04.11.2022 йилдаги 647-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарори ижросини таъминлаш, давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорида кузатув кенгаши таркиби аъзолигига номзодларни тармоққа оид билим, бошқарув тажрибаси, молиявий, корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш ҳамда бошқа малакалар каби мезонлар асосида танлаб олиш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда уларга тўланадиган ҳақ миқдори корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари асосида аниқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
8. Ушбу қарорга 1-илова 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Комиссия томонидан номзодларни излаш жараёнлари якунланганидан сўнг 5 кун ичида номзодлар томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ мезонлар асосида махсус веб-порталга жойлаштирилган маълумотлар (ҳужжатлар) жамланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат иштирокидаги корхона, ваколатли давлат органи, номзодларни танлаб олиш комиссияси

Кузатув кенгашида мавжуд бўлган, шунингдек амалдаги таркибни қайта кўриб чиқиш натижасида белгиланадиган бўш аъзолик ўринлари рўйхатини шакллантириш ва номзодларга қўйиладиган малака талабларини ҳамда номзодларни излаш усулларини белгилаган ҳолда тасдиқлаш

Бўш аъзолик ўрни вужудга келган ҳолатда 10 иш куни ичида

Амалдаги таркибни ўзгартириш зарурати вужудга келганда — 10 иш кунида ва/ёки ҳар йили 1 сентябрга қадар

2-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси

Тасдиқланган бўш аъзолик ўринлари рўйхатини ушбу бўш ўринлар бўйича белгиланган талаблар ва мезонлар билан бирга махсус веб-порталда чоп этиш

Рўйхат тасдиқланганидан сўнг — 2 иш куни ичида

3-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси

рўйхат бўйича бўш аъзолик ўринларига номзодларни излаш, бунда излаш қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда амалга оширилади:

Рўйхат махсус веб-порталда чоп этилганидан сўнг — 30 кун давомида

махсус веб-портал орқали эълонлар бериш;

номзодларни излаб топишга ихтисослашган консалтинг ва (ёки) «хэдхантер» ташкилотларини жалб этиш орқали

Тегишли «хэдхантер» ташкилоти билан тузиладиган шартномада кўрсатилган муддатда

4-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси

Талабгор номзодлар рўйхатини тузиш ва уларни белгиланган мезонлар асосида махсус веб-порталга жойлаштирилган маълумотлар (ҳужжатлар)ни жамлаш

Номзодларни излаш жараёнлари якунланганидан сўнг 5 иш куни ичида

5-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси

Ҳар бир аъзолик ўрни учун 3 кишидан ошмайдиган энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list)ни тузиш

Баҳолаш якунланганидан сўнг 5 иш куни ичида

6-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси

Заруратга кўра номзодлар билан суҳбат ўтказиш, бунда суҳбат томонлар келишувига кўра ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда онлайн видеоконференция режимида ўтказилиши мумкин

Энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list) тузилганидан сўнг 3 иш куни ичида

7-босқич

Номзодларни танлаб олиш комиссияси

Энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list)дан кузатув кенгашининг ҳар бир аъзолик ўрнига энг муносиб битта номзодни танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ваколатли давлат органига киритиш

Энг юқори балл тўплаган номзодларнинг қисқа рўйхати (short list) тузилганидан сўнг 5 иш куни ичида

8-босқич

Ваколатли давлат органи

Номзодлар бўйича таклифларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сайлаш (тасдиқлаш) тўғрисида қарор қабул қилиш учун корхоналарга юбориш

Номзодларни танлаб олиш комиссияси қарори қабул қилинганидан сўнг 2 иш куни ичида

9-босқич

Давлат иштирокидаги корхоналар

Корхона ваколатли давлат органидан номзодлар бўйича таклифларни қабул қилганидан сўнг, корхона уставида белгиланган муддатда ушбу номзодларни кузатув кенгаши таркибига сайлаш (тайинлаш) бўйича корпоратив қарорлар қабул қилинишини ташкил этиш

Номзод тақдим этилгандан сўнг — қонунчиликда ёки давлат иштирокидаги корхона уставида белгиланган муддатда

10-босқич

Давлат иштирокидаги корхоналар

Кузатув кенгаши таркибига сайланган номзодлар рўйхатини ва улар тўғрисидаги маълумотларни махсус веб-порталда эълон қилиш

Қарор қабул қилинганидан сўнг 2 иш куни ичида

(давлат иштирокидаги корхона номи кўрсатилади)

(номзоднинг ФИШ)

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Мезонга мувофиқлик баллари

Номзоднинг мувофиқлик баллари*

I. КАСБИЙ БИЛИМ-КЎНИКМАЛАРИ

1.

Қуйидаги соҳалардан бири бўйича бакалавр даражасига эгалиги: молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ ёки бошқа йўналишлар

10

2.

Олий таълим муассасаларининг, шу жумладан Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси, Солиқ академиясининг магистрлик даражасига эгалиги

10

3.

Қуйидаги соҳалардан бири бўйича хорижий олий таълим муассасаларининг магистрлик даражасига эгалиги: молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ ёки бошқа соҳалар

10

II. ИШ ТАЖРИБАСИ

4.

Корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, стратегик режалаштириш, ходимларни бошқариш соҳалари билан боғлиқ маъмурий ва бошқарув кадрлари лавозимларида давлат ташкилотлари, давлат иштирокидаги корхоналар (5-бандда кўрсатилган лавозимни эгаллаган даври бундан мустасно) иш тажрибаси

бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ)

4

3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)

5

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)

7

5 (беш) йилдан ортиқ

8

5.

Раҳбарлик лавозимларида (раҳбар, раҳбар ўринбосари, менежер, супервайзер) камида бир йил хорижий давлатларда иш тажрибаси ёки корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, стратегик режалаштириш, кадрлар менежменти, аудит, солиққа тортиш, молия ва инвестициялар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва инновацион ривожлантириш, инқирозга қарши бошқарув ?оҳаларида хорижий юристикциялардаги масалаларни ҳал қилиш бўйича амалий тажрибага эгалиги

бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ)

3

3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)

4

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)

6

5 (беш) йилдан ортиқ

7

6.

Бошқа ташкилотлардаги ва хусусий компаниялардаги раҳбарлик лавозимларида (ташкилот раҳбари, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи, юридик хизмат бошлиғи, корпоратив бошқарув соҳасида фаолият юритадиган бошқарма бошлиғи, ваколатхона ёки филиал раҳбари) иш тажрибаси

бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ)

2

3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)

3

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)

4

5 (беш) йилдан ортиқ

5

7.

Тегишли соҳа ташкилотларида маъмурий ва бошқарув лавозимларида иш тажрибаси

2 (икки) йил тўлиқ

2

3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)

3

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)

4

5 (беш) йилдан ортиқ

5

8.

Кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси

бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ)

5

3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ)

8

3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ)

10

5 (беш) йилдан ортиқ

15

III. ҚЎШИМЧА МАЛАКАЛАРНИНГ МАВЖУДЛИГИ

9.

Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга ҳужжатнинг мавжудлиги

5

10.

Иқтисодиёт, молия, ҳуқуқшунослик, корпоратив бошқарув соҳасида камида 2 та хорижий давлатларда стажировкадан ўтганлиги бўйича тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги

5

11.

Куйидаги халқаро сертификатлардан бирининг мавжудлиги (CFA, СРА, АССА, АСА, CIMA, IMC, FRM)

10

12.

Амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестатининг мавжудлиги

10

IV. КУЗАТУВ КЕНГАШИ ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ИМКОНИЯТИ

13.

Бошқа корхоналарнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги

1 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда

5

2 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда

10

3 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда

15

4 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда

20

Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 58-банди.