21.07.2023 йилдаги ПФ-111-сон
Ҳужжат 22.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 августдан бошлаб 1-иловада кўрсатилган вазирлик ва идораларда:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари 9-иловага мувофиқ хорижий мамлакатларга бириктирилсин ва инвесторлар билан самарали фаолиятни йўлга қўйиш бўйича масъул этиб белгилансин.

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи

Ташкилотнинг таклиф қилинаётган тўлиқ (расмий) номи

Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК.

Қонунчиликка мувофиқ:

а) лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини ва унга сарфланган харажатлар қопланишини баҳолайди, лойиҳа учун инвестиция харажатларининг асосланганлигини ўрганиб чиқади;

б) амалдаги инфратузилманинг мавжуд қувватларидан фойдаланилиши ва янги объектнинг оптимал жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини баҳолайди;

в) таклиф этилаётган маркетинг концепцияси асосида лойиҳани амалга ошириш имкониятини ва таклиф этилаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналар нархларининг чекланган параметрларини баҳолайди;

г) инвестиция лойиҳасининг рентабеллигини баҳолайди;

д) лойиҳани амалга ошириш бўйича турли технологик ечимлар таҳлили, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари, танланган вариантни асосланганлигини баҳолайди;

е) нарх белгилашнинг (сметаларнинг) техник регламентларини ва амалдаги стандартларини таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ж) таҳлил қилинаётган лойиҳа доирасида тақдим этилган кредит ресурсларини қайтариш механизмларини ўрганиш ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаларни молиялаштириш тартибини ва уларнинг самарадорлигини таҳлил қилади;

з) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (ичимлик ва оқава сув, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари ҳамда кириш йўллари) зарур миқдорлари ва параметрлари мувофиқлиги экспертизасини амалга оширади;

и) давлат харидларига доир тендер ҳужжатлари ва техник топшириқларни белгиланган талаблар ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилганлигини баҳолайди;

к) шартномалар, импорт контрактлари ва унга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади;

л) ўз ваколати доирасида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;

м) экспертиза ва танлов асосида ўтказилган мониторинг натижаларини умумлаштиради ва улар тўғрисида муассисга ахборот беради;

н) божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини комплекс экспертизадан ўтказади.

2.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги «Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази» ДК.

Хусусий секторга ўтказилади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги «Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази» ДК фаолияти тугатилиб, унинг функция ва вазифалари ҳамда кўрсатадиган хизматлари хусусий сектор орқали амалга оширилади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) инвестициялар, саноат ва савдо бўлимлари

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамда хорижий молия ва иқтисодий институтлардаги доимий вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланувчи ходимлар

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

«Ўзтехтрейд» ДУК

Саноат ва ташқи бозорларни таҳлил қилиш маркази

«Рақамли трансформация маркази» ДУК

Маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари

«Белдирсой — Чимён — Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси»

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Саноатга оид ривожлантириш дастури, стратегияси ва концепцияларини ишлаб чиқиш.

1. «2026 йилгача хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегияси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил 1 сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатини 6 фоиздан 10 — 14 фоизга етказишни кўзда тутувчи «2030 йилгача саноатни ривожлантириш стратегияси» лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 25 декабрь

3. Ўзбекистон Республикасининг «Саноат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил 25 март

2.

Инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш ва тизимли муаммоларни ҳал этиш.

1. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги таркибида «онлайн» ва «офлайн» тартибда «Ягона дарча» тамойили асосида фаолият юритувчи Инвесторлар марказини ташкил этиш.

2023 йил 15 сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Инвесторларга «Ягона дарча» тамойили асосида (аэропортдан бошлаб кутиб олиш, инвестиция визасини тақдим этиш, музокаралар учун шароитлар яратиш ва бошқалар) Инвесторлар маркази орқали хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

2023 йил 1 октябрь

3. Инвесторларни аэропортдан бошлаб кутиб олиш ва ҳамроҳлик қилиш мақсадида Инвесторлар марказига Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 3 та автотранспорт воситасини, шу жумладан 1 та микроавтобус («минивен») харид қилиш.

2023 йил 1 ноябрь

3.

Экспортчи корхоналарга кўмаклашиш тизимини янада такомиллаштириш ва уларнинг сонини ошириб бориш.

1. Экспортни рағбатлантириш агентлигида экспортчи корхоналарнинг муаммоли масалаларини мунтазам равишда ҳал этиб бориш мақсадида «онлайн» ва «офлайн» тартибда «Ягона дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатадиган Экспортчилар марказини ташкил этиш.

