29.04.2023 йилдаги 171-сон
Ҳужжат 01.05.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг таркиби ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. ФВДТ таркибига кирувчи республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи, фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари, кўрсатмалари ва ушбу Низом асосида олиб боради.

Бошқарув органлари

Тезкор-бошқарув органлари

Фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш кучлари ва воситалари

Фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари

Республика даражаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) марказий аппарати;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар марказий аппаратлари (бошқарув органлари).

ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази;

ФВДТ таркибига кирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар марказий аппаратларининг (бошқарув органларининг) навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари.

Фуқаро муҳофазаси қўшинлари;

ФВВга тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмалари;

қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари;

умумий ва махсус вазифали тузилмалар.

Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг маблағлари ва давлат захираси моддий ресурслари захираси;

молиявий ва моддий ресурсларнинг идоравий захиралари;

халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами;

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг омборлар ва захиралар тизими.

Маҳаллий даража

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар фавқулодда вазиятлар бўлимлари;

ташкилотларнинг ваколатли бўлинмалари.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг тезкор-бошқарув марказлари;

шаҳарлар ва туманлар фавқулодда вазиятлар бўлимларининг тезкор-бошқарув гуруҳлари;

ташкилотларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари.

қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари;

умумий ва махсус вазифали тузилмалар.

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий ва моддий ресурслари захиралари;

халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами;

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг омборлар ва захиралар тизими.

Объектлар даражаси

объектларнинг маъмурияти ва ваколатли таркибий бўлинмалари.

объектларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари.

қутқарув тузилмалари;

махсус вазифали тузилмалар;

фуқаро муҳофазаси тузилмалари.

объектларнинг молиявий ва моддий ресурслари захиралари;

тегишли юқори ташкилотнинг молиявий ва моддий ресурсларининг идоравий захиралари.

сув хўжалиги хизмати — сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юз бериши мумкинлигини прогноз қилиш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ёки улардан бундан кейин фойдаланиш режимини ўзгартириш зарурлигини белгилаш, сув омборларидан сувни авария юзасидан чиқариб ташлаш. Хавф даражаси юқори бўлган сув омборлари ва уларга ёндош ҳудудларда локал даражадаги аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар бериш ва хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш. Тошқинлар, сув босишлари, сел оқимларидан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини авариясиз ўтказиб юборишни таъминлаш;