10.08.2023 йилдаги ПФ-132-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25 фоизи «яхши») бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс (кейинги ўринларда — юқори курс) талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника йўналишларида — Беруний, тиббиёт йўналишларида — Ибн Сино, гуманитар йўналишларда — Навоий, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида — Камолиддин Беҳзод, табиий йўналишларда — Улуғбек, кинематография йўналишида — Худойберган Девонов, тарих ва география йўналишларида — Бобур, жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида — Паҳлавон Маҳмуд, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида — Имом ал-Бухорий, Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида — Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов, шунингдек, барча йўналишларда — Ислом Каримов номли.