2023 йил 1 сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

2. Экспортчилар штабининг доимий фаолиятини самарали ташкил этиш ва бириктирилган вазирлик ва идоралар билан ишларни ташкил этиш.

2023 йил 15 сентябрь

4.

Юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш.

Юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларнинг меъёрларини тасдиқлаш.

2023 йил 1 сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

5.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида (кейинги ўринларда — Вазирлик) бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун тенг имкониятлар яратиш орқали давлат харидлари жараёнида рақобатни ривожлантириш.

1. Қиймати юқори бўлган товар-моддий бойликларни харид қилиш Вазирликнинг товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, электрон аукцион орқали амалга ошириш.

2. Давлат харидлари шаффофлигини ошириш бўйича ҳар чорак якуни бўйича харид қилинган товар-моддий захираларни (хизматларни), мансабдор шахсларнинг хизмат сафари бўйича харажатларини (суткалик, меҳмонхона ва бошқа харажатлар) Очиқ маълумотлар портали ва Вазирлик расмий веб-сайтига жойлаштириб бориш.

Доимий равишда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6.

Вазирликда энергияни тежаш, унинг самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш.

Вазирликка 2023 йил учун ажратилган бюджет маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ёки молия институтларининг маблағлари ҳисобидан қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш бўйича Вазирликнинг маъмурий биносида 3 000 квадрат метрга 300 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш.

2023 йил 1 сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

7.

Вазирликда давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш, тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш.

Инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режа (ТИА)сини ишлаб чиқишга мустақил лойиҳаловчи ташкилот, яъни аутсорсинг асосида консалтинг компаниясини белгиланган тартибда очиқ танлов асосида уч томонлама шартномага асосан жалб қилиш.

Бунда чора-тадбирлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2023 йил 25 июль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Экспортни рағбатлантириш агентлигининг жаҳон бозорида маҳсулотларга бўлган талаб, ҳажмларни таҳлил қилиш, нарх конъюнктурасини ўрганиш вазифасини аутсорсинг билан хусусий секторга ўтказиш.

2023 йил 1 октябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо соҳасидаги тадбирлар, соҳага оид публицистик, чизма, фото, видео материаллар тайёрлаш ва таржимонлик хизматларини аутсорсинг орқали амалга ошириш чораларини кўриш.

Доимий равишда

8.

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб — таомилларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси томонидан лицензия бериш тартибини бекор қилиш, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш бўйича ваколатларни Вазирлик томонидан амалга ошириш.

2023 йил 1 декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш (уларга хизмат кўрсатиш, давлат томонидан субсидия тақдим этиш, имтиёз бериш ва бошқача тартибда қўллаб-қувватлаш) ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш. Хусусан, йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш тартибини соддалаштириш.

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш тартиби ҳамда ер ажратиш жараёнларини соддалаштирилган ҳолда амалга ошириш.

Бунда, йирик инвестиция лойиҳаси учун белгиланган лойиҳа қийматини камида 5 миллион АҚШ доллари эквивалентида ҳамда ҳисобрақамга жойлаштириладиган лойиҳа қийматининг камида 10 фоизга тенг қисмини камида 1 фоизга тушириш кўзда тутилади.

2023 йил 1 декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

10.

Соҳани ривожлантириш дастурлари учун жалб қилинадиган грант ва техник кўмак маблағларининг прогнози ҳамда унинг аниқ йўналишларини белгилаш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

1. Донорлар, Вазирлик ва идоралар билан биргаликда тармоқлар ҳамда ҳудудларга оид истиқболли лойиҳалар рўйхатини назарда тутувчи ҳамда 2023 йил учун грантларни жалб қилиш бўйича белгиланган қиймати 480 млн долларга тенг дастлабки режадан келиб чиқиб, «2023 йилда грантларни жалб қилиш дастури»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўриш.

2. 2023 йил мобайнида алоҳида график-жадвал асосида босқичма-босқич Вазирлик ва идоралар тизимидаги 50 та лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари (ЛАОГ) фаолиятини танқидий ўрганиб, ЛАОГ раҳбарлари ва ходимлари салоҳиятини баҳолаш бўйича назорат суҳбатларини ўтказиш.

3. ЛАОГ фаолияти самарадорлигини (KPI) баҳолашда:

а) инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва тендер ҳужжатларини сифатли ва белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини таъминлаш;

б) тендер савдоларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, амалга ошириладиган қурилиш ишлари ва асбоб-ускуналарнинг тармоқ жадвалларига асосан етказиб берилишини назорат қилиш.

2023 йил 31 декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

11.

Вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан назорат функцияларини «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, уларни мувофиқлаштириш ва назорат функцияларини мақбуллаштириш.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти томонидан 2023 йилда ваколатли орган билан келишилган ҳолда, 1 680 та профилактика тадбирларини ҳамда «хавфни таҳлил этиш» орқали 150 та тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказиш.

2023 йил 20 декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

12.

Вазирлик томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг моделини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентни тасдиқлаш.

Бунда, хизматлар фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши кўзда тутилади.

2023 йил 1 сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги

13.

Вазирликда ҳамда унинг таркибига кирадиган ташкилотлар кесимида коррупция авж олган соҳаларда унинг ривожланиш сабаблари ва шартларини ўрганиш асосида ушбу соҳаларнинг ҳар бирига «ташхис қўйиш» ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш.

Комплаенс тизимини кенг жорий қилиш орқали:

а) Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг техник иқтисодий асослашини ҳамда тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, харид жараёнларини баҳолаш;

б) Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Ёшлар жамғармасидан ажратиладиган молиявий ресурслар, компенсацияларни тақдим этиш жараёнлари шаффофлигини таъминлаш;

в) Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимини (ISO 31001 стандартлари) жорий этиш.

2023 йил 1 декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

14.

Ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, Вазирлик фаолиятига оид жараёнларни рақамлаштириш.

1. Вазирлик раҳбариятининг вазифаларини режалаштириш, ички ҳужжатларни юритиш, ҳаракат режалари, «йўл харита»лари билан ишлаш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

2. «Task manager» ахборот тизимининг техник топшириғини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. «Task manager» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

4. Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш.

5. Ахборот тизимини Вазирлик ичида ишга тушириш ва барча ходимларни ахборот тизимига улаш.

6. Таркибий тузилма ташкилотларида жорий қилиш ва барча ходимларни ахборот тизимига улаш, ишлаш кўникмаларини ошириб бориш.

2023 йил 25 сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

15.

Вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий маҳорати ва масъулиятини ошириш, тизим ташкилотларига ташаббускор, фидойи, садоқатли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш.

1. Вазирлик тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг билимлари, кўникмалари ва малакаларини ошириш учун ўқув-семинарлар жадвалини ишлаб чиқиш, жадвал асосида тадбирларни ташкил қилиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда бошқа тегишли олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида Вазирлик марказий аппаратининг 50 нафар, чет давлатларда ташкил этиладиган халқаро семинар ва тренингларда 20 нафар ходимлар малакасини ошириш чораларини кўриш.

3. Вазирлик ҳузуридаги ташкилотларга соҳага қизиқувчан, иқтидорли, фидойи, нуфузли олий таълим муассасаларини тугатган, юқори малака ва тажрибага эга ташаббускор, садоқатли, ўз билим ва тажрибасини ошириб борадиган кадрларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини «Устоз-шогирд» тамойили асосида узлуксиз ва самарали ошириб бориш.

Доимий равишда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

16.

Ташкилий тузилмаларни тасдиқлаш, улар таркибига киритилган муассасалар фаолиятини такомиллаштириш.

1. Вазирлик ва унинг таркибидаги идораларнинг ташкилий тузилмаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш.

2. Вазирлик ва унинг таркибидаги идораларнинг фаолият юритиши тўғрисидаги низомлар ҳамда ходимларининг аниқ вазифаларини белгилаш.

3. Вазирлик ҳамда унинг ҳузуридаги ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаб, уларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари, штат бирликларини тасдиқлаш.

4. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Вазирлик ҳамда унинг ҳузуридаги ташкилотлар марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларини малакали, чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдириш.

2023 йил 1 август

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

17.

Қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш.

1. Вазирликнинг қайтадан ташкил этилиши ва саноат бўйича қўшимча вазифалар юкланиши юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

2. Такрорланувчи вазифаларни бартараф этиш.

3. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 25 декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

18.

Лаборатория хизматларидан фойдаланишни осонлаштириш имконини берадиган сервисларни тақдим этувчи «E-Sertifikat» автоматлашган ахборот тизимини жорий қилиш.

1. Инвестициялар‚ саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли трансформация маркази» ДУКни «E-Sertifikat» ахборот тизимини яратиш бўйича буюртмачи этиб белгилаш.

2. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ахборот тизимларига ўзига интеграция қиладиган «E-Sertifikat» ахборот тизимида қуйидаги имкониятларни назарда тутиш:

маҳсулотларга қўйиладиган техник талабларни, биринчи навбатда «GSP+» тизими имтиёзлари қўлланиладиган маҳсулотларга қўйиладиган халқаро талаблар ва уларда ўтказилиши лозим бўлган синов йўналишлари тўғрисида жамланган маълумот олиш;

маҳсулот хавфсизлиги тўғрисида техник регламентлар, маҳсулотни етиштириш ва қайта ишлашда ишлатиладиган ўғитлар ва кимёвий моддаларнинг рухсат этилган меъёрлари, маҳсулотларни қадоқлаш, сақлаш ва ташиш қоидалари ва нормалари тўғрисида маълумотлар олиш;

синов лабораторияларини ва уларда ўтказиладиган синов турларини эркин танлаш имконини берган ҳолда энг мақбул таклифларни автоматик шакллантириш, лаборатория хизматларига буюртма бериш;

идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда мувофиқликни баҳолаш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш, лаборатория синовлари натижалари (баёнлари) ва бошқа ахборотларнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш;

мувофиқликни баҳолаш соҳасида инсон омилини қисқартириш, мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини ўзаро боғлаш ва тўлиқ рақамлаштириш;

кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш.

3. Синов баённомалари «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига юборилишини таъминлаш.

4. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари (тенг улушларда) ҳисобидан «E-Sertifikat» давлат ахборот тизимини яратиш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишларни молиялаштириш манбаи этиб белгилаш.

5. 2024 йил 1 январдан бошлаб мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш‚ соҳани кенгайтириш ва инспекция назоратини амалга ошириш вақтида мазкур тизимга уланишнинг мажбурий талабини белгилаш.

2023 йил 1 декабрь

Инвестициялар‚ саноат ва савдо вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19.

Ҳудудлар кесимида тадбиркорлик субъектлари билан ишлашнинг янгича механизмини яратиш мақсадида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан ветеринария, карантин ва санитария соҳаларини қамраб олувчи ўқув курсларини ташкил этиш ва соҳада мажбурий малакасини баҳолаш (аттестация) тизими жорий этиш.

Ўқув курсларини ва баҳолаш (аттестация) тизимини Ўзбекистон стандартлар институтида илғор мутахассисларни жалб қилган ҳолда жорий этиш.

Бунда, мутахассислар малакасини баҳолаш ва баҳолаш натижаларини электрон реестрини юритиш, хўжалик субъектлари томонидан ходимларни аттестациялаш, мутахассисларни малака ошириш даврийлигини уч йил этиб белгилаш назарда тутилсин.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

20.

«Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига зарур маълумотлар тўғри ва ўз вақтида киритмаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.

Вазирликка маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тузиш ваколатини беришни назарда тутувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш.

Бунда «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига зарур маълумотлар тўғри ва ўз вақтида киритилиши давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимиятлари учун мажбурий ҳисобланади.

2023 йил 25 сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

21.

Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш.

Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

2023 йил 1 сентябрь

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

22.

«Лойиҳа гуруҳлари» фаолиятини янада жадаллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида «Ситуацион марказ»ларни ташкил этиш.

1. Инвесторларга ягона дарча тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида «Ситуацион марказ»га давлат идоралари вакилларини жойлаштириш.

2. Марказ томонидан инвесторларга:

давлат хизматлари, рухсат берувчи ҳужжатлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, қурилиш ишларини амалга оширишга доир ҳужжатларни олишда кўмаклашиб борилади;

тадбиркорларга лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик фаолиятини ва экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармалари ҳисобидан олинадиган имтиёзлардан фойдаланишда кўмаклашиб боради;

«Лойиҳа гуруҳлари» томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар тақдим этилади;

муаммоларни «24 соатлик» режимда фаолият юритувчи «Call-марказ» орқали қабул қилиш ва уларни оператив тарзда ҳал этиш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилади.

2023 йил сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

Т/р

Пировард натижа

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Ижро учун масъуллар

I. «GSP+» тизими доирасида имтиёзга эга бўлган маҳаллий маҳсулотларнинг Европа бозорларига экспортини кенгайтиришга оид халқаро стандарт тизимларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш бўйича

1.

«GSP+» тизими доирасида халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 3 баравар ошириб, 1 200 тага етказиш.

1. Республикадаги энг йирик 1200 та корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига халқаро стандарт тизимларини жорий этиш учун Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мутахассисларини манзилли бириктириш.

Шундан, Қорақалпоғистон Республикаси — 85 та, Андижон вилояти — 88 та, Бухоро вилояти — 86 та, Жиззах вилояти — 81 та, Қашқадарё вилояти — 86 та, Навоий вилояти — 90 та, Наманган вилояти — 90 та, Самарқанд вилояти — 86 та, Сурхондарё вилояти — 86 та, Сирдарё вилояти — 65 та, Тошкент вилояти — 86 та, Фарғона вилояти — 86 та, Хоразм вилояти — 100 та, Тошкент шаҳри — 85 та.

2. Рўйхатга мувофиқ Европа Иттифоқидаги сифат ва хавфсизлик талабларини корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнига жорий этишга кўмаклашиш.

3. Корхоналарда сифат тизимларини жорий этиш мақсадида 3 000 нафар мутахассис малакасини ошириш учун халқаро экспертларни жалб этган ҳолда семинар-тренинглар ташкил этиш.

Шундан, Қорақалпоғистон Республикаси — 220 та, Жиззах вилояти — 203 та, Андижон вилояти — 220 та, Бухоро вилояти — 200 та, Қашқадарё вилояти — 215 та, Навоий вилояти — 220 та, Наманган вилояти — 220 та, Сурхондарё вилояти — 242 та, Хоразм вилояти — 230 та, Тошкент вилояти — 230 та, Фарғона вилояти — 210 та, Самарқанд вилояти — 220 та, Тошкент шаҳри — 250 та; Сирдарё вилояти — 120 та.

2023 йил 30 октябрь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

«Элтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзчармсаноат» уюшмаси,

«Ўзкимёсаноат» уюшмаси,

Савдо-саноат палатаси

2.

Экспорт қилувчи корхоналарда халқаро стандартларни жорий қилиш ва Европага экспорт қилувчи корхоналар сонини ошириш.

1. Европа мамлакатларида қўлланиладиган 1 500 та стандарт тизимлари жорий қилинадиган корхоналар рўйхатини шакллантириш.

2. Корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Европа мамлакатларида қўлланиладиган 1 500 та стандартлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш.

3. Аниқланган номувофиқлик бўйича корхоналар билан амалий тадбирларни белгилаш ва бартараф этиш чораларини кўриш.

4. 300 та корхонага маҳсулот сифатининг Европа мамлакатларидаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи синов баённомаларини расмийлаштириш, шундан тўқимачилик, электротехника, чарм-пойабзал маҳсулотларига Oeko Tex, GOTS, BCSI, Sedex, СЕ маркировка ва бошқа стандартларни жорий этиш орқали корхоналар сонини 150 тага етказиш.

Шундан, Қорақалпоғистон Республикаси — 23 та, Жиззах вилояти — 13 та, Андижон вилояти — 23 та, Бухоро вилояти — 22 та, Қашқадарё вилояти — 22 та, Навоий вилояти — 25 та, Наманган вилояти — 22 та, Сурхондарё вилояти — 22 та, Хоразм вилояти — 30 та, Тошкент вилояти — 22 та, Фарғона вилояти — 22 та, Самарқанд вилояти — 22 та, Тошкент шаҳри — 22 та, Сирдарё вилояти — 10 та.

2023 йил 1 ноябрь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

«Элтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзчармсаноат» уюшмаси,

«Ўзкимёсаноат» уюшмаси

3.

«GSP+» тизими имтиёзлари татбиқ этиладиган маҳсулотлар таҳлилини ўтказиш ва маҳаллий саноат корхоналарига Европа мамлакатларида қўлланиладиган стандарт ва директивалар талабларини жорий қилиш.

1. «GSP+» тизими имтиёзлари татбиқ этиладиган 3 500 га яқин маҳсулотларнинг ТИФ ТН коди бўйича ҳар бир маҳсулотга белгиланган стандартларни таҳлил қилиш.

2. Корхоналар рўйхатини шакллантириб, манзилли ишни ташкил қилган ҳолда, корхоналар кесимида мутахассисларни бириктириш.

3. Европа мамлакатларида ушбу маҳсулотларга қўлланиладиган стандарт ва директивалар талабларини ўрганиш ва экспорт қилувчи корхоналарга етказиш.

4. Корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Европа стандартлари талабларига асосан синовдан ўтказиш ҳамда уларни экспорт қилишга кўмаклашиш.

2023 йил 25 август

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

4.

121 та лаборатория хулосалари халқаро стандартлар талабига мувофиқ 100 та давлатда тан олинишини таъминлаш.

1. APAC ташкилоти томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва APAC ташкилоти котибиятига топшириш.

2. ILAC MRA ва IAF MLA ташкилотлари билан кўп томонлама келишувларни имзолаш.

3. Лаборатория хулосаларининг чет давлатларда тан олинишини таъминлаш.

2023 йил 25 август

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

5.

Соҳага малакали кадрларни тайёрлашда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ОТМ талабаларига янги стандартлар талабларини етказиш.

2. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун соҳага оид семинар-тренинглар ташкил қилиш.

3. Профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда соҳа бўйича 20 та илмий-техник ва инновацион лойиҳалар паспортларини тайёрлаш.

4. Ишлаб чиқилган лойиҳаларни Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этиш.

2023 йил 25 декабрь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

6.

Миллий маҳсулотларнинг экспорт географиясини кенгайтириш учун Хитой, Эрон, Туркия, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон Яқин Шарқ мамлакатлари стандартларини корхоналарга етказиш.

1. Хитой, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон Яқин Шарқ мамлакатлари стандарт талабларини экспорт қилувчи 800 та йирик корхоналарга манзилли етказиш.

2. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг маркировкаси, қадоқланиши, ташиш ва сақлаш қоидалари юзасидан буклет, қўлланма ва флаерларини етказиш.

2023 йил 25 июль

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

7.

Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ички бозорда сифатсиз маҳсулотлар айланмасини камайтиришга қаратилган чораларни қўллаш ва сифатсиз импорт маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш.

1. Ҳудудлар кесимида ички бозорлардаги маҳсулотларнинг «хавф-таҳлили» асосида сифатини баҳолаш.

2. Ҳудудлардаги 7 200 та саноат корхоналарига чиққан ҳолда, соҳа юзасидан амалий кўмак кўрсатиш ва қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш.

2023 йил 1 август

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Савдо-саноат палатаси

8.

Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳудудлардаги корхоналарда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳамкорликда ишни йўлга қўйиш.

1. Маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда туманлар ва шаҳарлар кесимида халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш.

2. Туманлар кесимида корхоналарнинг 3 000 нафар мутахассиси малакасини ошириш учун семинар-тренинглар ташкил қилиш.

3. «GSP+» тизими доирасида имтиёзлар татбиқ этиладиган 3 500 та маҳсулотларга қўйилган талабларни туман ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқарувчиларга етказиш.

4. Ҳудудлардаги янги корхоналарни ташкил этишда ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талаблари асосида амалга ошириш.

2023 йил 30 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

9.

Маҳаллий корхоналарда «GSP+» тизими доирасида Европа Иттифоқи мамлакатлари учун синовларни ўтказишга ихтисослашган лабораториялар ташкил этиш.

1. Синовларни ўтказишга ихтисослаштирилган лабораторияларни ташкил этиш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш;

2023 йил 25 август

Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси «Ўзчармсаноат» уюшмаси,

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзавтосаноат» АЖ,

«Ўзкимёсаноат» АЖ

2. Лабораторияни зарур жиҳозлар ва синов ускуналари билан жиҳозлаш, ходимларни тайёрлаш;

Тармоқ жадвалига мувофиқ

3. Лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш.

2024 йил декабрь

10.

Ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Европа талаблари асосида синовдан ўтказиш учун тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 4 та, чарм-пойабзал маҳсулотлари ва кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 3 та, машинасозлик йўналишидаги 2 та, электротехника соҳасида 1 та лабораторияни Европа талаблари асосида синовлар ўтказиш даражасига етказишга эришиш.

Ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Европа талаблари асосида синовдан ўтказишни йўлга қўйиш учун:

1. Бухоро, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги тўқимачилик саноатига ихтисослаштирилган 4 та корхонада;

2. Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги чарм-пойабзал саноатига ихтисослаштирилган 3 та корхонада;

3. Тошкент шаҳридаги электротехника саноатига ихтисослаштирилган 1 та корхонада;

4. Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги машинасозликка ихтисослашган 2 та корхонада;

5. Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги кимё саноатига ихтисослаштирилган 3 та корхонадаги лабораторияларда ўтказиладиган синовларни Европага импорт қилувчиларга қўйиладиган талабларга мослаштириш.

2023 йил 25 август

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

«Элтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзчармсаноат» уюшмаси,

«Ўзкимёсаноат» уюшмаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида халқаро донор ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш, грант ва техник кўмакларни жалб қилиш.

1. Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битим доирасида халқаро донор ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш.

2. Грант ва техник кўмакларни жалб қилиш учун техник талаблар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва маҳсулотлар тури бўйича зарур ускуналар рўйхатини шакллантириш.

3. Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида халқаро донор ташкилотларга 15 млн долларлик грант лойиҳалари буюртмаларини тақдим этиш.

4. Халқаро донор ташкилотлар билан ҳудудларда синов лабораторияларини ташкил этиш ва модернизация қилиш чораларини кўриш.

2023 йил 25 декабрь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

12.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги Қарши, Фарғона, Бухоро ва Урганч шаҳарларидаги ветеринария лабораторияларини ISO-17025 халқаро стандарти бўйича аккредитациядан ўтказиш.

