14.10.2022 йилдаги 596-сон
Ҳужжат 15.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига 1-иловага мувофиқ) маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Жамоат ишлари жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига 1-иловада келтирилган олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъекти (талабгор)

Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этганлиги учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

1. Талабгор мурожаатини илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқади.

2. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни ичида

3. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини юборади.

1 кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти (талабгор)

Касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

1. Талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

2. Маҳаллий меҳнат органи ва талабгор ўртасида ижтимоий контракт тузилади.

3 иш куни ичида

3. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

4. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини юборади.

1 кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида

4-босқич

Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти

Субсидия ажратилгандан сўнг талабгор ҳар бир касаначи учун асбоб-ускуналар харид қилинганлиги ва касаначиларга бепул берилганлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддатини кўрсатган ҳолда ижтимоий контракт тузилган маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда хабардор қилади.

10 кун ичида

5-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Ажратилган субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна асосида ишлаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб боради. Камчиликлар аниқланса тадбиркорлик субъектига уларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.

Ҳар ой бир маротаба

6-босқич

Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти

Хабарнома олинган кундан эътиборан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.

Бир ой ичида

7-босқич

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

1. Хабарнома тушган кундан эътиборан субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна билан фаолият юритаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини қайта мониторинг қилади.

2. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, ажратилган субсидияларни қайтариш бўйича қарор қабул қилади, ижтимоий контрактни бир томонлама бекор қилади ва талабгорга хабарнома юборади

3 иш куни ичида

(ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг)

8-босқич

Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти

Хабарнома тушган кундан эътиборан ажратилган субсидияларни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига тўлиқ миқдорда қайтаради.

5 иш куни ичида

НАМУНА

_____-сон

ИЖТИМОИЙ КОНТРАКТ

20 __й. «_____»____________.

Ушбу ижтимоий контрактни (кейинги ўринларда — контракт) _________________________________________ тумани (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази номидан ________________________________________________ асосида фаолият юритувчи ____________________________________________________________________ (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) ва

(маҳаллий меҳнат органи раҳбарининг Ф.И.О.)

_______________________________________________________________________ манзилида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъекти _________________________________________________________________

(номи, манзили ва бошқа реквизитлари)

қуйидагилар тўғрисида туздилар:

I. Контрактнинг мазмуни

1.1. Контракт маҳаллий меҳнат органи билан тадбиркорлик субъекти ўртасида (кейинги ўринларда — тарафлар) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш учун тузилди.

1.2. Контракт қуйидагилардан иборат бўлади:

ижтимоий контракт тарафлари (тадбиркорлик субъекти ва туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази);

тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

ижтимоий контрактнинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш асослари.

II. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Маҳаллий меҳнат органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тадбиркорлик субъекти контракт шартларини бажармаган тақдирда, контрактни бир томонлама бекор қилиш;

тадбир?орлик субъекти контрактдаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда, ажратилган субсидиялар қайтариб берилишини талаб қилиш;

касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларнинг иш фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб бориш;

2.2. Тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллий меҳнат органи томонидан контракт шартларини бажармаган тақдирда, контрактни бир томонлама бекор қилиш;

маҳаллий меҳнат органи томонидан тақдим этилаётган субсидия ҳисобидан касаначилик билан шуғулланаётган фуқаро учун зарур асбоб-ускунани мустақил равишда харид қилиш;

маҳаллий меҳнат органи томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар олиш, контракт шартлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш;

2.3. Маҳаллий меҳнат органи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

контракт шартларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш;

контракт тузилгандан сўнг унда белгиланган субсидияни белгиланган тартибда тўлаб бериш;

субсидия ажратилиши ҳисобига касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга харид қилинган асбоб-ускуналар берилиши ва асбоб-ускунанинг фойдаланилаётганлиги устидан мониторинг ўрнатиш;

2.4. Тадбиркорлик субъекти қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

тадбиркорлик субъекти ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқаро(лар) ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномасини Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказиш;

субсидия ажратилгандан сўнг касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналарни касаначига бепул бериш;

касаначиларга ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича буюртма бериш ва белгиланган тартибда касаначининг иш ҳақини тўлаб бориш;

субсидия ҳисобидан сотиб олинган асбоб-ускуналар касаначи томонидан фойдаланилмаган тақдирда, ажратилган субсидия миқдорини белгиланган тартибда тўлиқ қайтариш.

Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

III. Тарафларнинг жавобгарлиги

3.1. Тадбиркорлик субъекти субсидия берилиши учун ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади ва контракт бир томонлама бекор қилинади.

3.2. Контракт бажарилиши мониторингини олиб бориш маҳаллий меҳнат органлари ва маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари томонидан амалга оширилади. Контракт шартлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳар ойда бир маротаба 6 (олти) ой давомида касаначилар билан бевосита учрашиш орқали амалга оширилади.

Контракт шартлари бажарилмаган ҳолларда маҳаллий меҳнат органи тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбиркорлик субъектига хабарнома юборилади. Тадбиркорлик субъекти томонидан узрсиз сабабларга кўра контракт шартлари бажарилмаган тақдирда, контракт бекор қилинган кундан эътиборан ўн икки ойгача ушбу тадбиркорлик субъекти билан контракт тузилмайди.

IV. Форс-мажор ҳолатлари

4. Тарафлардан ҳеч бири уларнинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда келиб чиқадиган, яъни иштирокчиларга боғлиқ бўлмаган сабаблар, жумладан, касаллик, контракт бажарилмаслигига олиб келадиган холисона сабаблар туфайли бажарилмаган ҳолларда контрактнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин ҳамда мажбуриятларни бажармаганлик учун бошқа тараф олдида жавобгар бўлмайдилар.

V. Контрактнинг амал қилиш муддати

5.1. Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва 6 (олти) ой амал қилади.

5.2. Контракт икки нусхада тузилган бўлиб, бир хил юридик кучга эга.

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига

Тадбиркорлик субъекти

кўмаклашиш маркази раҳбари

__________________ (имзо)

_________________ (имзо)

(Ф.И.О)

(Ф.И.О)

____________ (сана)

___________ (сана)

Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган касбга ўқитиш бўйича белгиланган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази

1. Ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларнинг касаначилик йўналишларида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади.

2. Касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган фуқароларнинг касаначилик фаолияти йўналишлари бўйича давлат буюртмасини ишлаб чиқади.

3. Ишлаб чиқилган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун ҳудудий кенгашларга тақдим этади.

Келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлари

1. Тақдим этилган касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади.

2. Давлат буюртмасини тасдиқлайди.

5 кун ичида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари

1. Тасдиқланган давлат буюртмаси асосида таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади.

2. Ўқитиш тақсимотига асосан таълим ташкилотларида фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ишлари ташкил этади.

3. Касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради.

4. Касбга ўқитилган фуқароларни малака даражасини баҳолаш учун давлат ва нодавлат таълим ташкилотларидаги малакани баҳолаш марказларига юборади.

Доимий равишда

4-босқич

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларидаги малакани баҳолаш марказлари

1. Касбга ўқитилган касаначиларнинг малакасини баҳолайди.

2. Баҳолашдан муваффақиятли ўтган фуқароларга малака сертификатини беради.

10 кун ичида

3-илова (Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом) қуйидаги таҳрирдаги 441-банд билан тўлдирилсин: