28.11.2022 йилдаги ПФ-257-сон
Ҳужжат 29.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

Академия Кенгаши

Бошлиқ

Ёрдамчи

1

Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари

Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

Академия бошлиғининг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари

Академия бошлиғининг халқаро ҳамкорлик ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Ўқув-услубий бошқарма

6

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази

5

Бухгалтерия ва режа-молия бўлими

4

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

1

Электрон таълим бўлими

4

Илмий-инновацион тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва илмий ходимларни тайёрлаш маркази

4

Ишлар бошқаруви бўлими

3

Халқаро ҳамкорлик бўлими

2

Медиастудия

Спорт-соғломлаштириш мажмуаси*

Лойиҳа бошқаруви бўлими

1

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик муаммоларини ўрганиш лабораторияси

Офис-регистратор маркази

2

Ётоқхона*

Юридик клиника

Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази

5

Бакалавриат факультети

3

Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими*

Кадрлар бўлими

2

бакалавриат талабалари

Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази

4

Таҳририй-нашриёт бўлими*

1

Ташкилий-назорат ва фаолият самарадорлигини баҳолаш бўлими

2

Магистратура факультети

2

Академия нашрлари

Киберлаборатория

Шахсий хавфсизлик бўлими

1

магистратура тингловчилари

Типография

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

1

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

2

Ахборот-ресурс маркази*

Юридик бўлим

1

Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

4

Биринчи ва иккинчи бўлим

1

Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси

5

Судларда прокурор ваколатини таъминлаш ҳамда ижро иши юритуви кафедраси

9

Тил ўргатиш кафедраси

4

Девонхона ва архив*

Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси

4

Дастлабки тергов ва суриштирув кафедраси **

10

Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси

10

Иқтисодий жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш кафедраси

6

Криминалистика ва суд экспертизалари кафедраси **

9

Касбий психология ва бошқарув фаолияти кафедраси

5

Прокурорлик фаолияти ва прокурор назорати кафедраси

9

Жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши кураш ўқув-услубий маркази

Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафедраси

5

Тезкор-қидирув фаолияти ва киберҳуқуқ кафедраси

4

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

9

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўқишга қабул қилиш тизимини ташкил этиш ва таълим сифатини ошириш

1.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида (кейинги ўринларда — Академия) тўлақонли таълим жараёнини амалга ошириш юзасидан қўшма ташкилий-амалий ва молиявий-техник чораларни белгилаш бўйича Васийлик кенгаши мажлисини ўтказиш ҳамда унинг низомини тасдиқлаш.

Васийлик кенгаши мажлисининг баённомаси

2023 йил январь

-

Васийлик кенгаши

2.

Академиянинг устави, штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

3.

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тугатиш чораларини кўриш:

тегишли ўқув семестрини якунлаш;

белгиланган тартибда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш, бино-иншоотлар, штат бирликлар, ўқув-услубий ва ахборот-ресурс база, моддий-техника ва бошқа мол-мулкларни топшириш бўйича ташкилий чораларни кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил январь

-

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

4.

Очиқ ва холис танлов мезон ва механизмларини қамраб олган Академияда олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишнинг алоҳида тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2023 йил февраль

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

ДХХ

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

5.

Илғор хорижий тажриба асосида Академияда ўқитишнинг таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, малака талаблари, ўқув режалари, дастурлари, йўналишлари (мутахассисликлар), кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

прокуратура, тергов ва суриштирув органларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, соҳа мутахассисларини юксак ахлоқий, психологик ва касбий фазилатларни ривожлантиришнинг самарали тизими ёрдамида мақсадли тайёрлаш;

суд-ҳуқуқ соҳаси қонунчилигидаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий билим ва кўникмаларни такомиллаштиришга қаратилган кадрларнинг малакасини ошириш курсларини тизимли асосда ташкил қилиш;

мавжуд ҳолатларни холисона ва малакали таҳлил қилиш, мустақил иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш методларини ўқув жараёнида қўллаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил январь

-

Васийлик кенгаши,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

6.

Қуйидагиларни:

таълимнинг дастлабки тергов ва суриштирувни амалга оширишга ваколатли давлат органлари ҳамда судларда ўталадиган амалиёт билан узвий боғлиқлигини;

таълим олувчиларнинг қизиқиши, интилиши ва қобилиятлари инобатга олинган ҳолда уларни касбга йўналтириш ва келгусида прокуратура органларига ҳамда суриштирувчи ва терговчи лавозимларига ишга жойлашишини таъминлашга қаратилган малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартибини белгилаш.

