06.07.2023 йилдаги ПФ-108-сон
Ҳужжат 07.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
*Изоҳ: Рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Ахборот технологияларини жорий этиш маркази» давлат унитар корхонаси «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонаси этиб қайта номланмоқда.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

Молиялаштириш манбаи

Бажарилган ишларнинг пировард натижаси

I. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

1.

Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган концепция, стратегия ва «йўл хариталари»ни қайта кўриб чиқиш.

2023 йил ноябрь

Рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳалари бўйича қабул қилинган концепция, стратегия ва «йўл хариталари» қайта кўриб чиқилиб, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларига мувофиқлаштирилади.

2.

1. Инсофсиз рақобатнинг янги кўринишлари юзага келаётганлиги сабабли уларни тақиқлаш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ушбу ҳолатларни аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2. «Картель» келишувлари ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлашнинг мавжуд тартибини жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳамда ушбу қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида биринчи бўлиб хабар берган «картель» келишувлари иштирокчиларини жавобгарликдан озод қилиш.

2023 йил ноябрь

Рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Ижрочилар маблағлари

Инсофсиз рақобат, «картель» келишувлари ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш самарадорлигини оширилади.

3.

Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Бунда, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

Рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Ижрочилар маблағлари

Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишларида нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш ҳисобига рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими яхшиланади.

II. Рақобат соҳасида кадрлар малакаси ва салоҳиятини тизимли ошириш

4.

Рақобат қўмитаси, унинг тизим ташкилотлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларини рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш йўналишларида Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Сингапур, Япония, Россия ва бошқа давлатларда узоқ ва қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитиш ва тажриба алмашишни ташкил этиш.

2023 йил давомида

Рақобат қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли давлат органлари ва ташкилотлар

Халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари, Рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Кадрлар малакаси ва салоҳиятини тизимли оширишга эришилади.

5.

Рақобат қўмитаси ҳузурида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказини ташкил қилиш ҳамда уни бино билан ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш.

2023 йил июль

Вазирлар Маҳкамаси

Бюджет маблағлари, Рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Товар ва молия бозорларида тадқиқотларни ўтказиш, нархлар конъюнктурасини таҳлил қилиш, табиий монополия соҳаларини ислоҳ қилиш ва кадрлар малакасини ошириш имкониятлари пайдо бўлади.

6.

Рақобат қўмитасига юклатилган вазифаларни самарали ташкил қилиш учун хорижий экспертларни жалб этиш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023-2024 йилларда

Рақобат қўмитаси

Халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари, Рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Хорижий экспертлар билан биргаликда Рақобат қўмитасига юклатилган ҳар бир вазифаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда уларни самарали ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маҳаллий ижроия ҳокимияти ва бошқа давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари ходимларини янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан ўқитишларни ташкил қилиш.

2023-2024 йилларда

Рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари

Рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақобат соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилади.

III. Иқтисодиёт тармоқларида рақобатни ривожлантириш ва ҳудудлар билан ишлаш

8.

1. Иқтисодиёт тармоқларини рақобат ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб:

қизил — рақобат ривожланмаган ва давлат иштироки юқори;

сариқ — рақобатга салбий таъсир этувчи омиллар мавжуд;

яшил — рақобат ривожланган гуруҳларга ажратиш тизимини яратиш.

2023 йил 1 октябрь

Рақобат қўмитаси, тегишли давлат органлари ва ташкилотлар

-

Иқтисодиёт тармоқларида рақобат ривожланганлик даражаси аниқланиб борилади ва рақобат ривожланмаган тармоқлар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда манзилли ишлар ташкил қилинади.

2. Иқтисодиёт тармоқларида рақобат ривожланганлик даражасини таҳлил қилиб бориш.

Ҳар йили 1 августгача

3. «Қизил» ва «сариқ» гуруҳларга тушган тармоқлар бўйича ушбу соҳада давлат сиёсатини юритувчи давлат органлари билан биргаликда рақобатни чекловчи омилларни бартараф этиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Заруратга қараб

9.

Давлат томонидан имтиёз, преференция ва субсидиялар тақдим этилишини тизимли мониторинг қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш, унда берилган имтиёз, субсидия ва преференцияларни мониторинг қилиш (электрон, онлайн) тизимини жорий этиш ҳамда имтиёз, субсидия ва преференциялар берилган субъектлар реестрини юритишни назарда тутиш.

2023 йил октябрь

Рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

Имтиёз, субсидия ва преференциялар тақдим этишнинг ҳамда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақдим этилган имтиёз, субсидия ва преференцияларнинг самарадорлиги баҳоланади.

10.

Республикамизнинг 2 та ҳудуди ва 10 та тармоғида рақобатни ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, амалга ошириш.

2023 йил 1 октябрь

Рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари

-

Муаммолар мавжуд бўлган ҳудудларда ва тегишли тармоқларда рақобат ривожланиш ҳолати таҳлил қилинади ва таклифлар ишлаб чиқилади.

11.

Рақобатни ривожланишига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни ўрганиб уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш.

Бир йилда камида икки марта

Рақобат қўмитаси

Ижрочилар маблағлари

Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари билан уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш бўйича учрашувлар ўтказилиб, аниқланган муаммоларни туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этиш учун тегишли вазирлик, идоралар ва уларнинг қуйи тизим ташкилотлари билан ишланади.

IV. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини назорат қилиш

12.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жамоат бирлашмаларининг ўрни ҳамда ролини ошириш чораларини кўриш.

Бунда:

1. Истеъмолчилар жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, янги жамоат бирлашмаларини ташкил этишга кўмаклашиш.

2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жамоат бирлашмалари мутахассислари малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш.

3. Жамоат бирлашмалари маҳаллий вакиллик органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш.

4. Жамоат бирлашмалари самарали фаолият кўрсатиши учун турли грант ва молиявий маблағларни жалб қилиш.

Доимий

Рақобат қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ижрочилар маблағлари

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича нодавлат ташкилотлари сони кўпайишига ва истеъмолчилар маданиятини шаклланиб боришига эришилади, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимояси тўла таъминланади.

13.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга товарни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ўзгартиришлар киритиш.

2024 йил март

Рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

-

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари белгиланади.

14.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида «истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона» номинацияси бўйича танлов ташкил этиш ва ўтказиш.

Бунда:

1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хизматлар сифатини ошириш соҳасида энг яхши натижаларга эришган корхона, ташкилотларни аниқлаш механизмларини ишлаб чиқиш.

2. Танловда иштирок этиш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш.

3. Тақдирлаш маросимини ташкил этиш.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили 15 мартда

Рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ижрочилар маблағлари

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга кўрсатадиган хизматлар сифатини ошириш таъминланади.

15.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама соҳасини назорат қилишда креатив ғояларни белгилаш.

Бунда:

1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама бозорини назорат қилишда креатив йўналишларни белгилаш.

2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини назорат қилишда креатив йўналишларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

Рақобат қўмитаси

-

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама бозорини назорат қилишда янгича ёндашув ва йўналишлар яратилади.

16.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи, истеъмолчиларга савдо, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи субъектларни «Истеъмолчи ишончи» сифат белгиси билан эътироф этиш тартибини жорий қилиш.

2024 йилдан бошлаб

Рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

-

Ўз фаолиятида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқликни таъминлаган, истеъмолчилар муаммолари билан самарали ишлаш тизимини йўлга қўйган субъектларни аниқлаш ва баҳолаш механизмлари ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.

17.

Асосий турдаги 20 дан ортиқ ижтимоий муҳим аҳамиятга эга ва стратегик товарлар нархларининг кескин тебранишлари олдини олиш, нархларнинг асоссиз ўсиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида тизимли мониторинг олиб бориш бўйича FAIR PRICE (адолатли нарх) ахборот тизимини яратиш.

2024 йил март

Рақобат қўмитаси

Ижрочилар маблағлари

Нархларнинг асоссиз ўсиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида мазкур ахборот тизимининг давлат органлари ва электрон ҳукумат ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши таъминланади, шунингдек, масалани тезкор кўриб чиқилиши ва таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.

18.

«Товар тўғрисида маълумот» ахборот тизими ва мобил иловасини яратиш.

2023 йил декабрь

Рақобат қўмитаси

Ижрочилар маблағлари

Истеъмолчиларга мамлакат истеъмол бозорида муомалада бўлган товар (иш, хизмат)лар тўғрисида маълумотларни онлайн тарзда мобил илова орқали олиш имконияти яратилади.

V. Рақобат соҳасида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш

19.

Табиий монополиялар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда тарифларни тартибга солишнинг самарали механизмларини қайта кўриб чиқиш (Вазирлар Маҳкамаси қарори).

Бунда, қуйидагиларниназарда тутиш:

амалга оширилаётган лойиҳаларни таҳлил қилган ҳолда табиий монополияларнинг фаолияти мустақил регуляторлар орқали тартибга солинишини йўлга қўйиш;

табиий монополияларнинг тарифларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, мақбуллаштириш.

