LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун давлат божхона хизмати органлари (бундан буён матнда божхона органлари деб юритилади) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади.
Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган тадбирлар мажмуидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир.
Божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига амал қиладилар.
Божхона органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат ҳокимияти маҳаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар.
Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.
Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобланади ва давлат бюджети маблағларидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган муҳрга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси мазкур аппарат ходимларининг чекланган сони билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом, шунингдек унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари аппаратининг, ихтисослаштирилган божхона комплекслари, божхона комплекслари ва постларининг намунавий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(3-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2006 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-71-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 499-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом.
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш;
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.
товарлар ва транспорт воситаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш;
юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;
молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ахборот ва ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш;
божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар сақланаётган ҳудудларга ва биноларга белгиланган тартибда кириш;
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш;
божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда: шунингдек акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда уларни (хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида) мусодара этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
(5-модданинг биринчи қисми ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
божхонага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларни қўллаш.
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, божлар тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;
давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашишга;
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш бўйича белгиланган тартибда услубий кўрсатмалар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни нашр этишга;
юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш ҳамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга;
фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномаларни (лицензияларни) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришга;
ўз хизмат вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлиб қолган давлат сири ва тижорат сири ҳисобланган ахборотни ошкор этмасликка мажбурдирлар.
Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари билан ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар божхона назоратини амалга ошириш ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига қарши курашда божхона органларига кўмаклашишлари шарт.
Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа органлар ва ташкилотлар билан аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни қонун ҳужжатларида ва битимларда белгиланган тартибда ўзаро алмашадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган ҳамма учун мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар тегишли вазирликлар, идоралар билан келишилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Божхона органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз ваколатларига кирадиган айрим ҳаракатларнинг бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишига йўл қўядилар.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар божхона тўловлари бўйича бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар;
божхона тўловлари ва бундай тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня суммаларини хўжалик юритувчи субъектлардан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар;
(7-модданинг бешинчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик субъектларининг сўмлардаги маблағлари етишмаса ва валюта ҳисобварақларида маблағлари мавжуд бўлса, божхона органларининг тақдимномасига биноан мазкур валюта маблағларини валюта биржасида сотиш кунидаги курс бўйича бюджет олдидаги қарзни қоплаш учун зарур ҳажмларда сўзсиз сотишни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг айби билан божхона тўловлари ва жарима суммаларини тўлаш кечиктирилган бўлса, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ёки божхона органларининг божхона тўловларини ўтказиш ёки қайтариш тўғрисидаги топшириқлари банк ёки молия-кредит муассасаларининг айби билан бажарилмаган бўлса (бажариш кечиктирилган бўлса), хўжалик субъектларидан, банк ёки молия-кредит муассасаларидан белгиланган тартибда пеня ундирилади.
Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида давлат ҳокимиятининг вакиллари ҳисобланадилар ва уларнинг божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш борасидаги талабларини барча юридик ва жисмоний шахслар бажариши шарт.
Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга ҳеч ким ҳақли эмас. Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажармаслик, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид, зўрлик қилиш ёки уларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140 ва 219-моддалари.
Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда табель ўқотар қуролини ҳамда махсус воситаларни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларида хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Божхона органларининг мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Божхона органларининг интизомий устави билан белгиланади.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2006 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-71-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона мажмуалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Божхона органларининг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тайинланади.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар эгаллаб турган лавозимларга ҳамда неча йил ишлаганликларига қараб, қуйидаги махсус унвонлар берилади:
кичик таркиб — божхона хизматининг кичик сержанти, божхона хизматининг сержанти, божхона хизматининг катта сержанти;
ўрта бошлиқлар таркиби — божхона хизматининг лейтенанти, божхона хизматининг катта лейтенанти, божхона хизматининг капитани;
катта бошлиқлар таркиби — божхона хизматининг майори, божхона хизматининг подполковниги, божхона хизматининг полковниги;
олий бошлиқлар таркиби — божхона хизматининг генерал-майори, божхона хизматининг генерал-лейтенанти, божхона хизматининг генерал-полковниги.
Махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2006 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-71-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 499-модда)
Божхона органларининг мансабдор шахслари ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Божхона органи мансабдор шахсининг юридик ва жисмоний шахсларга етказган зарари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши лозим.
LexUZ шарҳи
Нотўғри ундирилган божхона тўловлари ва жарима суммалари қайтарилиши лозим, божхона органларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарар эса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддаси ва 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
Божхона органлари мансабдор шахсларининг ҳаёти ва соғлиғи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбуран шахсий суғурта қилиниши лозим.
Ўз мансаб вазифаларини бажаришлари муносабати билан божхона органларининг мансабдор шахсларига тан жароҳати етказилган ёки улар ҳалок бўлган, шунингдек уларнинг мол-мулки йўқ қилинган ёки унга зарар етказилган тақдирда бунинг учун моддий товон тўлаш тартиби ва миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Божхона органлари ходимлари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти ҳарбий хизматни, ички ишлар органларидаги хизматни ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва нормалар бўйича амалга оширилади. Божхона органлари мансабдор шахсларига божхона органларида хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда пенсия тайинлаш учун ишлаган йилларини ҳисоблаб чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Божхона органлари мансабдор шахслари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминотини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг пенсия хизмати зиммасига юклатилади.
Божхона органлари ходимларининг иш ҳақи мансаб маошидан, махсус унвонлар ва ишлаган йиллари учун устамалардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий этилган тартибда белгиланадиган бошқа қўшимча ҳақлардан иборатдир.
Божхона органларининг мансабдор шахслари бепул формали кийим-бош билан таъминланадилар. Божхона органлари мансабдор шахслари кийим-бошининг бичими, фарқловчи белгилари ва кийим-бош билан таъминлаш нормалари қонун ҳужжатларида белгиланади. Формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларида махсус фонд ташкил этилиши мумкин. Бундай фондни ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига асосан моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ божхона иши, контрабандага, гиёҳванд воситалар, психотроп моддаларнинг ғайриқонуний муомаласига қарши кураш масалалари ҳамда ўз ваколати доирасидаги бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади.