20.11.2023 йилдаги 612-сон
Ҳужжат 22.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонида давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш (бирлаштириш) ва уларнинг сонини мақбуллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
 LexUZ шарҳи
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Регламент қоидалари 2 — 27-иловаларда келтирилган давлат хизматларини кўрсатиш паспортларида (кейинги ўринларда — паспорт) назарда тутилган маълумотнома турларига нисбатан татбиқ этилади.
 LexUZ шарҳи
7. Ариза берувчидан тегишли маълумотнома тури бўйича паспортларнинг 4-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
 LexUZ шарҳи
9. Паспортни кўриб чиқиш учун паспортларнинг 5-бандида белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади ҳамда тақсимланади.
13. Ваколатли орган паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддат ичида сўровномани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) ушбу Регламент ва паспортларга мувофиқ бўлган тақдирда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчилар

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

1. Марказ ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

1. QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборади.

2. Маълумотнома расмийлаштиришни рад этади.

Тегишли давлат хизмати паспортининг 6-бандида белгиланган муддатларда

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани ариза берувчиларга тақдим этади.

10 дақиқа ичида

1. Давлат хизмати номи

Фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахс

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи.

Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

49,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

тегишли Руҳий касалликлар диспансери шахсий ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли Руҳий касалликлар диспансери шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Реал вақт режимида

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Фуқароларнинг Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахс

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи.

Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

49,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли Наркология диспансери шахсий ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — тегишли Наркология диспансери шахсий ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Реал вақт режимида

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги шахс жисмоний шахс

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Мудофаа ишлари бўлимлари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

Номига ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома бериш сўралаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), яшаш манзили.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

3 иш куни

7. Изоҳ

Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги шахсларга маълумотнома берилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан навбатдаги чақирув бўйича қабул қилинган қарорга асосан чақирувга оид тадбирлар давом этаётган бўлса;

чақирилувчи сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилган, бироқ шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига тегишли пул бадалларини белгиланган муддатда тўламаган бўлса.

1. Давлат хизмати номи

Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлган чет эл фуқароси (шу жумладан МДҲ давлатлари фуқароси) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс)

Жисмоний шахс ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари)

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

28,125 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

2 иш куни

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Манзил-маълумот ахборотлари тўғрисида маълумотнома (манзил-маълумот ахборотларини (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, рўйхатдан чиққанлиги, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот)

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахс

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдори.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

28,125 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

2 иш куни

7. Изоҳ

Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига тушган маблағлардан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда ва ходимларни рағбатлантириш мақсадларида фойдаланилади.

1. Давлат хизмати номи

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахс

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Доимий яшаш жойидаги ички ишлар органи

Хорижда доимий яшаётган шахс учун — консуллик муассасаси

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1.Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

вояга етмаган фарзандларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ва жойи, қариндошлик даражаси;

Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаган манзили ва қайси ҳужжатга асосан чиқиб кетганлиги (ҳужжат серияси ва рақами);

қайси давлат фуқароси ёки қайси чет давлат фуқаролигини қабул қилиш истагида эканлиги.

2. Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

маълумотномада ариза берувчининг вояга етмаган фарзандлари ҳам кўрсатилганда, уларнинг номидан қонуний вакиллари томонидан имзоланган аризаси;

нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Маълумотнома берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 ой

7. Изоҳ

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига давлат хизматини кўрсатишдан тушган маблағлар вазирликнинг ахборот тизимларининг ишчи ҳолатда бўлишини таъминлашга, моддий-техник базасини янгилашга ва такомиллаштиришга ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Мазкур паспорт Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали бериш тартибини белгилайди. Консуллик муассасалари орқали ушбу маълумотнома белгиланган тартибда олинади.

Ваколатли орган «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали уч иш куни ичида сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.

Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан автоматик тарзда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади.

1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублик Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг ваколатли органи сўрови бўйича ҳам аниқланиши мумкин.

2. Ариза берувчида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигига нисбатан шубҳа пайдо бўлганда, ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси текширув ўтказиш учун тегишли давлат органларига сўровнома юборади. Текширув якунлари бўйича хулоса берилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5, 6, 13 — 16 ва 32 — 36-моддаларининг талаблари бузилган ҳолда олинганлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ички ишлар органининг хулосасига асосан олиб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси олиб қўйилаётган шахс мазкур хулосадан норози бўлган тақдирда, у ўзининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли.

Хулосалар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.

1. Давлат хизмати номи

Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахс

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар)

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

содир бўлган ёнғин объект ҳақидаги маълумотлар (манзил ва тегишлилиги);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

СТИРи;

содир бўлган ёнғин объект ҳақидаги маълумотлар (манзил ва тегишлилиги).

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

5 иш куни

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Кўчмас мулк бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

кадастр рақами.

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

СТИРи;

кадастр рақами.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдори.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

3 иш куни

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Юридик ва жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

СТИРи.

Ариза берувчи якка тартибдаги тадбиркор учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

(ЖШ ШИР маълумотлари).

2. Солиқ объектининг кадастр рақамлари.

3. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Реал вақт режимида

7. Изоҳ

Давлат хизмати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали ҳам кўрсатилади.

1. Давлат хизмати номи

Турар жойнинг майдони тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

объектнинг кадастр рақами.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

3 иш куни

7.Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахс

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

маълумотноманинг ҳудуд кесимида ёки республика бўйича бўлиши;

объект жойлашган манзил;

маълумотнома даври (жорий ҳолат ёки охирги 10 йиллик давр).

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

Номига маълумотнома бериш сўралаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва яшаш манзили.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағларнинг 80 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағларнинг 80 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

3 иш куни

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

кўчмас мулкнинг кадастр рақами.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

3 иш куни

7. Изоҳ

Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

бино ва иншоотларнинг жойлашган манзили;

бино ва иншоотларнинг кадастр рақами;

бино ва иншоотларнинг турар жой ёки нотурар жойлиги;

бино ва иншоотларнинг умумий майдони;

бино ва иншоотларнинг умумий яшаш майдони;

бино ва иншоотларнинг ҳуқуқ эгаси (эгалари);

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тури;

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси;

чекланиш мавжудлиги;

бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати.

1. Давлат хизмати номи

Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса,
бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари
(ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

ашёнинг йўқолганлиги ҳақида хабар берилган ариза рақами;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

СТИРи;

ашёнинг йўқолганлиги ҳақида хабар берилган ариза рақами.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

Номига маълумотнома бериш сўралаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва яшаш манзили.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдори.

Йиғим қуйидагича тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисоб рақамига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 иш куни

7. Изоҳ

1. Паспорт қоидалари жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида йўқолган ашёларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Йўқолган ашё эгаси ёки унинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича нотариал тасдиқланган ишончномасиз мурожаат қилиши мумкин.

3. Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун аввал йўқотилганлик ҳақида хабар бериш хизматидан фойдаланиш талаб этилади.

1. Давлат хизмати номи

«Автомобиль тарихи» ҳақида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси;

автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома маълумоти (серияси ва рақами).

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

СТИРи;

автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси;

автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома маълумоти (серияси ва рақами).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдори.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига келиб, веб-сайтлар ёки бошқа онлайн платформалар орқали мурожаат этилганда:

40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Автоматик тарзда (реал вақт режимида)

7. Изоҳ

1. «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотлар автотранспорт воситасига доир қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:

автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари (давлат рақами белгиси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, русуми (модели), ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов (шасси) рақами, тўла (юксиз) вазни, двигатель рақами ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ўриндиқлар сони, алоҳида белгилари ёки ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса);

босиб ўтган масофаси (мавжуд бўлса);

фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя, мерос, олди-сотди шартномаси ва бошқалар);

йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги (мавжуд бўлса);

автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар (мавжуд бўлса);

автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги (мавжуд бўлса);

автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;

божхона расмийлаштирувидан ўтган сана тўғрисидаги маълумот (агар божхона расмийлаштирувидан ўтган бўлса);

автотранспорт воситасига йўловчи ташиш бўйича лицензия варақаси олинганлиги (олинмаганлиги) ҳақидаги маълумотлар.

Ваколатли орган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотлари қўшимча маълумотлар киритиши мумкин.

2. Ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган исталган «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотларни олишга йўл қўйилади, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи, мудофаа ва давлат хавфсизлик хизмати соҳасидаги, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно.

«Автомобиль тарихи» ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА*

I. Автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари:

1. Давлат рақами белгиси

2. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана

3. Русуми/модели

4. Ишлаб чиқарилган йили

5. Тури

6. Кузов/шасси рақами

7.Тўла вазни

8. Юксиз вазни

9. Двигатель рақами

10. Двигатель қуввати

11. Ёнилғи тури

12. Ранги

13. Ўтирадиган жойлар сони

14. Босиб ўтган масофаси: (ҳар бир техник кўрикдаги маълумотлар санаси билан алоҳида кўрсатилади)

15. Алоҳида белгилари (мавжуд бўлса)

16. Ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса)**

II. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги (мавжуд бўлса):

1. Шартнома (битим) тури (ишончнома, ижара, ҳадя, олди-сотди шартномаси, мерос ва ҳоказолар) шахсий маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда

2. Шартнома (битим) тузилган сана ва муддати;

3. Шартнома (битим) ҳолати (фаол, бекор бўлган)

III. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса)

1. Йўл-транспорт ҳодисаси фотосурати (мавжуд бўлса)

2. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган сана ва жой

3. Йўл-транспорт ҳодисасини қайд қилган орган (ЙҲХБ ёки суғурта ташкилоти) маълумотлари

IV. Автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар

1. Қоидабузарлик тури

2. Жарима миқдори ва унинг тўланган ёки тўланмаганлиги тўғрисида маълумот

V. Автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот

1. Тақиқ қўйган ваколатли орган

2. Тақиқ қўйилган сана

3. Тақиқ қўйиш сабаби

4. Тақиқ ҳолати

VI. Автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги маълумот

1. Гаровга олган ваколатли орган

2. Гаровга олинган сана

3. Гаровга олиш сабаби

4. Гаров ҳолати

VII. Автотранспорт воситасига йўловчи ташиш учун лицензия варақаси расмийлаштирилганлиги ҳақидаги маълумот

1. Лицензия варақаси тури

2. Лицензия варақаси берилган вақт ва муддати

VIII. Божхона расмийлаштирувига оид маълумотлар

Автотранспорт воситаси божхона расмийлаштирувидан ўтган сана тўғрисидаги маълумотлар

1. Давлат хизмати номи

Мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий давлат архивлари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

архив идораси жойлашган вилоят ва туман;

сўралаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни (батафсил кўрсатилиши лозим), қайси орган томонидан қабул қилинган (имкон қадар), санаси ва рақами (имкон қадар), қўшимча маълумотлар (агар бўлса).

2. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда ишончнома, ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда ворислик ҳақидаги гувоҳнома, ариза берувчи қонуний вакил бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат, сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса), чегирмалардан (имтиёзлар) фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар нусхаси.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдорлари

Мавзули сўровлар тури

Ўлчов бирлиги

Йиғим миқдори

Алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича мавзули сўровларни бажариш

1 та маълумотнома

Базавий ҳисоблаш

миқдорининг

0,5 баравари

Турар жойлар бўйича маълумотномалар тайёрлаш

1 та маълумотнома

Базавий ҳисоблаш

миқдорининг

0,5 баравари

Мулкий ҳуқуқларни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларга архив ҳужжатидан нусха бериш (бир шахс учун)

1 та маълумотнома

Базавий ҳисоблаш

миқдорининг

0,5 баравари

Эвакуацияни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларнинг архив маълумотномасини бериш

1 та маълумотнома

Базавий ҳисоблаш

миқдорининг

1 баравари

Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда мазкур бандларда белгиланган миқдорда 50 % қўшимча ҳақ ундирилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган йиғимлар суммаси — давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

20 иш куни

Давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш — 2 иш куни

7. Изоҳ

1. Сўровномада сўралаётган маълумотлар тегишли давлат архивида мавжуд бўлмаганда, сўровномани қабул қилган архив 2 иш куни мобайнида маълумот сақланаётган давлат архивини аниқлайди ва сўровномани тегишлилиги бўйича давлат архивларига юборади.

2. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.

Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг масъул давлат архиви томонидан икки иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса, белгиланган нархга тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 2 иш куни давомида масъул давлат архивининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

1. Давлат хизмати номи

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари)

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий давлат архивлари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

архив идораси жойлашган вилоят ва туман;

ариза берувчининг ўқиганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ўқишга қабул қилинган сана, ўқиш тугатилган сана, таълим муассасасининг ўқиган даврдаги номи, таълим муассасанинг ҳозирги номи (агар мавжуд бўлса).

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

5 иш куни

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи:

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси:

Жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари)

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар):

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий давлат архивлари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

ариза берувчининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

иш жойи ва лавозими;

ишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқ рақами ва санаси;

меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги бўйича буйруқ рақами ва санаси;

иш ҳақини тасдиқлаш лозим бўлган йиллар;

ишлаган ташкилотнинг юқори турувчи органи номи (агар мавжуд бўлса);

ташкилотнинг номи ўзгарганлиги тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

ҳомиладорлик ва туғиш таътил йиллари.

2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати:

Иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 20 иш кунидан ошмаган муддатда

7. Изоҳ:

1. Давлат хизмати номи

Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Реал вақт режимида

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома

бошланғич давр;

якуний давр;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Реал вақт режимида

7. Изоҳ

1. Давлат хизмати номи

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи расмий статистика соҳасидаги статистика дастурларига мувофиқ тайёрланадиган йиғма статистика маълумотларини тақдим этиш

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

почта манзили;

СТИРи;

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи);

сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар).

2. Юридик ва жисмоний (жисмоний шахс бўлганда нотариал тасдиқланган ишончнома) шахс вакиллари учун ишончнома.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Сўровномага асосан тақдим этиладиган ҳар бир статистика маълумотини шакллантириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Етти иш куни (икки иш кунидан ошмаган муддатда сўровномага кўра маълумотнинг мавжудлиги ва қийматини маълум қилади ҳамда тўлов амалга оширилгандан сўнг беш иш кунидан ошмаган муддатда сўралган маълумотларни тақдим этади).

7. Изоҳ

Давлат хизмати доирасида статистика дастури ва статистика фаолиятида юритиладиган статистик таснифлагичлар асосида шакллантириладиган статистика маълумотлари, шунингдек, очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотлар тақдим этилади.

Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади:

таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек, индивидуал маълумотларни сўраш;

шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

Ушбу Паспорт Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида вазирликлар ва идоралар, корхоналар, ташкилот ва муассасаларга белгиланган тартибда ва статистика дастурида белгиланган муддатларда тақдим этиладиган статистика маълумотларига, шунингдек, ваколатли органга бевосита ёки бошқа манбалар орқали келган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

1. Давлат хизмати номи

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда — КТЯДР) базасидан маълумотларни тақдим этиш

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчи жисмоний шахс учун:

ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

жойлашган жойи (почта манзили);

СТИРи;

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи).

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

КТЯДР базасидан ҳар бир ташкилот бўйича тақдим этиладиган маълумотлар учун:

ташкилот сони 100 тагача бўлганда, БҲМнинг 0,1 фоизи миқдорида;

ташкилот сони 100 тадан 10 000 тагача бўлганда, БҲМнинг 0,02 фоиз миқдорида;

ташкилот сони 10 000 тадан ортиқ бўлганда, БҲМнинг 0,01 фоизи миқдорида.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Уч иш куни (тўлов амалга оширилгандан сўнг)

7. Изоҳ

КТЯДР базасида давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик шахслар тўғрисидаги маъмурий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, статистика таснифлагичларига асосан шакллантирилган рўйхат асосида маълумотлар тақдим этилади.

маъмурий маълумотлар — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ шакллантириладиган маълумотлар;

таснифлаш — расмий статистика соҳасида қабул қилинган усуллар ва белгиларга мувофиқ объектлар тўпламини ўхшашлиги ёки фарқи бўйича алоҳида кичик тўпламларга ажратиш.