1. Тегишли ҳужжатларни тайёрлаш.

2. Ходимларни тайёргарликдан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш.

3. Аккредитациядан ўтиш учун тегишли ҳужжатларни аккредитация органига тақдим этиш.

2023 йил 15 сентябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

13.

Лаборатория текширувлари ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизимини (VIS-SAYYOR) амалиётга жорий қилиш.

1. Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2. Техник ҳужжатлар асосида ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

3. Ахборот тизимини синовдан ўтказиб, амалиётга жорий этиш.

2023 йил 1 декабрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

14.

«Аквакультура йўналишида баҳолаш миссияси» ташкил этиш мақсадида Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг (ЖҲСТ) халқаро экспертларини жалб қилиш.

1. Аквакультура йўналишида баҳолаш миссиясини ўтказиш бўйича Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотига мурожаат юбориш.

2023 йил июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

2. Аквакультура йўналишида баҳолаш миссиясини ўтказиш вақтини келишиш.

2023 йил сентябрь

3. Баҳолаш ишларини ўтказиш мақсадида халқаро экспертларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Келишув асосида

15.

Европа Иттифоқи Комиссияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ветеринария хизмати вакиллари учун Европа Иттифоқи савдо амалиётининг TRACES (Trade Control and Expert System) платформасидан фойдаланиш, савдо жараёнларини ривожлантириш бўйича минтақавий тренинг ташкил этиш.

1. Европа Иттифоқи Комиссияси билан минтақавий тренинг ўтказиш вақти, барча ташкилий ҳамда услубий масалаларини келишиш.

2. Қўмита тизимидаги масъул ходимларни жалб қилган холда Европа Иттифоқи талаблари билан таништириш, савдо жараёнларини ривожлантириш бўйича малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

2023 йил IV чорак

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

16.

Европа Иттифоқининг «GSP+» тизими доирасида имтиёзга эга бўлган ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ташқи бозорларга чиқаришда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига халқаро талабларни жорий этиш ҳамда импорт қилувчи мамлакатларга қўйилган талабларга мувофиқ тайёрлаш чораларини кўриш.

1. Чорвачилик маҳсулотлари турига қараб импорт қилувчи мамлакатларга қўйилган талабларни ўрганиш.

2 Чорвачилик маҳсулотларини талаблар асосида экспортга тайёрлаш ва юборишда ветеринария талаблари жиҳатидан тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш чораларини кўриш.

Доимий

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

II. Карантин ости товарларини етиштириш, қайта ишлаш ва қадоқлашда Европа Иттифоқи талабларини жорий этиш

17.

Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар етиштирилаётган 249 та мева-сабзавот кластери ҳамда уларга бириктирилган 19 582 та фермер хўжаликларининг 198,1 минг гектар майдонини халқаро талабларга мувофиқлаштириш.

1. Ўсимликларни ҳимоя қилишда уйғунлашган кураш тизимини ташкил этиш мақсадида халқаро илмий ва амалий марказлар (CABI (Буюк Британия), ВНИИКР (Россия), БАТЭМ (Туркия), Софрико (Франция)) экспертларини жалб қилиш орқали Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги мутахассислар малакасини ошириш.

2. Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар етиштирувчиларга экинларни ҳимоя қилишда халқаро талабларни тарғиб қилиш мақсадида қўлланмалар ва тақдимотлар тайёрлаш.

3. Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар етиштирувчи кластер ва фермер хўжаликлари агрономларини ҳудудлар кесимида ўқитиш режа-жадвалини тасдиқлаш.

4. Ўқитиш режа-жадвалига асосан мева сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар етиштирувчи кластер ва фермер хўжаликлари агрономлари учун кўргазмали амалий-ўқув семинарларини ташкил этиш.

5. Зарарли организмларни мониторинг қилиш ва уларга қарши курашишда феромониторинг тадбирларини амалга ошириш мақсадида уйғунлашган кураш тизими қўлланилишига кўмаклашиш.

2023 йил 15 август

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

18.

«CABI» (Қишлоқ хўжалиги ва биология фанлари маркази) мутахассислари иштирокида 3 та мева-сабзавот маҳсулот тури учун ўсимликлар ҳимояси бўйича «IPM» (уйғунлашган қарши кураш) намунавий дастурини ишлаб чиқиб, амалиётга йўналтириш.

1. «CABI» экспертлари иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганишларни ташкил этиш.

2. «IPM» дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган «IPM» дастурларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.

2023 йил 25 август

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

19.

