«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг ташкил этилишини ва амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
1. Давлат сув кадастри (кейинги ўринларда матнда ДСК деб аталади) «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш, хўжалик фаолиятини, экологик вазиятни баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилади ва юритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
2. Давлат сув кадастри ягона давлат сув фондини ташкил этувчи сув объектлари, сув ресурслари, сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш ҳақидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги тартибга солинган, доимий тўлдириб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган маълумотлар тўпламини ифодалайди.
3. Ер усти ва ер ости сув объектлари ва уларнинг ресурслари Давлат сув кадастрининг объектлари ҳисобланади.
4. Табиий сув ресурсларини, улардан миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, сувдан фойдаланиш ҳуқуқини ва сувдан хўжалик мақсадларида фойдаланишни рўйхатдан ўтказиш Давлат сув кадастрининг предмети ҳисобланади.
Сув ресурсларини баҳолаш деганда ҳам йил давомида, ҳам кўп йиллар давомида стандарт гидрометрик асбоблар билан ўлчаш орқали уларни миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича мунтазам ҳисобга олиш, олинган маълумотларнинг ишончлилиги таҳлили, уларни стандарт усуллар билан қайта ишлаш ва турли ҳудудий ва вақт бирликлари бўйича умумлаштириш тушунилади.
5. Давлат сув кадастри давлат ҳокимияти органларини, юридик ва жисмоний шахсларни сув объектлари, сув ресурслари, сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги зарур маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.
6. Энг кам чиқимлар билан замонавий даражада ахборотларни тўплаш, умумлаштириш, сақлаш ва тақдим этиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириб бориш йўли билан сув ресурслари ва сув объектлари ҳақида ишончли ахборотни олиш ва сақлаш Давлат сув кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади.
7. Сув объектлари ва сувдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш, сув миқдори ва сифатини ҳисобга олиш, сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни баҳолаш Давлат сув кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади.
9. Давлат сув кадастри республика сув объектлари тўғрисидаги ахборотни қайта тиклашнинг тўлиқ туркумини ташкил этувчи асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
10. Давлат сув кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
11. Белгиланган тартибда қабул қилинган сув-кадастр ахбороти сув ва сув хўжалиги муносабатларини тартибга солишда, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазифаларни ҳал этишда мажбурий юридик кучга эгадир.
12. Қуйидагилар Давлат сув кадастрини юритадилар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси — ер усти сувлари бўлими бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси — ер ости сувлари бўлими бўйича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги — сувдан фойдаланиш бўлими бўйича.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Республика ҳудудида сув объектларини рўйхатдан ўтказиш, сув ресурслари, уларнинг режими, фойдаланиш, шунингдек сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги миқдор ва сифат баҳо кўрсаткичлари ҳақида ишончли, замонавий ва тежамли ахборотларни олиш, тартибга солиш, сақлаш ва уларни фойдаланувчиларга беришнинг технологик жараёни Давлат сув кадастрининг мазмуни ҳисобланади.
сувдан фойдаланишни жорий ва истиқболли режалаштириш ҳамда сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган сув хўжалиги, транспорт, саноат корхоналари ҳамда бошқа корхоналар ва иншоотларни лойиҳалаштириш;
сувдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар билан бошқа манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш;
15. Давлат сув кадастри сув ва сув хўжалиги объектларининг қуйидаги турлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Дарёлар; турли сув тизимларини бирлаштирувчи, оқар сувни ҳудудий қайта тақсимлашга ёки суғоришга хизмат қилувчи каналлар; кўллар ва сув омборлари; музликлар; ер ости сувлари (ҳавзалар, сувли горизонтлар, конлар).
Гидроузеллар ва сув омборлари; сув объектларидан сув олишга мўлжалланган иншоотлар (каналлар, насос қурилмалари, фойдаланиш қудуқлари ва бошқалар); оқар сувни ҳудудий қайта тақсимлашга хизмат қилувчи каналлар; фойдаланилган ва шахта сувларини сув объектларига ташлаш иншоотлари (коллекторлар, дренаж ва сув тўпланадиган каналлар, қувурсимон сув чиқаргичлар ва бошқалар); фойдаланилган сувларни тозалаш иншоотлари.
16. ДСК маълумотлари қуйидагиларга бўлинади: архив материаллари (дафтарчалар, жадваллар, ўзи ёзадиган техниканинг ленталари ва бошқалар); узоқ муддатли техник манбалардаги маълумотлар; эълон қилинадиган материаллар (сув ва сув хўжалиги объектлари каталоглари, ҳар йилги ва кўп йиллик маълумотлар ва бошқалар).
17. ДСК маълумотлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология бош бошқармаси, Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган «Сув кадастри маълумотлари таркиби» номли норматив-техник ҳужжат билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. ДСК нашрлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология бош бошқармаси, Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Сув кадастрининг эълон қилинадиган қисми тузилмаси билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. ДСК маълумотлари фойдаланувчиларга пулли нашрлар тарзида ва сўров бўйича (белгиланган тартибда) тақдим этилади.
ДСКнинг чоп этилаётган нашрлари, сўров бўйича бериладиган маълумотлар турлари ҳамда уларни бериш тартиби тўғрисида фойдаланувчиларга ахборот бериш учун Гидрометеорология бош бошқармаси томонидан Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «Сув кадастри ахборотномаси» нашр этилади.
20. Сув объектлари турларига ҳамда сувни ва ундан фойдаланишни ўрганиш бўйича вазифалар тақсимотига мувофиқ ДСК қуйидаги бўлимларга бўлинади:
21. Сув объектлари сонини ва ҳолатини ҳисобга олиш объектларнинг ҳажми, ҳолати, ўрганилганлик даражаси ва муҳимлигига қараб картография, гидрогеология ва геодезия усуллари билан амалга оширилади.
22. Сув объектлари режимини ўрганиш тегишли идоралар томонидан тасдиқланган ҳамда Гидрометеорология бош бошқармаси билан келишилган стандарт усуллар бўйича стандарт асбоблар воситасида олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат сув кадастри маълумотлари республика, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудлари, дарё ҳавзалари бўйича, ер ости сувлари бўлими бўйича эса гидрогеология минтақалари бўйича ҳам тизимлаштирилади ва нашр этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ер усти сув ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар сув объектлари ва уларнинг майдонлари, давлат ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган дарё ҳавзалари, сув хўжалиги майдонлари, вилоятлар ва умуман республика бўйича умумлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ер ости сув ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар конлар, дарё ҳавзалари ва уларнинг майдонлари, сувли горизонтлар ва ер ости сувлари ҳавзалари, вилоятлар ҳамда умуман республика бўйича умумлаштирилади.
26. Ер ости сувлари ресурсларини баҳолаш уларнинг ер усти сувлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
27. Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар давлат аҳамиятига эга бўлган дарё ҳавзалари, сув хўжалиги майдонлари, вилоятлар ва умуман республика бўйича, шунингдек, сувдан фойдаланиш турлари ва халқ хўжалиги тармоқлари бўйича умумлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Давлат сув кадастрини юритиш тизимининг ягоналигини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Давлат сув кадастрининг тегишли бўлимлари бўйича) ишлаб чиқиладиган Давлат сув кадастрини юритишга оид услубий кўрсатмалар, Давлат сув кадастри нашрлари макетлари ва Давлат сув кадастри бўйича бошқа норматив-техник ҳужжатлар Гидрометеорология бош бошқармаси билан келишиб олиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Сувдан фойдаланувчиларни сув ресурслари ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги зарур маълумотлар билан таъминлашда тезкорликни ошириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш даражасини ошириш учун Гидрометеорология бош бошқармаси, Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими Гидрометеорология бош бошқармаси, Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ягона техник топшириқ асосида Гидрометеорология бош бошқармаси, Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тармоқ ахборот тизимлари негизида лойиҳалаштирилади ва ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат сув кадастрини юритиш учун ер усти сувлари, ер ости сувлари ва сувдан фойдаланиш бўлимлари бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро бош маркази, Давлат сув кадастри идораларга қарашли бош марказлари ташкил этилади.
32. Давлат сув кадастри идоралараро бош маркази функциясини Гидрометеорология бош бошқармасининг Ўрта Осиё гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Давлат сув кадастрининг идоралараро бош марказларининг, Давлат сув кадастрининг ҳудудий марказлари ва маҳаллий органларининг функцияси («Ер усти сувлари», «Ер ости сувлари» ва «Сувдан фойдаланиш» бўлимлари бўйича) тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастрининг умумий принципларини ва илмий-услубий асосларини, Давлат сув кадастрини юритиш, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини лойиҳалаш ва ташкил этиш тартибини ишлаб чиқади;
б) Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид барча ишларни мувофиқлаштиради, йўналтиради ва бирлаштиради;
в) Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастрининг идоралараро норматив-техник ҳужжатларини (шу жумладан Давлат сув кадастрининг қўшма нашрлари макетини), шунингдек, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими учун идоралараро лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади;
г) Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган Сув кадастрини юритишга оид услубий кўрсатмаларни, ДСК нашрлари макетини ва ДСКга оид бошқа норматив-техник ҳужжатларни, шунингдек, ДСКнинг автоматлаштирилган ахборот тизими учун лойиҳа ҳужжатларини келишиб олади;
д) Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мутахассисларини жалб қилган ҳолда ер усти сувлари ва ер ости сувлари ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғма таҳлил қилишни, боғлашни ва умумлаштиришни бажаради, Давлат сув кадастрининг қўшма нашрларини чиқаришга тайёрлайди ва нашр қилади;
е) Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастри ахборотномасини нашр этишга тайёрлайди;
бўлим бўйича Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни;
ер усти сувлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усулларни, алгоритмларни ва машиналаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни;
бўлим бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими функционал ва идоравий кичик тизимларни лойиҳалаш, синаш, жорий этиш ва такомиллаштиришни;
Сув кадастри ҳудудий марказлари ва маҳаллий органлари учун Давлат сув кадастрини юритишга оид услубий кўрсатмаларни, бўлим бўйича Сув кадастри нашрлари макетларини ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни;
ер усти сувлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва уларни фойдаланувчилар сўровига кўра беришни;
ер усти сувлари ресурсларини жорий ва истиқбол учун ҳамда уларнинг хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришларини баҳолашни;
ўзига қарашли муассасалар ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.
35. «Ер ости сувлари» ва «Сувдан фойдаланиш» бўлимлари бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган ер усти сувлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат геология қўмитасига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига берилишини таъминлайди.
бўлим бўйича Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни;
ер ости сувлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усулларни, алгоритмларни ва машиналаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни;
бўлим бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими функционал кичик тизимларни лойиҳалаш, синаш, жорий этиш ва такомиллаштиришни;
Сув кадастри ҳудудий марказлари ва маҳаллий органлари учун Давлат сув кадастрини юритишга оид услубий кўрсатмаларни, бўлим бўйича Сув кадастри нашрлари макетларини ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни;
ер ости сувлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва уларни фойдаланувчилар сўровига кўра беришни;
ер ости сувлари ресурсларини жорий ва истиқбол учун ҳамда уларнинг хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришларини баҳолашни;
«Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастри нашрларини чиқаришга ва эълон қилишга тайёрлашни;
ўзига қарашли муассасалар ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.
37. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича услубий кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастри нашрлари макетларини ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, «Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Гидрометеорология бош бошқармасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. «Ер усти сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро қўшма нашрларини тайёрлаш ва Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган ер ости сувларига оид материалларнинг Гидрометеорология бош бошқармасига берилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига берилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқишни ва такомиллаштиришни;
сувдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотларни назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усуллар, алгоритмларни ҳамда машиналаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни;
Сув кадастри автоматлаштирилган ахборот тизимининг функционал кичик тизимларини лойиҳалашни, синашни, жорий этишни ва такомиллаштиришни;
Давлат сув кадастрининг ҳудудий ва маҳаллий органлари учун Давлат сув кадастрини юритиш бўйича услубий кўрсатмаларни, Давлат сув кадастри нашрлари макетларини ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини ишлаб чиқишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланувчилар, ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва беришни;
сувдан фойдаланишни жорий ва истиқбол учун баҳолашни ҳамда сув хўжалиги ҳисобот балансларини тузишни;
«Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастри нашрларини чиқаришга ва эълон қилишга тайёрлашни;
ўзига қарашли муассаса ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.
41. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича услубий кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастри нашрлари макетларини ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига оид лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Гидрометеорология бош бошқармасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. «Ер усти сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро қўшма нашрларини тайёрлаш ва Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган сувдан фойдаланишга оид материалларнинг Гидрометеорология бош бошқармасига берилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. «Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг Давлат геология қўмитасига берилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.