27.02.2023 йилдаги ЎРҚ-819-сон
Ҳужжат 29.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Халқаро (минтақавий) стандартлардан техник регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда тўлиқ ёки қисман асос сифатида фойдаланилиши керак, бундан халқаро (минтақавий) стандартлар ёки уларнинг бўлимлари техник регламентларнинг ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган мақсадларига эришиш учун самарасиз ёхуд номувофиқ бўлган ҳоллар, шу жумладан иқлимга оид ва географик ўзига хос хусусиятлар туфайли самарасиз ёки номувофиқ бўлган ҳоллар мустасно.
Техник регламентлар талаблари ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган техник регламент мақсадларига нисбатан кўпроқ техник тўсиқларни юзага келтирмаслиги керак.
Техник регламентларни ишлаб чиқувчилар бу регламентларнинг долзарблиги ва ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган мақсадларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан уларни қайта кўриб чиқади.
Расмийлаштирилган мувофиқлик тўғрисидаги декларация ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган шахсларнинг аризасига кўра, мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларнинг реестрида аккредитация қилиш доираси маҳсулотнинг мазкур турини ўз ичига олган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан рўйхатдан ўтказилиши лозим. Мувофиқлик тўғрисидаги декларация мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларнинг реестрида рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан ҳақиқий деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
худди шундай ҳуқуқбузарлик ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилган кундан эътиборан бир йил давомида такроран содир этилганда — мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг юз фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари, сотувчилар ёки импорт қилувчилар содир этилган ҳуқуқбузарликда айбдорлигини тан олган ва молиявий санкциялар суммаси бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланган ҳоллар мустасно.
биринчи қисмдаги «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг» деган сўзлар «ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмдаги «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг» деган сўзлар «ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелда қабул қилинган «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ-213-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 140-модда);
8) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 4 октябрда қабул қилинган «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги ЎРҚ-354-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 262-модда);