25.03.2024 йилдаги 153-сон
Ҳужжат 26.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Эксперт комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
14. Эксперт комиссияси таркиби ушбу Низомнинг 12-13-бандларида кўрсатилган ташкилотлар таклифи бўйича ваколатли органнинг қарори билан тасдиқланади.
19. Техник регламент лойиҳалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага асосан экспертизадан ўтказилади.
27. Эксперт комиссияси техник регламент лойиҳаси экспертизасини якунлаб қарор қабул қилгандан сўнг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ хулоса тайёрлайди, унда техник регламентнинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, халқаро нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан асосли хулосалар бўлиши лозим.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқувчи ташкилот

Техник регламент лойиҳасини эксперт комиссиясининг котибига тақдим этади.

Келиб тушган сана

2-босқич

Эксперт комиссиясининг котиби

Комиссия аъзоларига техник регламент лойиҳасини юборади.

Шу куннинг ўзида

3-босқич

Комиссия аъзолари

Техник регламент лойиҳаси бўйича ўзининг таклифлари ва мулоҳазаларини эксперт комиссияси котибига юборади.

Зарур ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб 15 календарь кун ичида

4-босқич

Эксперт комиссиясининг котиби

Комиссия мажлисларини ўтказиш муддати ва жойини, шунингдек, таклиф этилувчиларни комиссия раиси билан келишади. Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи ҳақида хабардор қилади.

Комиссия аъзолари таклиф ва мулоҳазаларни олганидан сўнг

5-босқич

Эксперт комиссияси

Экспертиза натижалари бўйича хулосага эксперт комиссиясининг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Шу куннинг ўзида

6-босқич

Эксперт комиссиясининг котиби

Экспертиза натижалари бўйича хулосани комиссия аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборади.

Бир ҳафта муддатда

__________________________________________________________

(техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг номи)

«Тасдиқлайман»

Эксперт комиссияси раиси

_________________________

(Ф.И.О. ва имзо)

Техник регламент лойиҳаси, техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, амал қилиш муддати тугаган техник регламентларни бекор қилишга доир таклифлар ва улар юзасидан хулосалар бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясининг 20__ йил __ _______даги ____-сон

ХУЛОСАСИ

_________________________ раис ________________________ ва аъзолар ____________лардан

(техник регламентнинг номи)

(Ф.И.О.)

(Ф.И.О.)

иборат таркибдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси томонидан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Эксперт комиссиялари тўғрисидаги низом асосида _______________________________________ экспертизаси ўтказилди.

(техник регламентнинг номи, техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар)

Экспертиза натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:

1. _________________________________________________________________;

2. _________________________________________________________________;

3. ...

Изоҳлар:

Техник регламент лойиҳаси бўйича мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлмаган тақдирда, техник регламент лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасига мувофиқ кейинчалик тасдиқлаш учун юборилади.

Техник регламент лойиҳаси бўйича мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг тўлиқ рўйхати келтирилади ва техник регламент лойиҳаси пухта ишлаш ҳамда Эксперт комиссиясига такроран тақдим этиш учун ишлаб чиқувчига юборилади.

Комиссия аъзолари:

____________________

____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

9. Хабарномалар мазкур Низомга 3-иловадаги шаклда тақдим этилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Ахборот маркази

ЖСТга аъзо давлатларнинг хабарномаларини электрон жўнатиш портали (https://eping.wto.org)га обуна бўлади.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлганида

2-босқич

Ахборот маркази,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Стандартлар, техник регламентлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг йиллик режаларини тақдим этади.

Ҳар йил якуни билан (20 декабрга қадар)

3-босқич

Ахборот маркази,

техник регламентни ишлаб чиқувчи ташкилот

Қуйидагиларни илова қилган ҳолда хабарнома тайёрлайди ва юборади:

ишлаб чиқиш босқичида бўлган техник регламент ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ҳақида маълумот;

ишлаб чиқилаётган ёки қабул қилинаётган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисида дастлабки хабарномага қўшимчалар.

Ушбу ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилган дастлабки босқичларда

4-босқич

Ахборот маркази

Хабарномада кўрсатилган ишлаб чиқилган техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳалари бўйича ЖСТ Котибияти ва аъзо давлатлар томонидан тақдим этилган шарҳлар ва (ёки) эътирозларни қабул қилади.

60 кун мобайнида

5-босқич

Ахборот маркази,

техник регламентни ишлаб чиқувчи ташкилот

ЖСТ Котибияти ва унга аъзо давлатлардан техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари лойиҳалари бўйича шарҳлар ва (ёки) эътирозларни таржима қилади ва тегишли лойиҳа ишлаб чиқувчиларига юборади.

Шарҳлар ва эътирозлар қабул қилинган кунда

1.

Хабар берувчи битим иштирокчиси: Ўзбекистон Республикаси

2.

Ҳужжат ишлаб чиқувчи масъул орган:

Масъул орган номи ва манзили (жумладан, телефон ва факс рақами, электрон почта манзили, веб-сайт):

3.

Хабарнома қуйидаги моддаларга мувофиқ тайёрланди:

2.9.2 [ ],

2.10.1 [ ],

5.6.2 [ ],

5.7.1 [ ],

бошқалар:

4.

Товарларнинг (ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодлари (қўшимча тарзда халқаро стандартлар классификатори кодлари кўрсатилиши мумкин):

5

Ҳужжат номи, қайси тилдалиги, саҳифалари сони:

6.

Чораларнинг мазмуни тавсифи:

7.

Мақсад ва асослаш, жумладан, агар зарур бўлса, ҳужжатни қабул қилиш учун юзага келган долзарб муаммо:

8.

Бошқа тегишли ҳужжатлар:

9.

Тахминий қабул қилиш (тасдиқлаш) санаси:

Тахминий жорий қилиш санаси:

10.

Шарҳлар тақдим этишнинг якуний санаси:

11.

Ҳужжат лойиҳаси мавжуд манзил:

[ ] Ахборот маркази ёки бошқа органнинг манзили

алоқа учун шахс (И.Ф.О ва эгаллаган лавозими)

электрон почта манзили

телефон/факс

а) қарор номидаги, 1, 3 ва 4-бандлардаги, қарорга илова номидаги «умумий» сўзи чиқариб ташлансин;
б) қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги «умумий» ва «(кейинги ўринларда — Техник регламент)» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) қарорга илованинг тўртинчи боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) қарор номидаги, 1-бандидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг номидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-боби биринчи параграфидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 43-банди саккизинчи хатбошисидаги «умумий» сўзи чиқариб ташлансин.