Қуйидаги таснифлагичлар ёрдамида тегишли ташкилотнинг хусусиятлари тўғрисида зарур маълумотлар шакллантирилади:

иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ ташкилот амалга оширадиган иқтисодий фаолият тури;

маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизимига (кейинги ўринларда — МҲОБТ) мувофиқ ташкилот жойлашган ҳудуд;

ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлагичига мувофиқ ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли.

КТЯДР бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати доирасида қуйидаги рўйхат асосида маълумотлар олиниши мумкин.

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати доирасида тақдим этиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ

Маълумот номи

Маълумотнинг таснифи

Ташкилот номи

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахснинг индивидуал номи.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами

(СТИР)

Солиқ органлари томонидан юридик, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига бириктириладиган такрорланмайдиган рақам.

Ташкилотнинг асосий иқтисодий фаолият тури

Ташкилот қўшимча қиймат ҳажмида ҳиссаси юқори бўлган фаолиятнинг Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичга кўра коди.

Мазкур код рўйхатдан ўтиш вақтида белгиланади ва йиллик статистика ҳисоботларига асосан ўзгартирилиши мумкин.

Маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизими коди

(МҲОБТ)

МҲОБТ коди давлат рўйхатидан ўтиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган манзилига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бириктирилади.

Жойлашган жойи

(почта манзили)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган манзил ҳисобланади.

Телефон рақами

(мавжуд бўлса)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган телефон рақами.

Электрон почта манзили

(мавжуд бўлса)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган электрон почта манзили.

Ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича коди ва номи

(ТҲШТ)

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ташкилотлар тузилиши мумкин бўлган шаклнинг (тижорат (масъулияти чекланган жамият, акциядорлик жамияти ва бошқалар), нотижорат (муассаса, жамоат фонди, жамоат бирлашмаси ва бошқалар) коди бўлиб, юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан белгиланади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган номи

Қонунчиликда белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки).

Давлат рўйхатидан ўтказилган сана

Юридик шахс ташкил этилган сана

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақам

Юридик шахс давлат рўйхатдан ўтказилган реестр рақами

Кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги

Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 1-иловага мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар.

Фаоллик ҳолати

Фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган юридик шахсларнинг ҳолати

Устав фонди

Тижорат ташкилотларида улушларга ёки муассисларнинг акцияларига бўлинган фонд.

Таъсисчилар

Юридик шахсларнинг таъсисчилари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар.

Раҳбар

Корхона ва ташкилотда ижро этувчи органи функциясини амалга ошираётган жисмоний шахс

Бунда маълумотлар юридик шахсларнинг фаоллик ҳолати (фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган) бўйича тақдим этилади.

Фойдаланувчилар бевосита ваколатли органнинг ахборот ресурслари ёрдамида реал вақт режимида сўралаётган алоҳида юридик шахснинг СТИР рақамини киритиб, мазкур бандда келтирилган маълумотларни бепул олишлари мумкин.

1. Давлат хизмати номи

Кредит тарихини олиш

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

«Кредит бюролари»

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

доимий рўйхатдан ўтган манзили.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бир йил ичида биринчи марта хизматдан фойдаланиш — бепул, кейингилари учун — БҲМнинг 5 фоизи миқдори.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати:

Реал вақт режимида

7. Изоҳ:

1. Давлат хизмати номи

Фуқаролик ҳолати далолатномалари архив маълумотномалари (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва отасининг исми ўзгартирилганлиги, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа маълумотлар)

2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахслар

3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий адлия бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари

4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

2. Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари:

фамилияси, исми, отасининг исми;

маълумотнома тури (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа маълумотлар);

далолатнома ёзуви қайд этилган йил ва сана:

талаб этилаётган маълумотлар қайд этилиши мумкин бўлган давр;

далолатнома ёзуви қайд этилган ҳудуд (ҳудуд номи ёки республика миқёсида).

3. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

учинчи шахслар манфаатида ҳаракат қилинаётганда — нотариал тасдиқланган ишончнома (чет элда яшовчи фуқаро томонидан берилган ҳамда чет тилида тузилган ишончнома белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган бўлиши лозим);

тегишли ҳолатларда марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

қонуний вакил бўлса, буни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдори.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда — йиғим Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,75 фоизиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

2 иш куни

7. Изоҳ