учун марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди;
ходимларнинг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди, зарур таркибий қайта ташкил этишларни амалга оширади;
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, белгиланган тартибда Вазирликка қарашли муассасалар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг низомлари (уставлари)ни тасдиқлайди;
Вазирлик ходимларини, шунингдек, Вазирликка қарашли муассасалар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг раҳбари ходимларини чет элга хизмат сафарига ва Вазирлик муассасаларида ишлашга юбориш масалаларини ҳал этади;
Вазирлик марказий аппарати, шунингдек, Вазирликка қарашли муассасаларнинг харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Вазирлик аппарати ходимларининг лавозим маошларига иш ҳақи фонди доирасида шахсий устамалар белгилайди.
8. Вазир ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. Улар ўртасидаги вазифаларни Вазир тақсимлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазир ўринбосарлари Вазирликка қарашли бўлинмаларнинг зарур тартибда фаолият кўрсатишини таъминлайдилар, ҳудудий бўлимлар ўзлари мутасадди бўлган мамлакатлар, минтақалар ва муаммолар бўйича масалалар мажмуини тўлиқ ҳажмда ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар.
9. Алоҳида топшириқлар бўйича элчилар Вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ташқи ишлар вазирининг махсус топшириқларини бажарадилар.
Вазир (ҳайъат раиси), Вазир ўринбосарлари (лавозимлари бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги бир қатор таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва унинг шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Дипломатик ваколатхоналар Вазирлик раҳбарлигида ишлайдилар ва қуйидаги функцияларни бажарадилар:
ўзлари бўлган давлатда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароларнинг манфаатларини халқаро ҳуқуқ ҳамда бу давлатлар билан икки томонлама шартномалар ва битимлар билан, шунингдек, ҳар иккала давлат қатнашчиси ҳисобланган кўп томонлама шартномалар билан йўл қўйиладиган даражада ҳимоя қиладилар;
ўзлари бўлган мамлакат ташқи сиёсий идоралари билан шунингдек, бу давлатда аккредитация қилинган хорижий ваколатхоналар билан доимий алоқада бўладилар;
ўзлари бўлган давлатдаги воқеаларни барча қонуний воситалари билан аниқлайдилар ҳамда улар тўғрисида Вазирлик орқали республика раҳбариятига маълум қиладилар;
Ўзбекистон Республикаси билан ўзлари бўлган давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва алоқаларни рағбатлантирадилар ҳамда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда уларнинг ўзаро муносабатлари ривожланишига кўмаклашадилар;
12. Консуллик ваколатхонаси таъсис этиш тартиби, унинг олдида турган вазифалар доираси, унинг функциялари ва иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Консуллик устави билан белгиланади.
13. Халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрадилар ҳамда унинг манфаатларини, республика юридик шахслари ва фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.
Миссия ёки ваколатхонанинг бошлиғи тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирликнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
14. Хорижий ваколатхоналар сони ва улар ходимларининг сони ўрнатилган дипломатик муносабатларга ва ушбу масалалар бўйича эришилган битимларга мувофиқ белгиланади.
15. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи республиканинг давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
16. Вазирлик ўз хўжалик фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси банкларида ва чет элда миллий ва хорижий валютада счётлар очиши мумкин.
17. Хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналар, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар, ўзлари бўлган мамлакатнинг банкларида ва бошқа халқаро банкларда исталган валютада счётлар очишга ҳақлидирлар.
19. Вазирлик марказий аппарати ва унинг муассасалари ходимлари сони, шунингдек уларнинг харажатлари учун ажратиладиган маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармаси (кейинги ўринларда –– Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигини ва унинг муассасаларини қўшимча равишда маблағ билан таъминлаш учун ташкил этилган.
келиш ва кетиш ҳужжатларини расмийлаштирганлик, хорижий паспортлар берганлик ва бошқа консуллик хизматлари учун юридик шахслардан, хўжаликлардан, фуқаролиги бўлмаган шахслардан ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан белгиланган тартибда ундириладиган йиғимлардан;
Ташқи ишлар вазирлиги тизими муассасаларининг ноширлик ва хўжалик фаолиятидаги фойдадан солиқ тўлангандан сўнгги фойдаси ва ижара тўловларидан;
Ўзбекистондаги хорижий дипломатик ходимларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар сифатига Дипломатик сервис хизмати счётларига тушадиган маблағлардан;
Ташқи ишлар вазирлигининг хорижда ташкил этилаётган ахборот-консультация марказларининг даромадларидан ажратмалардан;
Ташқи ишлар вазирлиги муассасаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ташқи алоқаларида қатнашаётган бошқа ташкилотларда ҳосил бўладиган даромадлардан ташкил топади.
3. Жамғарма маблағлари тушумлари ва харажатларини ҳисобга олиш маҳаллий ва чет эл валютасида алоҳида-алоҳида амалга оширилади.
