25.03.2023 йилдаги 132-сон
Ҳужжат 27.03.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларига давлат рақами белгиларини бериш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарори билан гибрид автомобилларини (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари бериладиган электромобиллар рўйхатига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларидаги «электромобилларига» ва «электромобилларга» сўзлари тегишлича «электромобилларига ва гибрид автомобилларига (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли)» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «(почта манзили)» сўзлари «, юридик шахс номи, СТИР рақами» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: