30.09.2022 йилдаги 556-сон
Ҳужжат 30.09.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони (бўялган трикотаж матодан ташқари) олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Жамғармадан мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мақсадларга маблағлар ҳақиқатда келиб тушган маблағлар миқдори асосида ажратилади.
ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;
6. Субсидия олувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
8. Субсидия олиш учун ариза Агентликка субсидия олувчи томонидан бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
9. Субсидия олиш учун ариза Агентликка субсидия олувчи томонидан почта ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик томонидан 3 иш куни мобайнида субсидия олувчига ҳужжатлар тегишли жавоб хати билан қайтарилади.
10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар Агентлик томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига 1 иш куни мобайнида юборилади ва улар томонидан 7 иш куни давомида субсидия ажратиш юзасидан ушбу Низом талабларига мос келиши бўйича тегишли хулоса тақдим қилинади.
14. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра субсидия олувчиларга субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Субсидия олувчи

Агентликка субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилади:

ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид қилинган ускуналар, уларнинг етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажати киритилмаган ҳолдаги қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари нусхалари;

ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (харид шартномалари, ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари, божхона декларацияси);

лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.

Лойиҳа ишга тушгандан кейин субсидия олувчининг ихтиёрига кўра

2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

5 иш куни мобайнида

3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Кўриб чиқилган ҳужжатларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига юборади ҳамда улар томонидан субсидия ажратиш юзасидан тегишли хулоса олади.

7 иш куни мобайнида

4-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосалари асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади.

1 иш куни мобайнида

5-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

1 иш куни мобайнида

6-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига тегишли субсидияни ўтказиб беради.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар

Анкета

1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

2.

Жойлашган жойи:

(почта манзили)

3.

СТИР рақами:

4.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

5.

Ташкилот раҳбари (Ф.И.О.)

6.

Телефон рақами:

7.

Электрон почта манзили:

8.

Ташкилот ташкил топган йил:

9.

Ташкилотда ишловчилар сони:

10.

Ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — маҳсулот турлари бўйича: (миқдори):

1.

2.

...

11.

Амалга оширилган лойиҳа йўналиши (бўялган мато, аралаш ёки бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш)

12.

Лойиҳа амалга оширилган сана

13.

Асбоб-ускуналар қиймати

14.

Асбоб-ускуналар хариди бўйича шартнома ва тўлов ҳужжатлари (санаси ва рақами)

15.

Асбоб-ускуналар номи, уни ишлаб чиқарган давлат

16.

Асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилган сана

17.

Асбоб-ускуналар импорт қилинган сана

18.

Лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси (санаси ва рақами)

____________ раҳбари

__________________

(Ф.И.О.)

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг экспорт миқдорлари, СТИРи, банк маълумотлари ва ҳисобварақлари кўрсатилган рўйхатини тайёрлайди.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Жамғармага келиб тушган маблағларни тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тенг улушда тақсимлайди.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан 18-санасига қадар

3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Субсидияни ҳар бир тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар

4-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Субсидия ажратилиши юзасидан ҳисоботларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиб боради.

Ҳар ой якуни бўйича

 

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Харидор мурожаатига асосан пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида тавсия беради.

Ўн кун мобайнида

2-босқич

Харидор

Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисидаги тавсияни биржага тақдим этади.

Заруриятга кўра

3-босқич

Сотувчи, харидор, биржа

Сотувчи (харидор) билан биржа ўртасида мустақил шартнома тузади.

Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал

4-босқич

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлар тўғрисидаги маълумотни расмий веб-сайтга жойлаштиради.

Ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар

5-босқич

Сотувчи

Ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига мустақил равишда қўйади.

Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал

6-босқич

Сотувчи, харидор

Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида закалат пулларини киритади.

Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал

7-босқич

Сотувчи, харидор

Биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузади.

Биржа савдолари вақтида

8-босқич

Харидор

Биржанинг депозит ҳисоб-рақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказади.

Беш иш куни мобайнида

9-босқич

Биржа

Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юборади.

Бир иш куни

10-босқич

Сотувчи

Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беради.

Биржа битими шартлари асосида

11-босқич

Сотувчи, харидор

Сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузади.

Биржа битими шартлари бажарилгандан сўнг

».

а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
7-бандга қуйидаги мазмундаги «м)» кичик банди қўшилсин:
а) 1-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошидаги «75 фоизи» сўзлари «5 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «пахта ип-калавасини» сўзлари «пахта ип-калаваси ва трикотаж матони (бўялган трикотаж матодан ташқари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) илованинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «75 фоизи» сўзлари «5 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) илованинг 5-бобига қуйидаги мазмундаги 26-банд қўшилсин:
д) илованинг «26.» банди — «27.» банди деб ҳисоблансин.