30.11.2023 йилдаги 635-сон
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ҳужжат 02.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ушбу Регламент қоидалари 2 — 12-иловаларда келтирилган давлат хизматларини кўрсатиш паспортларида (кейинги ўринларда — Паспортлар) назарда тутилган малака сертификатлари турларига нисбатан татбиқ этилади.
талабгор томонидан мазкур Регламентнинг 16-бандида белгиланган муддатда ҳужжатлар қайта тақдим этилмаганда.
46. Ваколатли орган талабгорнинг сўровномаси келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда малака сертификатини қайта расмийлаштиради ва ушбу Регламентнинг 32-бандида белгиланган тартибда талабгорга юборади, шунингдек, бу тўғрисидаги маълумотни ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Тўловлар мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
Талабгор ушбу Регламентнинг 56-бандида назарда тутилган малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли орган малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
63. Ваколатли органнинг малака сертификатини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори ёхуд мазкур Регламентнинг 62-бандида назарда тутилган асосларда ваколатли орган томонидан малака сертификатини бекор қилиш бўйича судга даъво киритилганда, талабгор иш материаллари билан танишишга ҳамда улардан кўчирма олишга, оғзаки ва ёзма тушунтиришлар беришга, далилларни тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимосномалар тақдим этишга ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Малака сертификатини олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида

2. ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

2. Аниқ вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

1. Ариза тушгандан сўнг малака имтиҳонига қўйиш ёки рад этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

1. Паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддатларда

2. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

2. Имтиҳон санасидан 5 кун олдин

4-босқич

Ваколатли орган

Малака имтиҳони натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди, давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

 

3 иш куни муддатда

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Малака сертификатини талабгорнинг электрон манзилига юборади, бу ҳақда талабгорни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1.10 дақиқа муддатда

2. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилганда, рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида талабгорга тақдим этади.

2. Талабгор сўровига кўра

1.

Малака сертификатининг номи:

Баҳоловчиларнинг малака сертификати

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Давлат активларини бошқариш агентлиги

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт маълумотлари (серияси, рақами, идентификацияловчи ID-карта серияси, рақами, агар мавжуд бўлса);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

яшаш манзили;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака имтиҳонини топшириш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш);

б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси;

баҳоловчининг халқаро сертификати нусхаси (халқаро баҳоловчи сертификатига эга талабгорлар учун);

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса).

Талабгорнинг меҳнат дафтарчаси нусхаси ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади.

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

Малака сертификатининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

1 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Иқтисодий, юридик ёки техник йўналишда бакалавр ёки магистр маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида сўнгги 5 йилда камида 1 йил иш стажига эга бўлиши;

ёхуд (бошқа йўналишда) олий маълумотга, сўнгги 5 йилда баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;

бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот ёки илмий даража белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда инобатга олинади;

ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда келишилган дастур бўйича ва баҳолаш ташкилотлари ҳамда баҳоловчилар профессионал бирлашмаларининг таклифларини ҳисобга олинган ҳолда махсус ўқиганлиги ҳақида сертификатга эга бўлиши;

«Баҳолаш иши: баҳолаш фаолияти ва риэлторлик (объектлар бўйича) ёки «Кўчмас мулкни экспертиза қилиш ва бошқариш: Кўчмас мулкни баҳолаш ва бошқариш мутахассислиги бўйича бакалавр ва магистр дипломига ёки баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгор махсус ўқувдан ўтмасдан малака имтиҳонини топширишга ҳақли.

Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир баҳоловчи малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили баҳоловчи ташкилотлар ҳамда баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмаларининг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда, ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича камида 40 соатлик малака ошириш курсларидан ўтиши.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

Баҳоловчиларни тайёрлаш марказлари ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлиши ва замонавий ўқув талабларига жавоб бериши, шунингдек, зарур техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видеокамера, интернет алоқаси ва бошқалар) билан таъминланган ҳамда талабгорлар учун масофавий таълим бериш имкониятларига эга бўлиши керак.

Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан имтиҳон комиссияси назорати остида ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бошқармалари биносида, 2 ойда камида 1 марта ўтказилади.

Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ҳамда умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.

70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.

Имтиҳон комиссияси таркиби ва тест саволлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари вакиллари киритилади.

Тест саволлари вариантлари ва уларнинг жавоблари баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари, шунингдек, баҳоловчиларни тайёрлаш марказлари таклифлари ҳисобга олинган ҳолда, ваколатли орган томонидан тасдиқланган баҳоловчиларнинг ўқув дастури асосида ишлаб чиқилади.

Малака имтиҳони компьютерда топшириладиган тест синовлари орқали талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.

Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар:

баҳолаш давомида олинган маълумотларни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз баҳоловчи томонидан учинчи шахсларга бериш, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;

фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори;

баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолашни амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;

бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда эксперт хулосасини нотўғри тузиш;

баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

махсус ваколатли давлат органининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги суд томонидан эътироф этилганда;

сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганда.

1.

Малака сертификатининг номи:

Риэлторларнинг малака сертификати

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Давлат активларини бошқариш агентлиги

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт маълумотлари (серияси, рақами, идентификацияловчи ID-карта серияси, рақами, агар мавжуд бўлса)

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

яшаш манзили;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака имтиҳонини топшириш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш);

б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

риэлторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси;

риэлторнинг халқаро сертификати рақами ва берилган вақти (нусха ёки электрон шаклда илова қилинади, агар мавжуд бўлса);

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса).

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

Малака сертификатининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

1 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар 3 йилда камида 1 марта риэлторлик фаолияти соҳасидаги риэлторлик ташкилотларининг жамоат бирлашмалари таклифлари инобатга олинган ҳолда ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларида ўқиши шарт.

Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда келишилган дастур бўйича ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги риэлторлик ташкилотларининг жамоат бирлашмалари таклифлари инобатга олинган ҳолда махсус ўқувдан ўтганлик ҳақида сертификатга эга бўлиши.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

Риэлторларни тайёрлаш марказлари ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлиши ва замонавий ўқув талабларига жавоб бериши, шунингдек, зарур техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видеокамера, интернет алоқаси ва бошқалар) билан таъминланган ҳамда талабгорлар учун масофавий таълим бериш имкониятларига эга бўлиши керак.

Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан имтиҳон комиссияси назорати остида ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бошқармалари биносида, 2 ойда камида 1 марта ўтказилади.

Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ҳамда умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.

70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.

Имтиҳон комиссияси таркиби ва тест саволлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, риэлторлик фаолияти соҳасидаги риэлторлик ташкилотларининг жамоат бирлашмалари вакиллари киритилади.

Тест саволлари вариантлари ва уларнинг жавоблари риэлторлик фаолияти соҳасидаги риэлторларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек, риэлторларни тайёрлаш бўйича ўқув марказларининг таклифлари инобатга олинган ҳолда, ваколатли орган томонидан тасдиқланган риэлторларни ўқув дастури асосида ишлаб чиқилади;

малака имтиҳони компьютерда топшириладиган тест синовлари орқали талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.

Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар:

риэлтор томонидан риэлторлик хизматлари кўрсатиш давомида олинган маълумотлар буюртмачининг ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;

риэлторлик фаолиятини амалга оширишда 1 йил ичида 2 мартадан кўп қонунчиликни бузиш содир этилганлиги;

малака сертификатини риэлторлик фаолиятида фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги аниқланганлиги;

муайян мансабни эгаллаш ёки хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;

фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги;

малака сертификатининг сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганлиги.

1.

Малака сертификатининг номи:

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт гувоҳномаси

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет);

тамомлаган йили, диплом рақами;

диплом бўйича мутахассислиги;

экспертларни тайёрлаш (малака ошириш) ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат рақами ҳамда берилган вақти;

аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси;

яшаш манзили;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

аттестация соҳасини кенгайтириш учун;

биринчи тоифали эксперт гувоҳномасини олиш учун;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестация имтиҳонини топшириш, эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш).

б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қайта аттестациядан ўтиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича сўнгги 5 йилда бажарган ишлари рўйхати;

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса).

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

Эксперт гувоҳномасининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

3 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Иккинчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан ўтиш учун талабгор қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим:

олий маълумотга эга бўлиш, бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган тақдирда эътиборга олинади;

аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ камида 5 йил иш стажига эга бўлиш;

экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт 1 йилдан ошмаслиги керак.

Биринчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан ўтиш учун талабгор қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим:

иккинчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан ўтган кундан бошлаб аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ фаолият юритадиган эксперт ташкилотида асосий иш жойи сифатида камида 3 йил иш стажига эга бўлиш;

иккинчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан ўтган кундан бошлаб аттестация соҳасига (ёки экспертиза объектларига) мувофиқ камида 15 та хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ҳамда декларациялаш, шунингдек, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни бажарган бўлиши;

экспертларни тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт 1 йилдан ошмаслиги керак.

Биринчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан ўтказиш талабгорнинг иккинчи тоифали эксперт гувоҳномасида кўрсатилган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) доирасида амалга оширилади.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

Талабгор аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлаган бўлиши керак.

Талабгорлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг «Контехназоратўқув» давлат муассасасида камида 40 соатлик ўқув курсида шартнома асосида ўқитиш орқали тайёрланади ва ушбу курснинг ўқув дастурлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Бунда экспертларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар учун тўланиши керак бўлган тўловларнинг миқдори тегишли ўқув курсининг давомийлигидан ҳамда унинг шаклидан келиб чиқиб, шартнома тузувчи тарафлар томонидан белгиланади.

Эксперт гувоҳномасига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс эксперт гувоҳномаси олинган йилдан кейин ҳар 3 йилда камида 1 марта ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларида ўқиши шарт.

Талабгор экспертларни тайёрлаш ва (ёки) малакасини ошириш ўқув курсларини тўлиқ тамомлаганидан сўнг синовдан ўтказилади.

Синов ёзма, тест ёки оғзаки кўринишда ўтказилиши мумкин ва унинг тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.

Синовдан ўта олмаганларга бир маротаба синовни қайта топширишга рухсат берилади. Қайта синовдан ўта олмаганлар ўқув курсида такроран шартнома асосида ўқийдилар.

Синовдан ўтганларга «Контехназоратўқув» давлат муассасаси томонидан сертификат берилади.

Аттестация гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорнинг сўровномасига асосан аттестация комиссияси назорати остида ваколатли орган биносида 2 ойда камида 1 марта ўтказилади.

Талабгор иккинчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан компьютерда топшириладиган тест синовлари шаклида ўтказилади.

70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор иккинчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан ўтган ҳисобланади.

Талабгор биринчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан компьютерда топшириладиган тест синовлари ва амалий синов шаклида ўтказилади.

80 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонининг якуний қисми бўлган амалий синовдан ўтказилади, амалий синов тест ўтказилган кунда ўтказилади.

Амалий синов давомида аттестация комиссияси аъзолари талабгорга қонунчилик ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатларни билиши, хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни амалий билиши, шунингдек, экспертнинг функциялари ва мажбуриятлари тўғрисида саволлар берадилар.

Амалий синов давомида талабгорга камида 5 та савол берилади ҳамда 80 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор биринчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан ўтган ҳисобланади.

Тест саволлари хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни бажариш, шунингдек, аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ тузиладиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ҳамда умумий аттестация вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш, аттестация соҳасини кенгайтириш ҳамда биринчи тоифали эксперт гувоҳномасини олиш учун эксперт гувоҳномасининг эгаси қайта аттестациядан ўтказилади.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун ариза эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида 1 ой олдин топширилиши керак.

Ваколатли орган илгари берилган эксперт гувоҳномасининг тоифасини пасайтиришга ҳақли.

Эксперт тоифасини пасайтириш (биринчи тоифадан иккинчи тоифага ўтказиш) учун қуйидагилар асос бўлади:

6 ой муддатдан ортиқ эксперт ташкилотида асосий иш жойи сифатида ишламаслик;

экспертнинг аризаси.

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларнинг аттестация соҳалари

РЎЙХАТИ

Т/р

(кодлар)

Аттестация соҳалари номлари

1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

1.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:

1.1.1.

Шахта

1.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ер ости ва ер усти) объектлари

1.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводлар

1.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари

1.1.5.

Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари

1.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари

1.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари)

1.1.8.

Конларни техник рекультивация қилиш объектлари

1.1.9.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари

1.1.10.

Махсус ер ости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари

1.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:

1.2.1.

Нефть ва газга қазилган параметрлик, қидирув, излаш, структур ва эксплуатация қудуқлари ҳамда махсус қазилган қудуқлар

1.2.2.

Ер ости газ омборлари

1.2.3.

Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари

1.2.4.

Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида қувур ўтказгичлари

1.2.5.

Магистрал қувурлар

1.2.6.

Компрессор ва насос станциялари, газ тақсимлаш станциялари

1.2.7.

Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари

1.2.8.

Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ва вақтинча сақлаш объектлари

1.2.9.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари

1.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари:

1.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари

1.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш объектлари

1.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари

1.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари

1.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари

1.3.6.

Криоген технологиялар объектлари

1.3.7.

Аммиакли совитиш қурилмалари

1.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари

1.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари

1.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектлари

1.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари

1.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари

1.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари

1.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари

1.4.

Босими 0,07 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:

1.4.1.

Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъи назар)

1.4.2.

Босим остида ишловчи идишлар

1.4.3.

Буғ ва иссиқ сув қувур ўтказгичлар

1.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуниколёрлардан,фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:

1.5.1.

Юк кўтариш кранлари ва механизмлари

1.5.2.

Эскалаторлар

1.5.3.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар

1.5.4.

Фуникулёрлар

1.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газлардан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари:

1.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари

1.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари

1.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари

1.6.4.

Босими 12 kgf/sm2 гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари

1.6.5.

Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари

1.7.

Металлургия саноати объектлари:

1.7.1.

Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари

1.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектлари

1.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари:

1.8.1.

Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ҳамда узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари

1.8.2.

Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари

1.8.3.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектлари

1.8.4.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ҳамда бункерларда сақлаш, нон, макарон, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари

1.8.5.

Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари

1.8.6.

Жўхорини калибрловчи объектлар

1.8.7.

Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар

1.8.8.

Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари

1.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хом ашёси бўлмаган)

1.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

2.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар:

2.1.1.

Шахтада қўлланиладиган қурилмалар

2.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ер ости ва ер усти) объектларининг қурилмалари

2.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводларнинг қурилмалари

2.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари

2.1.5.

Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари

2.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари

2.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари

2.1.8.

Конларни техник рекультивация қилиш қурилмалари

2.1.9.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.1.10.

Махсус ер ости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.2.

Нефтъ ва газ саноатидаги техник қурилмалар:

2.2.1.