Ташқи ишлар вазирлиги ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ихтисослаштирилган кутубхоналарини шакллантиришда, маълумотнома адабиётлар ва ҳар хил даврий матбуотни сотиб олишда;
Ташқи ишлар вазирлиги муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда;
Қурилиш, тузатиш биноларни жиҳозлашда, Ташқи ишлар вазирлиги муассасаларини жиҳозлар, ташкилий техника воситалари билан таъминлашда, уларни компьютерлаштиришда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш дастурларини ёки аниқ ташқи сиёсий акцияларни маблағ билан таъминлаш орқали амалга оширилади. Дастурлар, уларни маблағ билан таъминлаш лимитлари ва Жамғарманинг захирага қўйиладиган ҳар йилги қисми миқдори Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланади.
Жамғарма Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бошчилик қилади, у Кенгашнинг шахсий таркибини тасдиқлайди.
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарорлар Жамғарма Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланган лимитлар доирасида дастурлар бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш ва ўзгартириш, шунингдек, Жамғарманинг захира маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири зиммасига юклатилади.
6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Жамғарма Кенгашида кўриб чиқилади ва республика бюджетидан ажратилган маблағлар бўйича белгиланган тартибда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлигига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлаш операцияларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий ишлар Ташқи ишлар вазирлиги аппарати томонидан амалга оширилади. Бу мақсадларда мустақил ташкилотлар тузилмайди.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабалари белгилаш тўғрисида» 1992 йил 3 июлдаги Қонунига мувофиқ дипломатик ваколатхоналар бошлиқларига, элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ва консулликлар ҳузуридаги ваколатхоналар ходимларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига дипломатик мартабалар –– фарқловчи даражалар бериш тартибини белгилайди.
2. Дипломатик ваколатхоналарнинг бошлиқларига, элчихоналар, миссиялар ва консулликларнинг дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига қуйидаги дипломатик мартабалар берилади:
3. Дипломатик мартабалар элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ва консулликлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига ижобий аттестацияга, олий маълумотга эга бўлинган тақдирда, уларнинг малакасига, эгаллаб турган лавозимига ҳамда иш стажига мувофиқ, шунингдек, малака унвонларини ва бошқа фарқловчи белгиларини ҳисобга олган ҳолда тадрижий тартибда берилади.
5. Фавқулодда ва Мухтор Элчининг, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакилнинг дипломатик мартабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан берилади.
Биринчи ва иккинчи даражали Маслаҳатчининг, биринчи ва иккинчи даражали биринчи котибнинг, биринчи ва иккинчи даражали иккинчи котибнинг, учинчи котиб ҳамда аттешенинг дипломатик мартабалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг буйруқлари билан берилади.
Атташенинг бошланғич дипломатик мартабаси дипломатик хизматда камида бир йил ишлаган шахсга берилади.
Фавқулодда ва Мухтор Элчининг, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор вакилининг мартабалари умрбод берилади.
Бошқа дипломатик мартабаларга эга бўлган шахсларда улар ушбу мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан пенсияга чиққан тақдирда ҳам сақланиб қолади.
Дипломатик мартабаларга, шу жумладан, Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил дипломатик мартабаларига эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларига қарши қаратилган, шунингдек, дипломатик хизмат талабларига зид хатти-ҳаракатлар учун мазкур унвонлардан маҳрум этилиши мумкин.
а) олдинги дипломатик мартабада белгиланган хизмат муддати ўтгунга қадар ишда алоҳида намуна кўрсатилганлик учун;
б) навбатга риоя қилмаган ҳолда, аммо ходимнинг юқори лавозимга кўтариш вақтидаги дипломатик мартабасидан кўпи билан икки дипломатик мартаба юқори;
в) биринчи марта аттестациядан ўтказилаётган ходимларга, эгаллаб турган лавозимда назарда тутилганига нисбатан бир дипломатик мартаба паст;
г) Ташқи ишлар вазирлигининг мустақил, шу жумладан, хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари раҳбарларига, хизмат вазифаларини муваффақиятли бажарилганлиги ва ишдаги катта ютуқлари учун унвонлар беришга ҳақлидир.
8. Бир дипломатик мартабада белгиланган муддатда хизмат қилган, бироқ хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликлар бўлган элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар ва консулликларнинг дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига навбатдаги дипломатик мартаба берилмайди.
9. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда, зарур даражада бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин.
10. Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил мартабасига эга бўлган шахсларни дипломатик мартабадан маҳрум этиш ёки мартабасини пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Бошқа дипломатик мартабалардан маҳрум этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири томонидан амалга оширилади.
11. Элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар ва консулликлар дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига дипломатик мартаба бериш учун аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
12. Дипломатик мартабаларга эга бўлган Элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар ва консулликларнинг дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига тасдиқланган намунадаги гувоҳнома берилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда лавозим маошларига қўшимча тўловлар белгиланади.