Қўшма чора-тадбирлар

2023 йил апрель

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

ДХХ

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов),

Олий суд

(Б. Исламов)

7.

Академияда инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиётини жиноятларни тергов қилиш фаолиятини амалга ошириш нуқтаи назаридан ўқитишнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича чораларни кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(А. Саидов)

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Академия ахборот-таълим порталини такомиллаштириш бўйича техник топшириқ ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш:

ўқув жараёнини рақамлаштириш, шу жумладан машғулотлар жадвалини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш, таълим олувчиларни баҳолаш ва рейтингини шакллантириш;

магистратура ва бакалавриат йўналишлари бўйича дастурий мажмуаларни жорий этиш;

портални ваколатли давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органлари ходимларининг узлуксиз касбий ривожланишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Алоҳида график асосида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

ДХХ

(А. Азизов),

ИИВ

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов)

9.

Академияда масофавий таълимни ташкил қилиш ва видеоконференциялар ўтказиш, шунингдек, интерфаол электрон курсларни ишлаб чиқиш, онлайн баҳолаш ва сўровномалар ўтказиш учун тегишли ускуналар, қурилмалар ва дастурий маҳсулотларни харид қилиш ва ўрнатиш, жумладан:

ваколатли органлар ўртасида, шу жумладан вилоят, туман ва шаҳар бўлинмалари даражасида маълумот алмашиш мақсадида ягона корпоратив тармоқни ташкил қилиш учун оптик толали алоқа тармоқларини қуриш;

тармоқ ва сервер қурилмалари, зарурий қисмлар, Академия ходимлари ва ўқув аудиторияларини замонавий компьютер, дастурий таъминотлар, офис техникалари билан таъминлаш;

аудиторияларни интерфаол панеллар, видео-конференцалоқа жиҳозлари, тингловчилар орасида сўров ўтказиш воситалари билан жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

10.

Академиянинг ўқув аудиториялари, ахборот-ресурс марказлари ва бошқа ўқув-ёрдамчи объектларида замонавий ахборот таълим муҳитини ва симсиз алоқа тармоғи хавфсизлигини таъминлашни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

11.

Рақамли терговни ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш марказини (Киберлаборатория) ташкил этиш, уни рақамли далилларни, шу жумладан «Darknet» тармоғида мустаҳкамлаш ва тадқиқ этиш функцияларини назарда тутувчи зарур замонавий компьютер, сервер ускуналари ва дастурий таъминот (электрон рақамли изларни топиш ва мустаҳкамлашнинг криминалистик-техник воситалари, мобил криминалистик мажмуалар ва ҳ.к.) билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ДХХ

(А. Азизов),

ИИВ

(П. Бобожонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

12.

Академия имижини шакллантириш бўйича қуйидаги ташкилий чораларни кўриш:

Академия рамзларини тасдиқлаш ва брендбукини яратиш;

Академиянинг расмий веб-сайтини халқаро стандартлар асосида ишга тушириш;

жамоатчилик билан алоқаларни жадаллаштириш ва Академия ҳақидаги холис маълумотларни етказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

13.

Академиянинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатини «Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига киритиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

II. Ўқув жараёнини ривожлантириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш

14.

Академиянинг ўқув ва илмий тармоқларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида катта амалий тажрибага эга малакали мутахассислар, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини қўллай оладиган илмий-педагог кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил июль, доимий равишда

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

ДХХ

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов)

15.

Академиянинг замонавий кампусини ва ихтисослаштирилган ўқув-услубий базасини барпо этиш ва унинг инфратузилмасида қуйидагиларни яратиш:

назорат қилиш ва бошқариш тизими билан жиҳозланган ўқув-маъмурий корпус бинолари, халқаро ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун конференция заллари;

жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятининг хусусиятларидан, шунингдек, учрайдиган ҳодиса жойлари турларидан келиб чиққан ҳолда мақсадли вазиятли-имитацион ва виртуал полигон ҳамда марказлар, техник-криминалистик база;

амалиётга йўналтирилган ва мунозарали машғулотлар ўтказишни кучайтириш, танқидий фикрлаш ва шахслар тоифалари бўйича сўроқни амалга ошириш санъатини ривожлантиришни таъминловчи хоналар;

ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш учун жиҳозланган компьютер хоналари;

электрон ўқ отиш тири, сафланиш майдони ва Электрон таълим мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш техник студияси;

ўқув аудитория хоналари, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, меҳмонхона-ётоқхона ва бошқа объектлар.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 — 2025 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари, Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Ортиқхўжаев),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норкулов),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

16.

