07.11.2023 йилдаги ПФ-188-сон
Ҳужжат 08.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Юртимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши орқали Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари яратилиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Шу муносабат билан амалдаги қонуности ҳужжатларни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тўлақонли амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда самарали йўлга қўйиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ уларни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланишига оид талабдан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатлардаги бундай чекловларни бекор қилиш;
3. Адлия вазирлиги 2024 йил 1 февралга қадар киритилган таклифлар асосида қонуности ҳужжатларини янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Адлия вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб борсин ҳамда заруратга кўра вазирлик ва идораларга ушбу масала бўйича тақдимномалар киритиб борсин.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунига мувофиқ, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар унга зид бўлмаган қисмида қўлланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
амалдаги ва янги ишлаб чиқиладиган қонуности ҳужжатларида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид нормалар аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида зарур чоралар кўриш;
ўзларига бириктирилган соҳа ва тармоқларда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фақат қонунлар билан тартибга солиниши назарда тутилган масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларини қонуности ҳужжатларида ривожлантириш, аниқлаштириш ва амалга ошириш механизмларини белгилаш бўйича ишларни ахборот-таҳлилий ҳамда экспертлик жиҳатдан таъминлаб борсин.
7. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қонун билан тартибга солиниши белгиланган масалаларни қонуности ҳужжатларидан чиқариш ва қонун даражасига кўтариш бўйича ишларни амалга оширишда вазирлик ва идораларга услубий кўмаклашиш тавсия этилсин.
6-банднинг учинчи хатбошисидаги «шахсий ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илова 2-бандининг учинчи хатбошисидаги ва 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «шахсий ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
а) муқаддиманинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.