29.11.2022 йилдаги 679-сон
Ҳужжат 29.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Малака аттестатини бериш тартиби ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган суҳбат натижалари асосида амалга оширилади.
41. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш мазкур Регламентнинг 40-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида олдин берилган малака аттестатининг қолган амал қилиш муддатига янги малака аттестатини бепул бериш орқали амалга оширилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор*

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини (кейинги ўринларда — малака аттестати) олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки электрон тарзда ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП

Талабгор Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда — сўровнома талабгор томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, сўнг Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда

3-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

Талабгорларни малака аттестатини олишга суҳбатдан ўтказиш учун рўйхат шакллантиради.

Мурожаат электрон кўринишда келиб тушган кундан бошл?б гуруҳ шаклланишига кўра

4-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

Шаклланган талабгорлар рўйхатига асосан суҳбат ўтказиладиган сана ва жой ҳақидаги маълумотни ўз веб-сайтида эълон қилади, талабгорларни ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси аъзоларини хабардор қилади.

Суҳбат ўтказилишидан камида икки кун олдин

5-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси

Комиссия аъзолари якка тартибдаги ҳар бир талабгор билан суҳбат ўтказади.

Ҳар бир талабгор билан 20 дақиқагача давомида

6-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси

Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича комиссия томонидан малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.

Бир кун давомида

7-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

QR-код қўйилган малака аттестати расмийлаштиради ва уни ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссиясининг баённомалари қабул қилиб олингандан сўнг кейинги уч иш куни мобайнида

8-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

1. Малака аттестатини электрон шаклда талабгорнинг электрон манзилига юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Малака аттестати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида

2. Давлат хизматлари марказига талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга малака аттестатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

Талабгор талаб қилган пайтда

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIY TARAQQIYOT VA KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH VAZIRLIGI HUZURIDAGI BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

GRADUATE SCНOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSНIP UNDER TНE MINISTRY OF ECONOMIC DEVELOPMENT AND POVERTY REDUCTION OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

Tartib raqami ______________

______________-son

KORPORATIV BOSHQARUVCHINING MALAKA ATTESTATI

_________________________________________________________________________________________

(malaka attestati berilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi)

pasport yoki ID-karta ma’lumotlari:
_________________________________________________________________________________________
20___ yil «____» ___________dan 20 yil «___» _____________gacha amal qiladi.
_____________________________
QR-kod
(F.I.O.)
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan O‘zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to‘g‘risidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.
Elektron hujjatning nusxasida ko‘rsatilgan ma’lumotlar to‘g‘riligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga o‘ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma’lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat’iyan taqiqlangan.
1. Қарорнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «паспорт» сўзи «паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта» сўзлари билан алмаштирилсин.