28.07.2022 йилдаги ПҚ-335-сон
Ҳужжат 29.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Agregat-Agrotech» МЧЖ, «Ist Batterflay» МЧЖ, «Texnologmash» МЧЖ ва «Kwangjin Autosystems» МЧЖ ҚКларнинг Тошкент шаҳридаги жами 6,1 гектар ер участкаларида 1-иловада назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бошқарув органларининг қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган лойиҳаларни амалга оширишдан олинган даромадларни «Ўзавтосаноат» АЖ тизимига кирувчи ёки устав фондидаги давлат улуши унга ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган манзилли инвестиция ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини, шу жумладан Андижон вилоятида ташкил этилаётган замонавий металл қуюв цехи лойиҳасини, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ўз вақтида ишга тушириш, дастгоҳ ва ускуналарни янгилаш, дуал таълим тизимини йўлга қўйиш, муддати ўтган ва жорий қарздорликларни қоплаш ҳамда айланма маблағлар билан таъминлаш учун йўналтириш.
мазкур қарорнинг 5-бандига мувофиқ ташкилотдан ташкилотга ўтказиладиган мулк, мулк ҳуқуқлари, шунингдек, давлат улушларини камайтириш ҳисобига мол-мулкларнинг берилишига, жумладан объектни «Асакабанк» АЖ тасарруфига ўтказилиши ва келгусида банк тасарруфидан чиқарилиши реализация сифатида қаралмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товарлар берилишига тенглаштирилади;

Т/р

Манзили

Эгаллаган майдони,

гектар

Балансда сақловчи

(мулкдор)

Лойиҳанинг мақсади

1.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 61/139

2,4

«Kwangjin Autosystems» МЧЖ ҚК

1. «Kwangjin Autosystems» МЧЖ қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун Андижон вилоятида «Машинасозлик ва электротехника саноат хаби»да қурилган бино ва иншоотларни ажратиш ҳисобига объектни (бино ва иншоотлар, улар жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар билан бирга) «Kwangjin Autosystems» МЧЖ қўшма корхонасидан «Uzautocomponents» МЧЖ тасарруфига ўтказиш.

2. «Uzautocomponents» МЧЖ томонидан мулкни бозор қийматида улуш сифатида уй-жой қуриш лойиҳасига киритиш ва объект негизида кўп қаватли уйлар қуриш.

2.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 284

1,9

«Texnologmash» МЧЖ

1. «Texnolog» АЖга тегишли «Texnologmash» МЧЖнинг 100 фоиз улушини «Ўзавтосаноат» АЖ устав фондига давлат улушини ошириш ҳисобига номинал қийматда ўтказиш.

2. «Texnologmash» МЧЖ томонидан мулкни бозор қийматида улуш сифатида уй-жой қуриш лойиҳасига киритиш ва объект негизида кўп қаватли уйлар қуриш.

3.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 117

1

«Agregat-Agrotech» МЧЖ

1. «Uz-Semyung Ko» АЖ ҚКга тегишли «Agregat-Agrotech» МЧЖнинг улушини олди-сотди шартномасига асосан «Uzautocomponents» МЧЖга ёки унинг корхонасига ўтказиш.

2. «Agregat-Agrotech» МЧЖтомонидан мулкни бозор қийматида улуш сифатида уй-жой қуриш лойиҳасига киритиш ва объект негизида кўп қаватли уйлар қуриш.

4.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 7

0,8

«Ist-Butterfly» МЧЖ

1. «Ist-Butterfly» МЧЖ томонидан мулкни бозор қийматида улуш сифатида уй-жой қуриш лойиҳасига киритиш ва объект негизида кўп қаватли уйлар қуриш.

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Молиявий масалалар

1.

2022 йилда қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида миллий валютадаги маблағларни депозитга жойлаштириш.

Молия вазирлиги томонидан 100 млн. АҚШ доллари эквивалентида молиявий ресурсларни тижорат банкларига 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада миллий валютада жойлаштириш.

Бунда, жойлаштирилган ресурсларни қуйидаги йўналишларда сарфлаш:

икки ҳафта муддатда

Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ

88,0 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги ресурсларни қишлоқ хўжалиги техникалари савдосини молиялаштириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга имтиёзли шартларда ажратиш;

2022 йил давомида

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, лизинг компаниялари, «Ўзавтосаноат» АЖ

10,0 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги ресурсларни қишлоқ хўжалиги техникаларининг эҳтиёт қисмлари савдосини ташкил этиш учун талаб қилинадиган айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида «Toshkent traktor zavodi» МЧЖ ва/ёки сервис хизматларини кўрсатиш марказларига имтиёзли шартларда ажратиш;

2022 йил давомида

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, «Toshkent traktor zavodi» МЧЖ,

2,0 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги ресурсларни «Автосаноат Агро Лизинг» МЧЖга ва/ёки сервис хизматлари кўрсатиш марказларига мобиль сервис хизматларини кўрсатиш мақсадида махсус жиҳозланган 100 дона «Дамас» русумли ва 13 дона «Исузу» русумли автомобилларни сотиб олиш учун ажратиш.

2022 йил 15 август

«Автосаноат Агро Лизинг» МЧЖ, сервис марказлари, «Ўзавтосаноат» АЖ

2.

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖнинг («Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖнинг ўтказиладиган қарздорлигини инобатга олган ҳолда) «Асакабанк» АЖдан жалб қилинган кредитлар бўйича юзага келган қарздорлик ва ҳисобланган фоизларни сўндириш мақсадида «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖга тегишли бино ва иншоотларини туташ ер участкаси (кейинги ўринларда — объект) билан биргаликда тўлиқ «Асакабанк» АЖ тасарруфига ўтказиб бериш.

1. Объектни белгиланган тартибда баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш.

2022 йил 1 сентябрь

«Ўзавтосаноат» АЖ, «Асакабанк» АЖ, «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Объектни «Асакабанк» АЖга ўтказиб бериш юзасидан «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ бошқарув органлари қарорини расмийлаштириш.

2022 йил 10 сентябрь

3. Объектни «Асакабанк» АЖга расмийлаштириш.

2022 йил 20 сентябрь

4. «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ («Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖнинг ўтказиладиган қарздорлигини инобатга олган ҳолда)нинг «Асака банк» АЖ олдидаги қарздорлиги ва объектнинг баҳоланган қиймати ўртасидаги фарқ суммасини «Toshkent traktor zavodi» МЧЖнинг алоҳида ғазначилик ҳисобрақамига ўтказиб бериш.

2022 йил 1 октябрь

5. «Асакабанк» АЖ тасарруфига ўтказиб берилаётган объект 2023 йил 1 апрелга қадар «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖга бепул фойдаланишга бериш.

2023 йил 1 апрель

6. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган корхона ва ташкилотларга 2023 йил 1 апрелга қадар ижара шартларини ўзгартирмасдан эгаллаб турган майдонлардан фойдаланиш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

2023 йил 1 апрель

Савдо ва маркетинг масалалари

3.

Кластер ва фермерлар томонидан кредит ва лизинг шартларида харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича кредитни (лизингни) қайтариш муддатини юқори унумли техникалар бўйича 7 йилдан 10 йилгача, қолган техникалар бўйича эса 5 йилдан 7 йилга узайтириш.

1. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

2022 йил 30 август

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармаси, «Ўзавтосаноат» АЖ

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 15 сентябрь

4.

«CLAAS», «John Deere», «Case» компаниялари билан ҳамкорликда «Samarqand Avtomobil zavodi» МЧЖ, «UzautoTrailer» МЧЖ, «Uz Truck and Bus Motors» МЧЖ дилерлик марказлари билан кооперация асосида ҳудудларда 14 та замонавий сервис марказлари ва 100 та мобиль бригадаларни ташкил қилиш.

1. Дилерлик марказлари билан дилерлик келишувларини тузиш.

2022 йил 10 август

«Ўзавтосаноат» АЖ

2. Ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ҳамда мобиль бригадаларга зарур асбоб-ускуналарнинг рўйхатини шакллантириш, бозор ҳажми ва нархларни аниқлаш.

2022 йил 15 август

3. Мазкур эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналарнинг марказлашган тартибда харидини ташкил этиш.

2022 йил 20 август

4. Мобиль бригадалар учун махсус жиҳозланган 100 дона «Дамас» русумли ва/ёки 13 дона «Исузу» русумли автомобилларини харид қилиш.

2022 йил 25 август

5. Республикадаги қишлоқ хўжалиги паркидан келиб чиқиб, 100 та мобиль бригадаларни ҳудудлар бўйича тақсимлаш.

2022 йил 25 август

6. Ҳудудларда дилерлар негизида сервис марказларини ташкил қилиш.

2022 йил 1 сентябрь

5.

Эҳтиёт қисмларини сотиб олиш ва дилерларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш.

1. Қишлоқ хўжалиги техникалари бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг аниқ рўйхатини шакллантириш.

2022 йил 10 август

«Ўзавтосаноат» АЖ

2. Бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчиларидан ўрнатилган тартибда тижорий таклифларни олиш ва улар билан музокаралар ўтказиш.

2022 йил 15 август

3. Мазкур эҳтиёт қисмларнинг марказлашган тартибда харидини ташкил этиш.

2022 йил 25 август

4. Ҳудудлардаги дилерларга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва уларнинг савдосини ташкил этиш.

2022 йил 1 сентябрь

6.

Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланувчилар ва механизаторларнинг малакасини ошириш мақсадида дилерлик марказлари негизида 14 та малака ошириш марказларини ташкил қилиш.

1. Ҳудудлардаги дилерлик марказларида замонавий ўқув хоналарини ташкил қилиш (ажратиш).

2022 йил 15 август

«Ўзавтосаноат» АЖ, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

2. Хоналарни керакли жиҳозлар билан жиҳозлаш.

2022 йил 25 август

3. Малака ошириш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 сентябрь

7.

Рақамлаштирилган ягона ахборот порталини яратиш ва ишга тушириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва иш графигини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 август

«Ўзавтосаноат» АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзагроинспекция, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармаси

2. Техник топшириқ ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2022 йил 1 октябрь

3. Порталнинг демо нусхасини яратиш ва синовдан ўтказиш;

2022 йил 1 ноябрь

4. Синов якунларига кўра порталга зарур ўзгартиришлар киритиш.

2022 йил 1 декабрь

5. Портални тўлиқ ишга тушириш.

2022 йил 15 декабрь

Ишлаб чиқариш масалалари

8.

Осма ва тиркама техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Кластер ҳудудига кўчириб ўтказилган дастгоҳ ва ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш ишларини якунлаш.

2022 йил 20 август

«Ўзавтосаноат» АЖ

2. Осма ва тиркама техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2022 йил 10 сентябрь

9.

Халқаро тан олинган GMS стандартларидан келиб чиққан ҳолда, кластерда замонавий ишлаб чиқариш тизимини жорий қилиш.

1. Кластерда ишлайдиган ходимларни GMS стандартлари асосида ўқитиш.

2022-2023 йиллар давомида

«Ўзавтосаноат» АЖ

2. Юқори аниқликдаги замонавий ўлчаш ускуналарини ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилиш.

2023-2024 йиллар давомида

3. GMS стандартларини жорий қилиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб этиш (заруратга кўра).

2023 йил давомида

10.

2023-2024 йилларда кластердаги мавжуд ишлаб чиқариш ускуналарини босқичма-босқич модернизация қилиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш режа жадвалини ишлаб чиқиш.

2022 йил 10 сентябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Экспертиза маркази, «Ўзавтосаноат» АЖ

2. Мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, дастгоҳ ва ускуналар учун техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тендер ҳужжатларини шакллантириш.

2022 йил 30 сентябрь

3. Таклифларни кўриб чиқиб, шартномалар тузиш.

2022 йил 30 октябрь

4. Дастгоҳларни олиб келиш, ўрнатиш ва синов жараёнларини якунлаш, ишга тушириш.

Шартнома шартларига асосан

11.

Хорижий ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, замонавий миллий тракторни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Хорижий трактор ишлаб чиқарувчилардан ўрганиш учун намуналар олиб келиш.

2022 йил 10 сентябрь

«Ўзавтосаноат» АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги техникасини ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат маркази

2. Муҳандислик ишларини амалга ошириш.

2022 йил 10 октябрь

3. Техник ҳужжатларни тайёрлаш.

2023 йил 1 январь

4. Миллий трактор прототипини яратиш.

2023 йил 1 апрель

5. Миллий трактор прототипини синовдан ўтказиш.

2023 йил 1 июль

6. Хорижий корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

2023 йил 1 сентябрь

7. Оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2023 йил 31 декабрь

12.

Кластер ишлаб чиқариш қувватларида янги турдаги осма ва тиркама техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

1. Лазерли ер текислагич, озуқа йиғиш комбайни, штангали пуркагич, картошка ковлагич, картошка эккич, озуқа тарқаткич, ўра қазгич ва бошқа турдаги техникаларни ўрганиш мақсадида уларнинг намуналарини ўрнатилган тартибда олиб келиш.

2022 йил 31 сентябрь

«Ўзавтосаноат» АЖ

2. Ўрганишлар натижалари ижобий бўлганда, иқтисодий асослантирилган осма ва тиркама техникалар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2023 йил 10 апрель

Ташкилий масалалар

13.

«Kwangjin Autosystems» МЧЖ ҚК, «Ist-Butterfly» МЧЖ, «Agregat-Agrotech» МЧЖ ва «Texnologmash» МЧЖларга тегишли жами 6,1 гектар ер участкаларида кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун корхоналарга ижарага берилган ер участкаларини ажратиш.