Статистик, «электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими, архив ва бошқа маълумотлардан (қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно) фойдаланиш ҳуқуқини бериш орқали Академия илмий ва ўқув жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан (чекланган режимда) узвий боғланишини таъминлаш.

Қўшма чора-тадбирлар

2023 йил май

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

ДХХ

(А. Азизов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

ДБҚ

(А. Мавлонов)

17.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янги метод ва тактикалар асосида янги авлод дарсликлари, ўқув ва ўқув-амалий қўлланмаларни тайёрлаш, Академиянинг ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам равишда янгилаб бориш, бунда:

ўқув, илмий ва методик адабиётлар муаллифларини муносиб равишда моддий рағбатлантириш ва уларга тегишли шарт-шароитлар яратишни;

дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий ва методик адабиётларни тайёрлаш, таржима қилиш ва чоп этиш, шунингдек, муаллифларнинг меҳнатини рағбатлантириш учун Академиянинг даромадлар ва харажатлар сметасида мунтазам равишда маблағлар ажратиб боришни назарда тутиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил май, доимий равишда

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Васийлик кенгаши

18.

Хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур халқаро кутубхона фондлари (маълумотлар базалари), дастурий маҳсулотлар ва ҳуқуқий-ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳуқуқини харид қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил май

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева)

19.

Академияни «Электрон таълим» миллий тармоғига, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ахборот-кутубхона фондига бепул асосда улаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил январь, доимий равишда

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева)

20.

Академия ўқув жараёнига таълим олувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тайёргарлигини жорий этиш, шу жумладан, ҳарбий-дала шароитларида ўқув йиғинларини ташкил этиш ва ҳарбий гувоҳнома бериш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил август

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

ИИВ

(П. Бобожонов),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Қурбонов)

21.

Ўзига юклатилган вазифаларни виждонан ва самарали бажараётган Академиянинг бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилар таркиби, шунингдек, ўқув-ёрдамчи ходимларининг иш натижаларига мувофиқ, ҳар ойлик шахсий устамаларни ўрнатишнинг тартиби ва мезонларини белгилаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил февраль

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

22.

Академиянинг юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Академия талабига кўра

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

23.

Масофавий ва мустақил таълим олиш учун электрон ўқув материалларини ишлаб чиқиш мақсадида Академиянинг Электрон таълим мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш техник студиясини зарур замонавий ускуналар ва дастурий маҳсулотлар билан жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

24.

Пуллик тайёрлов ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш орқали Академияга қўшимча молиявий маблағларни жалб қилиш чораларини кўриш, шунингдек, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

25.

Академия типографиясини илмий-тадқиқот ишлари натижалари, брошюралар, дарсликлар, буклетлар ва бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида график асосида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

III. Сифатли илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият учун шарт-шароитларни яратиш

26.

Талабалар, мустақил изланувчилар ва амалиёт ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «Ўзбекистон терговчиси» илмий-амалий юридик журналини таъсис этиш:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган рўйхатга киритиш орқали журнални мунтазам равишда босма ва электрон шаклларда нашр этишни ташкиллаштириш;

журналда жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш соҳасида илмий мақолаларни, шунингдек, амалий хусусиятга эга, муайян тоифадаги жиноят ишлари бўйича терговчилар томонидан криминалистик методика ва тактикаларни қўллашнинг илғор тажрибаларини акс эттирган мақолаларни чоп этиш;

журналнинг халқаро миқёсдаги мавқеини кўтариш мақсадида уни етакчи илмий базалар (РИНЦ, DOI, Scopus)га босқичма-босқич киритиш, шунингдек, журналнинг алоҳида сонларини хорижий давлатларнинг нуфузли юридик журналлари билан ҳамкорликда нашр этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил июль

Васийлик кенгаши органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Васийлик кенгаши,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

(А. Юсупов)

27.

«Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг фахрий доктори» даражаси ва «Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг фахрий профессори» унвони билан тақдирлаш тартибини белгилаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

28.

Бакалавриат талабаларини жиноятларни тергов қилиш фаолиятида илмий-таҳлилий ёндашувга фаол жалб қилиш ва улар орасидан энг иқтидорлиларини келгусида хорижий давлатларга қисқа муддатли ўқишга юбориш мақсадида Академиянинг кафедралари ихтисослашувидан келиб чиқиб, илмий мактаб ва тўгаракларни, шунингдек, «Ёш терговчилар клуби»ни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил январь, доимий равишда

Васийлик кенгаши органларининг бюджетдан ташқари маблағлари Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Васийлик кенгаши

29.

Академиянинг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази фаолиятини қуйидаги механизмларни назарда тутган ҳолда самарали ташкил этиш:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти муаммолари, биринчи навбатда жиноятларни тергов қилиш соҳасида амалий тадқиқотлар олиб бориш, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

жиноятларни тергов қилишнинг самарадорлигини ошириш бўйича тизимли равишда услубий ва амалий қўлланмалар, тавсиялар тайёрлаш, уларнинг ваколатли давлат органлари томонидан амалда қўлланилишини ташкиллаштириш;

жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳ ва уюшмалар томонидан содир этилган алоҳида мураккаб жиноятларни тергов қилишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

30.

Академия ҳузурида қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жиноятларни тергов қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш билан боғлиқ юридик фанлар ихтисосликлари юзасидан Илмий даражалар бериш бўйича илмий кенгашни ташкил этиш:

Академия бошлиғига илмий кенгаш таркибига жалб этилган малакали мутахассисларни моддий рағбатлантиришни амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш ҳамда жиноятларни тергов қилиш соҳаларида амалий муаммоларни илмий тадқиқ этишнинг самарали тизимини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил февраль

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

(А. Юсупов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

31.

Академияда қуйидагиларни назарда тутувчи халқаро ҳамкорликнинг самарали тизимини яратиш:

илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг етакчи хорижий олий таълим муассасаларида малака оширишини мунтазам ташкил этиш;

ўқув жараёнига юқори малакали хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш;

етакчи хорижий олий таълим, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар ва келишувларни тайёрлаш ва имзолаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

доимий равишда

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

IV. Таълим олувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш

32.

Академия ахборот-ресурс маркази фаолиятида фойдаланувчиларга комплекс, шу жумладан радиочастоталар орқали идентификация қилиш (RFID) технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон хизматлар кўрсатишни таъминлайдиган замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Алоҳида график асосида

Прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, Васийлик кенгаши органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов)

а) 1 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни» сўзлари «органларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинган ходимларни» сўзларига алмаштирилсин;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ж) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1.

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович

Бош прокурор, ҳайъат раиси

2.

Валиев Бахриддин Бахадирович

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

3.

Юлдашев Эркин Туракулович

Бош прокурорнинг ўринбосари

4.

Лавозимига кўра

Бош прокурорнинг ўринбосари

5.

Артикова Светлана Баймирзаевна

Бош прокурорнинг ўринбосари

6.

Аминов Шохрух Азаматович

Бош прокурорнинг ўринбосари

7.

Кудратходжаев Ботир Бахромович

Бош прокурорнинг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори

8.

Рахимов Дилшод Фахриевич

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

9.

Кабирджанов Хасан Муротович

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори

10.

Таджиев Эркабай Аминович

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори

11.

Болтаев Ҳалим Хусанбоевич

Бош прокуратуранинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи, ҳайъат котиби

а) 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Бош прокуратураси Академиясида» сўзлари «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 31-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Наименование должности

Разряд

Размер тарифного коэффициента

Генеральный прокурор

21

6,887

Первый заместитель Генерального прокурора

20

6,583

заместитель Генерального прокурора, начальник Правоохранительной академии

19

6,282

начальник управления, заместитель начальника Правоохранительной академии

18

5,987

начальник самостоятельного отдела, отдела в составе управления, начальник кафедры (управления, факультета, отдела, центра), профессор кафедры Правоохранительной академии

17

5,694

старший следователь по особо важным делам, помощник Генерального прокурора, старший программист, доцент кафедры, помощник начальника Правоохранительной академии

16

5,407

следователь по особо важным делам, старший прокурор управления, самостоятельного отдела и отдела, входящего в состав управления, программист, старший специалист по информационной безопасности, старший преподаватель, старший прокурор отдела (управления, факультета, центра) Правоохранительной академии

15

5,123

старший следова