Йил якунигача мавжуд 249 та мева-сабзавот кластерлари билан ишлаб, экспорт қилувчи тадбиркорлар сонини 400 тага етказиш чораларини кўриш.

1. 400 та экспорт қилувчи тадбиркорларнинг рўйхатини шакллантириб, 249 та мева-сабзавот кластерларига бириктириш ва масъулларни белгилаш.

2. Кластер ва фермер хўжаликлари агрономларини далада фитосанитар тадбирлар самарали ташкил этилиши бўйича «Амалиёт келишуви» асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига бириктириш.

3. Кластер ва фермер хўжаликлари агрономлари томонидан халқаро талаблар асосида фермернинг «дала дафтари»ни юритиш амалиётини жорий этиш (дала дафтари — далада ўсимликлар ҳимоясида мониторинг, агротехник, биологик ва кимёвий кураш, минерал ўғитларни қўллаш усуллари).

2023 йил 30 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

20.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарорига мувофиқ, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга оширилаётган «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида Республика агрокимёвий таҳлил марказини 1,0 млн АҚШ доллари қийматига тенг асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

1. Республика агрокимёвий таҳлил маркази учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлари рўйхатини шакллантириш.

2. Асбоб-ускуна ва жиҳозлар хариди бўйича тендер савдолари жараёнларини амалга ошириш.

3. Асбоб-ускуна ва жиҳозларни Республика агрокимёвий таҳлил марказига етказиб берилишини таъминлаш.

4. Республика агрокимёвий таҳлил марказининг фаолиятини тўлақонли амалга ошириш.

2023 йил 1 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

1.

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссиясининг раиси

2.

Б.Б. Валиев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раисининг ўринбосари

3.

Д.С. Касимов

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман), Ҳукумат комиссияси раисининг ўринбосари

4.

Н.Қ. Холмуродов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раисининг ўринбосари

5.

Д.А. Абдусаламов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари котибияти мудири

6.

У.А. Агзамов

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Г.Г. Фазилов

ташқи ишлар вазири ўринбосари

8.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

9.

А.Н. Каримов

адлия вазири ўринбосари

10.

Ж.Э. Чориев

транспорт вазири ўринбосари

11.

У.М. Мадаминов

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

12.

А.Р. Жуманазаров

энергетика вазири ўринбосари

13.

Д.К. Адилов

қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазири ўринбосари

14.

А.А. Кадирходжаев

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

15.

Э.М. Мухитдинов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари

16.

Ж.С. Казбеков

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари

17.

Б.Ю. Абубакиров

Марказий банк раиси ўринбосари

18.

Ш.А. Жаббаров

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

19.

Н.К. Мусамухаммедов

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари

20.

А.Э. Файзибаев

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

21.

Д.Н. Саттаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори

22.

И.К. Эргашев

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг бош директори

23.

Ф.Ж. Пулатов

Кадастр агентлигининг директори

24.

О.А. Тўйчиев

Инновацион ривожланиш агентлигининг директори

25.

Б.Ш. Усмонов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари

26.

А.К. Гайбуллаев

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

27.

Т.Ж. Турдиев

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

28.

У.Ҳ. Мухторов

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари

29.

А.М. Махаматов

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори

30.

А.К. Мирсоатов

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси

31.

С.С. Аннакличев

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

32.

К.А. Туляганов

«Асакабанк» АЖ бошқаруви раиси

33.

Лавозими бўйича

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги департаменти директори, Ҳукумат комиссияси котиби

1.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари, Ҳудудий комиссиянинг раиси

2.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурорлари ўринбосарлари

3.

Лавозим бўйича

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

4.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари

5.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари

6.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари

7.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Марказий банк бош бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ва ҳудудий тижорат банклари раҳбарлари

8.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари

9.

Лавозим бўйича

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

10.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари

11.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари

12.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат активларини бошқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари

13.

Лавозими бўйича

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари бошлиқ ўринбосарлари

14.

Лавозими бўйича

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиаллари бошлиқ ўринбосарлари

15.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси масъул ходими, Комиссия котиби

б) учинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5026-сон қарорининг 2-бандидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банддаги «ва ташқи» сўзлари «, саноат ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 7-банддаги «С.У. Умурзаков» сўзлари «Ж.А. Ходжаев» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти тўғрисидаги уставининг 3-бандидаги «муассасаси томонидан хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг уларни кўрсатишга сарфланган жами харажатлар қоплангандан кейин қолган суммасининг ярми» сўзлари «муассасасининг ялпи фойдасидан 20 фоиз тўлов» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) номланиши, 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1 — 3-иловаларнинг номланишидаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.