16.01.2023 йилдаги 17-сон
Ҳужжат 17.01.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)», сўзлари «Табиат ресурслари вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Давлат экология қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмиталари» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
26-банддаги ««Давархитекқурилиш» қўмитаси ва Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «ФВВ ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари» ва 32-банддаги «ФВВ ихтисослаштирилган отрядларига» сўзлари «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банддаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банддаги, 36-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 37-банддаги «ФВВнинг ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари» сўзлари «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-банддаги «Давлат экология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — «Хавфсиз дарё» ДУК)» сўзлари ««Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Хавфсиз дарё бошқармаси») сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7, 11, 15, 31-бандлардаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
12-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 14-банднинг биринчи хатбошисидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК директори» сўзлари ««Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги ««Хавфсиз дарё» ДУК директорининг» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик бандидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК директорининг» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик бандидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУКга» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Хавфсиз дарё» ДУКдан» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Хавфсиз дарё бошқармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУКнинг» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУКнинг Уставида» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармасининг Низомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банд «шартномада кўрсатилган мажбуриятларга» сўзларидан сўнг «ҳамда давлат экологик экспертизаси шартларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
29-банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли бўлинмаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Табиат ресурслари вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини (кейинги ўринларда участкалар рўйхати деб аталади) шакллантиради.

Заруратга кўра

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Участкалар рўйхати Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритади.

5 иш куни мобайнида

3-босқич

Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси

Участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.

10 иш куни мобайнида

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Хавфсиз дарё бошқармаси деб аталади)

Тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.

5 иш куни мобайнида

5-босқич

Лойиҳа ташкилотлари

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.

Шартномага мувофиқ

6-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси

Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.

2 иш куни мобайнида

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органлари

Ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва Хавфсиз дарё бошқармаси вакилига ишончнома асосида топширади.

20 иш куни мобайнида

8-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси

Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКка (кейинги ўринларда оператор деб аталади) электрон буюртма беради.

2 иш куни мобайнида

9-босқич

Оператор

Ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани Хавфсиз дарё бошқармасига тақдим этади ва ўз веб-порталига ахборотни киритади.

1 иш куни мобайнида

10-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси

Аукцион ғолиби билан шартнома тузади. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади.

3 иш куни мобайнида

11-босқич

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Табиат ресурслари вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Хавфсиз дарё бошқармасидан олинган аукцион ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.

3 иш куни мобайнида

12-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси,

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Табиат ресурслари вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади.

Доимий равишда

13-босқич

Хавфсиз дарё бошқармаси

Шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳисобини юритади.

Доимий равишда

»;