2023 йил декабрь

Рақобат қўмитаси

-

-

20.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисида»ги қарорини қайта кўриб чиқиш (Вазирлар Маҳкамаси қарори).

2023 йил октябрь

Рақобат қўмитаси

-

-

21.

«Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқиш (Вазирлар Маҳкамаси қарори).

2023 йил октябрь

Рақобат қўмитаси

-

-

22.

Устун мавқега эга деб эътироф этилган рақамли платформа операторининг рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ҳаракатларини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш (Вазирлар Маҳкамаси қарори).

2023 йил октябрь

Рақобат қўмитаси

-

-

VI. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш

23.

Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг рақобат қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига ҳисобот бериб бориш.

Ҳар ярим йилда

Рақобат қўмитаси

-

Тегишли давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан рақобатга зид қарорлар қабул қилиш сонининг камайишига эришилади.

24.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига иқтисодиёт тармоқларида рақобатни таъминлаш ва тегишли соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ахборот киритиб бориш.

Ҳар чоракда

Рақобат қўмитаси

-

Рақобат ривожланмаган соҳаларни аниқлаш, уларда мавжуд рақобатга тўсиқ бўлаётган муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш чоралари кўрилади.

25.

Рақобат қўмитаси молиявий фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш.

Ҳар чорак якуни билан

Рақобат қўмитаси

-

Рақобат қўмитасининг расмий веб-сайтида унинг молиявий фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни эълон қилиб бориш орқали Қўмита фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади.

26.

Ҳудудий бошқармалар иш самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг энг муҳим фаолият кўрсаткичлари бўйича рейтингни жорий этиш.

2023 йил август

Рақобат қўмитаси

-

Ҳудудий бошқармаларнинг чораклик кўрсаткичлари асосида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар инсон омилисиз шаклланади.

Натижада ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий чоралар кўриб бориш тартиби яратилади.

27.

Қўмита ҳудудий органлари ходимларини марказий аппарат таркибий бўлинмаларида стажировка ўташини ташкил этиш, тегишли соҳа бўйича билим ва кўникмаларини ошириб бориш.

2023 йил давомида

Рақобат қўмитаси

Ижрочилар маблағлари

Ходимлар фаолияти самарадорлигини оширишга, ходимларда лидерлик, фидойилик, вақтдан унумли фойдаланиш каби кўникмаларни ривожлантиришга эришилади.

28.

Қўмита ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар, ҳудудий органларда коррупцияга йўл қўймаслик, унинг олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказиш, олдиндан «ташхис қўйиш» ва коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.

Доимий

Рақобат қўмитаси

Ижрочилар маблағлари

Коррупцияни олдини олишга, коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этишга эришилади.

29.

Ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш ҳамда амалиётга жорий этиш.

2023 йил декабрь

Рақобат қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги

Ижрочилар маблағлари

Ахборотлардан фойдаланиш ва хавфсизлик тизими жорий этилади.

30.

Қўмита фаолиятига жорий этилган ахборот тизимлари ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мослиги бўйича экспертизадан ўтказиш.

2023 йил октябрь — декабрь

Рақобат қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги

Ижрочилар маблағлари

Қўмита фаолиятига жорий этилган ахборот тизимлари ва ресурсларининг техник самарадорлиги ва натижадорлигига эришилади.

31.

Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашнинг тегишли марказларида Қўмита фаолиятига жорий этилган ахборот тизимлари ва ресурслари, дастурий таъминотлар ва электрон реестрлар маълумотларини белгиланган тартибда захиралашни ташкил қилиш.

2023 йил давомида

Рақобат қўмитаси

Ижрочилар маблағлари

32.

Рақобат қўмитаси фаолиятида жорий этилган «FAIR TECН» ягона ахборот тизими доирасида рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқишнинг қуйидаги тартибларини тўлиқ рақамлаштириш:

электрон шаклда мурожаат қилиш;

мурожаатларни электрон шаклда рўйхатдан ўтказиш;

тарафларни хабардор қилиш;

мурожаатлар ҳолатини онлайн тарзда кузатиб бориш;

комиссия қарорларини электрон шаклда юбориш ёки онлайн тақдим этиш;

ҳисоботларни электрон шаклда юритиш.

2024-2025 йиллар

Рақобат қўмитаси

Ижрочилар маблағлари

Рақобат ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлиги ҳақида ишларини тезкор кўриб чиқилиши ва зудлик билан қарор қабул қилишига эришилади.

33.

Энергияни тежаш ва соҳага қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жалб қилиш.

Бунда Қўмита марказий аппарати ҳамда ўз бинолари мавжуд бўлган ҳудудий органларнинг маъмурий биноларига қуёш фотоэлектр станцияси (панель) ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш.

2023 йил давомида

Рақобат қўмитаси

Ижрочилар маблағлари

Қўмита марказий аппарати ҳамда ҳудудий органларнинг маъмурий биноларига қуёш фотоэлектр станцияси (панель) ва қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Электр энергия сарфини 30 фоизгача иқтисод қилинишига эришилади.

Т/р

Функция

Ваколатли орган

Амалга ошириш муддати

1.

Эркин иқтисодий зона маъмурий кенгашига тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасида ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқариш ҳажмлари етишмаслиги ва рақобат муҳити даражаси тўғрисидаги хулосаларни бериш.

Рақобатни ривожлантириш
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

2023 йил 1 август

2.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳуқуқбузарга ихтиёрий тартибда ҳуқуқбузарликни бартараф этишни назарда тутувчи огоҳлантириш бериш.

2023 йил 1 август

3.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, «картель» келишувлари ва тил бириктириш ҳолатлари ҳамда инсофсиз рақобатни аниқлаш мақсадида товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш.

2023 йил 1 август

4.

Рақобат ривожланиши индексини юритиш.

2023 йил 1 сентябрь

5.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилиш бўйича маълумот-ахборот хизмати (Call-центр).

2023 йил 1 ноябрь

3-банднинг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «Агентликка» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Агентликнинг» сўзи «Қўмитанинг» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17-банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг «б» кичик бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 23-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 1-илованинг 26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 1-банднинг «а» кичик бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.2.-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.9.-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.10.-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 15, 21, 29 ва 41-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 14 — 19-позициялари «Масъул вазирлик ва идоралар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
14-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банднинг «е» кичик бандидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Шарахметов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6079-сон Фармонига 23-илованинг 7.3.-позицияси «Ташкилотлар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 17-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-илованинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 1-илованинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 2-илованинг ўнинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2-илованинг 13, 17, 20, 30 ва 31-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг 14-бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг 47 ва 48-позициялари «Маълумотларни тақдим этадиган ташкилотлар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-илованинг ўн биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 12-банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 2-илованинг номидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитасига ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-244-сон Фармонига 3-илованинг 9-бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 12-банднинг «в» кичик бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
еттинчи хатбошидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 1 августдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-1591-сон қарорининг 2-бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг 10-позицияси «Лицензияловчи орган» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги «Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2773-сон қарори 4-бандидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
олтинчи хатбоши «вакиллари киритилади» сўзлари билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
а) номидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча биринчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи — тўққизинчи хатбошилардаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи ва учинчи хатбошилардаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 10-банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 12-банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 13-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 14-банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
о) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4135-сон қарорига 1-илованинг тўртинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4335-сон қарори 15-бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 38-позицияси «Масъул орган» устунидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Шарахметов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4551-сон қарорига илованинг 14-позицияси 14.6-банди «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Шарахметов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4554-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4813-сон қарори 2-бандидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4881-сон қарорига 2-илованинг 32 ва 33-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
14-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 45-позицияси «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Э. Хайитметов)» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-илованинг 5-позицияси «Туман (шаҳар) даражасида» устунидаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Э. Хайитметов)» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4965-сон қарорига 1-илованинг 21-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Э. Хаитметов)» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш. Шарахметов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
23-банднинг учинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банднинг учинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 2, 3, 4, 5 ва 6-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5054-сон қарори 51-бандининг бешинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5171-сон қарорига 2-илованинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
63. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5263-сон қарорига 2-илованинг 11-позицияси «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
64. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5265-сон қарорига илованинг 4 ва 6-позициялари «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
65. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-73-сон қарорига 7-илованинг 19-позицияси «Ривожлантириш дастури ва мақсадли индикаторлар номи» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
66. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги «Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори 5-бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
7-илованинг 13-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-илованинг 13-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
68. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-221-сон қарорининг 10-банди бешинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
70. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-262-сон қарорига илованинг 14-бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
71. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги «Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-283-сон қарори 16-бандидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
73. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-411-сон қарорига 3-илованинг 9-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
75. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 декабрдаги «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-443-сон қарорига 1-илованинг 29-позицияси «Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари» устунидаги «Монополияга қарши курашиш» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.