16.03.1994 йилдаги 140-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2018
Ҳужжат 13.10.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 25 февралдаги Фармонига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Дипломатия ходимлари учун дипломатия даража мартабалари белгилаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида махсус унвонлар ходимларнинг дипломатик мартабалари белгилансин ва улар тўғрисидаги Низом (4-илова), шунингдек, дипломатик ходимларни дипломатик мартабалари ҳамда кўп йил ишлаганлик учун қўшимча ҳақ миқдорлари (5 ва 6-иловалар) тасдиқлансин.
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
*8-илова рус тилидаги матнда берилган.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тақсимлаш жадвалининг жадвалининг 6-бандини ўзгартирган ҳолда белгилаб қўйилсинки, 1994 –– 1996 йиллар мобайнида консуллик йиғимларидан тушган валюта тушумлари 100 фоиз миқдорида Дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармасининг валюта счётига ўтказилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) –– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тизимига кирувчи ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, шунингдек, халқаро-ҳуқуқий меъёрларда белгиланган принциплардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи давлат бошқарув органидир.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади. Вазирлик ўз фаолиятини халқаро ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузган шартномалар ва битимларга мувофиқ қуради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 817-сонли қарорига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/817/0102)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сонли қарорига асосан ўттиз учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 47-сон, 489-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1 май 2002 йил 150-сон қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 9-сон , 66-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 705-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 992-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабалари белгилаш тўғрисида» 1992 йил 3 июлдаги Қонунига мувофиқ дипломатик ваколатхоналар бошлиқларига, элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ва консулликлар ҳузуридаги ваколатхоналар ходимларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига дипломатик мартабалар –– фарқловчи даражалар бериш тартибини белгилайди.

Фавқулодда ва Мухтор Элчи

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига,
Ўзбекистон Республикасининг БМТ даги Доимий ваколатхонаси бошлиғига,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига,
Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига

Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотдаги доимий вакилига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига

Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига,
Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига,
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотдаги доимий вакилига,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига,
Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига

Биринчи даражали маслаҳатчи

Бош консулга,
Элчихона маслаҳатчисига,
халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига,
Элчихонанинг махсус атташесига,
вазир маслаҳатчисига

Иккинчи даражали маслаҳатчи

Бош консулга,
Элчихона маслаҳатчисига,
халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига,
Элчихонанинг махсус атташесига,
Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси ва мустақил бўлими раҳбарига,
вазир маслаҳатчисига

Биринчи даражали биринчи котиб

Халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига,
элчихонанинг биринчи котибига, консулига,
Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси ва мустақил бўлими раҳбарига, раҳбар ўринбосарига, вазир ёрдамчисига, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг биринчи котибига

Иккинчи даражали биринчи котиб

Элчихонанинг биринчи котибига, консулга,
Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг биринчи котибига

Биринчи даражали иккинчи котиб

Элчихонанинг иккинчи котибига, вице-консулга,
Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг иккинчи котибига

Иккинчи даражали иккинчи котиб

Элчихонанинг иккинчи-учинчи котибларига,
вице-консулга, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг иккинчи- учинчи котибларига

Учинчи котиб

Элчихонанинг учинчи котибига, вице-консулга, консуллик агентига, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг учинчи котибига

Атташе

Элчихонанинг учинчи котибига, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг учинчи котибига, атташега