Қудуқларни бурғулашда, таъмирлашда, ишга туширишда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.2.

Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.3.

Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.4.

Нефтъ ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.5.

Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.6.

Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар

2.2.7.

Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан, тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари

2.2.8.

Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва уларнинг қурилмалари

2.2.9.

Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари

2.2.10.

Нефть ва газни йиғиш, тайёрлаш қурилмалари

2.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар:

2.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари

2.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.6.

Криоген технологияси қурилмалари

2.3.7.

Аммиакли совитиш қурилмалари

2.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектларининг қурилмалари

2.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари

2.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари

2.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар:

2.4.1.

Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари

2.4.2.

Босим 0,07 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар

2.4.3.

Босим 0,07 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари

2.4.4.

Автоном буғ қиздиргичлар

2.4.5.

Автоном экономайзерлар

2.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар:

2.5.1.

Юк кўтариш кранлари

2.5.2.

Кран-манипуляторлар

2.5.3.

Қувур ётқизгич кранлар

2.5.4.

Кўтаргичлар (вишкалар)

2.5.5.

Қурилиш кўтаргичлари

2.5.6.

Лифтлар

2.5.7.

Ногиронларни кўтаришга мўлжалланган платформалар

2.5.8.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар

2.5.9.

Фуникулёрлар

2.5.10.

Эскалаторлар

2.5.11.

Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари)

2.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари техник қурилмалари:

2.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш, тақсимлаш объектларининг қурилмалари

2.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари

2.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари

2.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари

2.6.5.

Газ истеъмоли тизимлари

2.7.

Металлургия саноати техник қурилмалари

2.7.1.

Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари

2.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари:

2.8.1.

Элеватор омбори қурилмалари

2.8.2.

Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари

2.8.3.

Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.4.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.5.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ҳамда бункерларда сақлаш, нон, макарон, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектларининг қурилмалари

2.8.6.

Ўсимлик хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи, тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари

2.8.7.

Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.8.

Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларининг қурилмалари

2.8.9.

Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари

2.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хом ашёси бўлмаган)

2.10.

Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлашда қўлланиладиган техник қурилмалар

3.

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

3.1.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида:

3.1.1.

Ер усти комплекс бино ва иншоотлар

3.1.2.

Ер ости иншоотлари

3.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.

Нефть ва газ саноати объектларида:

3.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино-иншоотлар

3.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.3.

Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш, узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.3.

Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино-иншоотлар

3.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино-иншоотлар

3.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар

3.6.1.

Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар)

4.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари

4.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хом ашёси бўлмаган)

4.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

Эксперт эксперт гувоҳномасида кўрсатилган аттестация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишида иштирок этиши мумкин.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Малака сертификатининг номи:

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификати ва идентификация картаси (кейинги ўринларда — бейжик)

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Туризм қўмитаси (Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти — Ишчи орган)

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

малака ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва ким томонидан берилган, серияси ва рақами);

малака имтиҳони йўналишлари (гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилик);

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестация имтиҳонини топшириш, эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш);

б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

олий ёки ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумотнинг тан олинганлиги ҳақидаги сертификат, ёки қайта тайёрлаш курсидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

2 дона оқ фонда фотосурат электрон вариантда;

086 шаклидаги тиббий маълумотнома (йўриқчи-йўл бошловчилар учун);

экскурсия фаолиятида тажриба мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (тоифа бериш учун);

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса).

Талабгорнинг олий ёки ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумот ҳақидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади.

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши;

«гид (гид-таржимон)» мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки «маҳаллий гид» ва «йўриқчи-йўл бошловчи» мутахассисликлари бўйича ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумотга ёки «экскурсия фаолияти» йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжатга эга бўлиши;

белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши.

Малака сертификати ва бейжик гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экскурсия хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини беради:

юридик шахс штатида бўлса;

фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юридик шахс билан ишлаётган бўлса;

якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлса.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

3 йил

9.

Изоҳ:

Олий, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими муассасалари ёки қайта тайёрлаш курсларини гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи мутахассислиги бўйича битирганлар таълим муассасасини тамомлагандан кейин дастлабки уй йилда малака имтиҳонини топширишдан озод этилади. Ишчи орган битирувчиларга шахсий рўйхатга олиш рақамини бериш билан улар ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ва бейжик беради.

Малака имтиҳони 15 нафар талабгордан кам бўлмаган гуруҳлар шакллантирилган ҳолда, лекин икки ойда камида бир марта ўтказилади.

Малака имтиҳони 9 кишидан иборат имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади.

Малака имтиҳони 2 босқичда ўтказилади:

1-босқич — компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган тест синовлари;

2-босқич намойиш имтиҳони (фақат малака имтиҳонида илк маротаба иштирок этаётган талабгорлар учун).

Малака имтиҳонининг ҳар иккала босқичи 1 кунда ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Малака имтиҳони босқичларининг биридан ўта олмаган талабгорга ушбу босқични қайта топшириш имконияти берилади. Бунда Ишчи орган талабгорни почта ёки электрон алоқа воситалари орқали такрорий малака имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида унинг ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин хабардор қилади.

Тест синовлари ўқув-режа дастурларининг барча бўлимларини ўз ичига олган ҳолда, 75 та саволдан иборат бўлади. Тест саволлари талабгорнинг аризасида кўрсатилган (ўзбек ёки рус) тилда тақдим этилади.

Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.

Тест натижалари ижобий деб топилган талабгорларга иккинчи босқичдан ўтишига рухсат этилади ва имтиҳон ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин имтиҳоннинг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилинади.

Намойиш имтиҳони касбий стандартлар ва ўқув дастурлари асосида тузилган амалий топшириқлар бўйича ўтказилади. Намойиш имтиҳони давомида имтиҳон комиссияси аъзолари амалий топшириқлар билан боғлиқ бўлган қўшимча саволлар бериш ҳуқуқига эга.

Намойиш имтиҳони имтиҳон комиссиясининг кўпчилик овози билан баҳоланади.

Имтиҳондан ўта олмаган талабгор имтиҳон комиссиясининг тавсияси билан иккинчи босқични қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда Ишчи орган талабгорни почта ёки электрон алоқа воситалари орқали такрорий намойиш имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида унинг ўтказилишидан камида уч иш куни олдин хабардор қилади.

Малака имтиҳонининг иккинчи босқичи талабгорнинг аризасида кўрсатилган тилда ўтказилади.

Талабгорга малака имтиҳонининг биринчи босқичини топшириш учун 120 дақиқа, иккинчи босқич учун 60 дақиқа вақт берилади.

Малака имтиҳонини топшириш жараёнида белгиланган вақтда барча саволларга жавоб бера олмаган талабгор малака имтиҳонини топширмаган ҳисобланади.

Талабгорларнинг малака тоифасини олиши учун малака имтиҳони ушбу бобда кўрсатилган тартиб асосида ўтказилади.

Талабгорлар малака тоифасини олиши учун таълим муассасаларида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатга, Ишчи орган томонидан бериладиган малака сертификати ва бейжикка, шунингдек, қуйидаги муддатлар бўйича зарур иш тажрибасига эга бўлиши лозим:

II тоифа учун — 3 йилдан 6 йилгача;

I тоифа учун — 6 йилдан 9 йилгача;

Олий тоифа учун — 9 йилдан юқори.

Олий тоифа учун малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга малака сертификати ва бейжик амал қилиш муддатисиз берилади.

Бейжикни расмийлаштириш 9 (қайта) ва бериш учун Ишчи орган томонидан БҲМ нинг 25 фоизи миқдорида йигим ундирилади.

Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Малака сертификатининг номи:

Суд бошқарувчиси малака аттестати (кейинги ўринларда — Аттестат)

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар):

а) Сўровнома:

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт маълумотлари (серияси, рақами, идентификацияловчи ID-карта серияси, рақами, агар мавжуд бўлса);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

яшаш манзили;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестат олиш, аттестатни қайта расмийлаштириш, аттестат тоифасини ошириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш);

б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномасининг нусхаси (мавжуд бўлса), суд бошқарувчисини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтаганлиги тўғрисида гувоҳноманинг нусхасини ва фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича адвокат лицензиясини (мавжуд бўлса) илова қилади;

в) иккинчи тоифадаги аттестатни олиш учун раҳбарлик лавозимида камида икки йиллик иш стажга эга бўлмаган тақдирда, ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Агентликка иқтисодий суднинг:

суд бошқарувчиси сифатида аввалги тайинланишлар тўғрисидаги;

учинчи тоифадаги суд бошқарувчиси сифатида камида ўн икки ой вазифаларни ижро этганлигини тасдиқловчи тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга оширилгани ҳақида суд бошқарувчисининг ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримлари нусхалари тақдим этилади;

г) Талабгорнинг ўрта бўғин раҳбари сифатида ва раҳбарлик лавозимида камида беш йиллик меҳнат стажи, шундан раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик меҳнат стажи мавжуд бўлмаганда, биринчи тоифадаги аттестатни олиш учун ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Агентликка иқтисодий суднинг:

суд бошқарувчиси сифатида аввалги тайинланишлар тўғрисидаги;

суд бошқарувчисининг ҳисоботларини тасдиқлаш ҳақида, иккинчи тоифадаги суд бошқарувчиси сифатида ишлаган даврда камида иккита суд санацияси ва (ёки) тугатиш ишлари тартиботлари якунлангани тўғрисидаги ажримларининг нусхалари тақдим этилади.

Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.

Қуйидаги ҳужжатлар Агентлик томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда сўраб олади:

олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;

меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;

судланганлиги бекор бўлганлиги ёки олиб ташланганлиги тўғрисидаги маълумот;

ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи маълумот;

талабгорнинг паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари.

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

Аттестатининг тоифасини оширганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

3 иш куни

7.

Малака сертификати талаб ва шартлари

а) Суд бошқарувчиси қуйидаги асосий малака талабларига мос келиши зарур:

олий маълумотли бўлиши;

камида икки йил меҳнат стажига эга бўлиши;

Агентликда аттестациядан ўтиши.

б) Мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган асосий талаблардан ташқари суд бошқарувчиларига қуйидаги қўшимча малака талаблари қўйилади:

кузатув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини амалга оширувчиларга — ўрта бўғин раҳбари (цех бошлиги, участка бошлиги, бўлим бошлиги ва бошқалар) сифатида икки йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиш ёхуд тўртинчи тоифадаги суд бошқарувчиси сифатида йигирма тўрт ойдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиш;

суд санацияси тартиб-таомилини амалга оширувчиларга — раҳбарлик лавозимида (ташкилотнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари, бош бухгалтери ва бошқалар) икки йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ёхуд учинчи тоифадаги суд бошқарувчиси сифатида ўн икки ойдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиш;

ташқи бошқарув тартиб-таомилини амалга оширувчиларга — ўрта бўғин раҳбари сифатида ва раҳбарлик лавозимида беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига, шу жумладан раҳбарлик лавозимида уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ёхуд иккинчи тоифадаги суд бошқарувчиси бўлиб ишлаган даврда камида икки марта суд санацияси ва (ёки) тугатишга доир ишларни юритиш тартиб-таомилини амалга оширишда суд бошқарувчиси сифатида меҳнат стажига эга бўлиш;

тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини ҳамда жисмоний шахсни қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини амалга оширувчиларга — икки йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиш.

«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ суд бошқарувчиси фаолиятини амалга оширишга чекловлар мавжуд бўлган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланиши мумкин эмас.

Суд бошқарувчиси:

қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши;

бухгалтерия ҳисоби, мол-мулкни баҳолаш ва менежментга оид билимлар асосига эга бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосларини билиши;

қарздорни молиявий соғломлаштириш ва кредиторлар талабларини мутаносиб равишда қондириш ечимларини топиши;

тўловга қобилиятсизлик соҳасида профессионал билимларга эга бўлиши, уларни доимий равишда такомиллаштириши;

юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлиши — топширилган ишга виждонан муносабатда бўлиши, ўз фаолиятини амалга оширишда ижрочи, ташаббускор, интизомли, босиқ, эмоционал ва руҳий барқарор бўлиши зарур.

Суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини ўтказиш жараёни давомида қарздор ва кредиторларга нисбатан бетараф бўлиши лозим.

Суд бошқарувчиси ўз вазифаларини бажаришда қарздор ва кредиторлар билан меҳнат муносабатларида, шунингдек, уларнинг мулкдорлари ва мансабдор шахслари билан мулкий ва бошқа манфаатларга эга бўлиши мумкин эмас.

Мустақиллик, объективлик ва холислик суд бошқарувчиси фаолиятининг асосий тартиботлари ҳисобланади.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

1. Суд бошқарувчилари аттестация комиссияси (кейинги ўринларда — Аттестация комиссияси) талабгорларни аттестациядан ўтказадиган коллегиал орган ҳисобланади. Аттестация комиссиясининг шахсий таркиби Агентлик томонидан тасдиқланади. Комиссия таркибига Агентлик раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари ҳамда Ассоциация раиси (келишувга кўра) киритилади.

2. Аттестация комиссияси таркиби раис, икки нафар раис ўринбосари, тўрт нафар аъзо ва комиссия котибидан иборат. Комиссия котиби овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Агентлик директорининг ўринбосари лавозимига кўра аттестация комиссияси раиси ҳисобланади.

3. Аттестация комиссиясининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ва кўрсатмалари мазкур Регламентга ва Паспортларга мувофиқ суд бошқарувчилари учун мажбурий ҳисобланади.

4. Аттестация комиссиясининг мажлислари зарурат бўлганда ўтказилади. Аттестация комиссияси раиси унинг мажлисларини ўтказади, баённомаларни ва бошқа ҳужжатларини имзолайди. Аттестация комиссияси раиси йўқлигида, унинг ваколатларини ушбу комиссия раисининг ўринбосарларидан бири амалга оширади. Аттестация комиссияси котиби комиссия мажлисларини ташкил этиш ва ўтказишни ташкил этиш учун масъул ҳисобланади.

Аттестация комиссияси мажлиси зарурат бўлганда комиссия раисининг рухсати билан масофадан туриб онлайн тарзда ўтказилиши мумкин.

5. Аттестация комиссияси мажлислари зарурат бўлганда ўтказилади ва унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ҳуқуқий ваколатга эга бўлади.

6. Агентликнинг Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш бошқармаси Аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

7. Аттестация комиссиясининг қарорлари Аттестация комиссияси мажлисида қатнашадиган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Аттестация комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади.

8. Аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш (санаси, жойи ва вақти) тўғрисида Аттестация комиссияси аъзоларига комиссияси котиби томонидан хабар берилади.

Аттестация комиссияси мажлисининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида ўзига нисбатан иш кўрилаётган суд бошқарувчиси мажлис бошланишидан камида бир ҳафта олдин хабардор қилинади. Агар суд бошқарувчиси хабардор қилинган бўлиб мажлисга келмаган бўлса, аттестация комиссияси ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиши мумкин.

9. Аттестация комиссияси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

талабгорни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказишни ташкил этади;

суд бошқарувчиси томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.

10. Талабгор аттестат олиш учун Аттестация комиссияси томонидан белгиланган махсус дастур бўйича ва муддатларда тест имтиҳони топширади.

11. Аттестация комиссияси раиси талабгорлардан тушган аризаларга мувофиқ аттестацияни ўтказиш санасини белгилайди ва талабгорни хабардор қилиш учун Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон беришни ташкил этади.

12. Ишчи органнинг билдиргисига асосан комиссия раиси талабгорни имтиҳон топширишга қўяди.

13. 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажига эга «фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш» ихтисослашувидаги адвокатлар суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтамасдан, Аттестация комиссиясининг имтиҳонларига киришга ҳақли.

14. Аттестация (қайта аттестация) сўровнома Агентликка келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кундан кечикмай имтиҳон шаклида ўтказилади.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд тест имтиҳонига кечиккан талабгорлар келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақда талабгор Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.

Агар талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин иккинчи марта тест имтиҳонини топшириш учун келмаса, талабгорга аттестат бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш рад қилинган ҳисобланади. Бунда тест имтиҳонидан ўтиш учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

15. Имтиҳон компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда, талабгори танлаган тилда элликта тест саволларига жавоб бериш шаклида ўтказилади ва жавоблар учун талабгорга бир соат вақт ажратилади.

Тест саволлари ва жавоблар вариантлари Ассоциация таклифларини ҳисобга олган ҳолда, Агентлик томонидан суд бошқарувчиларини ўқитиш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган махсус ўқув дастури асосида ишлаб чиқилади.

Тест саволларининг мазмуни ва жавоблар вариантлари тўловга қобилиятсизлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида мунтазам равишда қайта кўриб чиқилади.

16. Имтиҳон топшириш вақтида Аттестация комиссиясининг камида икки аъзоси кузатувчи сифатида иштирок этади.

17. Имтиҳон якунлангандан кейин талабгор натижалар билан танишиб, кузатувчилар билан биргаликда имтиҳон натижалари бланкасини имзолайди.

18. Агар аттестат талабгори имтиҳон натижаларидан норози бўлса ёки натижалар бланкасини имзоламаса, бланка аттестация комиссиясининг иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация комиссиясининг иштирок этган аъзолари томонидан имзоланган натижалар бланкаси имтиҳони натижаларини қайд этиш учун асос ҳисобланади.

19. Имтиҳон якунлари бўйича талабгор олинган натижалар асосида аттестациядан ўтган ёки аттестациядан ўтмаган деб тан олинади.

Имтиҳон натижалари Аттестация комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва раиси томонидан тасдиқланади.

20. Талабгорга аттестация натижаларига асосан қуйидаги тоифадаги аттестатлардан бири берилади:

саволларнинг камида 85 фоизига тўғри жавоб берганда — биринчи тоифа;

саволларнинг камида 75 фоизига тўғри жавоб берганда — иккинчи тоифа;

саволларнинг камида 65 фоизига тўғри жавоб берганда — учинчи тоифа;

саволларнинг камида 50 фоизига тўғри жавоб берганда — тўртинчи тоифа.

Тест имтиҳонининг натижалари имтиҳон ўтказилган кундан сўнг уч иш кунида Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Агентлик тест имтиҳонининг натижалари тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган аттестатни расмийлаштиради.

21. Аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтмаган ёки аттестат тоифасини ошириш истаги бўлган талабгор тест имтиҳонини такроран топшириш учун аттестация ўтказилган кундан бошлаб камида бир ой вақт ўтгандан сўнг белгиланган тартибда тест имтиҳонидан ўтишга ёки аттестат тоифасини ошириш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

22. Аттестацияни қайта топшириш якунларига кўра талабгор аттестациядан ўтмаган тақдирда, шунингдек, Агентлик қарорига асосан аттестатнинг амал қилиш муддати тўхтатилганда (бекор қилинганда), талабгор навбатдаги аттестацияга фақат суд бошқарувчиларини тайёрлаш дастури бўйича ўқув курсини белгиланган тартибда такроран ўтагандан кейин қўйилади.

Талабгор имтиҳон натижалари юзасидан охирги имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Талабгор асосли эътирозлари баён қилинган апелляцияни Аттестация комиссияси раиси номига беради. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у берилган кундан бошлаб уч кундан ошмаслиги керак. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси баённома билан расмийлаштирилади.

23. Аттестатнинг амал қилишини тўхтатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб у 3 йил давомида аттестациядан қайта ўтишига йўл қўйилмайди, суд бошқарувчисининг ўз аризаси асосида унинг аттестатининг амал қилиши тўхтатилган (бекор қилинган) ҳоллар бундан мустасно.

24. Суд бошқарувчиси сифатидаги фаолият Агентлик томонидан қуйидаги тўрт тоифага мувофиқ берилган аттестат асосида амалга оширилади:

юридик шахслар тўловга қобилиятсизлигининг соддалаштирилган тартиб-таомили ва жисмоний шахсни қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун — тўртинчи тоифадаги аттестат;

кузатув, тугатишга доир иш юритиш, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомили ва жисмоний шахс қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун — учинчи тоифадаги аттестат;

кузатув, суд санацияси, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари ва тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомили ва жисмоний шахс қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун — иккинчи тоифадаги аттестат;

кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари ва тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомили ва жисмоний шахс қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун — биринчи тоифадаги аттестат.

25. Ўзбекистон Республикасининг суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган фуқароси суд бошқарувчиси ҳисобланади ва у иқтисодий суд томонидан суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда:

кузатув тартиб-таомилини жорий этишда — муваққат бошқарувчи кредитор (кредиторлар) томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан тайинланади. Муваққат-бошқарувчи номзоди кредиторлар томонидан таклиф этилмаган тақдирда, у Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси ёхуд Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси (кейинги ўринларда Ассоциация деб аталади) ёки унинг ҳудудий бўлинмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланади;

суд санацияси тартиб-таомилини амалга оширишда — кредиторлар йиғилиши ёки мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар ёки Агентлик ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан тайинланади;

ташқи бошқарув тартиб-таомилини амалга оширишда — ташқи бошқарувчи ҳар қандай кредитор томонидан ёки Агентлик ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан тайинланади;

банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тартиб-таомилини амалга оширишда — тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинланади. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин;

жисмоний шахсни қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини амалга оширишда — молиявий бошқарувчи қарздор жисмоний шахс ёки кредиторлар ёхуд Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси ёхуд Ассоциация ёки унинг ҳудудий бўлинмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланади.

26. Иқтисодий суд тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан келиб чиқиб, қуйидаги суд бошқарувчиларини тайинлайди:

кузатув тартиб-таомилини амалга ошириш учун — муваққат бошқарувчи;

суд санацияси тартиб-таомилини амалга ошириш учун — санация бошқарувчиси;

ташқи бошқарув тартиб-таомилини амалга ошириш учун — ташқи бошқарувчи;

банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тартиб-таомилини амалга ошириш учун — тугатиш бошқарувчиси;

жисмоний шахсни қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун — молиявий бошқарувчи.

27. Суд санацияси ёки ташқи бошқарув ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини амалга оширишда муваққат бошқарувчи ваколатини амалга оширувчи шахс номзоди суд бошқарувчиси сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

28. Ассоциация Агентлик томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолайди ва суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлайди.

29 Суд бошқарувчисига ўз вазифаларини бажариши учун мукофот тўлаш миқдори кредиторлар йиғилиши (кредиторлар қўмитаси) томонидан белгиланади ва иқтисодий суд томонидан тасдиқланади. Суд бошқарувчисига мукофот «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда қарздор мол-мулки ҳисобидан тўланади, агар кредиторлар билан келишувда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса.

30. Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади.

Давлат солиқ хизмати органининг аризасига асосан жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари судга ариза берган давлат солиқ хизмати органи томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади.

Агар суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилмаган бўлса, суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қайтаради.

Иқтисодий суднинг тугатишга доир иш юритиш жараёнини якунлаш тўғрисидаги ажрими чиқарилганидан сўнг уч кун муддатда суднинг депозит ҳисобварағидан ушбу моддада белгиланган миқдорда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўлаб берилади.

31. Иқтисодий суд томонидан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомиллари тугатилганда ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш юритиш тугатилганда, ушбу Паспортнинг 30-бандига мувофиқ назарда тутилган мукофот тўланмайди.

32. Кредиторлар йиғилиши қарорига асосан суд бошқарувчисига унинг иш фаолияти натижаси бўйича қўшимча мукофот белгиланиши мумкин.

Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини амалга оширишда солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлик қопланганда, кредиторлар йиғилишининг қарори билан суд бошқарувчисига унинг фаолияти якунларига кўра Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасида мувофиқ қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин.

33. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари суд бошқарувчиси томонидан ўз вазифаларига риоя этилишини назорат қилади.

34. Агентлик ўз ваколатлари доирасида:

суд бошқарувчиси фаолиятини қонунчиликка мувофиқ текшириш;

текширишлар ўтказишда пайдо бўладиган масалалар юзасидан суд бошқарувчисидан зарур тушунтиришлар ва материалларни сўраш;

текширишлар натижаларига асосида аниқланган қонун бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;

суд бошқарувчисига аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш ҳамда уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

суд бошқарувчисини огоҳлантириш;

суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиш (бекор қилиш) ёки тўхтатиб туриш;

суд бошқарувчиси томонидан унга юкланган вазифаларнинг тегишли даражада бажарилишини назорат қилиш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

35. Суд бошқарувчиси Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан текширишлар ўтказиш учун шарт-шароитларни таъминлаши, шу жумладан зарур ахборот ва материалларни тақдим этиши шарт.

Суд бошқарувчиси унинг фаолиятини текшириш жараёнида Ассоциация ёки унинг ҳудудий бўлинмаси ходими кузатувчи сифатида иштирок этишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

36. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида:

қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнлари мониторингини юритади;

қонунчиликка мувофиқ суд бошқарувчилари фаолиятини назорат қилади;

қонунчиликка мувофиқ суд бошқарувчиси фаолиятини текширади;

қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнлари ҳақида керакли бўлган маълумот ва материалларни суд бошқарувчисидан сўраб олади;

текширишлар натижалари асосида аниқланган қонун бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатнома тузади ва Суд бошқарувчилари аттестация комиссиясига (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) кўриб чиқиш учун киритади;

суд бошқарувчиси томонидан унга юкланган вазифаларнинг тегишли даражада бажарилишини назорат қилиш бўйича бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

37. Аттестация комиссияси суд бошқарувчиси томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини кўриб чиқади ҳамда улар бўйича қарорлар қабул қилади. Қуйидагилар суд бошқарувчилари томонидан содир этилган қонун бузилиши юзасидан ишнинг кўрилиши учун асос ҳисобланади:

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари назорат қилиш бўйича ўз ваколатларини амалга оширишда суд бошқарувчилари фаолиятида қонун бузилиши аломатлари тўғрисидаги маълумот ва текшириш далолатномалари;

давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тушган ахборот, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятлари, оммавий ахборот воситаларидаги қонун бузилиш аломатлари тўғрисидаги маълумотлар ва хабарлар;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан суд бошқарувчиси томонидан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисидаги хабарлар, тақдимнома ва хусусий ажримлар.

38. Ўзига нисбатан иш кўрилаётган суд бошқарувчиси иш материаллари билан танишишга ва улардан кўчирма олишга, оғзаки ва ёзма тушунтиришлар беришга, далилларни тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, ишнинг бошқа иштирокчиларига саволлар беришга, илтимосномалар тақдим этишга ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.

39. Аттестация комиссияси ишни кўриш натижалари бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқлаган ҳолларда, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатма юбориш ёки суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда мазкур қарорни Агентликка киритади.

40. Агентлик суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиши тўхтатиб турилиши тўғрисида Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва иқтисодий судни ёзма равишда хабардор қилади ва бир вақтнинг ўзида иқтисодий судга аттестатининг амал қилиши тўхтатиб турилган суд бошқарувчисининг ўрнига номзодни тақдим этади.

41. Агентлик иқтисодий суд томонидан янги тайинланган суд бошқарувчисига аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма беради.

42. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда суд бошқарувчисининг аттестатини тиклаш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида Аттестация комиссиясига кўриб чиқиш учун таклиф киритади.

43 Аттестация комиссиясининг қарори суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тиклаш ёки тўхтатишга (бекор қилишга) асос бўлади.

44. Суд бошқарувчилари томонидан содир этилган қонун бузилиши ҳолатларини кўриб чиқиш натижалари Аттестация комиссияси баённомаси билан расмийлаштирилади.

45. Агентликнинг қарори (кўрсатмаси) ишда иштирок этувчиларга иш бўйича қарор (кўрсатма) чиқарилган кундан бошлаб уч кун ичида юборилиши керак.

46. Суд бошқарувчиси кўрсатмада белгиланган муддатда қонун бузилиши ҳолатларининг бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи далиллар билан бирга Агентликка тақдим этиши лозим.


O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI
___________-toifali
SUD BOSHQARUVCHISINING ATTESTATI


-son

O‘zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining sud boshqaruvchilarini attestatsiyadan o‘tkazish komissiyasining 20___ yil ___ ________da o‘tkazilgan imtihon natijasiga binoan


Familiyasi:

Ismi:

Otasining ismi:

Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami:


SUD BOSHQARUVCHISI

attestati berildi


Mazkur sud boshqaruvchisi attestati uning egasini:
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
sifatida tayinlash to‘g‘risidagi masalani ko‘rib chiqish uchun asos hisoblanadi.


Berilgan sana:

Amal qilish muddati:

Vakolatli shaxs:

QR-kod

1.

Малака сертификатининг номи:

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларнинг аккредитацияси

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

экспертизадан ўтказилиши режалаштириладиган ахборот маҳсулотининг тури ва экспертиза фаолияти соҳалари;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аккредитациядан ўтиш, аккредитация гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш).

б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга эканлигини тасдиқловчи диплом ёки сертификат.

Талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади.

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Бепул

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

7 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги эксперт мақомини олиш мақсадида аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс олий маълумотга, махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши керак *.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил.

9.

Изоҳ:

Аккредитация 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси;

умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари;

ўз мутахассислиги бўйича фаолиятини пухта таҳлил қила олиши.

Аккредитацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда аккредитациядан ўтган ҳисобланади.

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Малака сертификатининг номи:

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларига малака сертификати

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари (Ишчи орган — ҳудудий меҳнат инспекциялари)

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

яшаш манзили;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет);

тамомлаган йили, диплом рақами;

диплом бўйича мутахассислиги;

малака оширганлик ҳақида ҳужжат рақами ва берилган вақти;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака имтиҳонини топшириш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш).

б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олинган) нусхаси;

3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон шаклдаги фотосурат;

давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида ҳужжат нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бўлган санагача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади).

Талабгорнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади.

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

Малака сертификатининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

1 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) олий техник маълумотга, мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига ёки хорижий давлатларда олинган олий техник маълумот ёхуд илмий даражага (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) эгалиги;

олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотнинг ёхуд Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг мутахассиси сифатида камида 3 йил иш стажининг мавжудлиги *;

Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда олинган олий нотехник маълумот (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) билан охирги 10 йилдан камида 3 йил бош муҳандис, бош механик, бош энергетик ёхуд ишлаб чиқариш участкаси (бўлинмаси) раҳбари иш стажининг мавжудлиги *;

б) малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган, давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларидан ўтганлиги *.

Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир талабгор малака сертификати олган йилдан кейин ҳар 3 йилда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрига «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» хизмат тури бўйича киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти ёки Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари томонидан амалга оширилади.

Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан ишчи орган назорати остида ваколатли орган биносида, икки ойда камида бир марта ўтказилади.

Ишчи орган фаолиятига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари вакиллари жалб қилинади.

Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ва умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.

70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Малака сертификатининг номи:

Корпоратив бошқарувчи малака аттестати

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака аттестатини олиш учун суҳбатга киришга рухсат олиш, малака аттестатини қайта расмийлаштириш).

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

3 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари» бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиш *;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиш *.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш истагида бўлган талабгорларни сертификат олиш учун ўқитиш

Талабгорларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан мазкур соҳадаги сўнгги замонавий билимлар мужассамлаштирилган қисқа муддатли (бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда), жумладан, онлайн, махсус ўқув дастури шакллантирилиб, доимий равишда такомиллаштириб борилади.

Мазкур дастур «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанида ҳам ўқитилади.

Малака аттестатини олиш учун номзодларни ўқитиш ва ўқиш натижалари бўйича сертификат бериш Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Номзодлар ўқув курсининг якуни бўйича тест топшириб, умумий саволларнинг 55 фоизига жавоб берганда, тегишли тартибда сертификатга эга бўлади. Мазкур сертификат малака аттестатини олишга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини беради. Номзод тестдан ўта олмаган тақдирда, якуний тестни бепул қўшимча тўловсиз яна 2 марта такроран топширишга ҳақли.

Малака аттестатини олиш учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин.

Давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги бундан мустасно, уларда корпоратив бошқарув малака аттестати мавжуд бўлганда давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланишлари мумкин.

Корпоратив бошқарувчининг малака аттестатига эга бўлиш тўғрисидаги талаб кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, жумладан, хорижлик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Малака аттестатини олиш учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин.

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олишга номзодлар билан суҳбат ўтказилади.

мурожаатлар сони 20 та ва ундан ортиқ бўлганда суҳбат ўтказилади.

Суҳбат ҳар бир талабгор билан 20 дақиқагача давомида якка тартибда талабгорнинг:

корпоратив бошқарув мазмун-моҳияти, унинг тамойиллари, корпоратив бошқарувни баҳолаш ва диагностика қилиш қобилияти;

кузатув кенгашининг ваколатлари, вазифалари, мажбуриятлари, қарорлар қабул қилишдаги ташаббускорлиги ва бу борадаги жаҳон тажрибаси, қонунчилик нормаларининг талабларини билишлиги даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Комиссия аъзолари якка тартибдаги суҳбатга кирган ҳар бир талабгорга саволлар беради. Бунда саволлар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ўтказилган ўқув курси дастури йўналишларидан келиб чиқиб берилади.

Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

берилган саволнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берувчи далилларга асосланган жавоб берилиши;

саволлар юзасидан чуқур ва тизимли билим борлиги намоён этилиши;

корпоратив бошқарув тушунчаси ва атамаларидан эркин фойдалана олиш.

Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган талабгор корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаган кундан бошлаб бир йил мобайнида, шунингдек «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича икки йил (кундузги ва сиртқи) ўқишни тамомлаб магистр дипломини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида умумий тартибда комиссияга 3 мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин.

Суҳбат натижалари бўйича талабгорларнинг шикоятлари улар натижаси эълон қилинган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида апелляция комиссияси раисига тақдим этилади.

Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади ҳамда узайтирилмайди. Муддат тугаганидан сўнг янга аттестат олиш умумий асосларда амалга оширилади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Малака сертификатининг номи:

Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — уларнинг яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжати (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати) маълумотлари.

Аттестациядан ўтмасдан ва белгиланган йиғимни тўламасдан, II тоифали малака сертификатини оладиган шахслар қуйидагиларни кўрсатади:

CFA Institute (Chartered Financial Analyst) халқаро ташкилоти томонидан берилган молиявий таҳлил ва инвестициялар соҳасидаги халқаро сертификатнинг камида биринчи даражасига ёки ACI (The Financial Markets Association) халқаро ташкилоти томонидан берилган валюта ва пул бозорлари, хавфни (таваккалчиликни) бошқариш ва молиявий таҳлил соҳаларидаги сертификатга ёки АССА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ташкилотининг молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги халқаро сертификатига ёхуд FRM (Financial Risk Manager) сертификатининг камида амалий билимлар (Applied Knowledge) даражасига эга шахс бўлган ҳолларда — ушбу халқаро сертификат(лар) маълумотлари;

олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли диплом маълумотлари;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака аттестациясидан ўтиш, малака сертификатини олиш, малака аттестатини қайта расмийлаштириш).

б) Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

талабгорнинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси (олиш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);

иш стажи тўғрисида маълумотлар (олиш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);

жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу тўғрисида маълумотлар.

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

3 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

а) I тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассиси *:

қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга: молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига эга бўлиши;

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги 10 йилда камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.

Ёки I тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассиси:

олий маълумотга;

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги 10 йилда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.

б) Қуйидаги шахслар қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малакаси сертификатини олиш учун аттестациядан ўтишлари шарт *:

қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро органи раҳбарлари, марказий депозитарий ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, фонд биржаларнинг ижро органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари ва валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбарлари;

қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг, марказий депозитарийнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бўлимларининг, фонд биржасининг ва валюта биржалари фонд бўлимларининг мутахассислари.

в) Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлаётган малака сертификатига эга ходимлар икки кишидан кам

бўлмаслиги лозим.*

г) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг таркибий тузилмалари, бошқа профессионал иштирокчилар ижроия органлари, фонд биржаси ижроия органи ва унинг таркибий тузилмалари, бошқа биржалар фонд бўлимининг раҳбари 1тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассислари учун белгиланган малака талабларига жавоб бериши лозим *.

д) I ёки II тоифали малака сертификатига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси *:

қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга: молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига;

ёхуд қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

Ушбу Паспорт талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда — Марказий депозитарий), фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган ҳамда олий маълумотга эга жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.

I тоифали малака сертификати — жисмоний шахсларга бериладиган ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро этувчи органи раҳбари, марказий депозитарий ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари, фонд биржасининг ижро этувчи органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари ва валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбари лавозимини эгаллаш учун талаб этиладиган малака тоифаси;

II тоифали малака сертификати — жисмоний шахсларга бериладиган ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларида, марказий депозитарийнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бўлимлари, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида мутахассис сифатида ишлаш учун талаб этиладиган малака тоифаси.

Қуйидаги шахслар истисно тариқасида ваколатли орган томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтмасдан ва белгиланган йиғимни тўламасдан, II тоифали малака сертификатини олишлари мумкин:

молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли дипломга эга олий таълим муассасаси битирувчилари, (агар олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом берилган кундан уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса);

охирги беш йил мобайнида CFA Institute (Chartered Financial Analyst) халқаро ташкилоти томонидан берилган молиявий таҳлил ва инвестициялар соҳасидаги халқаро сертификатнинг камида биринчи даражасига ёки ACI — The Financial Markets Association халқаро ташкилоти томонидан берилган валюта ва пул бозорлари, хавфни (таваккалчиликни) бошқариш ва молиявий таҳлил соҳаларидаги сертификатга ёки АССА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ташкилотининг молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги халқаро сертификатига ёхуд Молиявий риск менежер FRM сертификатининг камида амалий билимлар (Applied Knowledge) даражасига эга бўлган шахслар.

Малака сертификатини бериш бўйича аттестациядан ваколатли орган томонидан ҳар ойнинг биринчи пайшанба кунида ўтказилади. Агар ушбу кун байрам кунига тўғри келса ёки техник сабабларга кўра ушбу кунда аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш имконияти бўлмаса, аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш шу ойнинг бошқа пайшанба куни ўтказилади.

I тоифали малака сертификатини олиш учун талабгорлар аттестациядан тест синови орқали икки босқичда ўтказилади.

Тест синови жами 90 та саволдан иборат бўлади.

Биринчи босқич талабгорларнинг қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишдаги умумий билим савияси ва кўникмасини аниқлашга қаратилган 60 та саволни ўз ичига олиб, уларга жавоб бериш учун талабгорларга 60 дақиқа берилади ва улар биринчи босқичда камида 45 та саволга тўғри жавоб беришлари лозим.

Иккинчи босқич талабгорларнинг бошқарув қобилияти ва маънавий дунёқарашини аниқлашга қаратилган 30 та махсус саволни ўз ичига олиб, уларга жавоб бериш учун талабгорларга 30 дақиқа берилади ва талабгорлар иккинчи босқичда камида 22 та саволга тўғри жавоб беришлари лозим.

II тоифали малака сертификатини олиш учун талабгорлардан фақат биринчи босқич тест синовини муваффақиятли топшириш талаб қилинади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

1.

Малака сертификатининг номи:

Актуарий малака сертификати

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака сертификатини олиш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш, малака сертификати муддатини узайтириш).

б) қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа маълумотлари;

даъвогарнинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);

иш стажи тўғрисидаги маълумотлар (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);

жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу тўғрисидаги маълумотлар.

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тан олишдан ўтган тақдирда) олинган математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;

сўнгги ўн йил ичида камида беш йил суғурта, математика, статистика, ахборотлаштириш соҳаларида иш стажига (жумладан, ўриндошлик асосида) ёки педагогик стажга эга бўлиш.*

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун ваколатли орган томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч нафар аъзодан иборат бўлади.

Имтиҳон комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.

Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади. Имтиҳон комиссиясининг таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади.

Имтиҳон комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳамда раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этганда, имтиҳон комиссияси ваколатли ҳисобланади.

Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин 3 ойда камида 1 марта ўтказилади.

Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади.

Малака сертификати муддати узайтирилганда, талабгор қайта малака имтиҳони топширади.

тест синови (3 академик соат давомида компьютер орқали). Тест синови якунлангач, унинг натижаси шу вақтнинг ўзидан маълум қилинади. Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма ва оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;

имтиҳон билетлари бўйича ёзма ва оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун 3 академик соат берилади).

Малака имтиҳонининг иккала босқичини 1 кун давомида ўтказишга рухсат берилмайди.

Тест саволлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 та назарий саволлардан иборат:

актуар математика (10 та савол);

статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 та савол);

суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 та савол);

инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 та савол).

Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади.

Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 баллдан кам бўлмаслиги керак.

Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл), даъвогар имтиҳон топширишга қўйилмайди.

Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат:

актуар математика;

статистика ва эҳтимоллар назарияси;

суғурта иши ва таваккалчилик назарияси;

инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш.

Имтиҳон билетининг ҳар бир назарий саволи ва амалий масаласи 5 баллик тизим бўйича баҳоланади.

Имтиҳон билети бўйича камида 30 балл тўплаган даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

*Актуарий малака сертификатининг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларга қуйидагилар киради:

актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлар буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш ҳолатининг аниқланиши, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида бериш ҳолатининг аниқланиши.

Актуарий малака сертификати бекор қилинган шахс ушбу сертификатнинг амал қилиши даврида қўпол қоидабузарликлар учун уни бекор қилиш ҳақидаги суд қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонини топширишга қўйилмайди.

1.

Малака сертификатининг номи:

Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Адлия вазирлиги

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома;

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

фуқаролиги;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

яшаш жойи;

иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар;

давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестациядан ўтказиш);

патент вакиллигига номзод бўйича:

патент вакили сифатида келгуси фаолият ихтисослиги;

олий таълим муассасасини тугатган вақт, олий маълумот тўғрисидаги диплом серия ва рақами;

Патент вакили бўйича:

малака ошириш курсида ўқиганлик тўғрисида сертификат маълумотлари.

б) номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасида мавжуд бўлмаганда ушбу диплом нусхаси илова қилинади.

Ўз хоҳишига кўра аризасига малакасини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни илова қилади.

5.

Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори:

Патент вакиллигига номзодлар ва патент вакилларини аттестациядан (қўшимча аттестациядан) ўтказиш учун БҲМнинг 4 баравари.

Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисоб рақамига (шу жумладан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

Беш иш куни

7.

Малака сертификати талаб ва шартлари

Талаб ва шартлар мавжуд эмас

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

5 йил

9.

Изоҳ:

Патент вакили гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ой олдин мурожаат этиши керак.

Малака имтиҳони номзод ёки патент вакилини имтиҳонга қўйилгани ҳақида билдиришнома йўлланган санадан эътиборан икки ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.

Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:

интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;

саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги;

саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари.

Икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадиган номзод ёки патент вакилига ҳар бир қўшимча ихтисослик бўйича яна 1 тадан қўшимча савол берилади.

Патент вакилларининг ихтисослиги қуйидаги интеллектуал мулк объектлари бўйича белгиланади:

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар;

ихтиро ва фойдали моделлар;

саноат намуналари;

селекция ютуқлари;

интеграл микросхемалар топологиялари.

Номзод ёки патент вакилига саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 30 дақиқа вақт ажратилади.

Номзод ёки патент вакилига икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун ҳар бир қўшимча ихтисослик бўйича савол учун 10 дақиқа вақт ажратилади.

Номзод ёки патент вакили икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича имтиҳон топширган тақдирда барча ихтисосликларнинг умумий суҳбат натижаси юзасидан ягона қарор қабул қилинади.

Номзод ёки патент вакиллари томонидан малака комиссияси қарори устидан апелляция комиссиясига шикоят этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолатларда номзод ёки патент вакилини малака имтиҳонига қўйиш рад этилади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмаганда;

Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими бўлганда;

аризага нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар киритилганда;

аттестациядан ўтказиш рад этилган, шу жумладан имтиҳондан четлаштирилган номзод ёки патент вакили имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб олти ой ўтмасдан мурожаат қилганда.