13.10.2022 йилдаги 592-сон
Ҳужжат 14.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш бўйича давлат хизмати сифатини ошириш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурлари манзиллилигини ва самарадорлигини ошириб бориш, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сон, «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сон, «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон ҳамда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида» 2022 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-791-сон Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия ҳисоблашда 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи шахснинг фақат меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланиши, пенсия шахснинг танловига кўра унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан тўланиши, текшириш (ўрганиш) ўтказиш бошланган санадан аввалги уч йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмаслиги;
«Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вафот этган боқувчининг меҳнатга лаёқатсиз фарзандлари учун 18 ёшга қадар, агар ушбу фарзандлар таълим ташкилотларининг ўқувчиси ёки талабаси бўлиб ҳисобланса, ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўланиши, шахснинг болани парваришлаш билан банд бўлган 6 йиллик таътил вақти пенсия ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олиниши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати карантин жорий этилган вақтда шахсга пенсия тайинлаш муддати шахснинг карантин даврида пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан бошлаб тайинланиши;
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида» 2022 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-791-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки бараваридан келиб чиқиб ҳисобланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ давлат пенсияларини тайинлаш, пенсия имтиёзларини қўллаш, қайта ҳисоблаш, тиклаш, тўлаш, пенсиядан чегирма қилиш, фуқароларни пенсия ва бошқа тўловлар билан таъминлашга доир масалаларни ҳал қилиш тартибини белгилайди.
банд шахс — ўзини иш билан мустақил таъминлайдиган ва иш вақтини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган жисмоний шахс, тадбиркор, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар, 2021 йил 1 июндан кейинги давр учун турмуш ўртоғининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўланган жисмоний шахс, қонунчилик ҳужжатларига асосан ўзини ўзи банд қилган шахс, шу жумладан, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, бевосита қорамол ўстирадиган ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотадиган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида банд бўлган шахс, шунингдек, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъекти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Бир вақтнинг ўзида Қонун бўйича ва Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган алоҳида тоифадаги фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга пенсиянинг бир тури унинг танлаши бўйича тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 12-банди «а» — «и» ва «л» кичик бандларида кўрсатилган, вафот этган боқувчининг номига расмийлаштирилган (ёзилган) ҳужжатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Қонуннинг 12-моддаси «з» бандига мувофиқ пенсия тайинланаётганда Агентликнинг «ТИЭК» ахборот тизимидан олинадиган шахснинг фарзанди 8 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топилганлиги тўғрисидаги маълумот асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Агар ушбу Низомнинг 27-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган даврлар бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра ушбу Низомнинг 27-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган фақат бир давр қўшиб ҳисобланади. Иш стажини ҳисобга олишнинг шундай тартиби ушбу Низомнинг 27-банди «д» — «и» кичик бандлари учун ҳам қўлланилади.
Ушбу Низомнинг 27-банди «а» — «г» ва «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврлар бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра ушбу Низомнинг 27-банди «а» — «г» ва «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврлардан бири қўшиб ҳисобланади.
Бунда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра ушбу Низомнинг 27-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган даврлар «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврлардан бирига алмаштирилган тақдирда, мурожаат қилган шахснинг иш ҳақини аниқлашда меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик давридан чиқариб ташланмаган холда «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган даврлар бўйича аниқланади.
29. Ушбу Низомнинг 27-банди «д» — «и» кичик бандларида назарда тутилган даврлар иш стажига ушбу Низомнинг 27-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган камида 7 йил умумий иш стажи мавжуд бўлганда қўшиб ҳисобланади.
Ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлашда ушбу Низомнинг 27-банди «д» — «и» кичик бандларида назарда тутилган даврлар ушбу Низомнинг 27-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган иш стажи мавжуд бўлганда, унинг қанча давом этганлигидан қатъи назар, қўшиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 27-банди «д» кичик бандида назарда тутилган давр Қонуннинг 8-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда иш стажига киритилади.
31. Қонуннинг 12-моддаси «а» бандига мувофиқ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга пенсия тайинлашда пенсия тайинлаш учун зарур бўлган талаб этиладиган иш стажи Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ аниқланади.
в) Қонуннинг 10-моддаси «а» ва «б» бандларига ҳамда 11-моддасининг «а» бандига мувофиқ имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган — эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил — икки ҳисса баробарида;
36. Саноатнинг мавсумий тармоқлари ташкилотларида банд бўлган ходимларга ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тўлиқ мавсум мобайнидаги иш бир йилдаги иш учун, тўлиқ бўлмаган мавсум мобайнидаги иш — амалда банд бўлган давр бўйича ҳисобга олинади.
Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ер ости ишларидаги стажни ҳисоблаб чиқишда (Қонуннинг 10-моддаси «а», «б» бандлари ва 11-моддаси «а» банди) меҳнатда майибланиш ёки ушбу ишда олинган касб касаллиги оқибатида ногиронликда бўлиш вақти ушбу Низомнинг 32-банди «в» бандида белгиланган қоидалар қўлланмасдан кўрсатиб ўтилган стажга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг ушбу бандида, шунингдек, 37-бандида назарда тутилган иш стажини ҳисоблаш тартиби Қонунга мувофиқ пенсиялар тайинлашда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг ўн саккизинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пенсияни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг 2015 йил 1 январга қадар чет элда ишлаган даври меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг 2015 йил 1 январга қадар чет элда ишлаган даври пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини аниқлашда меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар, шунингдек, уларнинг хотини (эри)га 2015 йил 1 январга қадар тайинланган пенсиялар ушбу Низом ва Қонуннинг 51-моддаси талаблари ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркор томонидан (меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган шахс, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар, оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси, банд шахс ва деҳқон хўжалиги аъзоси) тўланган ижтимоий солиқни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача якка тартибдаги тадбиркорнинг (меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси ва деҳқон хўжалиги аъзоси) доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўланган ижтимоий солиқ тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар умумий касаллик оқибатида ногиронлик бошланган вақтга нисбатан ушбу Низомнинг 49-бандида белгиланган ёшга нисбатан талаб қилинадиган иш стажи мавжуд бўлмаган тақдирда ва иш стажига қўшимча равишда эришиш шарти билан талаб қилинадиган иш стажи пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кундаги ёшга нисбатан белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошларида назарда тутилган қоидалар шахснинг 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар ёки электрон меҳнат дафтарчасида тегишли маълумотлар бўлган тақдирда ва иш стажи тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 11-банди тўртинчи — еттинчи хатбошларида назарда тутилган ахборот тизимларидан олинган ҳолларда қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жанговар ҳаракатлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий хизмат, шу жумладан, байналмилал бурчни бажаришдаги ҳарбий хизмат ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган мудофаа ишлари бўйича бўлимларнинг маълумотномалари асосида имтиёзли ҳисоблаб чиқилган ҳолда меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги хизматни тасдиқлаш учун меҳнат дафтарчасига киритилган бундай хизмат тўғрисидаги ёзувлар, ёзувлар бўлмаган тақдирда эса — ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган маълумотномалар қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахс меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарча) бўлмаган ёки ушбу банднинг 5 — 7-хатбошларида белгиланган муддатлар асосида ҳисобланган болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти давомийлигидан норози бўлган ҳолларда унинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови асосида олинадиган ёки фуқаро томонидан тақдим қилинадиган ташкилот ёки архив томонидан бериладиган унинг болани парваришлаш таътилида бўлиши ва қайтиши тўғрисидаги маълумотномалар асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хизмат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўталган ҳолларда ушбу маълумотнома мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳудудий органи томонидан берилади, хизмат чет элда ўталган тақдирда эса — ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳарбий хизмат ўталган жой бўйича юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий-ўқув (ўқув) муассасалари командирлари (бошлиқлари) томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69. Авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёхуд ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилгандан бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва уларни олиш имкони бўлмаганда иш стажи суд тартибида белгиланади.
75. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома шахс мурожаат қилгандан кейин унинг талаби бўйича ушбу Низомга 11 ва 12-иловаларга мувофиқ шакл бўйича қонунчиликда белгиланган муддатларда ташкилот, шунингдек, архив томонидан берилади.
Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи «ЯММТ» ИДАК ва ушбу Низомнинг 11-банди учинчи — еттинчи хатбошларида назарда тутилган ахборот тизимларидаги мавжуд маълумотлар асосида ҳам тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — «ЯММТ» ИДАКда мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб амалга оширилади. Ушбу банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.
Ушбу банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганида, қисман мавжуд бўлганида ёки ноаниқ маълумотлар мавжуд бўлганида Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.
79. Ушбу Низомнинг 27-банди «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврлар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақти, шахс меҳнат, фаолиятини амалга оширмасдан, меҳнатда майибланиш ва касб касаллигига чалиниш оқибатида I ёки II гуруҳ ногирони бўлиб қолган вақт иш ҳақини аниқлашда меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди.
Меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврида ушбу Низомнинг 27-банди «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврлар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақти, шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмасдан, меҳнатда майибланиш ва касб касаллигига чалиниш оқибатида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолган вақт мавжуд бўлган тақдирда, ушбу даврлар мазкур Низомнинг 27-банди «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврларга алмаштирилиши керак, муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақти, шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмасдан, меҳнатда майибланиш ва касб касаллигига чалиниш оқибатида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолган вақт бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов, 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилган шахслар томонидан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ (ягона ижтимоий тўлов, суғурта бадаллари) тўланмаганлиги сабабли иш стажига қўшиб ҳисобланмаган даврлар меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 405-моддасига асосан — ижтимоий солиқ суммасини тўлаш даврида амалда бўлган ижтимоий солиқ ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
101. Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ шахсларнинг айрим тоифалари пенсияга устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
к) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган ташкилотларда ишлаган имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга, Қонуннинг 10-моддаси «г» бандига мувофиқ, ёшидан қатъи назар — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 75 фоизи;
л) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган лавозимларда ва ташкилотларда ишлаган (эркаклар учун камида 25 йил ва аёллар учун камида 20 йил) театр, концерт ташкилотларининг артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъатининг ижодий ходимларини тайёрлаш билан банд бўлган таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилар таркибига ва концертмейстерларига — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 50 фоизи.
102. Устамалар тайинланадиган пенсиялар туридан қатъи назар, тайинланади. Агар пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган ушбу Низомнинг 101-бандида назарда тутилган бир неча устама ҳақни бир вақтда олиш ҳуқуқига эга бўлса, у ҳолда устама ҳақлар қуйидаги ҳолларда бир вақтнинг ўзида тайинланади:
а) пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахсга ушбу Низомнинг 101-банди «а» ёки «б»-бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 101-банди «з» — «л» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин;
б) пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг танлови бўйича ушбу Низомнинг 101-банди «в», «г» ёки «д» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 101-банди «е» — «л» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
103. Ушбу Низомнинг 101-банди «и» кичик бандига асосан пенсияга устама Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон — «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
Ушбу Низомнинг 101-банди «к» ва «л» кичик бандларида назарда тутилган пенсияга устамалар пенсионер Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони жорий қилинадиган республика театр-концерт ташкилотларидан ёки театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи таълим ташкилотларидан ишдан бўшагандан сўнг пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб белгиланади.
105. Ушбу Низомнинг 101-бандида назарда тутилган устама ҳақлардан ташқари пенсионерларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига иловага мувофиқ фахрий унвонлар учун қўшимча ҳақ, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига эса ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон Фармонига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов қўшиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пенсиялар Қонуннинг 47-моддасида назарда тутилган муддатларга мувофиқ тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) ёшга доир пенсия — ушбу Низомнинг 27-банди «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлганда пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 75-банди талаблари ҳисобга олинган ҳолда пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган пайтдан меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнида исталган кетма-кет беш йилдаги иш ҳақи тўғрисида маълумотнома (иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар жамғариб бориладиган пенсия тизими, фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри, фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри, «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлганда иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжат илова қилинмайди);
ушбу Низомнинг 16-банди ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомнинг 12 — 14-бандларига мувофиқ унинг учун ариза берилган пенсия турини тайинлаш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар, ушбу ҳужжатлар пенсиянинг олинадиган тури бўйича расмийлаштирилган пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган тақдирда.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтказишда пенсия миқдорини ҳисоблаш Қонуннинг 34-моддаси шартларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади, иш стажи эса умумий тартибда, учувчилар ва синовчи учувчилар таркибидаги ходимларга пенсиялар тайинлаш учун кўп йиллик хизмат муддатларини ҳисоблаш тартибида назарда тутилган шартлар ва нормалар қўлланмасдан ҳисоблаб чиқилади (ушбу Низомга 4-илова).
124. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида пенсионерга хабарномани бериши ёки юбориши шарт ва бир вақтнинг ўзида пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун тақдим этилган барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг қўлига қайтариши ва пенсиионернинг пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги аризасида кўрсатилган мобил телефон рақамига Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишни рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган «СМС» хабарномани юбориши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) ушбу Низомнинг 101-бандида назарда тутилган устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
131. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган пенсионернинг аризасига ушбу Низомнинг 126-банди «а», «в» ва «г» кичик бандлари асосида мазкур Низомнинг 12 — 14 ва 16-бандларида кўрсатилганларидан зарур ҳужжатлар илова қилиниши керак (бундан пенсияни қайта ҳисоблаш учун асос бўладиган ҳужжатлар ва маълумотлар ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахс пенсия ва нафақа тўловини нақд пул шаклида олиш учун ушбу Низомга 14-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан Пенсия жамғармаси бўлимига, нақд пулсиз шаклда олиш учун тижорат банки филиалига ёки банк мобил иловалари орқали мурожаат қилади. Бунда ушбу маълумотлар тижорат банклари томонидан ўзаро ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
161. Пенсия тўлаш тўхтатилишига (тўхтатиб турилишига) ёки тикланишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлганда пенсияни тўлаш, ушбу Низомнинг 158 ва 159-бандларида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, тегишли ҳолат бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади (тўхтатиб турилади) ёки тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
167. Ушбу Низомнинг 166-бандида кўрсатилган шахсга пенсия ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
175. Қайдномалар юбориш, шунингдек, юридик шахслардан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўловларга Пенсия жамғармасидан маблағлар олиш бўйича талабномалар қабул қилиш якунлангандан сўнг пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шуъбаси томонидан ушбу Низомга 16 ва 17-иловаларга мувофиқ шакл бўйича жорий тўлов ойига талабномалар тузилади ҳамда Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия ва нафақа тўлови учун қайдномалар ва талабномаларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими ишчи гуруҳи) кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
186. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари билан биргаликда мазкур Низомга 20-иловага мувофиқ шаклдаги пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида Жамланма солиштирма далолатномаларини тузади ва жорий ойнинг 7-кунидан кечиктирмай Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ишлар номи

Лавозимлар номи

I. Республика, вилоят ва шаҳарлар патологоанатомия бюроларининг умумий, болалар ва юқумли касалликлар патологияси бўлимлари, шаҳар, туман, туманлараро ва марказлаштирилган бўлимлар

Мурдани патологоанатомик ёриш ҳамда операциялар ва биопсиялар пайтида олиб ташланган мурда материалини, органлар ва тўқималарни гистологик тадқиқ қилиш

Патологоанатом врачлар

Мурдани патологоанатомик ёришда иштирок этиш, намуна учун олинган материалларга ва мурдага ишлов бериш

Ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари

II. Суд-тиббиёт экспертизаси бюросининг туман, туманлараро ва шаҳар бўлимлари

Мурдани ва мурда материалини суд-тиббиёт мақсадларида ёриб кўриш ва тадқиқ қилиш

Суд-тиббиёт экспертизаси врачлари

Мурдани суд-тиббиёт мақсадларида ёришда иштирок этиш ва мурда материалига ишлов бериш

Ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, врач-лаборант

1.1. Самолётларда учишларнинг ҳар 20 соати (мазкур банднинг 1.2, 1.3, 1.4-кичик бандларида назарда тутилган ишлар ва учишлардан ташқари) — белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади.
1.6. 1.4 ва 1.5-кичик бандларда назарда тутилганларга мувофиқ белгиланган хизмат муддатларини имтиёзли ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи шартлар бажарилмаган тақдирда бир йил хизмат — белгиланган хизмат муддатининг бир йилига ўтади.
2. 1.1 ва 1.2-кичик бандларга мувофиқ белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш учувчилар таркиби лавозимларидаги барча парвоз этган даврдаги ҳақиқий учган соатларни тегишли равишда 20 ва 12 соатларга бўлиш йўли билан амалга оширилади. Белгиланган хизмат муддатининг йиллик ҳисоби белгиланган хизмат муддатининг тўлиқ ойлар сонини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.
3. Йил давомида 1.1 — 1.5-кичик бандларда кўрсатилган турли ишлар бажарилган тақдирда хизмат муддатлари ҳар бир ишда мутаносиб равишда учиш соатларининг қанча давом этганлиги (банд бўлганлик)га қараб ҳисобланади.
4.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 1-рўйхатнинг III қисми 2-бандининг 1-кичик бандида (кейинги ўринларда — 1-рўйхат) кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаш — синов учишлари мазкур йил давомида ўтказилган бўлса, икки йилга ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳаракатдаги армия таркибида ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги маълумотнома
НАМУНАСИ

Мудофаа ишлари бўлимининг штампи

____________ №________

МАЪЛУМОТНОМА

Истеъфодаги __________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________________га

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

ҳаракатдаги армия таркибида жанговар ҳаракатлар даврида ҳарбий хизматни ўтади (шу жумладан, байналмилал бурчни адо этиш, партизан отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш даври).
Кўрсатиб ўтилган хизмат имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилиши керак: хизматнинг бир ойи уч ойга тенгдир.
Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди.

Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

_____________
(имзо)

__________________________
(Ф.И.О.)

М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳарбий хизматчи хотинининг ишга жойлашиш имконияти бўлмаган жойларда эри билан
яшаган даври тўғрисидаги маълумотнома
НАМУНАСИ

Ҳарбий қисм (муассаса, корхона, ташкилот)нинг штампи
____________ №__________

МАЪЛУМОТНОМА

____________________________________________________________________________________________________
(фамилияси, исми ва отасининг исми)
__________________________________________________________________________________________________ дан

_________________________________________________________________________________________________ гача
(ҳарбий қисм рақами, муассаса, корхона, ташкилотнинг номи)
ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтади (ўтамоқда).

__________________________билан хотини _________________________ бирга яшади.
У ишга жойлашиш имконияти бўлмаганлиги туфайли _______________ дан ___________________ гача ишламаган.
Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди.

Ҳарбий қисм командири (бошлиғи)

_____________
(имзо)

__________________________
(Ф.И.О.)

М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни аниқлаштирувчи маълумотнома
(НАМУНА)

Корхона, муассаса,
ташкилот штампи

_____________ № ________

Ташкилот СТИРи


МАЪЛУМОТНОМА

_____________________________ йилда туғилган ___________________________________________________________________га

(туғилган йили)

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

шу ҳақда берилдики, у _______________________________________ дан ______________________________________________ гача
____________________________________________________________________________________________________________ да

(корхона, муассаса, ташкилотнинг номи)
________________________________________________________________________________________________ сифатида ишлади
(касб, лавозим)
ва______________________________________________________________________________________________ билан банд бўлди.
(бажариладиган ишнинг хусусияти)

Кўрсатиб ўтилган иш даври _____-сон Рўйхатнинг, ____-қисми, _____-бўлими, ______-кичик бўлими, ______-банди, ____-кичик бандига киритилади.
Қуйидаги даврлар бундан мустасно:
Иш ҳақи сақланмаган таътил:

______________ дан ____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
______________ дан ____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
______________ дан ____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
Асосий ишдан бошқа ишлар билан шуғулланиш (ўқув таътиллари, малака ошириш курслари, бекор туриш ва ҳоказолар):

______________ дан ____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
_____________ дан _____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
_____________ дан _____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
Болани парваришлаш таътили:

______________ дан _____________ гача ____________ даги ___________ -сон буйруқ
______________ дан _____________ гача ____________ даги ___________ -сон буйруқ
______________ дан _____________ гача ____________ даги ___________ -сон буйруқ
Қисқартирилган иш кунида ишлаш:

______________ дан _____________ гача ____________ даги ___________ -сон буйруқ
______________ дан _____________ гача ____________ даги ___________ -сон буйруқ
______________ дан _____________ гача ____________ даги ___________ -сон буйруқ
_______________________________ касби бўйича лавозимда ишни қўшиб олиб борган:

______________ дан ____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
______________ дан ____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
______________ дан ____________ гача _____________ даги ___________ -сон буйруқ
Имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган иш стажи ______ йил ______ ой ______ кунни ташкил этади.
Маълумотномани беришнинг асоси:

______________________________________________________________________________________________
(бажариладиган ишнинг хусусияти ва шартларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар)
______________________________________________________________________________________________

Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди.
Изоҳ. Маълумотнома меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарчаси) ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган 1, 2 ва 3-сон рўйхатлар бўйича имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини белгилайдиган омиллар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда берилади.
Муассаса, корхона,
ташкилот раҳбари

________________
(имзо)

__________________________________
(Ф.И.О.)

Кадрлар бошқармаси
(бўлими) бошлиғи

________________
(имзо)

__________________________________
(Ф.И.О.)

М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.

орқа томони

2. Ойлик ва чораклик мукофотлар, йил якуни бўйича тақдирлаш пули суммасидан тўланган суғурта бадаллари қуйидагича:

Тўлов ойи ва йили

Сумма

Ҳисобланган суғурта бадаллари

Тўлов қайси давр учун амалга оширилган

Қандай кўрсаткичлар учун тўланган

Тўлов ойи ва йили

Сумма

Ҳисобланган суғурта бадаллари

Тўлов қайси давр учун амалга оширилган

Қандай кўрсаткичлар учун тўланган

Жами

Ушбу маълумотнома қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди:

____________________________________________________________________________________________

(ведомостлар, шахсий ҳисоб рақамлари ва бошқалар)

____________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________

Тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.

Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди.

Ташкилот раҳбари

______________

______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер

______________

______________________

М.Ў.

(имзо)

(Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.

Иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотномасининг
Намунаси

Архивнинг штампи
___________ № _______

АРХИВ МАЪЛУМОТНОМАСИ
Ушбу маълумотнома __________________________________________________________________________________________________________________ га
(фамилияси, исми ва отасининг исми)

____________________________________________________________________________________ архив фондида сақланаётган иш ҳақини ҳисоблаш

(архив фондининг номи)


тўғрисидаги дафтарлар (ҳисоб-китоб рақамлари, шахсий ҳисобварақлари, тўлов ведомостлари (керагининг тагига чизилсин) бўйича иш ҳақи ва бошқа даромадлар, шунингдек, ҳисобланган суғурта бадаллари ҳақидаги маълумотлар тўғрисида берилди.
Ойлар______ й.______ й.______ й.______ й.
Иш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар)Ҳисобланган суғурта бадаллариИш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар)Ҳисобланган суғурта бадаллариИш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар)Ҳисобланган суғурта бадаллариИш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар)Ҳисобланган суғурта бадаллариИш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар)Ҳисобланган суғурта бадаллари
Январь
Февраль
Март
Апрель
Май
Июнь
Июль
Август
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Декабрь
Ҳаммаси
Ушбу архив маълумотномаси қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди:

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(архив фонди, рўйхатлар, йиғмажилдлар, варақларнинг тартиб рақамлари)

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.
Архив маълумотномаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди.
Архив раҳбари

_______________
(имзо)

_______________________________________________
(Ф.И.О.)

Архивариус

_______________
(имзо)

_______________________________________________
(Ф.И.О.)

М.Ў.
Кейинги таҳрирга қаранг.

________________________
________________________
________________________
(раҳбар кўрсатмаси)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

___________________________________
(шаҳар, вилоят, республика)
_____________________________ тумани
(шаҳар) бўлими бошлиғига)

Фуқаро ______________________________________________________________________________________________________дан
(Ф.И.О.)

Яшаш жойи _______________________________________________________________
Телефон рақами ___________________________

АРИЗА

Менга тайинланган пенсия, нафақа, ойлик компенсация ва бошқа тўловларни (кераклисининг тагига чизилсин) 20___ йил ______________ойидан қонунчилик ҳужжатларига амал қилган ҳолда ойлик сумманинг 100% пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали нақд пул шаклида ўтказиб беришингизни сўрайман. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тумани (шаҳар) бўлимини оила аъзолари таркиби, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан.

20___ й. «___» _________Ариза берувчининг имзоси ____________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.