28.08.2023 йилдаги ПФ-151-сон
Ҳужжат 29.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги номи

Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг номи

Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

1.

Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)

Қайта ташкил этилаётган жамғармалар даромадларини шакллантириш манбалари ва харажатлар йўналишларининг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда, янги манбалар ва харажатлар йўналишлари белгиланади.

Хусусан:

а) Вазирлик ҳузуридаги ва муассислигидаги корхона ва ташкилотлар фаолияти, кўрсатадиган хизматлари ва бажарадиган ишларидан олинган фойдасининг 25 фоиз қисми Жамғармага йўналтирилади;

б) давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) ажратмалар тўғридан-тўғри Жамғармага йўналтирилади. Бунда, мазкур ажратмаларнинг 0,01 фоизгача қисми Инспекция ва 0,16 фоизгача қисми ҳудудий инспекцияларнинг фаолиятини молиялаштириш учун ажратилади (асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ);

в) ҳудудий «Сув таъминоти» МЧЖлар томонидан «Ўзсувтаъминот» АЖ билан келишган ҳолда тасдиқланадиган фоиз улуши асосида махсус устама ҳақ тўлиғича Жамғармага ўтказилади. Бунда, ҳар ой якуни бўйича мазкур устамаларнинг:

Тошкент шаҳридан тушган қисмининг 30 фоизи, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан тушган қисмининг 50 фоизи «Ўзсувтаъминот» АЖга йўналтирилади;

Тошкент шаҳридан тушган қисмининг 40 фоизи Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

г) лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг электрон тендер платформаси орқали харидларда ғолиб бўлиб, бажариладиган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг 0,1 фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалар.

2.

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

3.

«Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази

Марказ ва ҳудудий бошқармалар ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) муассаса бўлганлиги сабабли, уларнинг молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.

4.

«Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази»давлат муассасаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика маркази

Марказнинг тузилмаси ва штат бирликлари унинг фаолият йўналишлари ва иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлик томонидан тасдиқланади.

Марказ ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) муассаса бўлганлиги сабабли унинг молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.

Вазирлик марказий аппаратининг ахборот-коммуникация технологияларига оид ишлари (хизматлари) Марказ томонидан бепул бажарилади ҳамда зарурий ҳолларда, вазирликнинг бу борадаги моддий-техник база ва бошқа воситалари унинг тасарруфига беғараз ўтказиб берилади, шунингдек, бу борадаги моддий-техник таъминот ва харидлар Марказ томонидан ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

5.

«Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидагиТехник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти

Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқотинститути:

а) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;

илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш маҳсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини юритиш;

объектларнинг умумий маълумотлар муҳити (CDE / Common Data Environment), қурилишда корхоналар ресурсларини режалаштириш (ERP / Enterprise Resource Planning) ва ахборот моделлаштириш технологияларини (BIM / Building Information Modeling) жорий этиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади;

б) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва халқаро талаблар билан уйғунлаштиришни Вазирлик буюртмачилигида тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширади;

в) бино-иншоотлар, жумладан кўп квартирали уйлар, давлат муассасалари, ижтимоий соҳа, ишлаб чиқариш ва жамоат биноларини энергия самарадорлик нуқтаи назаридан аудит қилади.

Бунда:

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ давлат буюртмачиларига энергия самарадорликка аудит қилиш учун Институт билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади;

комплекс синов лабораториясини жиҳозлаш ва BIM технологияларини жорий этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 2023 ва 2024 йилларда 10 миллиард сўмдан, шунингдек, етмайдиган қисми учун Жамғарма ҳисобидан маблағлар ажратилади;

тегишли лицензия талаблари ва шартларини бажарган ҳолда, шаҳарсозлик соҳасида лицензияланадиган фаолият турларининг барчасини амалга ошириш ҳуқуқига эга;

шаҳарсозлик норма ва қоидаларини ишлаб чиқишда янги технологияларни амалиётга татбиқ қилишдан олдин сейсмик мустаҳкамлик, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хавфлар бўйича синов ишларини ўтказиш учун полигон барпо этади, бунинг учун Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига чегарадош ҳудудидан зарурий ер майдони ажратилади, шунингдек, полигонни қуриш учун Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 12 миллиард сўм ажратилади, шунингдек, хорижий грантлар, Институт маблағлари ва бошқа манбалар жалб этилади;

ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) муассаса бўлганлиги сабабли, унинг молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади;

қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини синаш, бино-иншоотларни инструментал-техник кўрикдан ўтказиш ва сейсмик мустаҳкамликни текшириш бўйича лабораторияларнинг (ташкилотларнинг) бевосита масъул мутахассисларини ўқитиш (малакасини ошириш) ва сертификатлаш ишлари Вазирлик томонидан ташкил этилади ҳамда бунда ишчи орган функцияси Институтга юкланади.

6.

«Ўзбеккоммуналлойиҳа-қурилиш» ДУК

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Коммунал лойиҳа илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси

Институт ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) муассаса бўлганлиги сабабли унинг молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.

7.

«Коммуналўқув» ўқув-методика маркази» ДУК

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Коммунал таъминот маркази» давлат муассасаси

Кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва эксплуатация қилишга ҳамда бошқарув органлари фаолиятига кўмаклашиш ва методик таъминлаш билан боғлиқ қуйидаги вазифалар мазкур марказга юклатилади:

кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ахборот ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини методологик таъминлаш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларига молиявий ва техник масалаларда кўмаклашиш, давлат органларида уларнинг манфаатларини ифода этиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш;

кўп квартирали уйларда авария ҳолатларини бартараф этиш, ускуналар ва муҳандислик коммуникацияларни таъмирлаш, алмаштиришда бошқариш органларига кўмаклашиш, шу жумладан, зарур техника воситаларини ижарага бериш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларига фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоотларни ижарага бериш.

Давлат тасарруфида бўлган, кўп квартирали уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи маъмурий бино-иншоотлар мол-мулклари билан бирга марказ тасарруфига ўтказилади.

Марказ ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) муассаса бўлганлиги сабабли, унинг молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.

8.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳри уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компаниялари

Мазкур инжиниринг компанияларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-378 сонли қарорида белгиланган тегишли тартиб-таомиллар татбиқ этилади.

9.

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «ЎзшаҳарсозликЛИТИ», «ТошкентбошпланЛИТИ» ва «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» бош лойиҳа институтлари давлат муассасалари

Бош лойиҳа институтлари зиммасига аҳоли пунктларининг ва қурилиш объектларини шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилиши юзасидан муаллифлик назоратини юритиш бўйича вазифалар юкланади.

Хусусан:

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» институти томонидан республика бош схемаси, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг бош режалари, ҳудудий схемалари ва агломерация ҳудудларининг стратегиялари лойиҳалари ишлаб чиқилади;

«ТошкентбошпланЛИТИ» институти томонидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, Тошкент вилояти шаҳарлари ва шаҳарчаларининг бош режалари, ҳудудий схемалари ва агломерация ҳудудларининг стратегиялари лойиҳалари ишлаб чиқилади;

«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» институти томонидан қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантириш тарҳлари лойиҳалари ишлаб чиқилади, шунингдек, бунинг учун топогеодезия ва муҳандислик-геология қидирув ишлари бажарилади.

Бунда, «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» институти устав фондида улушлари мавжуд бўлган:

давлат иштирокидаги корхоналар устав фондида мазкур улушларнинг баланс қиймати миқдорида давлат улуши камайтирилади;

тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларнинг улуши бўйича институт томонидан тўлов (улушнинг бозор қиймати баҳосида) амалга оширилади.

Бош лойиҳа институтлари ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) муассаса бўлганлиги сабабли, уларнинг молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.

10.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига ўтказилмоқда.

Жамиятнинг устав капиталидаги давлат улуши акциядор ваколатларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда Вазирликка берилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири (ёки вазир ўринбосарларидан бири) жамият кузатув кенгаши таркибига киритилади.

Вазирлик томонидан ичимлик ва оқова сув чиқариш соҳасидаги эксплуатация ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш фаолияти мувофиқлаштирилади, соҳада ягона давлат сиёсати ва назорат тизими амалга оширилади.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва ичимлик сув таъминоти ташкилотлари томонидан:

ишлаб чиқиладиган сувнинг технологик жиҳатдан сарфланиши ва йўқотилиши ҳисоб-китоблари ҳамда уларнинг йўл қўйиладиган нормалари (лимитлари), ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими иншоотлари, тармоқлари ва жиҳозларини режавий кўрик ва таъмирлаш ишлари графиги Вазирлик билан келишилади;

ишлаб чиқиладиган бизнес-режалар, аҳоли пунктларини соатбай ичимлик сув билан таъминлаш графиги, режавий қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришда ичимлик сувни ўчириш графиги, ичимлик ва оқова сув тизимининг мавжуд технологик жараёнларига киритилаётган ҳар қандай ўзгартиришлар юзасидан Вазирликка мунтазам равишда маълумот берилади.

«Ўзсувтаъминот» АЖ бажарилган, амалга оширилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлари юзасидан Вазирликка ҳисобдор бўлади, шунингдек, унинг сўровлари ижросини ўз вақтида таъминлаш учун масъул ҳисобланади.

Жамият ва унинг тизимидаги ташкилотларга махсус мақсадли ҳисобварақлардан фойдаланишга рухсат берилади (хорижий кредитлар иштирокидаги лойиҳалар бўйича ташқи қарз мажбуриятларини бажариш муддатига мувофиқ ҳолда).

Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш учун халқаро молиявий институтлар / хорижий ҳукумат ташкилотларидан олинган кредитларни сўндириш манбалари қайта кўриб чиқилади.

11.

«Ўзоғирсаноат» АЖ ва «ТошуйжойЛИТИ» АЖ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига киритилмоқда.

Жамиятларнинг устав капиталидаги давлат улуши акциядор ваколатларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда Вазирликка берилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарлари жамиятлар кузатув кенгашлари таркибига киритилади.

12.

Ҳудудий бош бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари қошида ташкил этилган архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича бюролар

Мазкур бюроларнинг барчаси тугатилиб, уларнинг қолдиқ маблағлари, мол-мулки, бошқа товар-моддий бойликлари ва ашёлари тегишлилиги бўйича муассислар тасарруфига берилмоқда.

Соҳа бўйича тегишли давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ барча ишлар бевосита ҳудудий бош бошқармалар томонидан амалга оширилади.

Бунинг учун ҳудудий бош бошқармаларда хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи бўлимлар ташкил этилади.

Мазкур бўлимларнинг ходимлари сони иш ҳажми ва тушумлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Ҳудудий бош бошқармаларнинг айрим харажатлари (тасдиқланган харажатлар сметасида кўзда тутилмаган) хўжалик ҳисобидаги бўлимлар фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

13.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказлари

Давлат муассасаси шаклида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш консалтинг марказлари этиб қайтаташкил қилинмоқда.

Консалтинг марказлари бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектлари, жумладан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги қурилиш объектлари, алоҳида тоифадаги қурилиш объектлари (ёпиқ тендерлар) ва халқаро молия институтлари / хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида давлат харидларига оид тендер ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ваколатли давлат муассасалари этиб белгиланади.

Харид жараёнлари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали амалга ошириладиган объектларнинг тендер ҳужжатларини ваколатли органдан комплекс экспертиза қилиш амалиёти бекор қилинади.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Янги ташкил қилинаётган тузилманинг тўлиқ (расмий) номи

Изоҳ

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги давлат муассасалари шаклидаги кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компаниялари.

Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан кўп квартирали уйларни таъмирлаш билан боғлиқ барча тадбирлар бўйича ишлаб чиқиладиган дастурлар ва манзилли рўйхатларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишиш мажбурий ҳисобланади.

Бунда, молиялаштириш манбасидан қатъи назар, кўп квартирали уйларни таъмирлаш билан боғлиқ барча тадбирлар тегишлигига кўра буюртмачи ташкилотлар ва кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компаниялари томонидан вазирликнинг махсус ахборот тизимига бажарилган иш ҳажми бўйича маълумотлар киритиб борилади.

Инжиниринг компаниялари фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-378-сон қарорида белгиланган тегишли тартиб-таомиллар татбиқ этилади.

2.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази.

Марказ:

ҳудудлардаги мавжуд ҳолатларни аниқлаш, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачилик функцияларини амалга оширади;

аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланишнинг умумий ёндашувлари, мезонлари ва методологиясини яратиш бўйича ишларни ташкил этади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади;

«Давлат шаҳарсозлик геоахборот тизими» идоралараро геоахборот дастурий комплексини юритади ва операторлик функциясини бажаради, шунингдек, ушбу тизимда маълумотларни жойлаштириш, сақлаш, фазовий маълумотлар алмашинувини таъминлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини бошқаради.

Марказнинг фаолияти Давлат бюджети, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизи миқдоридаги, Давлат шаҳарсозлик кадастрини ва Шаҳарсозлик геоахборот тизимини юритишдан тушган маблағлар, маҳаллий ва хорижий грантлар, техник кўмак тартибида жалб этилган маблағлар, Қурилиш ва ўй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

3.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Архитектура, қурилиш, муҳандислик ва коммунал хўжалик соҳаларида кадрлар тайёрлаш (жумладан, махсус мақсадли), қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва баҳолаш бўйича ихтисослашган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги Компетенцияни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт), шунингдек,унинг асосий функцияларини амалга оширувчи таркибий бўлинмалари — Архитекторлар ва муҳандислар олий мактаби, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази, Малакани баҳолаш маркази ҳамда унинг ҳудудий филиаллари (юридик шахс мақомига эга бўлмаган).

Собиқ Тошкент машинасозлик касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмасдан бўш турган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманининг 14-мавзесида жойлашган бино-иншоотлари тегишли мол-мулки, жиҳозлари ва воситалари билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Тошкент архитектура-қурилиш университетига бепул берилади.

Тошкент архитектура-қурилиш университетининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган ўқув биноси, унга туташ ер майдони билан бирга, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Институтга бепул берилади.

Бунда, Институтнинг ҳудудий филиаллари тегишлилигига кўра ҳудудлардаги қурилиш ва коммунал хўжалик техникумлари биноларига ёки Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари тасарруфидаги биноларга ижара ҳақининг «ноль» ставкаси асосида жойлаштирилади.

Институт ўзини ўзи молиялаштирадиган (хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган) муассаса бўлганлиги сабабли унинг молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисобрақамлари орқали амалга оширилади.

Институтда ўқиш тўлов-шартнома асосида амалга оширилади ҳамда институтга талабаларни / тингловчиларни қабул қилиш параметрлари ва тартиби вазирлик томонидан тасдиқланади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар

«Ўзсувтаъминот» АЖ

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институти

Коммунал таъминот маркази

«ТошкентбошпланЛИТИ» бош лойиҳа институти

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика маркази

Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази

«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» бош лойиҳа институти

Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — туман қурилиш бўлимлари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари

Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти

Коммунал лойиҳа илмий-тадқиқот институти

«Ўзбекистон бунёдкори» газетаси таҳририяти» МЧЖ

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ

Компетенцияни ривожлантириш институти

(Архитекторлар ва муҳандислар олий мактаби, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази, Малакани баҳолаш маркази, ҳудудий филиаллар)

Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компаниялари

«Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши» журнали таҳририяти» МЧЖ

«Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ

Иссиқлик таъминоти давлат ташкилотлари

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш консалтинг марказлари

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Масъул бўлган раҳбар ўринбосари

Бажариладиган тадбирларнинг пировард натижаси

1.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал соҳаларидаги фаолиятини тартибга солувчи низомларни ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 ноябрга қадар

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов

Вазирлик ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва таркибий ташкилотларнинг бирлаштирилиши ва қайта ташкил этилиши муносабати билан уларнинг шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларидаги вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.

Бир-бирини такрорловчи ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган функциялар чиқариб ташланади.

2.

Қурилиш соҳасида ёпиқ давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2023 йил 31 декабрга қадар

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов

Қурилиш соҳасида ёпиқ давлат харидларини ўтказиш бўйича ҳуқуқий асос яратилади.

Қурилиш соҳасида ёпиқ давлат харидларини ўтказиш бўйича ягона тартибот шаклланади.

3.

Намунавий ва такроран қўлланиладиган лойиҳаларда энергия тежамкор ва энергия самарадор технологияларни қўллаган ҳолда, лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг базасини шакллантириш.

Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:

бош лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган 12 типдаги мактаб, 4 типдаги мактабгача таълим ташкилоти, 2 типдаги қишлоқ оилавий поликлиника, 2 типдаги маҳалла маркази ва 6 типдаги кўп қаватли уйларнинг намунавий лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни энергия тежамкор лойиҳаларга айлантириш;

қайта ишлаб чиқилган намунавий лойиҳаларни аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, буюртмачи хизматлари, тегишли ташкилотлар ва кенг жамоатчилик эркин фойдаланиши учун Вазирликнинг расмий веб-сайтига ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов

Намунавий лойиҳалар (12 типдаги мактаб, 4 типдаги мактабгача таълим ташкилоти, 2 типдаги қишлоқ оилавий поликлиника, 2 типдаги маҳалла маркази ва 6 типдаги кўп қаватли уйлар) энергия тежамкор технологиялар, материаллар ва лойиҳа ечимларидан самарали фойдаланган ҳолда, қайта ишлаб чиқилади.

Мазкур энергия тежамкор намунавий лойиҳалар мақсадли дастурларга киритилган объектларга татбиқ этилади ва бюджет маблағлари тежалади.

4.

Нукус ва Урганч шаҳарлари иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида когенерация технологияларини жалб қилган ҳолда модернизация қилиш лойиҳаларининг маслаҳат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар кўмагида лойиҳа- баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер жараёнларини ташкил қилиш.

Лойиҳа доирасида:

2 та қозонхонада («Нукус РК-1», «Урганч-19 квартал») ҳамда 70 км иссиқлик тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини амалга ошириш;

мавжуд иссиқлик таъминоти тизимидаги объектларни 25 йилгача хусусий сектор бошқарувига бериш (қурилиш-монтаж ишлари муддати — 4 йил);

BFOM (Build finance operate and manage) механизми ва шартларини жорий қилишни назарда тутган ҳолда, 2 та қозонхонада реконструкция ва модернизация ишларини хусусий шерик томонидан амалга ошириш ва молиялаштириш.

2023-2024 йиллар давомида

Ш. Хидоятов

Нукус ва Урганч шаҳридаги 408 та кўп квартирали уйлардаги 16 мингта хонадоннинг иссиқлик таъминоти тизими яхшиланади.

Барча кўп квартирали уйларда 430 та «ақлли» иссиқлик ҳисоблагичлар ўрнатилади, 8 та эскирган қозонлар ўрнига замонавий қозонлар ўрнатилади.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 15 млн метр куб табиий газни иқтисод қилишга эришилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хусусий шерик томонидан жами 336 млн доллар миқдорида инвестиция киритилади.

5.

Наманган шаҳри оқова сув тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш, ундан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш.

Лойиҳа доирасида:

1 та оқова сув иншоотини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда 8 км оқова сув тармоқларини қуриш ишларини амалга ошириш;

мавжуд оқова сув тизимидаги объектларни 25 йилгача хусусий сектор бошқарувига бериш (қурилиш-монтаж ишлари муддати — 3 йил);

BFOM (Build finance operate and manage) механизми ва шартларини жорий қилиш назарда тутган ҳолда 1 та оқова сув иншоотида реконструкция ва модернизация ишларини хусусий шерик томонидан амалга ошириш ва молиялаштириш.

2023 — 2025 йиллар давомида

Ш. Хидоятов

Хусусий шерик томонидан лойиҳага 96 млн доллар қийматига тенг сармоя киритилиши таъминланади.

Қуввати суткасига 100 минг метр куб оқова сувларни тозалашга мўлжалланган иншоот ва 8 км узунликдаги оқова сув коллектори қурилади.

Иншоот 1,8 млн аҳолига хизмат кўрсатишга қувватига эга бўлади.

6.

Қурилишда лицензиялаштириш соҳасидаги қонунчиликдаги номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

Лицензияларни беришга оид мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;

тегишли фаолиятни лицензиялашда талаб этиладиган ходимлар сони ва мутахассисларнинг касбий маълумотларига қўйиладиган талабни аниқ белгилаш;

объектларнинг хавф-хатарлик омили бўйича тоифаларга ажратилишидан келиб чиққан ҳолда, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни экспертиза қилиш фаолиятини лицензиялаш тизимини мувофиқлаштириш.

2024 йил 1 февралга қадар

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов

Қуйидагиларга эришилади:

лицензиялашда ҳуқуқий бўшлиқ, бюрократия ва коррупция ҳолатлари бартараф этилади;

чет эл юридик шахсларига «license.gov.uz» АТ орқали лицензия олиш учун мурожаат йўллаш имконияти яратилади;

айрим фаолият турларини лицензиялаш муддатлари қисқартирилади;

айрим фаолият турларини лицензиялашдаги ортиқча талаблар чиқариб ташланади;

айрим фаолият турларини лицензиялашда талаб этиладиган мутахассисларнинг сони аниқ белгиланади;

объектларни хавф-хатарлик омили тоифалари бўйича лицензиялаш билан лойиҳалаш мувофиқлаштирилади;

аккредитациялашда лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилотлари томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га мажбурий киритилади;

эксперт тайёрланишида бевосита ёки билвосита иштирок этган лойиҳалар юзасидан ёхуд яқин қариндошлар иштирокида бажарилган лойиҳалар юзасидан экспертиза ўтказишга йўл қўйилмайди;

шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари билан меҳнатга оид, молиявий жиҳатдан ва (ёки) бошқа бевосита бўйсунуви муносабатларида бўлмайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилишда уларни хавф-хатар тоифалари бўйича кўриб чиқиш талаб ва шартлари белгиланади.

7.

Соҳадаги рухсат бериш тартиб таомилларини, ва лойиҳаларни келишиш тартиботини мақбуллаштириш бўйича Тошкент ва Қарши шаҳарларида қуйидагиларни кўзда тутувчи экспериментни амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш:

қурилишга рухсатнома бериш ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш босқичларини бирлаштирган ҳолда ягона босқичда амалга ошириш;

объектлар тоифасидан келиб чиқиб лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатларини ва тўлов миқдорларини таҳлил қилган ҳолда қайтадан белгилаш;

рухсатнома бериш, лойиҳаларни келишиш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, объектларни рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш тугалланган объектларни фойдаланишга рухсат беришни рад этиш асосларини қайтадан кўриб чиқиш;

объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини келишиш жараёнини ва архитектура-шаҳарсозлик кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш.

2024 йил 1 февралга қадар

Д. Адилов

Рухсатнома ва архитектура топшириғини бериш бўйича босқичлар мақбуллаштирилади.

Объектлар тоифасига қараб уларнинг лойиҳаларини келишиш жараёни муддатлари ва тўлов миқдорлари қайта кўриб чиқилади.

Шаҳарсозлик соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда рад қилиш асослари қайта кўриб чиқилади.

8.

«Ақлли ҳисоблагичлар» ўрнатиш юзасидан дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, 2024 — 2026 йилларда қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутиш:

ҳудудлар кесимида «ақлли ҳисоблагичларга» бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

эҳтиёжга кўра, «ақлли ҳисоблагичлар» харид қилиш ва ўрнатишнинг молиявий манбаларини аниқлаш;

иссиқлик энергияси ҳисоби юритилишида шаффофликни таъминлаш.

2024 йил 1 февралга қадар

Ш. Хидоятов,

О. Жўраева

Истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти корхоналари ўртасидаги молиявий муносабатларнинг шаффофлигини таъминлашга эришилади.

Жумладан, маҳаллий бюджет, халқаро молия институтлар ва грант маблағлари ҳисобидан 268 мингта «ақлли ҳисоблагич»лар ўрнатилади.

Натижада иссиқлик сув таъминотидаги йўқотишлар 20 фоизга камайиши кутилади.

9.

Вазирлик тизимида янги ташкил этилган ва қайта ташкил этилган давлат муассасалари (кейинги ўринларда — муассасалар) фаолиятини самарали ташкил этиш, таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш, моддий-техника базасини яратиш, малакали мутахассислар, жумладан, заруратга кўра хорижий мутахассислар билан таъминлаш.

Бунда, қуйидагиларни инобатга олиш:

муассасалар юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга ҳамда ҳисоб рақамларига (шу жумладан чет эл валютасида) эга бўлади;

муассасалар низоми ва ташкилий тузилмаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади, шунингдек, уларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали вазирлик билан келишилган ҳолда муассасалар раҳбари томонидан тасдиқланади;

муассасалар раҳбари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан, раҳбар ўринбосарлари вазирлик билан келишилган ҳолда муассаса раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

муассасалар ходимларига вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади (шунингдек, зарурий ҳолларда бошқача шартлар қўлланилиши мумкин);

бошқа ташкилотлар томонидан олинадиган тижорат кредитлари учун муассасалар томонидан гаров таъминоти ёки кафолат тақдим этиш тақиқланади;

муассасалар таъсисчилигида ташкилотлар тузишга ёки уларнинг устав фондида иштирок этишга йўл қўйилмайди (юридик шахс мақомига эга филиаллар ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мавжудлари эса белгиланган тартибда тугатилади ёки устав фондидаги улушини қайтариш таъминланади;

муассасалар томонидан молиявий ва хўжалик операциялари банк ҳисоб-рақамлари орқали амалга оширилади (давлат буюртмачиси функциясини бажаришдаги ҳолатлар бундан мустасно) ҳамда соф фойда ҳисобидан бюджетга ажратмалар йўналтирилмайди;

зарурий ҳолларда, махсус ҳисоб-рақамлар очиш ҳамда улар орқали молиявий ва хўжалик операцияларини бажаришга рухсат берилади.

Доимий равишда

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов,

О. Жўраева

Вазирлик тизимидаги ўзини ўзи молиялаштирадиган ва хўжалик ҳисобида фаолият юритадиган давлат корхоналари (муассасалари) томонидан молиявий ва хўжалик фаолиятини самарали ташкил этиш таъминланади.

10.

Соҳа бўйича назорат тизимини кучайтириш ҳамда тегишли тузилмаларнинг функция ва ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида:

қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондидан ва ичимлик сувдан фойдаланиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш учун Инспекцияни;

аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан риоя этилиши устидан давлат архитектура назоратини амалга оширишга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини масъул этиб белгилаш.

Бунда:

ҳудудий инспекциялар хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштирилади ва уларнинг инспекторлари сони назоратга олинадиган объектларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

вазирлик ҳузурида шаҳарсозлик соҳасида низоларни судга қадар кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича идоралараро комиссия тузилиб (вазир раислигида), унга шаҳарсозлик фаолиятига доир ҳужжатларни вақтинча тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ваколати берилади.

Доимий равишда

Д. Адилов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат тизими такомиллаштирилади.

11.

Архитектура соҳасида давлат назоратини олиб бориш субъектлари, уларнинг функциялари ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш.

Бунда, давлат архитектура назоратини амалга оширишда Вазирликнинг ваколатли шахсларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан объектларнинг лойиҳа ҳужжатларидан бошлаб уларни фойдаланишга қабул қилингунга қадар барча тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, шунингдек, улардан зарур ахборотлар, маълумотлар ва тушунтиришлар олиш;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш давомида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларини ва жисмоний шахсларни тушунтиришлар беришга чақириб олиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига ҳамда жисмоний шахсларга шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилишида аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш ҳақида кўрсатмалар бериш;

кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;

аҳоли пунктларида объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва улар қурилишини амалга оширишда шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилотлари томонидан муаллифлик назоратининг юритилиши устидан назорат қилиш;

шаҳарсозликка оид қонунчилик ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид хатти-ҳаракат содир этган шахслар фаолиятини (тегишли лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларини) тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан тегишли идоралар ва ташкилотларга тақдимномалар киритиш;

маҳаллий ҳокимликларга улар томонидан шаҳарсозлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинган қарорларини бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритиш;

шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларининг бузилишига оид масалалар юзасидан расмий сўровга жавоб бермаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан судга мурожаат қилиш;

шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик юзасидан ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш.

Доимий равишда

Д. Адилов

Архитектура соҳасида давлат назоратини олиб бориш субъектлари, функциялари ва назорат қилиш механизмлари такомиллаштирилади.

Бунда, давлат архитектура назоратини амалга оширишда Вазирликнинг ваколатли шахсларига муайян ҳуқуқлар берилади.

12.

Кўп қаватли уй-жой объектларини улуш асосида қуриш тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни тайёрлаш:

ҳудудларда улуш асосида қурилаётган объектларни таҳлил қилиш;

мавжуд муаммолар ва зиддиятларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф этиш механизмларини яратиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги улуш киритиш асосида мавжуд шартномавий муносабатлардаги хавфни таҳлил қилиш;

шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш бўйича идоралараро ва ички интеграцияни амалга ошириш.

Улуш киритиш асосида кўп қаватли уй-жой объектлари қурилиши бўйича тартиб-таомилларни такомиллаштиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Ш. Хидоятов

Мазкур йўналишда амалдаги тартибга ўзгартиришлар киритиш орқали фуқароларнинг алданиб қолиш эҳтимоли (хатарлар), сарсон бўлишининг олди олинади.

13.

Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари рейтинги ҳамда соҳадаги давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни тайёрлаш:

ҳудудларнинг мастер режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича тендер тизимини жорий этиш;

реновация лойиҳалари ва кўп хонадонли уйларни таъмирлаш бўйича тендерларни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали амалга ошириш;

объектлар бўйича лойиҳа олди ҳужжатларини (ТИА, ТИҲ) тайёрлаш бўйича тендерларни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали амалга ошириш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов,

О. Жўраева

«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги лойиҳа ва пудрат ташкилотлари рейтингида аниқланган коррупцион омиллар бартараф этилиши таъминланади.

Жумладан, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг электрон онлайн тендер платформаси орқали:

ҳудудларнинг мастер режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича тендерлар ўтказиш;

кўп хонадонли уйларни таъмирлаш бўйича тендерларни ўтказиш

объектлар бўйича лойиҳа олди ҳужжатларини (ТИА, ТИҲ) тайёрлаш бўйича тендерларни ўтказиш йўлга қўйилади.

14.

Иссиқлик таъминоти соҳасига биллинг тизимини жорий қилиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва унинг сарфини электрон назорат қилувчи биллинг тизимини жорий қилиш юзасидан техник топшириқ ва йўриқнома ишлаб чиқиш;

иссиқлик таъминотига уланган истеъмолчилар электрон базасини шакллантириш ва ишга тушириш;

биллинг тизимининг зарур маълумотлар базалари (нотариал, кадастр, ички ишлар, давлат хизматлари, тўлов тизимлари) билан тўлиқ интеграциясини таъминлаган ҳолда, функционал имкониятларини яратиш;

биллинг тизимини иссиқлик таъминоти корхоналарида жорий қилиш ва барча истеъмолчиларнинг ушбу электрон тизимдан тўлиқ фойдаланишини таъминлаш.

2024 йил 1 февралга қадар

Ш. Хидоятов

Истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти корхоналари ўртасидаги молиявий муносабатлар шаффофлигини таъминлашга эришилади.

Бунда:

19 та иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу тизимга уланади (13 мингдан зиёд кўп квартирали уйлар ҳамда 2 мингдан ортиқ ижтимоий соҳа муассасалари);

нотариал, кадастр, ички ишлар, давлат хизматлари, тижорат банклари маълумот базалари билан интеграция қилинади.

15.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида малака даражасига мос равишда касбий фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича 28 та касбий стандартни ишлаб чиқиш.

2023 йил 31 декабрга қадар

Д. Адилов

Қурилиш соҳасига оид 20 та ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига оид 8 та касбнинг стандарти яратилади.

16.

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ барча ташкилий-техник ва молиявий масалаларни ҳал этиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

а) Вазирликка, шу жумладан, тизим ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмаларга тегишли фаолият йўналишига мос келадиган ва белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлган юқори малакали ва салоҳиятли ходимлар ишга қабул қилинади;

б) Вазирлик, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалар тасарруфидаги бино-иншоотлар, автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулклар ўз тасарруфида қолдирилади (улардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалдаги тартибни сақлаб қолган ҳолда). Бунда ўз биносига эга бўлмаган ташкилотлар вазирлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг биноларида ижара ҳақининг ноль ставкасида жойлаштирилади;

в) Вазирлик, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалар тасарруфидаги автотранспорт воситалари бўйича белгиланган меъёрлардан ортиқча қилинган харажатлар тегишли муассасанинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

г) Вазирлик, жумладан ҳудудий бўлинмаларнинг барча ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маоши, лавозим маошига устама ҳақлар, байрам пули, чораклик мукофот пули ҳамда бошқа тўловлар ва устамаларни белгилашда тариф коэффициентини 2 бараварга оширилган миқдорда қўлланади;

кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўловлари амалга оширилади (устамалар, оширилган ва рағбатлантирувчи коэффициентларни инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан икки бараваргача коэффициентларда);

д) бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан (оширилган ва рағбатлантирувчи коэффициентни инобатга олган ҳолда) ходимларга устамалар, мукофот пуллари, рейтинг, рағбатлантирувчи ва бошқа тўловларни амалга оширишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сон қарорининг бюджетдан ташқари маблағларни ишлатиш қисмидаги талабларини Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотларига нисбатан татбиқ этмаган ҳолда) шунингдек, алоҳида шахсий ўрнак кўрсатганлик учун (лавозим маошининг 100% гача), хорижий тилни билганлик (тегишли сертификатга эгалик) учун (30%), нуфузли хорижий олий таълим муассасасини битирганлик учун (30%) ва илмий даражага эгалик учун (60% гача) ҳар ойлик устамалар тўланади;

е) тизим фаолиятини самарали ташкил этиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш учун Вазирлик марказий аппарати тузилмасида аппарат раҳбари бўлинмаси (умумфункционал бўлинмалар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва тармоқ бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул) ва диспетчерлик хизматини (call-center) ташкил этилади, ҳудудий бўлинмаларда комплаенс назорат бўйича мутахассис лавозимини жорий қилинади, шунингдек, зарур ҳолларда, айрим турдаги ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш учун ижрочилар аутсорсинг асосида жалб этилади;

ж) вазирлик тизимида эксперт-таҳлил фаолиятини самарадорлигини ошириш ҳамда алоҳида аҳамиятга эга бўлган масалалар ва устувор вазифаларни ижро қилишда тезкорликни таъминлаш мақсадида, вазирлик марказий аппаратида эксперт-таҳлил гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади (2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3628-сон қарорида белгиланган тартиб-таомилларни татбиқ этган ҳолда).

Доимий равишда

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов,

О. Жўраева

Вазир ўринбосарлари, бош бошқарма ва бўлимлар ҳамда ҳудудий ва таркибий тузилмаларнинг йўналишлар бўйича аниқ вазифалари белгилаб берилади.

Малакали кадрлар танлаб олинади, мутахассис кадрларнинг ўз йўналишлари ва салоҳиятига қараб иш юритиши тартибга келтирилади.

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари фаолияти самарали ташкил этилади.

17.

Вазирликнинг айрим функцияларини, жумладан қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ва бугунги кунга қадар амалда жорий этилмаган (ёки амалга ошириш механизмлари мавжуд бўлмаган) хизматларни қайта кўриб чиқиб ва таҳлил қилиб, уларни хусусий секторга бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов

Вазирликнинг айрим функциялари ва уларни амалга ошириш механизмлари таҳлил қилинади.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ва бугунги кунга қадар жорий этилмаган хизматлар аниқланади.

Мазкур функциялар ва хизматларнинг айримларини хусусий секторга бериш ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

18.

Шаҳарсозлик кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш:

фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг аҳоли пунктлари бош режаларига риоя этмасдан ҳамда уларга зид равишда содир этган хатти-ҳаракатлари учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига бериш;

аҳоли пунктларининг ва аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг бош режаларини, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини, маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларни реконструкция қилиш режаларини бузиш, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини бузганлик учун қўлланиладиган маъмурий жаримани кучайтириш;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси диспозицияларини ҳуқуқбузарликларнинг мазмун-моҳиятидан ва ҳуқуқий оқибатларнинг оғир ёки енгиллигидан келиб чиқиб, алоҳида қисмларга бўлган ҳолда қайд этиш;

оқова сув қувурларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ваколатини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига бериш;

иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан ноқонуний фойдаланиш ва иссиқ сувни оқизиш (нооқилона фойдаланиш) ҳолатларига йўл қўйган фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш;

шаҳарсозликка оид қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солишга оид ҳужжатлар талаблари бузилганлик ҳолатлари юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар томонидан киритилган тақдимнома талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.

Кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларини қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик ҳамда бартараф этмаганлик ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кескин кучайтириш.

Кўп квартирали уйлардаги хонадонларга Инспекцияга ўз функционал вазифалари ва функцияларини бажариш учун тўғридан-тўғри кириш ваколатини бериш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Ш. Хидоятов,

Д. Адилов

Соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиб, ўзаро мувофиқлаштирилади ва тизимлаштирилади.

Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари юзасидан давлат органларининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгиланади.

Шунингдек, бу борада қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва тегишли жазо чораларини кучайтириш кўзда тутилади.

Қайд этилганлар асосида Шаҳарсозлик кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

19.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 ноябрга қадар

Ш. Ҳидоятов,

Д. Адилов

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади, бунда:

Вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмалари номлари билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади;

такрорловчи вазифа ва функциялар чиқариб ташланади;

номувофиқликлар бартараф этилади;

ўз аҳамиятини йўқотган, эскирган ва бугунги кунда ишламайдиган нормалар чиқариб ташланади.

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг» сўзлари «Вазирликнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг» сўзлари «Вазирликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олтинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳри уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг бошлиқлари» сўзлари «ҳудудий бош бошқармалар бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ж) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
номланишидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини» сўзлари «Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш тизимини» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбошидаги «Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази» сўзлари «Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Вазирликнинг» сўзидан кейин «архитектура ва қурилиш соҳасидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «юритиш» сўзидан кейин «, шунингдек, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан риоя этилиши устидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «архитектура ва қурилиш» сўзлари «архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «Вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат бўйича инспекциянинг» сўзлари «Инспекциянинг қурилиш соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «қурилиши» сўзидан кейин «мулкдорларнинг ўз маблағлари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлигининг» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 6-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги», «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» ва «Қурилиш вазирлигига» сўзлари тегишинча «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги», «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» ва «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Марказнинг» сўзи «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«а» кичик банддаги «Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «уй қурувчилар —» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 6-банддаги «Қурилиш вазирлигига» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «Стратегияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг» сўзлари «Стратегия доирасида амалга ошириш кўзда тутилган чора-тадбирлар бўйича режа-графикларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 14-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазири» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

1.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини ишлаб чиқиш.

1. Бош схемани ишлаб чиқиш учун етакчи мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2023 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров), «Ўзшаҳарсозлик-ЛИТИ» бош лойиҳа институти,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳани келгуси йиллар Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар киритиш.

2023 йил октябрь

3. Бош схема концепциясини тайёрлаш.

2024 йил декабрь

4. Бош схема лойиҳасини ишлаб чиқиш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 — 2027 йиллар

2.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари ҳамда агломерация ҳудудларини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш.

1. Ҳудудий схемаларни ва агломерация ҳудудларини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш учун етакчи мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2023 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров), «Ўзшаҳарсозлик-ЛИТИ» бош лойиҳа институти,

«ТошкентбошпланЛИТИ» бош лойиҳа институти,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳаларни келгуси йиллар Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар киритиш.

2023 йил октябрь

3. Ҳудудий схемаларнинг концепциясини тайёрлаш.

2024 йил декабрь

4. Ҳудудий схемалар ва агломерация ҳудудларини ривожлантириш стратегиялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 — 2027 йиллар

»;

з) 3-илованинг 1-позицияси чиқариб ташлансин.
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги экспертизадан ўтказилган» сўзлари «буюртмачи ташкилотлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли органга экспертизага киритишдан олдин» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 50-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидан «Қурилиш вазирлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «августга» сўзи «декабрга» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-иловасининг «6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» бўлимида «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 11-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
а) 12-банддаги «Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 15-банддаги «Молия вазирлиги» ва «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини ва» сўзлари тегишинча «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ва «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 24-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда,» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 26-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 27-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) номланишдаги «Қурилиш» сўзи «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонасининг уставини ишлаб чиқсин» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда марказнинг уставини ишлаб чиқсин» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банд ҳамда 1, 2, 3, 3.1 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «Қурилиш» сўзи «қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «Қурилиш» сўзи «қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Қурилиш вазири» сўзлари «қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) биринчи хатбошидаги «Қурилиш соҳасида» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари» сўзлари «қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлигига» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Инспекциянинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг» сўзлари «Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Инспекциянинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Инспекция» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «қурилиш вазири» сўзлари «қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қурилиш вазирининг ўринбосари — Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи» сўзлари «Инспекция бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «Қурилиш вазирлигининг» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
14-банддаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4951-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 1.1-позицияси «Маълумотларни шакллантириш ва киритишга масъул идора ва ташкилотлар» устунидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги» ва «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзсувтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 10-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлигига» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 11-илованинг 8-позициясида:
а) 4-банднинг «д» кичик бандидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг «б» кичик бандидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «2023 йилнинг I ярим йиллигида» сўзлари «режа-графикка мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 17-банддаги «Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
е) 16-банддаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси республика ҳудудларида» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компаниялари республика ҳудудларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «2023 йил» сўзлари «2024 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
г) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 15-банднинг «б» кичик бандидаги «июлга» сўзи «декабрга» сўзи билан алмаштирилсин.
2-илованинг 21-позицияси «Лойиҳа ташаббускорлари номи» устунидаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;