2022 йил III чорак

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Кадастр агентлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ

2. Бино ва иншоотларни бузиш, бўшаётган ер участкаларида турар-жой мажмуаларини қуриш ишларини амалга оширишга рухсат бериш.

2022 йил якунига қадар

3. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2023 йил I чорак

4. Қурилиш ишларининг бошланиши юзасидан Қурилиш соҳасидаги назорат инспекциясига хабарномани юбориш.

2023 йил I ярим йиллик

5. Кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш (барпо этиш).

2023-2024 йилларда

6. Кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш (барпо этиш) ишлари тугагани муносабати билан қабул қилиш-топшириш ишларини амалга ошириш.

2024 йил давомида

7. Кўп қаватли турар-жой мажмуалардан фойдаланиш бўйича давлат бошқарув органларининг тегишли рухсатларини олиш.

2024 йил давомида

8. Кўп қаватли турар-жой мажмуалари жойлашган ва унга туташ ер участкасини турар-жой мажмуаларидаги жойларнинг мулкдорларига умумий фойдаланиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини қабул қилиш.

2024 йил давомида

9. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.

2024 йил давомида

14.

Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда алоқадор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2022 йил 30 сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ

2. Ҳукумат қарорини тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш.

2022 йил якунига қадар

15.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликда «Саноат ишлаб чиқариш технологиялари» бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш.

1. Ўқув режаси лойиҳасини тайёрлаш.

2022 йил 30 август

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзавтосаноат» АЖ

2. Лойиҳани Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига лицензия олиш мақсадида киритиш.

2022 йил 30 сентябрь

3. Қабул қилиш жараёнини ташкил қилиш ва имтиҳонларни ўтказиш.

2022 йил якунига қадар

4. Ўқитишни бошлаш.

Ўқув режасига асосан

16.

«Ist-Butterfly» МЧЖнинг устав фондига берилган мулкий комплекс, шу жумладан бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш.

«Ўзавтосаноат» АЖ устав капиталига берилган Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 7-уй манзилда жойлашган бино-иншоотлар бўйича мулкка эгалик ҳуқуқини «Ist-Butterfly» МЧЖ номига расмийлаштириш.

2022 йил 30 август

Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ

17.

2023-2024 йилларда хорижий университет ва ташкилотлар билан ҳамкорликда машинасозлик соҳасида махсус сертификат бериладиган Дуал таълим марказини ташкил этиш.

1. Соҳа корхоналарининг эҳтиёжларини ўрганиб чиқиш.

2022 йил 30 август

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ

2. Ўқув режаси лойиҳасини тайёрлаш.

2022 йил 15 сентябрь

3. Лойиҳани Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига лицензия олиш мақсадида киритиш.

2022 йил 30 сентябрь

4. Ўқитишни бошлаш.

Ўқув режасига асосан

18.

«Auto Spring Components» МЧЖ томонидан чўян бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасини молиялаштириш мақсадида «Auto Spring Components» МЧЖнинг устав фондини «Ўзавтосаноат» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига ошириш чораларини кўриш.

1. «Auto Spring Components» МЧЖнинг устав фондини ошириш масаласини «Ўзавтосаноат» АЖнинг кузатув кенгашида кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

2022 йил 15 август

«Ўзавтосаноат» АЖ

2. «Auto Spring Components» МЧЖ бошқарув органларида корхона устав фондини ошириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш.

2022 йил 30 август

3. «Auto Spring Components» МЧЖ устав фондининг оширилиши муносабати билан таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 15 сентябрь

19.

Бозорда ўрганишлар (маркетинг тадқиқоти) амалга ошириш мақсадида BYD компаниясининг энергия манбаларида ҳаракатланувчи янги транспорт воситалари намуналари бўйича ўрнатилган тартибда мувофиқликни баҳолаш соддалаштирилган тарзда ўтказилишини таъминлаш.

1. BYD компаниясининг янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини импорт қилиш.

2022 йил 30 август

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзавтосаноат» АЖ

2. Импорт қилинган транспорт воситалари намуналарига тегишли сертификация ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш.

2022 йил 1 октябрь

3. Импорт қилинган транспорт воситалари намуналари юзасидан мувофиқликни баҳолаш соддалаштирилган тарзда ўтказилишини таъминлаш.

2022 йил 1 октябрь

Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4268-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошисидаги «ғалла ўриш ва пахта териш техникаси, республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги тракторлар, ғалла ва пахта сеялкалари, шунингдек, уч ёки ундан ортиқ омоч корпусларини» сўзлари «республикада ишлаб чиқарилган барча турдаги ўзиюрар, осма ва тиркама техникаларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбошидаги «уч ой муддатда» сўзлари «2022 йил якунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: