29.09.2022 йилдаги 550-сон
Ҳужжат 30.09.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Синовдан ўтганларга мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклда расмийлаштириладиган сертификат берилади.
24. Талабгор томонидан сўровномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, талабгорнинг ушбу Регламентнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган малака талабларига мувофиқ келмаслиги, шунингдек, давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади ва талабгор аттестацияга қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинади, мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар бундан мустасно.
39. Қайта аттестациядан ўтиш учун ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва унга хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича сўнгги беш йилда бажарган ишлари рўйхати илова қилинади. Ҳужжатлар Марказ ёки ЯИДХП орқали топширилади.
43. Эксперт гувоҳномаси ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва экспертлар реестрига тегишли ёзув киритилади.
Йиғимлар ушбу Регламентнинг 17-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.

Т/р

(кодлар)

Аттестация соҳалари номлари

1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

1.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:

1.1.1.

Шахта

1.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ер ости ва ер усти) объектлари

1.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводлар

1.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари

1.1.5.

Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари

1.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари

1.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари)

1.1.8.

Конларни техник рекультивация қилиш объектлари

1.1.9.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари

1.1.10.

Махсус ер ости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари

1.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:

1.2.1.

Нефть ва газга қазилган параметрлик, қидирув, излаш, структур ва эксплуатация қудуқлари ҳамда махсус қазилган қудуқлар

1.2.2.

Ер ости газ омборлари

1.2.3.

Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари

1.2.4.

Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида қувур ўтказгичлари

1.2.5.

Магистрал қувурлар

1.2.6.

Компрессор ва насос станциялари; газ тақсимлаш станциялари

1.2.7.

Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари

1.2.8.

Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ва вақтинча сақлаш объектлари

1.2.9.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари

1.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари:

1.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари

1.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш ва объектлари

1.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари

1.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари

1.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари

1.3.6.

Криоген технологиялар объектлари

1.3.7.

Аммиакли совитиш қурилмалари

1.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари

1.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари

1.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектлари

1.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари

1.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари

1.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари

1.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари

1.4.

Босими 0,07 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:

1.4.1.

Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъий назар)

1.4.2.

Босим остида ишловчи идишлар

1.4.3.

Буғ ва иссиқ сув қувур ўтказгичлар

1.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:

1.5.1.

Юк кўтариш кранлари ва механизмлари

1.5.2.

Эскалаторлар

1.5.3.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар

1.5.4.

Фуникулёрлар

1.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газлардан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари:

1.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари

1.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари

1.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари

1.6.4.

Босими 12 kgf/sm2 гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари

1.6.5.

Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари

1.7.

Металлургия саноати объектлари:

1.7.1.

Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари

1.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектлари

1.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари:

1.8.1.

Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари

1.8.2.

Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари

1.8.3.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектлари

1.8.4.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари

1.8.5.

Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари

1.8.6.

Жўхорини калибрловчи объектлар

1.8.7.

Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар

1.8.8.

Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари

1.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хом ашёси бўлмаган)

1.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

2.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар:

2.1.1.

Шахтада қўлланиладиган қурилмалар

2.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ер ости ва ер усти) объектларининг қурилмалари

2.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводларнинг қурилмалари

2.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари

2.1.5.

Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари

2.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари

2.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари

2.1.8.

Конларни техник рекультивация қилиш қурилмалари

2.1.9.

Фойдали қазилма бойликлари қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.1.10.

Махсус ер ости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.2.

Нефть ва газ саноатидаги техник қурилмалар:

2.2.1.

Қудуқларни бурғулашда, таъмирлашда ва ишга туширишда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.2.

Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.3.

Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.4.

Нефть ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.5.

Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилмалар

2.2.6.

Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар

2.2.7.

Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан, тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари

2.2.8.

Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва уларнинг қурилмалари

2.2.9.

Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари

2.2.10.

Нефть ва газни йиғиш ва тайёрлаш қурилмалари

2.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар:

2.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари

2.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.6.

Криоген технологияси қурилмалари

2.3.7.

Аммиакли совитиш қурилмалари

2.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектларининг қурилмалари

2.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари

2.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари

2.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар:

2.4.1.

Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари

2.4.2.

Босим 0,07 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар

2.4.3.

Босим 0,07 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари

2.4.4.

Автоном буғ қиздиргичлар

2.4.5.

Автоном экономайзерлар

2.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар:

2.5.1.

Юк кўтариш кранлари

2.5.2.

Кран-манипуляторлар

2.5.3.

Қувур ётқизгич кранлар

2.5.4.

Кўтаргичлар (вишкалар)

2.5.5.

Қурилиш кўтаргичлари

2.5.6.

Лифтлар

2.5.7.

Ногиронларни кўтаришга мўлжалланган платформалар

2.5.8.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар

2.5.9.

Фуникулёрлар

2.5.10.

Экскалаторлар

2.5.11.

Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари)

2.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларининг техник қурилмалари:

2.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектларининг қурилмалари

2.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводоро? газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари

2.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари

2.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари

2.6.5.

Газ истеъмоли тизимлари

2.7.

Металлургия саноати техник қурилмалари

2.7.1.

Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари

2.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари:

2.8.1.

Элеватор омбори қурилмалари

2.8.2.

Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари

2.8.3.

Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.4.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.5.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектларининг қурилмалари

2.8.6.

Ўсимлик хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари

2.8.7.

Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.8.

Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларининг қурилмалари

2.8.9.

Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари

2.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хом ашёси бўлмаган)

2.10.

Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлашда қўлланиладиган техник қурилмалар

3.

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

3.1.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида:

3.1.1.

Ер усти комплекс бино ва иншоотлар

3.1.2.

Ер ости иншоотлари

3.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.

Нефть ва газ саноати объектларида:

3.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар

3.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.3.

Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.3.

Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино ва иншоотлар

3.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар

3.6.1.

Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар)

3.6.2.

Автомобилларга газ (суюлтирилган углеводород газ) тўлдириш шохобчаларининг бино ва иншоотлари

3.7.

Металлургия саноати объектларидаги бино ва иншоотлар

3.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги (углеводород хом ашёси бўлмаган) бино ва иншоотлар

3.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар

4.

Саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

4.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:

4.1.1.

Ер усти ишлаб чиқариш объектлари

4.1.2.

Ер ости ишлаб чиқариш объектлари

4.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари

4.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:

4.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

4.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектлари

4.2.3.

Магистрал қувурлар объектлари

4.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектлари

4.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари

4.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари

4.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари

4.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари

4.7.

Металлургия саноати объектлари

4.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари

4.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хом ашёси бўлмаган)

4.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Эксперт гувоҳномасини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин ўн дақиқада

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

1. Ариза тушгандан сўнг аттестацияга қўйиш ёки қўйишни рад этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

1. Уч иш куни муддатда

2. Аттестацияга қўйилган талабгорлар рўйхатини ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

2. Имтиҳон санасидан беш кун олдин

4-босқич

Ваколатли орган

1. Талабгорни иккинчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан компьютерда топшириладиган тест синовлари шаклида ўтказади.

Икки ойда камида бир марта

2. Талабгорни биринчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан компьютерда топшириладиган тест синовлари ва амалий синов шаклида ўтказади.

5-босқич

Ваколатли орган

Аттестация натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг эксперт гувоҳномасини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ҳамда Марказ (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Шу куннинг ўзида (иккинчи тоифали эксперт учун);

Икки кун муддатда (биринчи тоифали эксперт учун)

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Эксперт гувоҳномаси олингандан сўнг уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. Ўн дақиқада

2. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилганда эксперт гувоҳномасини электрон ёки қоғоз шаклида талабгорга тақдим этади.

2. Талабгорнинг сўровига кўра

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни қайта аттестациядан ўтказиш ва уларга эксперт гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)


1. Ф.И.О.:

2. Паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):

3. Олдинги эксперт гувоҳномаси тўғрисида маълумот (тоифаси, ҳисобга олиш рақами ва берилган санаси):

4. Экспертларни тайёрлаш (малака ошириш) ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификати рақами ва берилган вақти:

5. Манзили:

6. Мобил, иш ва уй телефони, электрон почта манзили (e-mail):

7. Аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси:

8. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун

9. Аттестация соҳасини кенгайтириш учун

10. Биринчи тоифали эксперт гувоҳномаси олиш учун

а) 1-илованинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 2-илованинг 11-банди ўн тўртинчи хатбошидаги «ва аттестациядан ўтказишнинг умумий қоидаларини» сўзлари «дастурларини» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 23-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
б) рус тилида қабул қилинган 8-илова қуйидаги мазмундаги 5-позиция билан тўлдирилсин: