18.07.2022 йилдаги ПҚ-323-сон
Ҳужжат 19.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
а) 1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «2022 йил 1 июлдан» сўзлари «2023 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 28-позицияси «Амалга ошириш муддатлари» устунидаги «2022 йил июль» сўзлари «2023 йил январь» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) қарор номланиши ва муқаддимасидаги «Олий таълим» сўзлари «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи хатбоши «оила аъзолари» сўзларидан кейин «ва бошқа учинчи шахслар» сўзлари билан тўлдирилсин.
а) қарор номланиши, муқаддимаси ҳамда 1-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «олий таълим» сўзлари «олий, ўрта махсус ва профессионал таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «олий» сўзидан кейин «, ўрта махсус ва профессионал» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
низомнинг номидаги «олий» сўзидан кейин «, ўрта махсус ва профессионал» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ва ундан ортиқни ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари)да (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини (кейинги ўринларда — таълим кредитлари) ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «васийлари» сўзи «бошқа учинчи шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Олий таълим ташкилотида» сўзлари «Таълим ташкилотида» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «олий таълим ташкилотига» ва «олий таълим ташкилотида» сўзлари тегишинча «таълим ташкилотига» ва «таълим ташкилотида» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-бандидаги «олий» сўзи чиқариб ташлансин;
13-бандидаги «Олий таълим ташкилотлари» сўзлари «Таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-бандининг «б» кичик банди, 21-бандининг биринчи хатбошиси ва 23-бандидаги «олий» сўзи чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «олий таълим ташкилотларига» сўзлари «таълим ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.